Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Испания Ла лигаси

25-тур, 28 февраль, соат 20:00. Бош ҳакам: Сантьяго Хайме Лотре

ГРАНАДА

Фран Рико (53-пен.)

1 : 3

БАРСЕЛОНА

Иван Ракитич (25)
Луис Суарес (48)
Лионель Месси (70)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Ойер Оласабаль (Д)
02.Аллан Ньом
19.Кала
22.Димитри Фулкье
06.Жан-Сильвен Бабен
16.Мануэль Итурра
04.Фран Рико
18.Жон Кордоба
08.Хави Маркес
21.Роберто Ибаньес
15.Альхассан Бангура
  13.Клаудио Браво (Д)
24.Жереми Матье
22.Дани Алвес
18.Хорди Альба
15.Марк Бартра
14.Хавьер Маскерано
06.Хави Эрнандес
04.Иван Ракитич
09.Луис Суарес
10.Лионель Месси
11.Неймар
ЗАҲИРА
13.Роберто (Д)
03.Луиш Мартиньш
24.Жейсон Мурилло
12.Рубен Перес
29.Саксес Айзек
07.Даниэль Кандеяш
23.Рубен Рочина
  01.Марк-Андре тер Штеген (Д)
02.Мартин Монтойя
21.Адриано
08.Андрес Иньеста
12.Рафинья
05.Серхио Бускетс
07.Педро Родригес
САРИҚ КАРТОЧКА
 
Неймар (55)
Жереми Матьё (58)

