Кириш Регистрация
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм 2-2 Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас 0-2 Жирона
27/04 18:00 Лечче 1-1 Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед 1-1 Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон 2-1 Лутон
27/04 19:00 Фулхэм 1-1 Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл 5-1 Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия 1-3 Хетафе
27/04 21:00 Ювентус 0-0 Милан
27/04 21:30 Эвертон 1-0 Брентфорд
27/04 21:30 Алавес 3-0 Сельта
27/04 23:45 Лацио 1-0 Верона
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Европа чемпионлар лигаси

Нимчорак финал, 25 февраль, соат 00:45. Бош ҳакам: Феликс Брих

МАНЧЕСТЕР СИТИ

Серхио Агуэро (69)

1 : 2

БАРСЕЛОНА

Луис Суарес (16, 30)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Жо Харт (Д)
05.Пабло Сабалета
04.Венсан Компани
26.Мартин Демичелис
22.Гаэль Клиши
08.Самир Насри
06.Фернандо
07.Жеймс Милнер
21.Давид Силва
10.Эдин Жеко
16.Серхио Агуэро
  01.Марк-Андре тер Штеген (Д)
22.Дани Алвес
03.Жерар Пике
18.Хорди Альба
04.Иван Ракитич
05.Серхио Бускетс
08.Андрес Иньеста
14.Хавьер Маскерано
11.Неймар
10.Лионель Месси
09.Луис Суарес
ЗАҲИРА
13.Вилфредо Кабальеро (Д)
03.Бакари Санья
20.Эльяким Мангала
18.Фрэнк Лэмпард
15.Хесус Навас
25.Фернандиньо
14.Вильфрид Бони
  13.Клаудио Браво (Д)
21.Адриано
24.Жереми Матье
12.Рафинья
20.Серхи Роберто
06.Хави Эрнандес
07.Педро Родригес
САРИҚ КАРТОЧКА
Гаэль Клиши (59)
Фернандо (90)
 
Иван Ракитич (41)
Дани Алвес (45)
Адриано (88)
ҚИЗИЛ КАРТОЧКА
Гаэль Клиши (74)
 

