Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Осиё чемпионлар лигаси

«А» гуруҳи, 2-тур, 3 март, соат 18:00. Бош ҳакам: Ким Донг Жин (Ж.Корея)

БУНЁДКОР

0 : 1

ПЕРСЕПОЛИС

Муҳамммад Нурий (20-пен.)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
45.Акбар Тўраев
2.Акмал Шораҳмедов
7.Шокир Зуаги
8.Жавлон Иброҳимов
13.Иван Милошевич
16.Артём Филипосян
17.Достонбек Ҳамдамов
20.Самир Бекрич
21.Сардор Рашидов
39.Элдор Шомуродов
48.Акромжон Комилов
  1.Суша Маканий
2.Умид Алишоҳ
4.Микаель Умана
6.Муҳсин Бенгар
14.Муҳаммад Нурий
17.Меҳди Таремий
20.Алиризо Нурмуҳаммадий
24.Ҳоди Наврўзий
28.Аҳмад Нуруллоҳий
66.Фернанд Габриел
99.Бабак Ҳотамий
ЗАҲИРА
1.Павел Бугало
9.Сато Минори
11.Мирзоҳид Ғофуров
14.Воҳид Шодиев
15.Обид Жўрабоев
19.Забиҳилло Ўринбоев
40.Темур Аюпов
  44.Маъсуд Ҳамамий
3.Муҳаммад Хонзода
11.Пайам Содиғиан
16.Ризо Холиқифар
18.Меҳрдод Кафшгарий
22.Жозе Тадеу Жуниор
77.Али Алипурқара
САРИҚ КАРТОЧКА
Акром Комилов (31)
 
Муҳамммад Нурий (45+3)

