Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Осиё чемпионлар лигаси

«В» гуруҳи, 2-тур. 3 март, соат 22:20. Бош ҳакам: Питер Грин (Австралия)

АШ-ШАБОБ

Абдулраҳмон ал-Ҳайбарий (34)
Наиф Ҳаззозий (84)

2 : 2

ПАХТАКОР

Игорь Сергеев (62)
Кахи Махарадзе (70-пен.)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
1.Волид Абдуллоҳ
2.Абдуллоҳ ал-Астаъ
4.Амир Муҳаммад
7.Рафаэль да Сильва
11.Аҳмад Атийф
12.Абдулмалик ал-Хайбрий
13.Ҳассан Муаз Фалатаҳ
15.Абду Аутеф
23.Муҳаммад Авал
80.Абдулраҳмон ал-Хайбарий
91.Жон Антви
  12.Александр Лобанов
2.Егор Кримец
4.Аднан Ораховац
5.Акбаржон Исматуллаев
7.Кахи Махарадзе
29.Владимир Козак
10.Жамшид Искандеров
11.Игор Сергеев
23.Александр Мерзляков
24.Давронбек Ҳошимов
28.Станислав Андреев
ЗАҲИРА
  1.Никита Рибкин
6.Мурод Холмуҳаммедов
9.Жалолиддин Машарипов
15.Жавоҳир Соҳибов
16.Наврўз Алимов
18.Баҳодир Пардаев
20.Анвар Солиев
САРИҚ КАРТОЧКА
Абдулраҳмон ал-Ҳайбарий (61)
 
Даврон Ҳошимов (25)
Егор Кримец (48)
Игор Сергеев (81)

