Кириш Регистрация
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм 2-2 Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас 0-2 Жирона
27/04 18:00 Лечче 1-1 Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед 1-1 Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон 2-1 Лутон
27/04 19:00 Фулхэм 1-1 Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл 5-1 Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия 1-3 Хетафе
27/04 21:00 Ювентус 0-0 Милан
27/04 21:30 Эвертон 1-0 Брентфорд
27/04 21:30 Алавес 3-0 Сельта
27/04 23:45 Лацио 1-0 Верона
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон - Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 16:00 Таиланд - Эрон
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Осиё чемпионлар лигаси

«D» гуруҳи, 1-тур. 25 февраль, соат 18:00. Бош ҳакам: Абдуллоҳ ал-Ҳилолий (Уммон)

НАСАФ

Илҳом Шомуродов (46)
Ҳамза Каримов (53)

2 : 1

ТРАКТОРСОЗИЙ

Эдер Лучиано (32)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
25.Элдорбек Суюнов (Д)
4.Мақсуд Каримов
9.Илҳом Шомуродов
15.Рой Рок
17.Артур Геворкян (С)
20.Эркин Бойдуллаев
28.Шуҳрат Муҳаммадиев
32.Ҳамза Каримов
33.Одилжон Ҳамробеков
34.Фаррух Сайфиев
99.Александр Каблаш
  1.Ҳамид Лак (Д)
3.Ҳабиб Горданий
4.Холид Сафиий
6.Меҳди Кианий (С)
8.Шаҳин Сағебий
10.Эдер Личиано
14.Андраник Теймурян
18.Амиркандар Аҳмад
23.Хани Ҳошимий
27.Фаршад Аҳмадзода
88.Фардан Обидний
ЗАҲИРА
30.Ўткир Юсупов
5.Ботир Қораев
18.Баҳром Абдураҳимов
22.Шоҳрух Гадоев
23.Шерзод Аъзамов
27.Илҳом Юнусов
29.Худойберди Холиқов
  45.Муҳаммадали Рамазониан (Д)
2.Муҳаммад Иранпуриан
7.Саман Наримонжаҳон
9.Фарид Беҳзодий Каримий
15.Маҳди Қурайший
19.Меҳрдод Байрамий
77.Сайид Оғаий
САРИҚ КАРТОЧКА
Рой Рок (56)
 
Фардан Обидний (52)

