Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Осиё чемпионлар лигаси

«D» гуруҳи, 2-тур. 4 март, соат 21:15. Бош ҳакам: Стребне Деловски (Австралия)

АЛ-АҲЛИ (С.Арабистони)

Умар ас-Сома (22)
Солиҳ Муҳаммад (78)

2 : 1

НАСАФ

Артур Геворкян (65)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
22.Абдуллоҳ ал-Муайюф
3.Усама Ҳавсавий
4.Волид Бакшвин
9.Умар ас-Сома
11.Ҳуссайн ал-Моқаҳвий
13.Муҳаммад Абдулшафий
17.Освалдо Лоренсо Фильо
21.Оқил ал-Саҳобий
24.Салмон Мувашар
25.Мутаз Ҳавсавий
29.Закариё ас-Суданий
  25.Элдорбек Суюнов
4.Мақсуд Каримов
9.Илҳом Шомуродов
15.Рой Рок
17.Артур Геворкян
20.Эркин Бойдуллаев
23.Шерзод Аъзамов
28.Шуҳрат Муҳаммадиев
32.Ҳамза Каримов
33.Одилжон Ҳамробеков
34.Фаррух Сайфиев
ЗАҲИРА
44.Аҳмад ал-Ҳарбий
15.Солиҳ Муҳаммад
18.Абдуллоҳ Сауд ал-Мутайрий
19.Бруно Сезар
23.Комил ал-Муса
32.Мажид Асирий
77.Амир Фаҳад Курдий
  30.Ўткир Юсупов
5.Ботир Қораев
7.Акромжон Баҳриддинов
18.Баҳром Абдураҳимов
22.Шоҳрух Гадоев
27.Илҳом Юнусов
99.Александр Каблаш
САРИҚ КАРТОЧКА
Закариё ас-Суданий (42)
Волид Бакшвин (90+2)
 