Матн

'
Эътиборингиз учун раҳмат
'
Ушбу дурангдан сўнг "Пахтакор" ўз очколарини 4тага етказди ва гуруҳ пешқадамлигини сақлаб қолди. "Ал-Айн" ва "Аш-Шабоб" ҳисобида 2тадан, "Нафт"да эса 1 очко бор. Бабаян шогирдлари 2 ҳафтадан сўнг БАА клуби меҳмони бўлади
90+5'
Ўйин якунланди! "Аш-Шабоб" - "Пахтакор" - 2:2.
90+4'
Андреев чап қанотдан етказган тўпини Машарипов жарима майдончаси ичида ўзига бўйсундира олмади
90+3'
"Пахтакор"да ўзгариш: Сергеев ўрнига Баҳодир Пардаев майдонга туширилди
90'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди
89'
Эҳтиёт бўлиш керак! Олис масофадан берилган узатмадан кейин Ҳошимов Рафиньяни ўтказиб юборди. Кримец ёрдамга келди ва тўпни қайтарди!
88'
Бурчак тўпидан кейин ҳимоячи бош билан тўпни ён қанотга чиқариб юборди
87'
Андреевнинг бурчакдан узатмасидан кейин тўп нариги қанотга ўтиб кетди. Козакнинг зарбаси ҳимоячидан майдонни тарк этди. Яна бурчак тўпи
87'
"Пахтакор" бурчак тўпи ишлади
86'
"Пахтакор"да ўзгариш: Жамшид Искандеров ўрнига Жавоҳир Соҳибов туширилди
86'
Рафинья жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўпни Лобанов эгаллади
84'
ГООЛ! Ҳисоб тенглашди. Ҳаззозий, 2:2! Чиройли комбинация натижасида киритилди гол!
83'
Бурчакдан етказилган тўпга мезбонлар футболчиси бош билан зарба берди. Лобанов тўпни эгаллаб олди
83'
Жамшиднинг майдон марказида тўпни олдириб қўйишидан сўнг Рафинья жарима майдончаси ичида зарба йўллади. Тўп Кримецдан майдонни тарк этди
82'
Эҳҳҳ, Искандеровнинг узатмасини Сергеев эгаллай олмади.
81'
Игорь Сергеев сариқ карточка олди
80'
Бу сафар Жамшид Искандаровнинг оёғини босиб олди рақиб футболчиси
79'
Игорь Сергеевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
78'
Рафинья чап қанотдан узатган тўпи дарвоза устидан ўтиб, нариги қанотдан чизиқни кесиб ўтди
75'
Юқоридан Ҳаззозий томон етказилган узатмани Лобанов эгаллаб олди
70'
ГОООООЛ! Кахи Махарадзе, 1:2! Даврозабонга ҳеч қандай имконият қолдирмади!
69'
ПЕНАЛЬТИ! "Шабоб" дарвозасига! Сергеев жарима майдончаси ичида тўпни тўхтатиб, тўп учун ҳаракат килаётганида ҳимоячи уни чалиб йиқитди!
68'
Абдулраҳмон ал-Ҳайбарий Машариповга нисбатан жуда қўпол ўйнади. Жалолиддинга тиббий ёрдам кўрсатилди
66'
Рафинья офсайдда қолди
65'
"Шабоб"да ўзгариш: Абду Атиф ўрнига Абдулазиз ал-Биши туширилди
62'
ГООООООООЛ! Игорь Сергееееввв! 1:1! Машарипов чап қанотдан дарвозабон майдончасига узатма берди. Игорнинг оёқ билан зарбаси бир қарашда муваффақиятсиз чиққандек кўринди. Аммо тўп "парашют" услубида дарвозабоннинг устидан ошиб тушаётганида Волид тўпни қайтарди. Қайтган тўпни Сергеевнинг ўзи дарвоза тўрига жойлади!
61'
Искандаров йўллаган жарима зарбасини ҳимоячи бош билан қайтарди
61'
Абдулраҳмон ал-Ҳайбарий огоҳлантириш олди
59'
"Пахтакор" бурчак зарбасини ўйинга киритди. Ҳимоячилар қайтаришди. Такрорий узатмани Кримец бош билан дарвоза томон бурди. Ноаниқ
57'
Искандаров бир футболчидан ўтди ва 25 метрлардан кучли зарба йўллади. Тўпни Волид Абдуллоҳ эгаллаб олди
55'
Вуууууҳ! Бурчакдан етказилган тўпга Кримец бош билан кучли зарба йўллади. Тўп дарвозабоннинг ўзига борди ва у тўпни қайтарди. Қайтган тўп учун курашда вакилларимиз дарвозабонга нисбатан ўйин қоидасини бузишди
55'
"Пахтакор"да ўзгариш: Исматуллаев ўрнига Жалолиддин Машарипов туширилди
54'
Даврон Ҳошимов бир футболчидан ўтиб, бурчак тўпи ишлади
53'
Мерзляков ҳаводан узатмасини даврозабон иккинчи уринишда эгаллаб олди. "Пахтакор" ҳам фақат қанотлар орқали ўйнамоқда. Бу самара бераётгани йўқ
52'
Ҳошимов ўз қанотидан узатмасини ҳимоячилар қайтаришди. МАйдон марказига яқин жойда Кримец ўнг қанотда очилаётган Жамшидга узатма берди. Искандаров тўпга ета олмади
50'
Андреев чап қанотдан етказган тўпни Волид Абдуллоҳ мушти билан уриб юборди
48'
Егор Кримец огоҳлантириш олди
47'
