Кириш Регистрация
28/03 19:00 Динамо 2-1 Металлург
29/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
29/03 19:15 Қизилқум - Локомотив
30/03 01:00 Лилль - Ланс
30/03 01:00 Кадис - Гранада
30/03 16:30 Наполи - Аталанта
30/03 17:30 Ньюкасл - Вест Хэм
30/03 18:00 Хетафе - Севилья
30/03 19:00 Женоа - Фрозиноне
30/03 19:00 Торино - Монца
30/03 19:00 Андижон - Насаф
30/03 19:00 Пахтакор - Сўғдиёна
30/03 20:00 Ноттингем Форест - Кристал Пэлас
30/03 20:00 Шеффилд Юнайтед - Фулхэм
30/03 20:00 Тоттенхэм - Лутон
30/03 20:00 Борнмут - Эвертон
30/03 20:00 Челси - Бёрнли
30/03 20:15 Альмерия - Осасуна
30/03 21:00 Метц - Монако
30/03 22:00 Лацио - Ювентус
30/03 22:30 Астон Вилла - Вулверхэмптон
30/03 22:30 Валенсия - Мальорка

Онлайн трансляция

Испания Ла-лигаси, 21-тур

25 январь, соат 20:00

РЕАЛ МАДРИД

Роналду (56)
Бензема (75)

2 : 0

ГРАНАДА

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
25. Диего Лопес
12. Марсело
15. Даниэль Карвахаль
3. Пепе
4. Серхио Рамос
11. Гарет Бэйл
14. Хаби Алонсо
19. Лука Модрич
22. Анхель Ди Мария
7. Криштиану Роналду
9. Карим Бензема
  13. Роберто Фернандес
16. Брайан Ангуло
2. Аллан Ньом
24. Жейсон Мурильо
5. Диего Майнц
10. Ясин Браими
14. Ресио
18. Мануэль Итурра
20. Пити
23. Мишель Перейра
9. Юссуф ал-Арабий