Матн

'
Бугун яна "Ал-Ҳилол" - "Локомотив" ва "Арсенал" - "Монако" ўйинларидан матнли онлайн трансляцияни кузатишни унутманг! Стадионда қолинг.
'
"Насаф" ўз тарихида чемпионлар лигасидаги илк ғалабани қўлга киритди! Ғалаба муборак, юртдошлар!
90+3'
ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ!
90+3'
Гадоев чап қанотдан рақибдан ўтиб кетаётганида эронлик футболчи уни қўли билан тўхтатиб қолди!
90+2'
"Насаф"да ўзгариш: Артур Геворкян ўрнига Илҳом Юнусов туширилди
90+1'
Тракторсозлар яна ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб боришди ва дарвозабон майдончасига етказилган узатмани ҳимоячиларимиз эгаллаб олишди
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
89'
Вууууууҳ! Омад туфайли тўп дарвозамизга кирмади! Табризликлар ўнг қанотдан жарима майдончасига кирган Теймурянга узатма беришди. Андраник олис бурчак томон зарба берди! Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди. Тўпга ташланган эронлик футболчи ета олмади...
88'
Бурчакдан етказилган тўпни ҳимоячиларимиз қайтаришди
87'
Рақиб футболчиси чап томондан ҳимоячиларимизнинг орасидан ўтиб жарима майдончасига кирди ва дарвозабон майдончаси атрофига па берди. Эдер орқага қайтиб зарба берди. Тўп ҳимоячимизга тегиб майдонни тарк этди
86'
Жамоамиз ҳужумда ётмасдан, имкон бўлиши билан олдинга ўтаётгани хурсанд қилмоқда. Бўшашиш керакмас, яна беш дақиқа...
83'
Бурчак зарбаси рақиб учун тахликали бўлди! Дарвоза чизиғига параллел равишда юмалаган тўпни дарвозага йўллайдиган футболчи топилмади
83'
Вуууууҳ! Яхши имконият! Жамоамиз ўнг қанотдан ҳужум ташкил қилди ва тўп жарима майдончасига узатилди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди ва Рой Рок зарба йўллади! Тўп ҳимоячиларга тегиб, майдонни тарк этди
81'
"Тракторсозий"да ўзгариш: Шаҳин Сағебий ўрниа Маҳрдод Байрамий туширилди
81'
Табризлик футболчининг олис масофадан зарбаси ноаниқ чиқди
80'
Ҳамробеков Теймуряндан тўпни олиб қўйиб олдинга юрди ва жарима майдончасига кираётган жамоадошига пас бераётганида узатма ҳимоячидан ўтмади
79'
Чап қанотдаги чизиқдан улоқтириб берилган тўп ҳеч кимга тегмай майдонни тарк этди
76'
"Насаф"да ўзгариш: Александр Каблаш ўрнига Шоҳрух Гадоев туширилди
75'
"Трактор" футболчилари кўпчилик бўлиб олдинга ўтишди. Бойдуллаев тўп билан ҳаракатланаётган футболчининг ортидан келиб тўпни дарвозабонга тепиб берди ва хавф йўққа чиқарилди
73'
Бурчак тўпи ўйинга киритилганидан кейин эронлик футболчи жарима майдончаси бурчагидан кучли зарба йўллади. Даврозабонимиз тўпни эгаллади
73'
Теймурян майдон марказидан жарима майдончасига узатма берди. Суюнов тўпга чиқишда хатога йўл қўйди ва тўпни чап томонга қараб кетди. У ерда рақиб футболчиларидан бири зарба берди, тўп Элдорбекнинг оёғидан майдонни тарк этди
70'
Вууууҳ! Рой Рок чап қанотда бир ҳимоячини алдаб ўтди ва ҳаводан олис устун томон узатма берди. Каблаш бош билан зарба берди, ноаниқ...
69'
Геворкян тўпни эгаллаб ҳимоядан майдон маркази томон ҳаракатланаётганида унга нисбатан фол ишлатилди
68'
Майдон марказидан Лучиано томон узатма берилди. Суюнов дарвозани ташлаб олдинга чиқди ва тўпни ён томонга тепиб юборди. Ҳужумчи офсайдда қолган экан
64'
Эронликлар жарима майдончамиз атрофида катта босимни юзага келтиришди. Искарига берилган узатмани Суюнов эгаллаб олди
63'
"Тракторсозий"да ўзгариш: Амиркандар Аҳмад ўрнига Саман Наримонжаҳон туширилди
62'
Уҳҳҳҳ! Ўнг қанотдан узатилган тўпни қайтариш чоғида Бойдуллаев хатога йўл қўйди ва Лучиано акробатик услубда зарба берди. Яхшиямки, тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
61'
