Кириш Регистрация
26/04 00:00 Брайтон 0-4 Манчестер Сити
26/04 16:00 Таиланд 3-3 Тожикистон
26/04 19:00 Ўзбекистон 2-0 Саудия Арабистони
26/04 19:00 Ўзбекистон 3-3 Эрон
26/04 22:30 Ироқ 1-0 Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне 3-0 Салернитана
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм 2-2 Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас - Жирона
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон - Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 16:00 Таиланд - Эрон
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Осиё чемпионлар лигаси

«C» гуруҳи, 1-тур. 25 февраль, соат 22:30. Бош ҳакам: Ким Чжонг Хёк (Ж.Корея)

АЛ-ҲИЛОЛ

Сауд Каририй (11)
Юсуф ас-Салим (14)
Тиагу Невес (71)

3 : 1

ЛОКОМОТИВ

Сардор Мирзаев (39)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
28.Абдуллоҳ ас-Сдайрий (Д)
7.Невес Аугосто Тиагу
12.Ёсир аш-Шаҳроний
13.Салмон ал-Фараж
14.Сауд Каририй (С)
16.Юсуф ас-Салим
18.Абдуллоҳ Отайф
19.Холид Каъбий
23.Квак Тэ Хви
26.Дигао
77.Георгиос Самарас
  44.Аброржон Каримов (Д)
3.Шавкатжон Муллажонов
7.Руслан Корян
8.Сардор Мирзаев
11.Темурхўжа Абдухолиқов
13.Лутфулла Тўраев
18.Темур Кападзе (С)
20.Ислом Тўхтахўжаев
22.Санжар Шоаҳмедов
31.Неманья Яничич
33.Олег Зотеев
ЗАҲИРА
1.Холид Шараҳилий (Д)
9.Ҳамад ал-Ҳамад
11.Абдулазиз ад-Давсарий
17.Абдуллоҳ ал-Ҳафиз
25.Файсал Дарвиш
49.Абдуллоҳ аш-Шамех
70.Муҳаммад Жаҳфалий
  12.Маъмур Икромов (Д)
4.Бобурбек Йўлдошев
9.Дилшод Раҳматуллаев
10.Марат Бикмаев
16.Жасур Ж. Ҳасанов
17.Салим Мустафоев
77.Жасур О. Ҳасанов
САРИҚ КАРТОЧКА
Юсуф ас-Салим (41)
Салмон ал-Фараж (49)
 
Ислом Тўхтахўжаев (35)
Лутфулла Тўраев (53)