Матн

90+5'
Ўйин якунланди. "Бунёдкор" гуруҳ босқичининг 2-турида мағлубият аламини тортди. "Персеполис" эса 6 очко билан гуруҳнинг яққол пешқадами бўлиб олди
90+3'
Жамоамиз фақа олис масофадан бериладиган узатмалар орқали ўйнамоқда. Форслар эса "иккинчи қават"да мутлақо ютқазишмаяпти
90+1'
Бу сафарга чап қанотдан берилган узатма дарвоза устидан ўтиб кетди...
90'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди
90'
Комилов узатган тўпни Ҳамдамов жарима майдончаси чизиғи устида тўхтата олмади
89'
Вууууҳ! Филипосян олис масофадан зарба йўллади. Тўп шундоққина тўсин устидан ўтиб кетди!
88'
Ҳамдамов чап қанотдан жарима майдончасига узатма берди. Яна ҳимоячилар тўпни қайтаришди
86'
"Пирузи"да ўзгариш: Фернандо Габриел ўрнига Меҳрдод Кафшгарий тушди
83'
Ҳамдамов томонидан юқоридан етказилган узатмани яна меҳмон футболчилар қайтаришди
82'
Яхши! Комилов чап қанотдан бир ҳимоячини алдаб ўтди, аммо ҳимоячини уни қўли билан тортиб қолди
82'
Марказдан етказилган тўпни Шодиев жарима майдончаси чизиғи устида Ўринбоев томон бурди. Забиҳилло тўпга ета олмади
80'
Чап қанотдан ҳаволатиб етказилган узатмани Шодиев бош билан дарвоза томон буришга ҳаракат қилди, аммо зарба хавфли бўлмади
78'
Рашидов ўнг қанотдан жарима майдончасига узатма берди. Қанотдан узатилаётган тўпларнинг барчасини ҳимоячилар бугун қайтаришмоқда
76'
Ҳамдамов жарима зарбасини ўйинга киритди. Ҳимоячилар қайтаришди
76'
Жарима майдончасининг чап томонида Комиловга нисбатан ўйин қоидаси бузилди
75'
Сато ўнг қанотдан жарима майдончасига кираётган Шораҳмедовга кесма пас берди. Ҳимоячи подкат орқали тўпни тўхтатиб қолди
74'
"Бунёдкор"да учинчи ўзгариш: Жавлон Иброҳимов ўрнига Забиҳилло Ўринбоев туширилди
71'
Рашидов 30 метрдан зарба йўллади. Посбон тўпни эгаллади
70'
Рашидовнинг узатмасидан кейин Шораҳмедов ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб борди, аммо Акмал 3 ҳимоячиси қаршисида шерикларига аниқ пас бера олмади
65'
Чап қанотдан жарима майдончасига узатилган тўпни МАканий эгаллаб олди
64'
Сатонинг узатмасидан кейин Рашидов жарима майдончасига кирди, аммо ўткир бурчаак остида зарба бериш ўрнига бошқа вариант танлашга қарор қилди. Тўп Шодиевга берилди ва кейин Зуаги тўпни йўқотди
63'
"Бунёдкор"да иккиинчи ўзгариш: Бекрич майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Минори Сато туширилди
60'
Вууууҳ! Бекрич! Рақиб жарима майдончаси ичидан қайтган тўпни Зуаги эгаллади ва чиройли пас билан Самирни ичкарига бошлади. Бекрич ўткир бурчак остидан йўллаган зарбани Маканий қайтарди. Тўп майдонни тарк этди
59'
Бекрич жарима тўпини дарвозабон майдончасига етказди. Маканий тўпни эгаллади
58'
"Персеполис"да ўзгариш: Таремий ўрнига Али Алипурқара туширилди
58'
Муҳсин Бенгар огоҳлантириш олди. Рашидов тўпни ундан ўтказиб, ўзи ҳимоячидан айланиб ўтаётганида Бенгар уни тўхтатиб қолди
55'
Нимагадир бугун "Персеполис" футболчилар кўп ётиб олишмоқда.
53'
Вуууууууҳ!!!! Шодиев тўпга илк тегишидаёқ дарвозани ишғол қилиши мумкин эди! Бурчакдан етказилган узатмани Воҳид бош билан дарвоза томон бурди! Дарвозабон бир амаллаб тўпни юқорига уриб юборди! Тўп Маканийнинг қўли аралаш бошига тегиб, сўнгра юқорига кўтарилди
53'
"Бунёдкор"да дастлабки ўзгариш: Воҳид Шодиев майдонга тушди. Элдор Шомуродов майдонни тарк этди
50'
Хавфли! "Пирузи" бурчак тўпини ўйинга киритди ва Нурмаҳаммадий бош билан зарба йўллади. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
48'
