Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Осиё чемпионлар лигаси

«C» гуруҳи, 2-тур. 4 март, соат 15:00. Бош ҳакам: Рюжи Сато (Япония)

ЛОКОМОТИВ

Олег Зотеев (7)

1 : 1

ФУЛАД

Меҳрдод Жаъматий (32)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
12.Маъмур Икромов (Д)
7.Руслан Корян
8.Сардор Мирзаев
11.Темурхўжа Абдухолиқов
13.Лутфулла Тўраев
17.Салим Мустафоев
18.Темур Кападзе (С)
20.Ислом Тўхтахўжаев
22.Санжар Шоаҳмедов
31.Неманья Яничич
33.Олег Зотеев
  1.Алиризо Салимий
2.Аҳмад Ан-Намеҳ
3.Леонард Месарич
8.Сасан Ансорий
10.Исмоил Шарифат
15.Матиас Чаго Денгоуе
17.Алойс Бертранд Нонг
21.Умид Холидий
24.Меҳрдод Жамаътий
40.Юсуф Вакиа
77.Муҳсин Мусалман
ЗАҲИРА
3.Шавкатжон Муллажонов
9.Дилшод Раҳматуллаев
10.Марат Бикмаев
16.Жасур Ж.Ҳасанов
30.Сардор Қобулжонов
77.Жасур О.Ҳасанов
97.Алишер Шоғуломов
  19.Баҳман Комил
25.Муҳаммад Аҳлишахеҳ
27.Ризо Аҳмадий
29.Али Сино Рабоний
31.Милад Хумоюний
32.Ҳоди Ҳабибнажод
99.Муҳаммад Ғозий Нажафободий
САРИҚ КАРТОЧКА
Лутфулла Тўраев (16)
Салим Мустафоев (70)
 
Юсуф Вакиа (79)