Матн

'
Эътиборингиз учун раҳмат
'
ОЧЛнинг 1-турида Саудиянинг жамоаси дастлабки ғалабани қўлга киритган бўлса (аввалги 3таси дуранг ўйнади), ўзбек клуби дастлабки мағлубиятни қайд этди
90+3'
Ўйин якунланди. "Ал-Ҳилол" - "Локомотив" - 3:1.
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
90'
"Ҳилол"нинг учинчи голидан кейин жамоамиз тайинли ҳужум ташкил қила олмади.
89'
Кападзе чап қанотдан жарима майдончасига кирган катта Ҳасановга пас берди. Жасур қарама қарши томонга тўпни етказди, аммо у ерда ҳеч ким йўқ эди
88'
Вуҳ! Мезбонлар тўртинчи голни уришлари мумкин эди! Каъбий 14 метрдан йўллаган зарбаси ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди
85'
Яничич ўйин қоидасини бузди. Дарвозагача масофа 25 метрлар...
84'
Шоаҳмедов жарима майдончаси ташқарисида бир ҳимоячидан ўтиб кетаётганида рақибга урилиб йиқилди. Кореялик ҳакам жарима зарбаси белгиламади
82'
"Ҳилол"да ўзгариш: Юсуф Салим ўрнига Файсал Дарвиш туширилди
80'
Катта Ҳасанов бурчак тўпини ўйинга киритди, тўпни ҳимочилар қайтаришди. Тўп яна ўнг қанотдан дарвозабон майдончасига етказилди. Корян бош билан зарба берди. Сдайрий тўпни эгаллаб олди!
79'
Катта Ҳасанов чап қанотдан ерлатиб узатма берди. Корянгача тўп етиб келмади
78'
Арабча айёрлик. Ҳимоячи дарвозабоннинг бутсаси боғичини тартибга келтириш учун 1 дақиқа сарфлади...
77'
Вууууҳ! Катта Ҳасанов етказган тўпни дарвозабон мушти билан қайтарди. Шоаҳмедов жарима майдончасига кирди ва кучли зарба йўллади. Тўп ҳимоячига тегмаганида гол булиши аниқ эди...
77'
"Локомотив" кетма-кет иккинчи марта бурчак тўпини ўйинга киритади
76'
"Локо"да ўйинчи алмаштирилади. Лутфулла Тўраев ўрнига Дилшод Раҳматуллаев туширилди
74'
Олис масофдадан йўллангна зарбани Сдайрий эгаллаб олди
73'
Абрамов ҳаддан ташқари эрта вабанкка борди. Бутунлай ҳужумга ўтиб кетишга ҳали вақт бор эди
71'
ГООЛ! Тиагу Невес! 3:1! 18 метрдан зарба бериб, даврозани ишғол қилди! Ҳимояда парокандалик...
69'
Уҳҳҳ, "Ҳилол"нинг хамласини бир амаллаб қайтардик. Мезбонлар уч марта жарима майдончасига кириб боришди. Ҳаммаси хайрли тугади
66'
Корян жарима майдончаси ташқарисида ўзига узатилган тўпни гавдаси билан ҳимоя қилиб эгаллади ва ичкарига кирмоқчи бўлганида ҳакам фол қайд этди
65'
Катта Ҳасанов етказган тўпни дарвозабон мушти билан уриб юборди. Жарима майдончасига қайтадан узатилган тўпни Сдайрий эгаллаб олди
64'
Кичик Ҳасанов ўнг қанотда ҳимоячидан ўтиб кетаётганида рақиб уни йиқитди
62'
"Ҳилол"да ҳам ўзгариш: Георгиос Самарас ўрниа Абдулазиз ад-Давсарий туширилди
62'
Абрамов вабанкка бормоқда. Ҳимоячи Шавкат Муллажонов ўрнига кичик Жасур Ҳасанов туширди.
61'
Вууууууҳ! "Ҳилол" футболчилари хавфли ҳужум ташкил қилишди. 12 метрлардан берилган зарба марказий ҳимоячимизнинг қўлига тегиб, дарвоза олдида турган мезбон футболчисига келиб тушди ва у гол урди. Офсайд қайд этилди, бахтимизга
60'
Кападзе чап қанотдан олдинга ўтиб, Жасурга пас берди. Ҳасанов ерлатиб берилган пас орқали Шоаҳмедовни тўп билан таъминлашди. Санжар орқароққа тўпни қолдирди ва Мирзаев зарба берди. Анча ноаниқ
58'
"Локомотив"да дастлабки ўзгариш: Жасур Ҳасанов (катта) майдонга тушди. Темурхўжа майдонни тарк этди