Матн

'
ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ!
'
"Қироллик клуби" мухлислари эртага бўладиган "Атлетико" ва "Барселона"нинг ўйинларини кузатишади.
'
"РЕАЛ" - "ГРАНАДА" - 2:0. Мадрид жадвалда 1-ўринга кўтарилиб олди!
90+3'
ЎЙИН ТУГАДИ!
90+2'
Исконинг зарбасини Роберто эгаллаб олди
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
89'
"Гранада" мезбонлар дарвоза томон хавф солди. Ўйинда фаол ҳаракат қилаётган Ал-Арабий чап оёда дарвоза томон кучли зарба берди. Лопес тўпга ета олмади. Аммо марокашлик ҳужумчининг зарбасига бироз аниқлик етишмади.
89'
Роналду офсайдда қолиб кетди
88'
Хесе!!! Дарвоза томон кучли зарба йўллади. Дарвозабон ҳам яхши ҳаракат қилиб, тўпни эгаллаб олди!
87'
Иско ўнг қанотдан ҳужумга ўтди ва тўпни жарима майдончасига етказди. Ҳимоячилар эса хавфни бартараф этишди
85'
Ўйин тугашига 5 дақиқа қолди. Иккинчи голдан кейин ўуин сурати бироз тушди. Кетма-кет ўйинчи алмаштиришлар амалга оширилди. Деярли ўйин тақдири ҳал бўлганини футболчилар ҳис қилишмоқда
84'
"Реал"да сўнгги алмаштириш. Анхель Ди Мария майдонни тарк этди, Асьер Ильяраменди туширилди.
83'
"Гранада"да яна бир футболчи алмаштирилди. Жейсон Мурильо ўрнига Александр Коэфф тушди
82'
"Гранада"да футболчи алмаштирилди. Пити ўрнига Диего Буонанотте туширилди
80'
Пити қанотдан тўпни жарима майдончасига узатди. Мадридлик ҳимоячилар осонлик билан хавфни бартараф этишди
77'
Бензема майдонни тарк этди. Унинг ўрнига ўйинни Иско давом эттиради
77'
Бензема эса Марселонинг қанотдан узатган тўпини дарвоза йўллади. Карим ҳимоячилардан қочиб кетганини таъкидлаш лозим
76'
Голдан аввал эса Роналду жарима зарбасидан тўпни тўппа-тўғри дарвоза тўсинига йўллаганди! Бу вазиятда Роберто қимирлай олмаганди ҳаттоки!
75'
Иккинчи гол муаллифи - Карим Бензема! Франциялик футболчи ҳам сўнгги ўйинларни голсиз тарк этмаяпти
74'
Гооооолллл! "Реал" ҳисобни 2:0га етказмоқда!
70'
"Гранада"да дастлабки ўйинчи алмаштириш. Ресио майдонни тарк этди, Перейра туширилди
68'
Роналду Хесе узатган тўпни қабул қилиб олиб, бир ҳимоячини ортда қолдирганча жарима майдончасига ёриб кирди ва дарвозанинг яқин бурчагига тўпни йўллади. Роберто оёқлари билан зарбани бартараф этди
66'
"Реал"нинг қарши ҳужуми натижасида Роналду чап қанотдан тўпни жарима майдончасига етказди. Модрич эса чиройли зарба бермоқчи бўлди, аммо зарбага куч етишмади ва ноаниқ бўлди
66'
Ди Мария сариқ карточка билан жазоланди
65'
Роналду жуда қулай вазиятдан ҳисобни йириклаштириш имкониятида фойдалана олмади. Унинг зарбаси ноаниқ чиқди
63'
Энди эса "Гранада" футболчиси Итурра огоҳлантирилди
61'
Жабрланувчи Итурра тўпни жарима майдончасига етказди. Пепе эса бош билан хавфни бартараф этгандек бўлди. Ал-Арабий тўпни яна жарима майдончасига қайтарди. Рамос эса тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
60'
"Реал" тўртинчи сариқ карточкасини олмоқда. Бу сафар Модрич огоҳлантирилди.
59'
Анчелотти шогирдлари тўпни назорат қилишмоқда. Битта тўп устунлиги ҳали хотиржам бўлишга имкон бермайди
58'
Гол эса қуйидагича юзага келди. Роналду чап қанотдан марказга ўтиши билан "Гранада" дарвозаси олдидан хавфли вазият вужудга келди. Модрич жарима майдончасига тўпни етказди. Роналду эса бир нафар ҳимоячини алдади ва тўпни чап оёғига тўғрилаб, дарвозанинг бурчагига йўллади. Робертонинг қўли тўпга тегди, аммо зарбани қайтара олмади.
55'
55-дақиқада, голдан олдин Бензема майдон марказида Питига нисбатан фол ишлатгани учун сариқ карточка олганди
57'
Криштиану ўзининг чемпионатдаги 22-голини рақиб дарвозасига йўллади!
56'
Гооооооллл!!! Роналду!
50'
Хесе икки ҳимоячидан ўтиб кетиб, ўткир бурчак остида зарба берди. Ноаниқ. Роналду узатма кутганди
49'
Алонсо жарима тўпини рақиб дарвозаси олдига узатди. Аммо тўпга Пепе ета олмади