Матн

90+4'
Ўйин якунланди
90+4'
Сўнгги ҳужумимиз ҳам самарали якунланди
90+3'
Жарима майдончасига етказилган тўпни Ислом қайтариб юборди
90'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди
90'
Мирзаев йўллаган зарбани дарвозабон эгаллиб олди
89'
Салим Мустафоевга нисбатан фол. ЧАп қанотдан жарима зарбаси тепилади
85'
Бурчак тўпи рақиблар учун таҳликали бўлди, қайтган тўпни Раҳматуллаев дарвоза томон тепиш ўрнига Яничичга узатишга қарор қилди. Тўп йўқотилди
85'
"Локо"да сўнгги ўзгариш: Кападзе ўрнига Дилшод Раҳматуллаев тушди
84'
Ҳасанов бурчак тўпи ишлади
82'
Зотеев ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва дарвоза яқинидаги Шоғуломовга пас берди. Тўпни Салимий эгаллади
82'
"Фулад"да ўзгариш: Юсуф Вакиа ўрнига Баҳман Комил туширилди
81'
Хавфли вазият! Ансорий чап томондан жарима майдончасига кириб келди ва зарба йўллади! Икромов тўпни эгаллаб олди
80'
ВУуууҳ! Сардор Мирзаев жарима тўпини яқин бурчак томон жуда хавфли айлантирди. Қайтган тўпни давроза йўллайдиган футболчи топилмади
79'
Ҳасанов ўтиб кетаётганида Юсуф Вакиа уни тортиб йиқитди. Жарима майдончасининг чап қанотидан жарима зарбаси тепилади
78'
Ҳасанов чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва дарвозабон майдончасига пас берди. Ҳимоячи тўпни ён томонга тепиб юборди
77'
Тўраев Шоғуломовни жарима майдончаси ичига бошлади, аммо узатма бироз аниқ чиқмаганди
74'
"Локо" жарима майдончаси бурчагидан жарима тўпини ўйинга киритди. Узатма аниқ бўлмади ва иш зарбагача етиб бормади
73'
"Фулад"да янги ўйинчи туширилди. Алойс Бертранд Нонг ўрнига Али Сино Рабоний туширилди
73'
Бурчак тўпи ўйинга киритилганидан сўнг ҳимоячиларга нисбатан фол ишлатилди
72'
Вууууҳ! Эронликлар анфадан бери ҳужум ташкил қилмаётганди. Ҳозирги ҳужуми хавфли бўлди. Ўткир бурчак остида йўлланган зарбани Икромов майдон ташқарисига чиқариб юборди
71'
Жарима зарбасини Тўхтахўжаев тепди. Салимий тўпни эгаллаб олди
69'
Шундоққина жарима майдончаси чизиғи яқинида Шоаҳмедовга нисбатан ўйин қоидаси бузилди
68'
"Локомотив"да ўзгариш бўлди: Руслан Корян ўрнига Жасур Ҳасанов туширилди
68'
Жарима тўпини Мирзаев қайтарди ва тўп марказга қайтарилди
67'
Шоғуломов ўнг бурчакда жарима зарбаси ишлади
66'
"Фулад" футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилди
64'
Эҳҳҳ, Зотеев жарима майдончаси ичида тўп учун кураш олиб борди ва Шоғуломовга пас берди. ҲИмоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди. БУрчак тўпи хавфли бўлмади
62'
Яхши Корян! Тўраевнинг узатмасидан кейин жарима майдончасига кирди, корпус билан яхши ишлади ва ўткир урчак остидан зарба йўллади! Дарвозабон зарбани оёғи билан қайтарди
60'
Бугун Зотеевнинг ҳам ўйини яхши чиқмаяпти. У ортга қайтаётган Мирзаев томон узатма бериб, вазиятни йўққа чиқарди
59'
Корян ҳам олис масофадан зарба йўллашга қарор қилди. Тўп дарвозабонники
58'
Шоаҳмедов узатиб берган тўпга Шоғуломов бош билан зарба берди. Зарба кучсиз чиқди
57'
Темирйўлчиларнинг яхши ҳужуми! Алишер Шоғуломов 20 метрлардан зарба йўллади. Салимий тўпни эгаллади
56'
"Локо"да ўзгариш: Абдухолиқов ўрнига Алишер Шоғуломов туширилди
55'
Эҳҳҳҳҳ, Зотеееев! Марказ бўйлаб олдинги ўтди ва унда вариантлар кўп эди, аммо у шерикларига пас бермасдан, ўзи рақибни алдашга ҳаракат қилди ва тўпни йўқотди!
53'
Абдухолиқов-Шоаҳмедов-Корян узатмаларидан кейин Руслан офсайдда қолиб кетди
52'
Зотеев чап қанотдан жарима майдончасига кириб келди. ҲИмоячиларни чалғитди, аммо чап оёқда бермоқчи бўлган зарбаси қовушмади
52'
Ансорий олис масофадан зарба йўллади. Маъмур тўпни ушлаб олди
51'
"Фулад"нинг марказ бўйлаб уюштирган ҳужумидан сўнг Икромов тўпни эгаллаб олди
48'
Тўраевнинг чиройли узатмасини Темурхўжа жарима майдончаси ичида қабул қилиб, дарвозабон майдончасига узатма берди. Салимий тўпни эгаллаб олди
46'
Корян ўнг қанотдан олдинга борди ва жарима майдончасига яқин жойда йиқилди, аммо ҳакам ўйинни тўхтатиш учун асос топмади
46'
Иккинчи бўлим бошланди!
'
Жамоалар майдонга қайтишмоқда
'
Иккинчи бўлимда Абрамов шогирдларидан ёрқинроқ ўйин кутиб қоламиз
'
Биринчи бўлим ҳақида нима дейиш мумкин. Абрамов жамоаси голгача яхши босим ташкил қилди ва ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Шундан сўнг футболчиларимиз ортга чекинишди. Натижада гол ўтказишди. "Локо"да ё ҳали ўйин яхши шаклланмаган, ёки футболчилар ўз ўйинларини кўрсата олишмаяпти
45+3'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Локомотив" - "Фулад" - 1:1. Танаффус
45+1'
Темурхўжа жарима майдончаси ташқарисидан тўпни олис бурчакка йўналтирди. Салимий тўпни эгаллаб олди