Матн

'
Эътиборингиз учун раҳмат
90+4'
Ўйин якунланди. "Манчестер Сити" - "Барселона" - 1:2. Жавоб ўйини "Камп Ноу"да бўлиб ўтади.
90+4'
Эҳҳҳҳҳ, Месси! Қойил, Харт! Лионелнинг зарбаси Жо қайтарди, қайтган тўпга Месси бош билан зарба берди. Тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди!
90+3'
Месси пенальти ишлади! Сабалета уни жарима майдончаси ичида чалиб йиқитди!
90+1'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди
90+1'
Месси жарима майдончасига кирди ва бирга бир вазиятда даврозани ишғол қилди! Аммо у бироз офсайдда қолган экан
90'
Фернандо сариқ карточка олди. Майдон марказида олдинга ўтаётган Суаресни атайлаб ортидан йиқитди
88'
Адриано сариқ карточка олди. Бурчак тўпидан кейин мезбонлар тўпни эгаллаб, қанот бўйлаб Агуэро олдинга ўтаётганида ҳимоячи уни қўполлик билан тўхтатди
87'
"Барса" бурчак тўпи ишлади
84'
Адриано жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Тўп ҳимоячига тегиб қайтди. Суарес дарвозабон майдончасига пас берди. Харт тўпни эгаллаб олди
80'
"Барса"да сўнгги ўзгариш: Неймар ўрнига Педро пайдо бўлди
78'
Давид Сильва ўрнига Бакари Санья майдонга тушди
77'
Вуууҳ! Ўнг қанотдан жарима майдончасига етказилган тўпни Альба эгаллади ва Мессига узатди. Леонинг зарбаси ҳимоячининг оёғига тегиб юқорига кўтарилди. Жо Харт тўпни дарвоза устидан ошириб юборди
76'
Вууууҳ! Хорди Альба жарима майдончаси ичида бирга бир вазиятда зарба беришга чоғланаётганида Сабалета тўпга оёқ чўзиб, хавфни бартараф этди. Альба йиқилди, пенальти йўқ
75'
Дани Алвес ўрнига Адриано туширилди
74'
Гаэль Клиши иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди. У Алвеснинг оёғига қаттиқ тепиб юборди
71'
"Барселона" таркибида ўзгариш. Ракитич ўрнига Матьё майдонга тушди. Маскерано олдинга сурилади
69'
ГОООООООЛ! Серхио Агуэро! 1:2! Жарима майдончаси чизиғи устида турган тўпни қабул қилган Давид Сильва тавани билан тўпни ортга ташлаб берди. Тўпга етиб келган Агуэро ҳимоячилардан қочиб кетди ва бирга бир вазиятда дарвозани ишғол қилди!
68'
"Сити"да навбатдаги ўзгариш: Эдин Жеко ўрнига Вильфрид Бони туширилди
66'
"Сити" ўнг қанотдан ҳужум ташкил қилди ва дарвозабон майдончасига пас берилаётганида тўп майдонни тарк этди. Бурчак тўпи самарали чиқмади
65'
"Барса"нинг хавфли ҳужуми! Неймар ўз қанотидан олис устун яқинида турган Мессига пас берди. Лео тўпни тўхтатиб, яхши вазиятга чиқаётган Ракитични тўп билан таъминлади. Ярим ҳимоячининг зарбаси мудофааа вакилларига тегиб қайтди
63'
Милнер бурчак тўпини ўйинга киритди. Хавфли вазият юзага келмади
62'
"Сити"да ўзгариш: Самир Насри ўрнига Фернандиньо туширилди
61'
Месси жарима майдончаси ичида очилган СУаресга пас беришга бироз кеч қолди. Луис офсайдда қолди
59'
Ракитич жаримадан узатмасидан кейин Неймар тўпни ўзига бўйсундира олмади...
59'
Гаэль Клиши огоҳлантириш олди
57'
Жарима зарбасидан кейин мезбон футболчиси яқин масофадан бош билан зарба йўллади. Тер Штеген бугун анча ишончли ўйнамоқда!
57'
Бурчак тўпидан кейин меҳмонлар хавфни бартараф этишганди, бироқ Иньеста жарима майдончаси ташқарисида хавфли ўйин қилди
56'
Жеко жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва тўп Пикедан майдонни тарк этди. Бурчак зарбаси
55'
Месси футболчилар орасидан ўтиб, Ракитичга узатма берди. Иваннинг 18 метрдан йўллаган зарбаси "Сити" футболчиси оёғидан майдонни тарк этди
54'
Вуууууҳ! Агуэро тўпни эгаллаб олди, Маскеранодан ўтиб кетди ва 18 метрлардан тўпни олис бурчакка айлантирди. Тер Штеген тўпга ета олмади, аммо тўп устун ёнидан ўтиб кетди!
52'
Суарес ўнг томондан марказ томон сурилди ва жарима майдончасига кираётган Месси томон пас берди. Тўп Компанининг бошида олис устун томон кетди. Неймарнинг бош билан берган зарбасидан кейин тўп майдонни тарк этди
51'
Месси жарима зарбасини амалга оширди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди
50'
Вууууҳ, бурчакдан етказилган тўпга Компани бош билан зарба берди. Тер Штеген тўпни эгаллаб олди
49'