Эҳҳҳҳ, Кахи! Олис масофадан етказилган тўпни Махарадзе жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва зарба бериш чоғида ҳимоячи уни итариб юборди. Натижада зарба анча ноаниқ бўлди, ҳакам эса пенальти белгиламади
46'
"Аш-Шабоб"да ўзгариш бўлди. Жон Антви ўрнига Наиф Ҳаззозий туширилди
45+1'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Аш-Шабоб" - "Пахтакор" - 1:0. Танаффус
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди
42'
Андреев чап қанотдан берган узатмаси Волидга совға бўлди
40'
Ал-Астаъ чап қанотдан жарима майдончасига кириб келди. Футболчиларимиз тўпни вазиятдан узоқлаштиришди
38'
Искандаров дарвозагача 30 метрлардан жарима зарбасини тўғри дарвозага тепди. Абдуллоҳ тўпни майдон ташқарисига уриб юборди!
34'
ГООООЛ! Абдулраҳмон ал-Ҳайбарий, 1:0! Жон Антви жарима майдончаси ичида деярли бирга бир вазиятда зарба берди. Лобанов тўпни қайтарди ва Мерзляков тўпни эгаллади. Александр то тўпни тепиб юборгунча Ҳайбарий етиб келиб тўп йўлига ташланди ва тўп дарвоза тўрига бориб тушди! Ёш болаларча хатолар!
33'
Мерзляков чап қанотдан тўпни қабул қилди ва бироз марказроқ томон юриб, Сергеев томон узатма берди. Тўпни даврозабон эгаллаб олди
32'
Хавфли! Астаъ чап қанотдан жарима майдончасига кириб келди, Ҳошимов тўпга оёқ чўзди ва тўп Антвига бориб тушди. Жон йўллаган зарба ноаниқ бўлди
31'
Исматуллаев чапроқда белгиланган жарима зарбасини ўйинга киритди. Волид баланд сакраб тўпни эгаллаб олди
29'
Тўпни назорат қилишдаги устунлик ар-риёдликлар томонида. "Пахтакор" қарши ҳужумда ўйнамоқда ҳозирча. Ҳимояда эҳтиёткорлик билан ўйнаган маъқул барибир. Ҳужумда эса имконият бўлади
27'
Чап қанотдан узатилган тўпни Ораховац қайтарди
25'
Даврон Ҳошимов сариқ карточка олди
24'
Вууууууҳ! Омад! Омад! Биз томонда! Аҳмад Атиф ўнг томондан зарба йўллади. Тўп дарвоза устунига тегиб, яқин жойда турган Муҳаммад Авалга келди. Унинг зарбаси яна устунга тегиб, майдонни тарк этди!
20'
ВУууууҳ! Рафинья бугун жамоамизни кўп қийнайдиган кўринади. У 3-4 нафар футболчиларимиз орасида жарима майдончасига кириб, кутилмаганда зарба йўллади. Яхшиямки Лобанов хушёрликни йўқотмаганди!
20'
"Пахтакор" қарши ҳужумга ўтди, Мерзляков чап қанотда бир ҳимоячидан ўтиб кетишга ҳаракат қилди, ҳимоячи "подкат" орқали тўпни ён томонга тепиб юборди
18'
Вуууууҳ! "Шабоб" икки марта дарвозамизга зарба йўллади. Дастлабки зарбани Лобанов қайтарди. Такрорий зарба ҳимоячимизга тегиб, майдонни тарк этди!
17'
Эҳҳҳ, Кахи! Игорь Сергеев рақиб жарима майдончаси ичида тўп учун кураш олиб борди ва тўпни олиб қўйиб, Махарадзега узатди. Жамоа сардорининг зарбаси жуда ноаниқ бўлди
14'
Уҳҳҳ! Футболчимизнинг қўпол хатосидан сўнг Рафинья чап қанотда тўпни эгаллаб, жарима майдончасига кириб келди ва зарба йўллади. Яхшиямки тўп йўлига ҳимоячимиз ғов бўлди
12'
"Пахтакор"нинг илк хавфли ҳужуми. Ҳужум ўнг томондан чапга кўчди ва Андреев жарима майдончасига кирган Махарадзега узатма берди. Кахининг зарбаси кучли чиқмади, Волид Абдуллоҳ тўпни эгаллаб олди
9'
Лобановга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
8'
"Шабоб" яна бир марта бурчак тўпини ўйинга киритди. Лобанов тўпни эгаллаб олаётганида ал-Хайбрий унга нисбатан ўйин қоидасини бузди
6'
Тўп назорати асосан саудияликлар бўлмоқда
4'
ВУуууҳ! Бразилиялик Рафинья чап қанотдан жарима майдончасига кириб келди ва бир ҳимоячимизни алдаб, шерикларига пас бераётганида Ораховац тўпни қайтариб қолди
2'
Бурчакдан ўйинга киритилган тўпни вакилларимиз қайтаришди
2'
Мезбонлар бурчак тўпи ишлашди
1'
Ўйин бошланди!
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишди
'
Ҳозирча ўзбек футбол сайтлари бошланғич таркибни аниқлашда муаммога дуч келишмоқда. ОФК расмий сайти ҳам, "Пахтакор" матбуот хизмати ҳам бошланғич таркибларни эълон қилишганича йўқ. Кутамиз
'
Қадрли футбол мухлислари! ОЧЛнинг 2-турида "Пахтакор" Ар-Риёдда "Аш-Шабоб" клуби меҳмони бўлади. Ўйин бошланишига 10 дақиқа қолди
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.