45'
Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди
45'
Жамоамиз Ансорийга олис масофадан зарба бериш имкониятини берди. Икромов тўпни эгаллади
43'
Зотеев чап қанотдаг Темурхўжани олдинга бошлади. Унинг узатмасини дарвозабон эгаллаб олди
42'
Эронлик футболчи офсайдда қолди
41'
Шоаҳмедов рақиб футболчисига нисбатан фол ишлатди. Жаримадан етказилган узатмани Тўраев қайтариб юборди
40'
Бурчакдан етказилган тўпга олис устунда турган Ислом бош билан узатма берди. Аммо у жойда жамоадошларидан ҳеч ким йўқ эди
40'
"Локо" бурчак тўпини ўйинга киритиди
39'
Темирйўлчилар дарҳол прессинг уюштириб ҳимоячилардан тўпни олиб қўйишди. Корян 18 метрдан олис бурчакка тўпни айлантирди. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди
37'
Меҳмонлар хавфли қарши ҳужум ташкил қилишди. Шарифат ўнг томондан жарима майдончасига кирди ва нариги томонда очилган шеригига пас берди. Яничич тўпни қайтариб қолди, Яхшиям
35'
Коряннинг зарбаси жонли деворга тегиб ортга қайтди. Такрорий ҳужум пайтида Тўхтахўжаев қанотдан узатма берди. Тўп Коряннинг оёғига ўтирмади...
33'
Шундоққина жарима майдончаси чизиғи устида Корянни чалиб йиқитди форс ҳимоячиси
32'
ГООЛ! Меҳрдод Жаъматий, 1:1. Бурчак тўпидан кейин Жаъматий жарима майдончаси ташқарисида зарба йўллади. Тўп рекошет ҳолатида дарвоза бурчагига бориб тушди. Икромов зарбани қайтара олмади
32'
Тўхтахўжаев тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди, бурчак тўпи
29'
Мустафоев ва Исмоил Шарифат тўқнашиб кетишди. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилди. Салим майдонда
28'
Жамоамиз анча вақтдан бери илк марта ҳужум ташкил қилди. Аммо тўп жарима майдончасига олиб кира олмадик
24'
Меҳмонлар футболчиси тўпни жамоадошига узатиб, ўзи бироз орқароққа қайтди ва тўпни қабул қилиб, дарвозабон майдончасига айлантирди. Икромов мушт билан тўпни уриб юборди.
23'
"Фулад" бурчак зарбаси ишлади
21'
"Локомотив" тўпни назорат қилди. Бугун ўнг қанот Мирзаев жарима майдончасигага ҳаводан узатма берди. Салимий тўпни эгаллаб олди
18'
МАйдон марказида Шоаҳмедов тўпни рақибга узатиб қўйди ва дарҳол жарима майдончамизга узатма берилди. Мустафоев тўпнинг майдондан тарк этишини таъминлади
16'
Кетма-кет 3та фолдан кейин Лутфулла Тўраев огоҳлантирилди
14'
Вуууууҳ! Эронликлар чап қанотдан олдинга ўтишди ва дарвозабон майдончасига етказилган узатмага бош билан зарба берди. Икромов бир амаллаб тўпни қайтарди. Қайтган тўпни Салим Мустафоев қайтарди
12'
Бурчак зарбасидан сўнг Корян ҳимоячини итариб юборди. Ўйин тўхтатилди
12'
Темурхўжа Корян билан девор ўйнаб жарима майдончасига кириб борди ва ўткир бурчак остида узатма бераётганида тўп майдонни дарвозабондан тарк этди!
11'
Кападзенинг хатосидан сўнг Сасан Ансорий 18 метрлардан зарба йўллади. Тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди. Бундай хатолар керак эмас, асло!
8'
Форслар чап қанотдан "Локомотив" жарима майдончасига кириб келишди. Орқароққа узатилган пасни Тўхтахўжаев эгаллаб олди
7'
ГОООООООЛ! Олег Зотееееев! 1:0! Лутфулла Тўраевнинг узатмасини Зотеев жарима майдончаси чизиғи устидан қабул қилди ва дарҳол зарба бериб, бурчакка тўпни йўллади!
4'
Темирйўлчилар ярим ҳимоячиси Зотеев чап қанотдан жарима майдончасига кирди, аммо якуний узатмани аниқ бера олмади
4'
Салим майдонга қайтди
3'
Салим Мустафоев рақиб билан тўқнашувда енгил жароҳат олди
2'
"Локо" жарима майдончасига етказилган узатмани Маъмур Икромов ушлаб олди
1'
"Локомотив" футболчиси майдон марказида фол ишлатди.
1'
Кападзе чап қанотдан дарвозабон майдончасига узатма берди. Салимий тўпни эгаллаб олди
1'
ЎЙИН БОШЛАНДИ!
14:59'
Ўйинни "Локомотив" бошлаб берадиган бўлди. Соат 15:00 бўлишини кутяпмиз
14:57'
Мини-қуръадан сўнг жамоалар майдоннинг томонларини ўзаро алмашишди
14:56'
Эсдалик учун жамоавий суратга тушилди
14:56'
Футболчилар ўзаро ва ҳакамлар билан қўл бериб чиқишди.
14:54'
Кутиб оламиз, ОФК чемпионлар лигаси садолари остида "Локомотив" ва "Фулад" жамоалари майдонга чиқиб келишмоқда
14:54'
Тошкентда об-ҳаво, қисқа қииб айтганда, айнан футбол ўйнайдиган!
14:43'
Футболчилар чигалёзди машғулотини якунлаб, кийиниш хонасига йўл олишди.
14:41'
Ҳозирча стадион тўлгани йўқ. Трибунанинг бир мухлислар билан тўлди.
'
Стадионда жамоаларнинг таркиблари ўқиб эшиттирилмоқда
'
"Локомотив" бугун қизил, "Фулад" оқ рангли футболкаларда ўйнашади
14:20'
"Локомотив" ва "Фулад" футболчилари майдонга чиқиб келишди ва машғулотларни бошлашди
'
Тошкентдаги "Локомотив" стадионидан матнли онлайн трансляцияни бошлаймиз
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.