Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Англия Премьер-лигаси

27-тур, 1 март, соат 19:05. Бош ҳакам: Андре Марринер

АРСЕНАЛ

Оливье Жиру (39)
Томаш Росицкий (89)

2 : 0

ЭВЕРТОН

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
13.Давид Оспина (Д)
39.Эктор Беллерин
03.Киран Гиббс
05.Габриэль Паулиста
06.Лоран Косельни
15.Алекс
19.Санти Касорла
11.Месут Ўзил
34.Франсис Коклен
17.Алексис Санчес
12.Оливье Жиру
  24.Тим Ховард (Д)
26.Жон Стоунз
17.Мухамед Бешич
29.Люк Гарбутт
06.Фил Жагелка
18.Гарет Бэрри
20.Росс Баркли
23.Шимус Коулмэн
16.Жеймс МакКарти
10.Ромелу Лукаку
11.Кевин Миральяс
ЗАҲИРА
01.Войцех Щенсны (Д)
18.Начо Монреаль
21.Калум Чамберс
04.Пер Мертезакер
07.Томаш Росицки
23.Данни Уэлбек
14.Тео Уолкотт
  01.Жоэль Роблес (Д)
30.Антолин Алькараз
21.Леон Осман
25.Аарон Леннон
04.Дэррон Гибсон
14.Стивен Нэйсмит
09.Аруна Коне
САРИҚ КАРТОЧКА
Оливье Жиру (47)
Лоран Косельни (78)
 