Сайфиев ҳимояда тўпни эгаллаб олиб, майдон марказини кесиб ўтди ва тўпни ўнг қанотда очилган Геворкянга узатди. Узатма ҳимоячининг устидан ўтиб манзил сари борди, аммо Артур йиқилиб тушгани боис узатма нариги қанотга ўтиб кетди
60'
Эҳҳҳҳҳ! Олис масофадан етказилган узатмани Каблаш кўкраги билан ўзига бўйсундирди ва ўнг томондан жарима майдончасига кириб борган Шомуродовга пас берди. Илҳом ўткир бурчак остида зарба берди. Зарбани Ҳамид қайтарди. Қайтган тўпга эга Фаррух Сайфиев бироз ета олмади - тўпни ҳимоячи эгаллаб олди
58'
"Тракторсозлар" бурчакдан тўпни ўйинга киритишди. Улар бу ишни яна бир марта амалга оширишади
56'
Рой Рок керакмас жойда сариқ карточка олди. Муҳаммадиев ўнг қанотдан жарима майдончасига узатма берди ва ҳимоячи бош билан тўпни қайтарди. Легионер футболчи жарима майдончаси ташқарисида тўп учун курашда рақибни белидан тортиб йиқитди
55'
Ўйин суръати ошди. Майдонда кескин кураш кечмоқда
53'
ГОООООООЛ! Ҳамза Каримооооов!!! Геворкян жаримадан узатиб берган тўпини Ҳамза Каримов 5 метрдан бош билан дарвозага жойлади!
52'
Фардин Обидний огоҳлантириш олди. У ўзидан ўтиб кетаётган "Насаф" сардорини чалиб қолди
50'
Вуууууҳ! "Насаф" ижросида жуда чиройли ҳужум! Муҳаммадиев ўнг қанотдан жарима майдончасига яқинлашган Артурга пас берди. Геворкян тўпни дарвозабон майдончасига узатди ва ҳимоячи қайтарди. Одил Ҳамробеков жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарба ҳимоячиларга тегиб қайтди!
46'
ГОООООООООЛ! Илҳом Шомуродооооов! 1:1! Муҳаммадиев ўнг қанотдан тўпни жарима майдончаси чизиғи устига узатди. Шомуродов тўпни тўхтатмасдан ҳимоячининг устидан ошириб Геворкянни дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқаришни мақсад қилди. Аммо ҳимоячи бош билан тўпни қайтариб қолди. Қайтган тўпни Илҳом дарҳол дарвоза томон тепди ва тўп дарвоза бурчагига бориб тушди!
46'
Иккинчи бўлим бошланди! Жамоаларда ўзгариш бўлмади
'
"Насаф" футболчилари майдонга чиқиб келишган. "Тракторсозий"ни кутяпмиз
45+3'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Насаф" - "Тракторсозий" - 0:1. Танаффус
45+2'
Ҳамробековга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Рой Рок йўллаган зарба кучли, аммо юқоридан ўтиб кетди
45+1'
Каблаш жарима майднчаси ичида, атрофида ҳимоячилар билан тўп учун кураш олиб борди ва устун келди. Геворкян 16 метрлардан дарвоза томон зарба берди. Дарвозабон тўпни эгаллади!
45+1'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
45+1'
Лучиано офсайдда қолди
45'
Эҳҳҳҳ! Ҳамробеков жарима майднчаси ташқарисида тўпни эгаллади ва ичкарига кириб бориб... тўпни йўқотди.
43'
Хавфли вазият! Жаримадан етказилган тўпни Каблаш боши билан олдидаги жамоадошига қолдирди. Аммо Мақсуд Каримовнинг оёғига тўп тегмай қолди!
42'
Сайфиевга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. "Стандарт"дан фойдаланиш керак!
41'
Фаррух Сайфиев чап қанотда ҳимоячидан ўтиб кетиш чоғида ўз мақсадига эриша олмади
39'
"Тракторсозий" бурчак тўпини ўйинга киритди. Ҳимоячиларимиз узатма майдон марказига қайтаришди
37'
Жамоамиз марказдан ҳужум қилди. Каблаш жарима майднчаси ичида ҳужумни ривожлантира олмади ва тўпни йўқотди. Ҳозирча Каблаш яхши таассурот қолдирмаяпти
36'
Чап қанотдан ерлатиб берилган узатмани Ҳамид Лак эгаллаб олди
35'
Муҳаммадиев бурчакка яқин жойдан дарвозабон майдончасига аниқ пас бера олмади. Тўп майдонни тарк этди
34'
Геворкян бурчакдан етказган тўпни ҳимоячи баланд сакраб қайтарди
33'
"Насаф" бурчак тўпи ишлади
32'
ГООЛ! Эдер Лучиано, 0:1! Ўнг қанотдан етказилган тўпга бразилиялик ҳужумчи бош билан зарба берди ва тўп Суюновнинг устидан ошиб ўтиб, олис бурчакка бориб тушди! Чиройли гол!