Матн

90+3'
Ўйин якунланди. "Гранада" - "Барселона" - 1:3.
90'
Иккинчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди
88'
Эҳ, Педро! Мессининг узатмасидан кейин ҳужумчи посбон қаршисида ёлғиз қолди ва тўпни Ойернинг устидан оширмоқчи бўлди. Ижро муваффақиятсиз чиқди - тўпни дарвозабон эгаллаб олди
87'
Эҳҳҳҳҳ, Мессси! Лео яна бир 100 фоизлик вазиятдан фойдалана олмади! У Неймардан тўпни қабул қилиб, дарвозабон майдончасига кириб борди ва зарба йўллади. Тўп дарвозабонга тегиб, майдонни тарк этди!
86'
Бурчакдан етказилган тўпга Бартра бош билан зарба берди. ноаниқ
86'
Алвес бурчак тўпи ишлади
85'
Марказдан берилган узатмадан кейин Месси жарима майдончасига кириб борди, аммо офсайд
81'
Вууууҳ! Бугун Мессининг ўйини ҳам унчалик қовушмаяпти. Ракитичнинг узатмасидан кейин Неймар жарима майдончасига кирди ва чалқанча услубда нариги томонга пас берди. Месси йўллаган зарба эса дарвозага аниқ бормади
79'
Жамоаларда ўзгариш бўлди. Жон Кордоба ўрнига Саксес Айзек, Луис Суарес ўрнига Педро туширилди
77'
Месси ўнг қанотда марказда тўпни эгаллаб, қарама-қарши қанотдаги Неймарга пас берди. Бразилиялик футболчи бироз пауза қилди ва Ракитичнинг зарбавор вазиятга чиқарди. Иваннинг чап оёқда йўллаган зарбасини дарвозабон ушлаб олди
75'
"Барса"да ўзгариш: Матьё ўрнига Бускетс туширилди
75'
Неймар чап қанотдан жарима майдончасига кириб бориб, бурчак тўпи ишлади
73'
Вуууҳ! "Гранада" футболчиси олис масофадан кучли зарба йўллади. Бурчакка кираётган тўпни Браво эгаллаб олди
70'
ГОООЛ! Месси, 1:3! Голни Суарес Мессига совға қилди. Ракитичнинг узатмасидан кейин уругвайлик ҳужумчи дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб борди ва у дарвозабонни алдаб ўтди. Ўзи бемалол дарвозани ишғол қилиши мумкин эди (дарвозада бир ҳимоячи қолганди), аммо у тўпни Мессига берди. Лео бўш дарвозани муаммосиз ишғол қилди
70'
Месси ўнг қанотдан икки футболчини алдаб, марказ томон сурилди ва чап қанотдан жарима майдончасига кирган Неймарга пас берди. Узатма яхши чиқмади
67'
"Гранада"да ўзгариш: Хави Маркес ўрнига Рубен Рочина туширилди
66'
"Барса"да ўзгариш: Хави ўрнига Рафинья туширилди. Сардорлик боғичи Мессига ўтди
65'
Мессининг жарима зарбаси муваффақиятсиз чиқди
64'
Жарима майдончасининг ўнг бурчагида Мессига нисбатан ўйин қоидаси бузилди
60'
Неймар чап қанотда тўпни қабул қилди ва дарвозабон майдончасига яқинлашаётган Мессига пас берди. Лео тўпни ўзига бўйсундира олмади
59'
Жаримадан етказилган тўпни Браво эгаллаб олди
58'
Жереми Матьё сариқ карточка олди
58'
Лайнсменни Суаресни офсайдда деб топди ва хато қилди
55'
Неймар огоҳлантириш олди. У кейинги ўйинни ўтказиб юборади. Бразилиялик футболчининг ўйини бугун мутлақо чиқаётгани йўқ
54'
Месси юқоридан узатма билан Хавини бирга бир вазиятга чиқарди. Даврозабон тўпни қайтарди. Неймар 15 метрдан зарба берди, тўпни юқоридан ўтиб кетди
53'
ГООООЛ! Фран Рико, 1:2! Клаудио Браво тўп йўналишини топди, аммо зарба кучли бўлгани учун тўп тўрга бориб тушди!
52'
ПЕНАЛЬТИ! "Барселона" дарвозасига! Бартра ўйин қоидасини бузди
51'
"Барса" тезкор қарши ҳужум ташкил қилди. Неймар тўпни ҳаддан ташқари ўзида кўп сақлаворди ва тўпни йўқотди
48'
ГОООООЛ! Луис СУареееес! Уругвайлик футболчи ўнг қанотдаги чизиқдан отиб берилган тўпни эгаллади ва Ракитич билан "девор" ўйнаб, жарима майдончасига кирди ва бирга бир вазиятда дарвозани ишғол қилди!
48'
"Барса" ҳимоясининг майдон марказидаги қўпол хатосидан сўнг "Гранада" футболчиси чап қанотдан жарима майдончасига кириб борди ва дарвозабон майдончасига пас берди. Браво тўпни эгаллаб олди
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
45+1'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Гранада" - Барселона" - 0:1. Танаффус
45+1'
Вууууҳ, Мессиии! Жамоадошлари Леони бирга бир вазиятга чиқаришди. Месси ва дарвозабон орасида қисқа масофа қолганди. Аргентиналик футболчининг зарбасини дарвозабон қайтарди!
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди
44'
"Барса" қарши ҳужумга ўтди. Алвес ўнг қанотдан дарвозабон майдончаси яқинига узатма берди ва Мессининг зарбасидан сўнг тўпн дарвоза устунига тегди, аммо Лео офсайдда қолганди