48'
Мезбонлар ҳужумни ўз дарвозалари ёнидан бошлашди. Ди Мариянинг узатмаси Роналдугача етиб бормади, аммо унинг ўзи янатўпни эгаллаб олиб, олдинга интилди. Ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб, тўпни марказроққа узатди. Бензема бош билан зарба берди. Тўп эса дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Шундан кейин ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди!
47'
Бензема тўп учун курашда ҳимоячи Мурильога ютқазди ва мезбонларнинг ҳужумлари якунига етмай қолди
46'
"Реал"да футболчи амалшди. Бэйл майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Хесе туширилди
46'
ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ!
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишди
'
Дарвоқе, биринчи бўлимга қўшиб берилган 1 дақиқа ичида реалчилар томон ташкил этилган хавфли ҳужумга алоҳида тўхталиб ўтмасак бўлмас. Бэйл тўпни майдонда сақлаб қолди ва тўпни жарима майдончасига узатди. Роналду тўп борадиган жойдан ўтиб кетаётганди, аммо у тезда ўгирилишга ва ўз устидан ошириб зарба беришга улгурди. Тўп дарвозага кириб кетаётганди. Бироқ Роберто фантастик реакция намойиш қилиб, тўпни қайтарди. Қайтган тўпга Ди Мария бош билан зарба берди. Бу сафар эса дарвозабон тўпни эгаллаб олди. Бу биринчи бўлимдаги энг хавфли вазият эди!
'
Ўйиндан олдин Роналду мухлисларга Олтин тўпни намойиш қилди. Фото: http://cs314824.vk.me/v314824108/6529/1I6reuJ_63Q.jpg
'
Танаффус. "Реал" - "Гранада". Таблода фақат голлар
'
Биринчи бўлимда майдон эгалари ҳудудий устунликка эришишди, аммо меҳмонлар ҳозирча ҳимояда тартибли ўйин намойиш қилишмоқда.
45+1'
БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
42'
Бэйл 3 нафар ҳимоячидан ўтиб кетди ва марказ томон ўтиб, тўпни жарима майдончасига узатди. Тўп эса Марселога етиб келди. У эса тўпни Ди Марияга етказганди, аргентиналик футболчи тўпни йўқотди
41'
Бензема тўп билан жарима майдончасигача яқинлашиб келди ва чап қанотдан очилган Роналдуга узатди. Португалиялик ҳужумчи рақибни алдамоқчи бўлганида ҳимоячи ундан тўпни олиб қўйди
39'
Бэйлнинг қанотдан етказган тўпига Роналуда сакради. Аммо тўп янада баландроқдан ўтиб кетди
37'
Бэйлнинг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди
36'
Бенземага нисбатан қоида бузилди. Алонсо тўпни жарима майдончасига эмас, унинг чап томонида турган Роналдуга узатди. Криштиану тўпни жарима майдончаси марказига етказмоқчи бўлганди, аммо ноаниқ
34'
Бу сафар чап қанотдан Ди Мария ҳужумга ўтди. Марсело тўпни орқага юмалатди ва аргентиналик футболчи дарвоза томон кучли зарба берди. Тўпни дарвоза томон бурмоқчи бўлган Бензема эса офсайдда қолганди
32'
Роналду Марсело билан "девор" ўйнади ва тўпни ерлатиб жарима майдончасига етказди. Бэйлнинг зарбаси йўлига эса ҳимоячи ғов бўлди.
31'
"Гранада" ҳужумга ўтганида ҳам тўпни йўқотмаслик учун уни яна ортга қайтаришмоқда
30'
Алонсо олдинга интилаётган Бэйлни тўп билан таъминлади. У эса товони билан Модрични тўпни узатди. Хорватиялик ярим ҳимоячидан эса рақиб футболчилари тўпни олиб қўйишди
29'
Ал-Арабий чап қанот бўйлаб Карвахалдан ўтиб кетди. Ундан кейин эса Рамосни ҳам ортда қолдираётган пайтда ҳакам ўйинни тўхтатди. Тўп ён чизиқни тарк этибди
28'
Бензема дарвозани ишғол қилди! Лекин офсайддан. Ди Мария ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига етказди. У ерда "Реал" футболчиларидан бир тўпни бош билан дарвозабон майдончасига узати. Бензема эса оёқ билан тўпни дарвозага жойлаб қўйди. Қанот ҳаками байроқчасини кўтариб, ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди
26'
Итурранинг зарбаси кучли чиқмади. Лопес тўпни осонгина эгаллаб олди.
25'
Итурра ўнг қанотда тўп учун курашда ғолиб чиқди ва тўпни жарима майдончасига етказди. Ал-Арабий бош билан ноаниқ зарба берди
24'