Матн

90+7'
Ўйин якунланди!
90+5'
Вуууҳ! Ўзил жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб, ортда очилган Касорла пас берди. Унинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди
90+3'
"Эвертон" иккинчи марта бурчак тўпини ўйинга киритади
90+2'
Вууууҳ! Ўнг қанотдан етказилган тўпга Жиру бош билан зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди!
90'
Иккинчи бўлимга 7 дақиқа қўшилди!
89'
ГООООООООЛ! Томаш Росицки! 2:0! Ўзил чап қанотда тўпни жарима майдончаси ташқарисида очилган Росицкий узатди. Томашнинг зарбаси рекошет ҳолатида дарвоза тўрига бориб тушди!
89'
"Арсенал"да сўнгги ўзгариш: Коклен ўрнига Калус Чамберс тушди
88'
Майдон марказидаги тўқнашув пайтида Кокленнинг бурнидан яна қон кетиб қолди. Энди уни алмаштирмаса бўлмайди
87'
"Арсенал"да навбатдаги ўзгариш: Санчес ўрнига Уэлбек туширилди
86'
Чап қанотдан дарвозабон майдончасига етказилган тўпни Оспина мушти билан қайтарди, Лукаку эса посбонга урилиб кетди
84'
"Эвертон" мураббий янги ўйинчини туширди. Гарет Бэрри ўрнига Дэррон Гибсон туширилди
82'
"Арсенал"да ўзгариш: Окслейд-Чемберлен ўрнига Томаш Росицкий тушди
81'
Эҳҳҳҳ, Ўзил! "Канонирлар" рақиб ҳимоячисидан тўпни олиб қўйишди. Алекс жарима майдончасига кираётган Ўзилга узатма берди. Месут дарвозабоннинг ёнидан ўтказишни кўзлаб зарба йўллади. Тўпга ҳимоячи оёқ қўйиб қолди ва тўп дарвоза устидан ўтиб кетди!
78'
"Арсенал" ҳимоячилари тўпни рақибга бериб қўйишди ва Косельни сариқ карточка эвазига рақибнинг ҳужумини тўхтатди
76'
"Эвертон"да ўзгариш бўлди. Муҳаммад Бешич майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Стивен Нейсмит туширилди
75'
Гиббс ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб келди ва зарба йўллади. Тўп ҳимоячига тегиб, майдони тарк этди. Бурчак зарбаси мезбонлар учун самарали бўлмади
72'
Оҳо! Ўнг қанотдан жарима майдончасига ерлатиб узатилган тўпни Коулмэн яқин масофадан дарвоза томон бурди. Оспина тўпни ушлаб олди
68'
Ойййййййй!..... Жиру ва Коклен тўп учун баланд сакрашди ва ўзаро тўқнашиб кетишди.... Франсисни тиши синди шекилли, оғзи қонамоқда..
67'
Бурчак зарбасидан меҳмонлар самара чиқара олишмади
65'
Вуууууууҳ! Чап қанотдан етказилган тўпга Лукаку яқин масофадан зарба берди. Оспина тўпни дарвозадан юқори кўтариб юборди!
64'
Вуууҳ! Касорла Жируга тўпни берди ва қайта қабул қилиб олиб, 19 метрлардан зарба йўллади. Тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди
62'
"Эвертон"да футболчи алмашди: Миральяс ўрнига Аарон Леннон туширилди
60'
"Эвертон" вазиятни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Ўйин темпи юқори эмас, аммо ҳозирча ҳимоячилар яхши ўйнашмоқда
54'
Кокленнинг формаси йиртилиб кетгани учун у янги формани кийишга мажбур бўлди
53'
Оҳо! Окслейд-Чемберлен томонида берилган узатмани Жиру жарима майдончаси ичида қабул қилди ва яқин масофада ўткир бурчак остидан зарба йўллади. Тўп майдонни тарк этди!
51'
Бурчак тўпидан кейин Миральяс олис устун ёнидан зарба йўллади. Тўп дарвозага аниқ бормади
50'
Яна бир бурчак тўпи "Эвертон" ижросида
50'
"Эвертон" ўнг қанотдан жарима тўпини ўйинга киритди. Яна бир бурчак зарбаси
48'
Бурчак тўпидан кейин Гарет Бэрри акробатик усулда зарба йўллади. Тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди
47'
Жаримадан йўлланган зарбани Оспиана майдон ташқарисига уриб юборди
47'
Оливь Жируга сариқ карточка берилди. Рақиб футболчисини ортдан чалгани учун
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+1'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Арсенал" - "Эвертон" - 1:0.
44'
Вуҳ! Бурчак тўпидан кейин Бешич бош билан дарвозани ишғол қилиб қўйишига сал қолди. Ховард тўпни эгаллаб олди
44'
Касорла жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади! Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди!
41'
Шу пайтгача Венгер шогирдлари голли вазиятни юзага келтира олишмаётган эди. Улар стандарт вазиятдан унумли фойдаланишди
39'
ГООООООЛ! Оливье Жиру! Ўзил етказиб берган бурчак тўпини ҳужумчи оёғи билан дарвозага йўллади!
38'
Касорла бурчак тўпини ўйинга киритди. Меҳмонлар тўпни қайтаришди
38'
Вууууҳ! Лукаку деярли майдон марказидан "Арсенал"нинг икки ҳимоячисидан қочиб, жарима майдончасига кириб келди, аммо сўнгги паллада Беллеринга тўпни олдириб қўйди
34'
Санчес жарима майдончаси чизиғи устидан зарба йўллади. Тўп ҳимоячига тегиб, дарвозабоннинг қўлига бориб тушди
30'
"Арсенал" ҳар иккала қанотдан тўпни жарима майдончасига узатди, аммо иш сифатли зарбагача етиб бормади
28'
Окслейд-Чемберлен ўнг қанотдан олдинга ўтди ва дарвоза томон пас берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
27'
Вуууууҳ! Алексис ўнг қанотдан дарвозабон майдончасига узатма берди. Жиру 5 метрдан бош билан зарба бериб, дарвозани ишғол қила олмади. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди!
24'
Тўп билан яна меҳмонлар муомала қила бошлашди
20'
Ташаббус тўлалигача "канонирлар" томонига ўтди, аммо ҳозирча уларнинг ҳужумлари самара бераётгани йўқ
17'
Вууууҳ! "Арсенал" ҳимоячисининг қўпол хатосидан сўнг Лукаку посбон билан бирга бир вазиятга чиқиб кетди. Давид Оспина ажойиб ҳаракат қилди ва ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди!
15'
"Эвертон" футболчиси олис масофадан ноаниқ зарба йўллади
11'
"Арсенал" бурчак тўпини ўйинга киритди. Тўпни нариги қанотдаги Санчес эгаллади ва дарвоза олдига узатма беришда аниқ ҳаракат қила олмади. Тўп майдонни тарк этди
8'
Қанчалик ғалати бўлмасин, тўпни кўпроқ ливерпулликлар назорат қилишмоқда
7'
Ўзил офсайдда қолди
5'
"Арсенал" жарима майдончасига ўнг қанотдан етказилган узатмани мезбонлар қайтаришди
4'
Ҳозирча хавфли вазият йўқ, тўп асосан майдон марказида
2'
"Арсенал" қизил, "Эвертон" кўк рангли формада ўйнамоқда
1'
Ўйин бошланди
'
"Арсенал" ва "Эвертон" жамоалари майдонга чиқиб келишмоқда
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.