Вууҳ! Зуаги Бекричга узатма бериб, ўзи жарима майдончасига кириб бораётганида Самир унга нозик пас берди. Сўнгги паллада ҳимоячи тўпни тўхтатиб қолди, акс ҳолда Шокир бирга бир вазиятга чиқиб кетарди
47'
Акром Комилов чап қанотдан бир ҳимоячини икки марта чалғитиб, дарвоза яқинига узатма берди. Маканий тўпни эгаллаб олди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+3'
"Персеполис"нинг ҳужумини узиб қўйгани учун бўлса керак, Муҳаммад Нурий Ким Донг Жинга эътироз билдирди ва сариқ карточка олди
45+2'
Биринчи бўлим якунланди.
45+2'
Рашидов бурчакдан етказган узатмага Бекрич бош билан зарба беришга чоғланаётганида ҳимоячи бош билан тўп йўналишини ўзгартирди
45+2'
Бурчак тўпи ишладик
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
43'
Комиловга нисбатан қоидабузарлик туфайли белгиланган жарима тўпини Рашидов амалга оширди. Ҳимоячилар узатмани қайтаришди
42'
Меҳмонлар олис масофадан берилган узатма орқали Алишоҳни посбон билан яккама-якка вазиятга чиқаришга ҳаракат қилишди. Умид жарима майдончаси кирар-кирмас Филипосян билан тўқнашувда йиқилди. Кореялик ҳакам бу сафар пенальти белгиламади
41'
Жамоамиз тўпни назорат қилиб, ҳужум ташкил қилиш учун вариант қидиришди. Шораҳмедов берган узатмага Бекрич жарима майдончаси ичида бош билан ноаниқ зарба берди
38'
Муҳсин Бенгар жароҳат олди, уни замбилда майдондан олиб чиқиб кетишди
37'
Рашидов жарима тўпини ўйинга киритди. Футболчиларимиздан бири бош билан тўп йўналишини ўзгартирди, аммо тўп ҳимоячига тегиб қайтди
36'
Ўнг қанотда Бекричга нисбатан ўйин қоидаси бузилди
35'
Жуда яхши ҳужум! Шомуродов жарима майдончаси чизиғи устида тўпни эгаллади ва Рашидовга қолдирди. Сардорнинг зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди!
33'
Эҳҳҳҳҳҳ, Шомуродоооооов! Комилов чап қанотдан марказ томон сурилди ва тавани билан узатма бериб, Ҳамдамовни жарима майдончасига бошлади. Достон даврозага яқинлашиб келаётган Элдорга пас берди. Шомуродов яқин масофадан дарвозани ишғол қила олмади! Тўп устун ёнидан ўтиб кетди...
31'
Акром Комилов огоҳлантириш олди. У чап қанотда рақиб футболчисини алдаб ўтмоқчи бўлганида тўпни йўқотиш хавфи юзага келди. У тик оёқ билан рақиб футболчисига ташланди. Қизиқ томони, Ким Донг Жин ҳимоячимизга фолдан кейин орадан 1 дақиқа ўтиб кўрсатди...
30'
Шораҳмедов ўнг қанотдан яна узатмани амалга оширди. Марказий ҳимоячи тўпни даврозабон томон етказди. Шомуродов тўпга ета олмади, бошқа ҳимоячи тўпни тепиб юборди
29'
"Бунёдкор" кетма-кет икки марта бурчак тўпини ўйинга киритди. Иккинчи уринишда Маканий тўпни эгаллаб олди
28'
Ҳаводан етказилган узатмани Ҳамдамов жарима майдончаси ичида тизза билан ўзига бўйсундиришга уринди, ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
26'
Шораҳмедов ўнг қанотдан ҳаволатиб етказган узатмани Шомуродов бош билан дарвозага буришга уринди. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди
25'
Рашидов чап қанотдан жарима майдончасига кираётган Бекричга узатма берди. Самир бир ҳимоячини алдаб ўтиб, орқароққа узатма берди. Тўпни вакилларимиз эмас, рақиблар эгаллашди..
24'
Форслар қарши ҳужумга ўтишди ва жарима майдончамизга кириб келишди. Тошкентлар хавфни бартараф этишди
24'
Зуагининг узатмасидан кейин Шораҳмедов ўнг қанотдан олдинга ўтди ва бурчакка яқин жойдан жарима майдончасига узатма берди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди
22'
Олис масофадан Рашидов томон етказилган тўпга ярим ҳимоячи ета олмади