43'
Бурчак зарбасидан кейин бош билан зарба йўлланди. Браво тўпни осонлик билан эгаллади
42'
Вуууууҳ! Жон Кордоба 18 метрлардан зарба йўллади. Браво бурчакка кираётган тўпни майдон ташқарисига буриб юборди
38'
"Барселона" жарима майдончаси ичида тўп учун Бартра ва мезбонлар ҳужумчиси оёқ чўзишди. Тўпга биринчи бўлиб "Гранада" аъзоси етиб борди ва йиқилди. Контакт борга ўхшади, аммо вазиятга яқин турган ҳакам қоида бузилмаганини таъкидлади
36'
Вуууууҳ! Кааталонияликлар ҳимояда тўпни эгаллаб, қарши ҳужумга ўтишди. Месси ўнг қанотдаги Ракитичга узатма бериб, ўзи жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва ўнг оёқда зарба берди. Тўп шундоққина дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди!
35'
Ўйин темпи у қадар юқори эмас. "Барселона" анча хотиржам ўйнамоқда
32'
Месси ўнг қанотдан бир ҳимоячини алдаб, жарима майдончасига кириб келди ва шерикларига пас бераётганида ҳимоячи тўпни қайтариб қолди
30'
Мезбонлар 2-3 дақиқа давомида катта куч билан ҳужумга ўтишди, аммо бундан самара чиқара олишмади
28'
"Гранада" бурчак тўпини ўйинга киритди. Каталонияликлар юқоридан узатилган тўп учун курашларда ютиб чиқишмоқда
26'
Уҳҳҳҳ, "Гранада" ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Юқоридан узатилган тўпни ҳужумчи бош билан дарвоза томон йўллади. Ҳимоячи тўпни қайтарди, қайтган тўпга мезбонларнинг бошқа футболчиси зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
25'
ГОООООООЛ! Иван Ракитич, 0:1! Альба яхши пас билан Суаресни жарима майдончасига ичига бошлади ва Луис ўткир бурчак остида зарба йўллади. Дарвозабоннинг ёнидан ўтиб кетган тўп дарвозага аниқ бормаётганди, ҳимоячи эса уни қайтарди ва югуриб келган Ракитич осонгина дарвозани ишғол қилди!
24'
Мезбонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. "Барса" хавфли вазият рўй беришга йўл қўймади
23'
Хавфли зарба! Месси чап қанотда очилган Суаресга пас берди. Уругвайлик футболчининг дарвозабон майдончаси томон узатмасини ҳимоячилар унинг ўзига қайтаришди. Луис жарима майдончаси чизиғи устида турган Хавини кўрди ва унга пас берди. Ярим ҳимоячининг кучли зарбаси дарвозабонинг қўлидан майдонни тарк этди
21'
Яна офсайд. Бу сафар барселоначилар қисқа паслар эвазига Неймарни бирга бир вазиятаг чиқаришди. Аммо бразилиялк футболчи ўйиндан ташқари ҳолатда қолди
19'
Майдон марказидан берилган узатмадан кейин Суарес бирга бир вазиятга чиқди ва тўпни дарвозабоннинг устидан олиб ўтиб, бўш дарвозани ишғол қилмоқчи бўлганидан рефери офсайд бўлгани ҳақида хуштакни чалди
18'
"Гранада" футболчилари майдон марказида тўпни эгаллаб олиб, кўпчилик бўлиб олдинга ўтишди. Ўнг қанотга берилган узатмадан кейин ҳужумчи жарима майдончасига кириб, бирга бир вазиятда зарба йўллади. Лайнсмен офсайд қайд этди, аммо хато қилганга ўхшади
17'
Месси ўнг қанотдан туриб, жарима майдончасига кириб бораётган Ракитичга узатма берди. Иван ҳимоячига нисбатан ўйин қоидасини бузди
12'
Бурчак тўпини Хави жарима майдончаси марказига етказди. Қайтарилган тўп Ракитичга келиб тушди, Иваннинг зарбаси эса юқоридан кетди!
12'
Месси ўнг қанотдан юриш қилди ва тўпни чап оёғига тўғирлаб, жарима майдонига оширди. Гранада ҳимоячилари тўпни майдон ташқарисига чиқариб юбордилар, Бурчак.
9'
Каталонияликларнинг биринчи зарбаси. Маскерано 25 метрдан дарвозабонни синаб кўрмоқчи бўлди, тўп рикошет билан Оласабальнинг қўлига бориб тушди.
5'
Дани Алвес майдонга қайтмоқда, унинг қонини тўхтатишган чоғи. Монтойя машқ бажаришга киришди.
3'
Ҳакам бу вазиятда Маркесни айбдор деб топди ва унга сариқ карточка кўрсатди.
2'
Хави Маркес ва Данни Алвес Барса жарима майдончаси бурчагида тўқнашиб кетишди.Алвеснинг бурнидан қон оқяпти, Гранада ўйиниси эса майдонда ётибди.
1'
Учрашувни меҳмонлар фаол бошлашди, Бангура Барса дарвозаси томон интилди, аммо ундан тўпни олиб қўйишди.
1'
Учрашув бошланди!
'
Асалому алайкум, ҳурматли футбол мухлислари, Испания чемпионатининг 25-тури доирасида Гранада-Барселона урашувида онлайн трансляцияни бошлаймиз!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.