30'
Вууууҳ! Футболчиларимиз майдон марказида тўпни эгаллашди ва чап қанотда олдинга ўтган Рой Рокга узатма беришди. Легионер футболчининг узатмасини Каблаш жарима майдончаси ичида тўхтатди ва зарба берди. Тўп унинг оёғига яхши тегмай қолди...
28'
Устунлик эронликлар томонига ўтишмоқда. Бойдуллаев майдон марказида фол ишлатди
26'
Ҳабиб Горданий чап қанотдан жарима майдончамизга юқоридан узатма берди. Ҳимоячиларимиз тўпни эгаллаб, қарши ҳужумга бошлаш мумкин бўлган вазиятда, Шомуродов жуда ноаниқ пас берди
24'
Каблаш рақиб жарима майдончаси олдида ҳимоячидан ўтиб кетмоқчи бўлганида, рақиб оёғини чўзиб тўпни қайтариб қолди
23'
Тракторсозлар жарима майдончамизга кириб келишди, аммо Муҳаммадиевга нисбатан ўйин қоидаси бузилди
23'
Бундай ҳолатда ҳужум қилишдан кўра ҳимояланиш осонроқ. Ҳимояда эҳтиёт бўлиб ўйнаш лозим
22'
Ўйин темпи юқори эмас. Жамоаларнинг сифатли ўйнашига майдоннинг ҳолати ва об-ҳаво таъсир кўрсатмай қолмаяпти барибир
17'
"Аждарлар" яна ҳимоядан узун пас билан тўпни рақиб жарима майдончаси томон етказишди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди, жарима майдончаси ташқарисида турган Бойдуллаев тўпни эгаллай олмади
14'
"Насаф" ҳимоячиси ўз жарима майдончаси яқинида рақиб футболчисини чалганди, аммо Ҳилолий ўйинни тўхтатмади
13'
Каблаш майдон марказида тўпни эгаллаб, чап қанотдан олдинги ўтди ва тўпни йўқотиш чоғида қоида бузди. Александр тўпни жамоадошига қолдириб, ўзи олдинга ўтганида мақсадга мувофиқ бўларди
12'
Муҳаммадиев олдинга ўтди ва юкорида унга узатма берилди. Шуҳрат тўпни майдонда олиб қолишга бироз кеч қолди
10'
Вууууҳ! Аҳмадзода бир неча футболчиларимиз орасидан ўтиб, жарима майдончасига кириб борди ва ўткир бурчак остида зарба йўллади. Суюнов тўпни эгаллаб олди!
9'
Жарима зарбасини негадир Рой Рок тепди ва тўп жонли деворга тегиб қайтди. Муҳаммадиев йўллаган зарбани эса жарима майдончаси ичида турган Шомуродов эгаллаб ола билмади. Тўп майдонни тарк этди
8'
Теймурян жарима майдончаси ташқарисида Каблашни йиқитди. Жарима зарбачи. Артурнинг нуқтаси!
7'
Оҳо! Шуҳратнинг узатмасидан кейин Геворкян тўпни эгаллаб, ўнг қанотдан жарима майдончасига ҳаводан узатма берди. Каблаш тўпни бош билан тўпни ўзига бўйсундирмоқчи бўлди, тўп майдонни тарк этди!
5'
Ниҳоят Муҳаммадиев ўнг қанотдан олдинги ўтиб, бир ҳимоячини ортда қолаётган пайтда йиқилди. Ҳакамнинг фикрича, Шуҳратнинг йиқилишига ҳимоячи эмас, майдоннинг хўл экани сабабчи
4'
Ҳар иккала жамоа ўз ўйинини топиб олиш учун ўйнамоқда. Узатмалар браклар кўп ва тўп тез тез йўқотилмоқда
2'
Ҳамза Каримов ҳимоядан тўпни олдинги чизиққа узатди. "Трактор" футболчилари тўпни эгаллаб олишди
1'
Меҳмонлар дастлаб ҳужум ташкил қилишга ҳаракат қилишди. Қаршиликлар уларга хавфли ҳужум ташкил қилиш имкониятини беришмади
1'
УЧРАШУВ БОШЛАНДИ! КЕТДИК!
'
"Насаф" оқ-қора, "Тракторсозий" - қизил рангли формада ўйнашади. Ҳакамлар сариқ формани танлашган. Стадионда мухлислар анчагина. Улар қаршиликларни қўллаб-қувватлашни аллақачон бошлаб юборишган.
'
Жамоа сардорлари ўзаро вимпелларни алмашишди
'
Диққат, жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда!
'
Маълумотларга кўра, Қаршида қор ёғмоқда, кун анча совуқ.
'
Бугун "Насаф" ва "Локомотив" клубларининг ўз ўйинларини ўтказишад. Яна 15 дақиқадан сўнг Қарши шаҳрида "Насаф" ва "Тракторсозий" жамоалар ўртасидаги ўйин бошланади
'
ОЧЛ байрами давом этади. Кеча 2та клубимиз ўзларининг илк ўйинларини ўтказишди ва ижобий натижа қайд этишди.
'
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ҚАДРЛИ ФУТБОЛ МУХЛИСЛАРИ!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.