Модрич томонидан етказиб берилган тўпга бу сафар Карим етиб бора олмади
23'
Чап қанотдан Марсело тўпни жарима майдончасига узатди. Бензема олис бурчакдан тўпни ерга туширмасдан дарвоза томон йўллашга уринганди. Ноаниқ
22'
Тўп ҳам "Қироллик клуби"да. Қанотдан Роналдуни кўзлаб узатилган тўпни Мурильо қайтариб қолди.
21'
Энди "Реал" тўпни кўпроқ назорат қилмоқда. Ҳозирча мадридликлар рақиб ҳимоясини ёриб ўта олишмаяпти
19'
Да Мариянинг жарима майдончаси томон етказган тўпи ноаниқ чиқди
18'
"Гранада"нинг стандарт вазиятлари ҳозирча бесамар кетмоқда.
17'
Рамос огоҳлантирилди. "Гранада" футболчиси Ньома ҳужумга қўшилди ва Рамос подкат орқали уни тўхтатишга мажбур бўлди
16'
"Реал"нинг тезкор қарши ҳужуми. Бензема тўпни Ди Марияга узатди. Аммо унинг зарбасига аниқлик етишмади
14'
"Гранада" сўнгги 3 дақиқа давомида тўпни яхши назорат қилди. Лекин олдинга ўтишга шошилмаяпти.
11'
Ди Мария бурчак тўпини тўғридан тўғри дарвоза томон зарба беришга қарор қилди. Роберто тўпни муштлари билан уриб юборди ва тўп яна Ди Марияга келди. Бу сафар аргентиналик ярим ҳимоячи тўпни жарима майдончасига узатди. Рамоснинг бош билан берган зарбаси эса дарвоза тўсинининг шундоққина устидан ўтиб кетди
10'
Ди МАрия жарима тўпни жарима майдончасига еткази берди. Карвахаль эса тўпни бош билан жарима майдончаси марказига етказди. Итурра эса тўпни бош билан қайтараман деб, ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйишига сал қолди. "Гранада"ни голдан дарвоза тўсини қутқарди
9'
БУндан аввал эса "Гранада" футболчиси Юсуф ал-Арабий "Реал" дарвозасини ишғол қилганди. У офсайдда деб топилди
9'
Мурильо огоҳлантириш олди. У ўзидан ўтиб кетаётган Бэйлни қўполлик билан тўхтатди. Акс ҳолда уэльслик футболчи дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетарди
7'
Меҳмонлар тўпни назорат қилишга уринишмоқда. Мадридликлар прессинг орқали тўпни олиб қўйишга уринишмоқда. Мудофаа чизиғига Бэйл, Роналду ва Бензема ёрдамга келишган
6'
Роналду ўз финтларини намойиш қилди ва ҳимоячидан ўтиб кетганча ва дарвозабон томон зарба берди. Тўп дарвоза устунидан 2 метрлар масофадан ўтиб кетди
5'
Бу сафар "Реал"нинг ҳужуми чап қанотдан ривожланди. Тўп Модрич орқали Бэйлга етказилди. У эса тезликда Ангулодан ўтиб кетди ва мадон чизиғи ёнидан тўпни дарвозабон майдончасига узатди. Тўп бу сафар ҳам Робертога насиб этди
4'
Бэйл тўпни жарима майдончаси яқинидаги Модричга узатди. У эса тўпни дарҳол Бензема томон етказганди. Бироқ дарвозабон Роберто унга эга чиқди
3'
Гранада чап қанотдан ҳужум уюштириб, тўпни жарима майдончасига узатиб берди. Тўп нариги қанотга ўтиб кетди ва уни Ди Мария эгалаб олди.
3'
Дарвоқе, бугун "Реал" оқ формада, "Гранада" эса тўқ кўк рангли формада ўйнамоқда
'
Бу Диего Лопес дарвозаси учун хавф туғдирмади.
2'
"Гранада" бурчак тўпи ишлади.
1'
ЎЙИН БОШЛАНДИ!
'
Роналду ўзининг "Олтин тўпи"ни "Сантяго Бернабеу"га намойиш қилди ва ушбу тўп билан бирга умумий расмга тушишди мадридликлар
'
Диққат! ЖАмоалар майдонга чиқиб келишган!
'
Бугунги ўйинда мадридликлар, шубҳасиз, фаворит ҳисобланади. "Гранада" эса рақибга қаршилик кўрсатишга уриниб кўришади
'
"Реал"нинг бугунги рақиби "Гранада" эса ҳозирча 24 очко билан 10-ўринни эгаллаб турибди. Улар шу кунгача 19та гол уришган холос
'
Сўнгги пайтларда Карло Анчелотти шогирдлари жуда яхши ўйин намойиш қилиб, рақибларини йирик ҳисобларда мағлуб этишмоқда
'
"Барселона" ва "Атлетико" жамоаларининг ўтган турдаги "қоқилиши" оқибатида "қаймоқранглилар" пешқадамлар билан орадаги фарқни 1 очкогача қисқартиришди
'
Ассалому алайкум, қадрли испан футболи мухлислари! Бугун бизни Испания чемпионатининг навбатдаги тур ўйинлари бўлиб ўтади. Турни "Реал" - "Гранада" ўйини бошлаб беради.
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.