20'
Муҳаммад Нурий, 0:1. Бурчакка йўлланган зарбани Тўраев қайтара олмади.
19'
"Бунёдкор" дарвозасига пенальти белгиланди. Филипосян рақиб ҳужумчиси йиқитди!
18'
Дарвозабонимиз тўпни Шораҳмедовга узатди ва Акмал олис масофадан берилган узатма билан Рашидовни қулай вазиятга чиқарди. Сардор ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди, бир ҳимоячини четлаб ўтиб, чап оёқда зарба йўллади. Юқоридан ўтиб кетди.
17'
Жарима зарбасини Акбар Тўраев иккинчи уринишда эгаллаб олди
17'
Меҳмонлар ўнг қанотдан жарима зарбасини тепишади
16'
Уҳҳҳ! Фарненд Габриел олис масофадан хавфли зарба йўллади. Тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди
15'
Ҳозирча теҳронликларнинг ҳужуми биз учун хавфли бўлаётгани йўқ
14'
Зуаги олис масофадан жарима майдончасига кирган Ҳамдамовни тўп билан таъминлади. Достон эса кейинчалик тўпни рақибларга олдириб қўйди
13'
Рашидов бурчакдан узатган тўпни Суша Маканий эгаллаб олди
12'
"Бунёдкор" катта босим уюштиряпти. Бекричнинг зарбаси ҳимоячига тегиб, ён томонга кетди, Ҳамдамов тўп учун кураш олиб борди ва уни эгаллаб, Рашидов берди. Сардорнинг зарбаси ҳимоячидан майдонни тарк этди
10'
Рашидов олис масофадан зарба йўллади. Зарба ҳимоячига тегиб, чапроқда турган Бекричга келиб тушди. Самирнинг зарбаси муваффақиятли чиқмади. Сардор зарба беришидан аввал Шораҳмедов ўнг қанотда очилаётганди...
8'
Марказдан етказилган тўпни Шомуродов жарима майдончаси чизиғи устидан қабул қилди, аммо офсайд
8'
БУрчак тўпини Маканий эгаллаб олди
7'
Комилов чап қанотдан жарима майдончасига узатма берди ва тўпни ҳимоячининг оёғидан майдонни тарк этди
6'
Жарима майдончасига етказилган узатмани ҳимоячиларимиз қайтаришди, қайтган тўпни "Пирузи" футболчиси дарвоза томон йўллади. Анча ноаниқ
6'
Достон Ҳамдамов рақиб оёғини бутсасининг тишлари билан босиб олган экан
5'
Энди вакилларимиз рақиб футболчиларига нисбатан икки марта фол ишлаштишди
4'
Жамоамиз жарима тўпини ўйинга киритганидан кейин эронликлар қарши ҳужумга ўтишди. Олдинга чизиққа етказилган узатмани Тўраев эгаллаб олди
3'
Бу сафар Зуаги ўнг қанотда йиқитилди.
3'
Бекрич жарима тўпни ўйинга киритди. Ҳимоячилар қайтарган тўпни Шомуродов 14 метрлардан дарвозага йўллашга уринди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
2'
Чап қанотдан олдинга ўтаётган Шокир Зуагига нисбатан ўйин қоидаси бузилди
1'
Тўп "қалдирғочлар" томонида. Вакилларимиз бир марта ҳужум ташкил қилишга ҳам улгуришди
1'
Ўйинни "оқлар" бошлаб беришди! Кетдик!
17:59'
Жамоа сардорлари ўзаро вимпелларни алмашишди ва ҳакамлар мини-қуръа орқали тўпни ким ўйинга киритишини, жамоалар биринчи бўлимда майдоннинг қайси томонида ўйнаш масалаларига аниқлик киритишди
17:57'
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда!
'
"Персеполис" қизил-қора йўл-йўл, "Бунёдкор" эса оқ рангли формада ўйнайди. Тошкентликлар сардори - Жавлон Иброҳимов.
'
Диққат, футболчилар майдонга чиқиш учун трибуна ости йўлакчасида йиғилишмоқда. Кореялик ҳакамлар ҳам шу ерда
'
"Қалдирғочлар" бугун ғалаба қозониб, гуруҳ пешқадамлигини ўз қўлига олиш учун яхши имкониятга эга
17:37'
Бугун "Бунёдкор" ўз майдонида Эроннинг "Персеполис" жамоасини қабул қилмоқда. Пойтахтимиздаги муҳташам "Бунёдкор" стадионига мухлисларнинг ташрифи давом этмоқда
17:35'
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ҚАДРЛИ ФУТБОЛ МУХЛИСЛАРИ! Осиё қитъасида Чемпионлар лигасининг 2-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.