"Сити" иккинчи бўлимни кучли бошлади. Самир Насри чап томондан берилган узатмани қабул қилиб, 10 метрлардан зарба йўллади. Тўп Мскеранога тегиб ортга қайтди
48'
Сильва бурчакдан етказган узатмага Жеко бош билан зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+1'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Манчестер Сити" - "Барселона" - 0:2. Танаффус
45+1'
Бурчак тўпидан кейин Агуэро жарима майдончаси чизиғи устидан зарба йўллади. Тер Штеген тўпни қайтарди
45'
Дани Алвесга сариқ карточка кўрсатилди
44'
Вууууҳ! "Сити" ҳимоячиларининг майдон марказидаги хатосидан сўнг Алвес ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва парашют услубда зарба берди. Тўп Хартнинг устидан ошиб ўтиб, дарвоза тўсинига тегди ва майдонни тарк этди!
41'
Иван Ракитич сариқ карточка олди
40'
Месси ўнг томондан жарима майдончасига кириб келди ва ҳимоячи билан тўқнашувда йиқилди. Ҳакам ўйин қоидаси бузилганини қайд этмади
37'
Ракитич Суареснинг ўнг қанотдан очилаётганини кўрди ва унга пас берди. Аммо тўп дарвозабон томон кетиб қолди
36'
Месси-Неймар-Месси комбинациясидан сўнг Лео жарима майдончаси ичида зарба беришга улгурмади. Харт тўпни ушлаб олди
34'
Мезбонларнинг кам сонли ҳужумларидан бири. Жеко чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва дарвоза яқинига пас берди. Тер Штеген тўпни эгаллаб олди
32'
Оҳо! "Барса" учинчи голни уришига сал қолди! Неймар дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқди ва Хартнинг устидан тўпни оширди. Тўпни ҳимоячи эгаллаб олди
30'
ГООООООЛ! Луис Суарееес! 0:2! Месси тўп билан олдинга ўтди ва чап қанотда очилган Альбага пас берди. Хордининг узатмасига Суарес оёқ қўйди. Тўп олис устунга тегиб, тўрга бориб тушди!
28'
Бурчакдан етказилган тўпни каталонияликлар қайтаришди
27'
Давид Сильва бурчак зарбаси ишлади
26'
Вууууҳ! Суарес томон узатилган пасга Луис югурди, аммо Жо Харт бироз чаққон ўйнаб, тўпни эгаллаб олди
25'
Алвеснинг узатмасидан кейин Ракитич 11 метрли нуқта устидан бош билан зарба берди. Харт тўпни эгаллади, аммо Иван офсайдда қолганди
21'
Чап қанотдан узатилган тўпга Жеко бош билан зарба берди. Ноаниқ
20'
Месси майдон марказида тўпни эгаллаб, ўнг қанотда очилган Алвесга узатма берди. Данининг узатмасига жарима майдончаси ичида Суарес зарба берди. Тўп Неймарга тегиб, майдонни тарк этди
19'
Суарес офсайдда қолди
16'
ГООООООЛ! Луис Суареееессс, 0:1! Месси ўнг қанотда жарима майдончасига узатма берди. Компани тўп бош билан қайтарди, аммо Суарес тўпга дарҳол зарба бериб, дарвозани ишғол қилди!
12'
Оҳо! "Сити" футболчиларининг хатосидан сўнг Суарес жарима майднчасига кирар кирмас нариги қанотдаги жамоадошларига юқоридан узатма беришга ҳаракат қилди. Ҳимоячи тўпни бош билан Луиснинг ўзига қайтарди ва уругвайлик футболчи ўткир бурчак остида зарба йўллади. Зарба устун ёнидан ўтиб кетди
11'
Вуууууҳ! Месси жарима майдончаси ташқарисидан тўпни чап қанотдаги Нейарга узатди. Бразилиялик футболчи Сабалетадан чиройли тарзда ўтиб кетди ва Мессининг ўзига пас берди. Леонинг зарбаси Компанига тегиб қайтди!
10'
Мессининг чап қанотга узатмаси манзилгача етиб бормади
9'
Жаримадан йўлланган зарба ҳимоячилардан бирига тегиб қайтди
8'
Маскерано жарима майдончаси ташқарисида Агуэрога нисбатан ўйин қоидасини бузди
7'
Альбанинг зарбаси натижасида тўп Жеконинг сал нозик жойига тегди шекилли, Эдин ўзига келиб олиши учун 1 дақиқа тақдим қилинди
5'
Альба чап қанотдан олдинги ўтиб, узатма беришни қойиллатмади
4'
Каталонияликлар тўпни назорат қилишмоқда
2'
Меҳмонлар бурчак тўпин яқин масофадан ўйинга киритишди ва кейинчалик тўпни йўқотишди
2'
Месси майдон марказидан туриб чап томондан жарима майдончасига интилаётган Суарес томон узатма берди. Компани тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди
2'
"Сити" ўзининг оч ҳаворанг, "Барса" эса сариқ рангли формада ўйнамоқда
1'
"Барселона" ўйинни бошлаб берди!
'
Ўйин бошланиш арафасида
'
Қадрли футбол мухлислари. "Манчестер Сити" ва "Барселона" жамоалари майдонга чиқиб келишди. Чемпионлар лигаси мадҳияси янгради.
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.