57'
Муллажонов ўнг қанотдан ҳужумга қўшилди. Жамоадоши билан девор ўйнаб, жарима майдончасига кираётганида йиқилди, аммо ҳакам ўйинни тўхтатмади
55'
Уҳҳҳҳ, Холид Каъбий бир ҳимоячимиздан ўтиб, жарима майдончасига киришга ва зарба беришга ҳаракат қилди. Тўхтахўжаев имкон қадар унга халал беришга ҳаракат қилди. Бунга эришди ҳам. Кучли чиқмаган зарбани Каримов эгаллаб олди
55'
Эҳҳҳееее. Лутфулла, буни одам зарба дейишгаям уялади...
54'
Невес 36 метр масофадан белгиланган зарба ноаниқ бўлди
53'
Рақибни тортиб қолгани учун энди Лутфулла Тўраевга сариқ карточка тақдим этилди
49'
Салмон ал-Фараж майдон марказида Корянни тортиб йиқитгани учун огоҳлантирилди
48'
Эҳҳҳҳ, Корян! Майдон марказидан берилган узатмадан кейин Руслан бирга бир вазиятга чиқди ва ўткир бурчак остида зарба берди. Тўпни Сдайрий қайтарди. Қайтган тўп учун курашда россиялик футболчи ўйин қоидасини бузди
47'
Марказдан тўп чап қанотдаги Абдухолиқовга етказилди. Темурхўжа олдидаги рақиб футболчисини туртиб йиқитди
46'
Иккинчи бўлим бошланди. "Локомотив" тўпни ўйинга киритиб берди
'
Жамоалар майдонга қайтишмоқда
45+2'
Жарима зарбасини қайтариб, қарши ҳужумга ўтаётганимизда ҳакам таймни якунлаб берди
45+2'
"Ҳилол" жарима зарбасини амалга оширади
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа компансация вақти
43'
Абдухолиқов чап қанотдан жарима майдончасига аниқ пас бера олмади
43'
Руслан Корян жарима зарбасини тўғри дарвозага тепди. 30 метрлардан йўлланган зарба кучли бўлмади
41'
Юсуф ас-Салим огоҳлантирилди. Зотеевнинг юзига тирсаги билан урди.
39'
ГОООООООЛ! Сардор Мирзаеееееев! 2:1! Супергол! Кападзе жарима майдончасининг чап қанотидан марказроқдаги Санжарга узатди, Шоаҳмедов сал нарироқдан югуриб келаётган Сардорга пас берди. Мирзаев ўта кучли зарба билан тўққизликка тўпни жойлади!
37'
Вуууууҳ! Холиб Каъбий чап қанотда тўпни Самарасга етказди ва грек футболчиси тавани билан узатма бериб Холиднинг ўзини бирга бир вазиятга чиқариб юборди! У зарба беришга чоғланаётганида Тўхтахўжаев тўп йўлига оёқ қўйишга улгурди!
36'
Эҳ, Корян жарима майдончаси чизиғи устида тўпни қабул қилди, аммо ичкарига кира олмади. Ҳимоячи ундан тўпни олиб қўйди
35'
Ислом Тўхтахўжаев сариқ карточка эвазига рақиб қарши ҳужумини тўхтатди
32'
Сардор Мирзаев жарима зарбасини яхши етказди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди. Такрорий ҳужум пайтида ўнг қанотдан ерлатиб берилган узатмани мезбонлар эгаллаб олишди
32'
Зотеев ўз қанотида жарима зарбаси ишлади
31'
Темирйўлчилар тўпни назорат қилишди. Темурхўжа марказга келиб тўпни олди ва ҳужумни бошлади. Шоаҳмедов чп қанотдаги Зотеевга узатма тезроқ берворди
28'
Зотеев чап қанотдан узатмаси дарвоза устидан ўтиб кетди
27'
Мезбонлар чап қанотдан икки марта жарима майдончасига узатма беришди. Учинчи уринишда Тиагу Невес тўғридан зарба йўллади. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
26'
Жаримадан етказилган тўпни Сдайрий ушлаш чоғида қўлидан чиқариб юборди. Аммо қайта уринишда эгаллаб олди
25'
Сардор Мирзаев чап қанотда жарима зарбаси ишлади. Стандартдан фойдаланиш керак
23'
Ҳозирча бурчак зарбалари биз учун фойдали бўмаяпти. Аксинча, мезбонлар тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетишяпти
