Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Англия Премьер-лигаси

27-тур, 1 март, соат 17:00. Бош ҳакам: Марк Клатенбург

ЛИВЕРПУЛЬ

Жордан Хендерсон (11)
Филиппе Коутиньо (75)

2 : 1

МАНЧЕСТЕР СИТИ

Эдин Жеко (25)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
22.Симон Миньоле (Д)
06.Деян Ловрен
37.Мартин Шкртел
24.Жо Аллен
18.Альберто Морено
20.Адам Лаллана
14.Жордан Хендерсон
31.Рахим Стерлинг
10.Филиппе Коутиньо
23.Эмре Жан
50.Лазар Маркович
  01.Жо Харт (Д)
04.Венсан Компани
20.Эльяким Мангала
11.Александр Коларов
05.Пабло Сабалета
25.Фернандиньо
42.Яя Туре
21.Давид Силва
08.Самир Насри
10.Эдин Жеко
16.Серхио Агуэро
ЗАҲИРА
52.Денни Уорд (Д)
04.Коло Туре
49.Жордан Уильямс
15.Даниэль СтарриЖ
29.Фабио Борини
45.Марио Балотелли
09.Рики Ламберт
  13.Вилфредо Кабальеро (Д)
22.Гаэль Клиши
26.Мартин Демичелис
18.Фрэнк Лэмпард
06.Фернандо
07.Жеймс Милнер
14.Вильфрид Бони
САРИҚ КАРТОЧКА
 
Самир Насри (57)

Матн

'
"Ливерпуль" ўз очколарини 48тага етказди ва 4-ўринга кўтарилиб олди. Шунча очкога эга бўлган "Арсенал" яна 10 дақиқадан сўнг "Эвертон"га қарши баҳсни бошлайди
90+4'
Ўйин якунланди! "Ливерпуль" - "Манчестер Сити" - 2:1!
90+3'
Агуэро жамоадоши билан "девор" ўйнаб олиб, жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Зарба қовушмади
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
90'
Вуууууууҳ! Яҳё Туре жарима майдончасига кириб келди ва ёнида турган Сильвага пас берди. Давиднинг кучли зарбаси олис устун ёнидан ўтиб кетди!
87'
Вуууууҳ! "Ливерпуль" рақиб жарима майдончасига яқин жойда прессинг қўллади ва Яҳёни хато қилишга мажбур қилишди. Натижада Старриж бирга бир вазиятга чиқиб бориб, зарба йўллади. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди!
86'
Вильфрид Бони сариқ карточка олди
85'
Вуууҳ! Стерлингнинг узатмасидан кейин Коутиньо жарима майдончаси чизиғи устидан зарба йўллади. Тўп ҳимоячидан майдонни тарк этди
82'
"Сити"да яна бир ўзгариш: Самир Насри ўрнига Фрэнк Лэмпард туширилди
82'
"Ливерпуль"да ўзгариш: Жо Аллен ўрнига Коло Туре туширилди
82'
Милнер сариқ карточка олди
79'
Вууууууҳ! Агуэрррооооо! "Ливерпуль" жарима майдончасига ҳаводан етказилган узатмани ҳимоячи қайтарди. Қайтган тўпни Агуэро жарима майдончаси ичида эгаллади ва икки ҳимоячини алдаб, зарба йўллади. Тўп олис устун ёнгинасидан ўтиб кетди!!!
78'
"Сити"да ўзгариш: Фернандиньо ўрнига Вильфрид Бони туширилди
76'
"Ливерпуль"да ўзгариш: Маркович ўрнига Старридж туширилди
75'
ГОООООООООЛ! Коутиньо! 2:1!!! Худди Хердерсоннинг голининг "эгизаги" бўлди! Филиппе жарима майдончаси бурчагидан кучли зарба йўллаб, олис бурчакни аниқ нишонга олди! Жо Харт зарбани қайтара олмади!
73'
Коларов чап қанотдан тўпни жарима майдончасига етказганидан кейин ҳимоячилар тўпни қайтаришди ва мезбонлар қарши ҳужумга ўтишди. Стерлинг рақибдан ўтиб кета олмади
70'
Жарима майдончасининг ўнг томонидан белгиланга жарима тўпини Сильва амалга оширди. Тўп ҳеч кимга тегмай, қарама-қарши томонга ўтиб кетди
69'
Самир Насри ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб келди ва шерикларига пас бераётганида ҳимоячилар тўпни қайтариб қолишди
65'
Хендерсон жарима майдончасида очилаётган жамоадоши томон яхши пас берди. Тўпни Харт эгаллаб олди
61'
Коларов чап қанотда чиройли финт билан ҳимоячидан ўтиб, жарима майдончасига кириб борди, аммо узатма беришни қойиллатмади
60'
Ўйин темпи бироз тушди.
58'
"Сити"да ўзгариш: Жекор ўрнига Милнер тушди
57'
Самир Насри сариқ карточка олди
56'
Коутиньо ўнг қанотдан очилаётган Стерлингга икки марта узатма берди. Дастлабкисини ҳимоячи қайтарган бўлса, иккинчи узатмани дарвозабон эгаллаб олди.
54'
Жаримадан етказилган узатмани Шкртел бош билан Лалланага узатди, аммо Мартин офсайдда қолди. Адам гол ургани эса энди ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас!
53'
Фернандиньо ўйин қоидасини бузди
53'
Иккинчи бўлим бошида мезбонлар анча фаол ўйнашмоқда
52'
Вууууууҳ, Стерлинг! Лаллана ўнг қанотдан берган узатмасини дарвозага яқин турган Раҳим дарвоза томон аниқ бура олмади!
49'
Мезбонлар "Сити" жарима майдончаси томон яхши босим ташкил қилишди. Аммо хавфли вазият юзага келтира олишмади
46'
Вуууҳ! Сабалета ўнг қанотдан жарима майдончасига узатма берди ва Агуэро бош билан зарба йўллади. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
'
Ҳозирча "Ливерпуль" - "Манчестер Сити" - 1:1. Танаффус
45+1'
Биринчи бўлим якунланди.
45+1'
Эҳҳҳ, Стерлинг! Жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва дарҳол зарба бериш ўрнига ҳимоячини алдамоқчи бўлди. Ҳимоячи тўпни орқароққа қайтарди. Шундан сўнг Раҳим чап оёқда зарба йўллади. Харт тўпни эгаллаб олди
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
45'
"Ливерпуль" бурчак тўпини ўйинга киритди. Сабалета бош билан тўпни узоқлаштирди
44'
Сабалета Туре билан "девор" ўйнаб, ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб борди, аммо тўп учун курашда Ловрен уни қўли билан итариб йиқитди. Ҳакам ўйинни тўхтатмади
43'
Вуҳ! Коутиньо 28 метрлардан кучли зарба йўллади. Тўп тўппа-тўғри Хартнинг қўлига бориб тушди
42'
Бу сафар Агуэро офсайдда деб топилди
41'
Туре майдон марказидан Жеко томон узатма берди. Аммо Эдин офсайдда қолганди
39'
Раҳим Стерлинг офсайдда қолди
37'
Коларов майдон марказининг чап томонидан жарима майдончаси чизиғи устига узатма берди. Тўпни даврозабон эгаллади
35'
Оҳо! Марковичнинг "парашют" узатмасидан кейин Лаллана жарима майдончасига кирди ва тўпни ерга туширмасдан дарвоза томон бурди. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди
34'
Жарима майдончаси ташқарисида Агуэро ва Жеко қисқа масофадан бир бирларига тўпни узатишди. Эдин тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди, акс ҳолда 16 метрлардан зарба йўллаши мумкин эди
32'
Жеко олис масофадан анча ноаниқ зарба йўллади
29'
Жаримадан етказилган тўпни Компани жарима майдончаси ичида ўзига бўйсундира олмади
28'
Давид Сильвага нисбатан ўйин қоидасини бузди Жо Аллен
25'
ГООООООООЛ! Эдин Жеко! 1:1! Агуэро 3 ҳимоячи орасидан амплуадошига узатма берди ва Жеко бирга бир вазиятда дарвозани ишғол қилди!
22'
Вууҳ! Коутиньонинг узатмасидан кейин Стерлинг бир ҳимоячини алдаб, чап қанотдан жарима майдончасига кириб борди ва дарвоза олдига узатма берди. Тўп ҳеч кимга тегмасдан нариги қанотга ўтиб кетди...
21'
Альберто Морено чап қанотдан жарима майдончасига кириб борди ва ўнг оёқда зарба йўллади. Зарбани ноаниқ бўлди
19'
Сабалета ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб борди, аммо Шкртел қайтарган тўп Паблонинг ўзидан майдонни тарк этди
17'
"Сити" позицион ҳужум ташкил қилишга ҳаракат қилмоқда. "Ливерупуль" ҳозирча яхши ҳимояланмоқда.
14'
Даҳшатли ўйин! Супер старт!
13'
ВУуууууууууҳ! Марказдан узатилган тўпни Агуэро жарима майдончаси ичида қабул қилди ва деярли бирга бир вазиятда зарба йўллади. Тўп олис устунга тегиб қайтди!!!
11'
ГОООООООООЛ! Хендерсооооон! 1:0! Супергол! 18 метрлардан йўлланган зарба дарвоза тўсинига тегиб, дарвозага кириб кетди!
9'
"Ливерпуль" ҳисобни очганди, бироқ футболчи офсайдда тўпни қабул қилгани учун гол инобатга олинмади
8'
Вууууууҳ! Лаллана тўп билан марказдан жарима майдончасига кириб келди ва икки рақиб футболчиси орасида бўлишига қарамай, зарба йўллади. Харт тўпни эгаллаб олди
8'
Чап қанотдан ерлатиб узатилган тўпни "Ливерпуль" ҳимоячиси қайтарди. Қайтган тўпни 20 метрлардан Туре дарвоза томон йўллашга ҳаракат қилди. Тўп ён томонга кетиб қолди. Сабалетанинг узатмаси эса муваффақиятсиз чиқди
5'
Ҳозирча "Ливерпуль" ҳужум ташкил қила олмаяпти
3'
Жеко жарима майдончасига узатма берган пайтда Агуэро офсайдда қолди
2'
Тўпни меҳмонлар назорат қилишмоқда
1'
Ўйин бошланди!
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" жамоалари майдонда саф тортишди. Қизилларнинг машҳур қўшиғини бутун стадион баралла куйламоқда!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.