22'
Вууууууҳ! Майдон марказидан берилган узатмани Зотеев жарима майдончаси ичида қабул қилди ва ёнида турган Темурхўжага пас берди. Ҳужумчининг зарбаси ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди
20'
Абдухолиқов чап қанотдан икки футболчини чалғитиб зарба йўллади. Тўпни Сдайрий эгаллаб олди
19'
Эҳҳҳ, жамоамиз яхши ҳужум ташкил қилди. Шоаҳмедов ўнг қанотда очилган футболчилардан бирига пас ерди. Унинг узатмаси ҳаддан ташқари кучли чиқди ва тўп қарама қарши қанотга ўтиб кетди. У ерда бизникилардан ҳеч ким йўқ эди
17'
Чап қанотдан етказилган узатмани Каъбий қўли билан қайтарди. Ҳакам ҳозирча огоҳлантириш бермади
16'
Тўраевнинг жарима майдончаси томон узатмасига Темурхўжа ета олмади
14'
Ана шу қарши ҳужум натижасида Юсуф ас-Салим дарвозани ишғол қилди! ГОЛ! 2:0!
13'
"Локомотив" бурчак тўпини ўйинга киритди. Мезбонлар қайтаришди ва қарши ҳужумга ўтишди....
11'
ГООЛ! Сауд Каририй! 1:0! "Ҳилол" бурчакдан тўпни ўйинга киритди. Аброржон Каримов тўпга чиқишда хатога йўл қўйди ва Каририй бош билан даврозани ишғол қилди!
10'
Мезбонлар чап қанотдан жарима майдончасига узатма беришди. Тўраев тўпни вазиятдан узоқлаштирди
9'
Мутлақо очиқ ўйин кечмоқда. Жамоалар қисқа паслар орқали ўйнаётгани баҳсга жозиба бағишламоқда
8'
Вууууууҳ! Самарас чап қанотда футболчиларимиздан ўтиб кетиб, жарима майдончасига кириб борди ва дарвозабон майдончаси бурчагидан зарба йўллади! Бахтимизга тўп дарвоза устидан ўтиб кетди!
5'
"Ҳилол" футболчиси жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўп йўлига ҳимоячиларимиз ғов бўлди
4'
Вуууууууҳ! "Ҳилол" ҳимоячисининг хатосидан фойдалана олмадик! Карян жарима майдончасида рақибдан тўпни олиб қўйди ва олдинги интилиб, марказроқда очилган Абдухолиқовга секинроқ пас берди. Аммо ҳимоячи тўпни эгаллаб олди
3'
Вадим Абрамов бугун уч ҳимоячи билан ўйнашга қарор қилди. Вазиятга қараб Зотеев қанотда ҳимояга ёрдам беради
2'
Шоаҳмедов чап қанотдаги Зотеевга пас берди. Олег жарима майдончасига узатма бера олмади
1'
"Локо" иккинчи марта қанотдан тўпни ўйинга киритиб берди
1'
Ўйин бошланди! Тўпни ўйин "Ҳилол" киритиб берди.
'
Доиралар ҳосил қилинган...
'
"Ҳилол" футболчилари ўйиндан олдин трибуналар томон югуриб, мухлисларга миннатдорчилик билдиришмоқда
'
Барча жамоаларимиз сингари "Локомотив" ҳам оқ рангли формада ўйнайди, "Ал-Ҳилол" эса кўк рангли футболкаларни танлаган
'
Жамоалар "Қирол Фаҳд" стадионига чиқиб келишди!
'
"Локомотив"нинг бугунги таркиби бутунлай янгича. Бошланғич таркибда аввалги йилги таркибдан фақат Муллажонов, Тўраев ва Тўхтахўжаев ўрин олишган холос. Қолганлар янги таклиф этилган футболчилардан иборат. Захира таркибида ҳам кучли футболчилар ўтиришибди. Бикмаев, Раҳматуллаев, Ҳасановлар...
'
"Пахтакор", "Бунёдкор" ва "Насаф" жамоалари барчамизни қувонтирди. Турни ажойиб нотада якунлаб бериш вазифаси Абрамов жамоаси зиммасига юклатилади
'
ОЧЛнинг 1-тур ўйинлари деярли якунига етиб қолди. Турни "Ал-Ҳилол" ва "Локомотив" жамоалари ўртасидаги учрашув якунлаб беради.
'
Хайрли оқшом, қадрли футбол мухлислари!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.