Матн

90+3'
Ўйин тугади! Насаф мағлубиятга учради. Ал Аҳли эса гуруҳ пешқадамига айланди.
90+1'
Коблашга нисбатан қўполлик ишлатгани учун Волид Бакшвин огоҳлантирилди.
90'
Ўйинга 3 дақиқа қўшиб берилди.
87'
Эҳҳҳҳҳҳ, бир неча сантиметрлар Ал Аҳлини голдан қутқариб қолди. Геворкяннинг тўп узатишини Ҳамза Каримов дарвозага йўллади, бироз ноаниқ.
86'
Имконият! Ўнг қанотдан ҳавфли жарима тўпи. Тўп олдида яна Геворкян.
85'
Геворкяннинг қанотдан узатган тўпини ҳимоячилар қайтаришди, қайтган тўпни эса Муҳаммадиев жарима майдонига қайта оширишда хато қилди. Яна пала-партиш ҳаракатлар бошланди.
83'
Насаф футболчилари рақиб жарима майдонига киришга қийналишмоқда. Рақиб ҳимоячилари ҳозирча бехато ўйнашмоқда.
80'
Насаф сафида ўзгариш. Одил Ҳамробеков ўрнига Александр Коблаш майдонга тушди. Рўзиқул Бердиев майдонга ҳужумчи туширмоқда.
79'
Яна қанотдан узатилган тўп, яна бош билан зарба ва гол! Иккинчи голда Суюунов тўпга чиқишда бироз хатога йўл қўйгандек.
78'
ГООЛ! Салоҳ Муҳаммад яна Ал Аҳлини ҳисобда олдинга олиб чиқди.
73'
Мезбонлар таркибида яна бир ўзгариш. Салмон Мувашар ўрнига Солиҳ Муҳаммад майдонга тушди.
72'
Мезбонлар ҳам жонланишди. Кетма-кет иккинчи бурчак тўпи.
70'
Геворкян яна қанотдан қочиб кетди ва рақибнинг бир ҳимоячисига қарши қолди. Аммо, Геворкян ўз шериги етиб келишини кутгунича рақиб ҳимоячилари ҳам етиб келишди....Ҳавф бартараф этилди.
69'
Ал Аҳли бурчак тўпини амалга оширди, аммо Насаф ҳимочилари тўпни қайтаришди.
67'
Насаф таркибида ҳам ўзгариш. Мақсуд Каримов ўрнига Илҳом Суюнов майдонга тушмоқда.
66'
Ҳисоб тенглашди! Насаф бироз жонланди.
65'
ГООООООЛЛЛЛ! Геворкняннннн. Жарима зарбасини тўғри рақиб дарвозаси тўққизлигига жойлаб қўйди!!
63'
Оҳооо!!!! Ҳозир Суюунов дарвозасига йилнинг энг чиройли голларидан бири киритилиши мумкин эди. Суюновнинг жарима майдонини тарк этганини кўрган Ас Сома майдон марказидан тўғри дарвоза томон зарба берди. Суюнов тўпга улгурди!
62'
Насафнинг иккинчи таймдаги илк ҳавфли ҳужуми. Геворкян ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига ерлатиб узатди, аммо Фарруҳ Сайфиевнинг зарбасини ҳимоячи қайтарди.
59'
Мезбонларнинг икки нафар футболчиси чап қанотда Насаф ҳимоячиларидан чиройли тарзда ўтиб кетишди, аммо сўнгги зарбани беришда хатолик.
56'
Мезбонлар сафида илк ўйинчи алмаштириш. Оқил Ал Саҳобий ўрнига Амир Фаҳад Курдий майдонга тушди.
54'
Ал Аҳли тезкор қарши ҳужум уюштирди, Насаф ҳимоячиларининг пала-партиш ҳаракатларидан сўнг мезбонлар ҳужумчиси Мутаз Ҳафвсавий ерлатиб зарба берди, аммо Суюнов зарбани қайтаришга улгурди.
53'
Насаф футболчилари бурчак тўпини амалга оширишди, сўнгги зарбани беришда ноаниқ ҳаракат қилди. Мезбонлар ҳавфни бартараф этилди.
51'
Ал Аҳли футболчиларидан бири майдонда врачларни кутмоқда. Томири тортишиб қолган кўринади.
49'
Насаф футболчилари бу сафар иккинчи бўлимни 1-тур ўйинидаги каби бошлай олмадилар. Қарши ҳужум пайтида ҳозир Шомуродов ноаниқ ҳаракат қилди.
47'
Иккинчи таймнинг илк дақиқалари мезбонлар ҳужуми билан бошланди. Кетма-кет иккита ҳужум ва икки зарба, аммо ноаниқ.
46'
Иккинчи тайм бошланди.
45+1'
Биринчи тайм тугади!
45'
Биринчи таймга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.
40'
Абдуллоҳ ал-Муайюф шошмасдан тўпни ўйинга киритмоқда. Ал Аҳли шошмаяпти.
37'
Сўнгги икки дақиқада Насаф рақибига босим ўтказмоқда. Рой Рок рақибини сариқ карточка ишлашга мажбур қилди. Ўнг қанотдан ҳавфли жарима тўпи. Тўп олдида Геворкяндан бошқа ҳеч ким йўқ....
35'
Мезбонларнинг тезкорлик билан уюштирган ҳужумини Рой Рок тўсиб қолди, аммо бироз қалтис ҳаракат қилиб Суюновга тўпни оширди. Насаф дарвозабони дарвозасини тарк этиб Рокнинг пасини узоққа тепиб юборишга мажбур бўлди.
34'
Чамаси 30 метрлардан белгиланган жарима тўпини Шерзод Аъзамов амалга оширди аммо унинг зарбаси жонли деворга тегиб қайтди.
31'
Артур Геворкян рақиб жарима майдонига ёриб кирди, аммо ҳимоячи билан курашдан сўнг тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди. Бурчак тўпи эмас....
29'
Ўйин темпи голдан сўнг бироз тушди. Ал Аҳли шошмасдан майдон марказини қўлга олди. Насаф рақиб жарима майдонига киришга қийналишмоқда.
26'
Илҳом Шомуродовга тезлик етишмаяпти. Мезбонлар Шомуродовни тезлик борасида ортда қолдирмоқдалар.
24'
Умар Ас Сома рақиб жарима майдони ичида ҳужумчи қандай ҳаракат қилиши керак эканини кўрсатди ва бош билан ажойиб зарба бериб Суюновни ортда қолдирди. Голдан сўнг ташаббус мезбонлар томонига ўтди.
22'
ГООЛ! Умар Ас Сома барибир ўз мақсадига эришди ва "Ал Аҳли"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.
19'
Умар Ас Сома Насаф жарима майдонига кириш чоғида йиқилди ва ҳакамга қаради. Ҳакам бундай вазият учун пенальти берадиганга ўхшамади.
16'
Насафнинг янги ўйинчиларидан бири Рой Рок узоқ масофадан зарба бериб кўрди. Анча эмаску, "жичча" ноаниқ....
13'
Ўйиндаги энг ҳавфли вазиятлардан бири - Освальдо деярли Суюнов билан бирга бир вазиятга чиқиб борган эди, аммо бу вазиятни Суюнов тўғри баҳолади ва тўпга чиқишга рақибидан тезроқ улгурди.
10'
Геворкян амалга оширган жарима тўпи ҳавфли деворга тегиб бурчакка чиқиб кетди. Бурчак тўпи.
9'
Насаф ҳафвли жарима тўпини амалга оширмоқда. Тўп олдида одатдагидек Геворкян.
7'
Мезбонлар аста секин ўзлари мезбон эканини эсига тушган кўринади, сўнгги икки дақиқа давомида олдинга кўпроқ ўтмоқда.
3'
Артур Геворкян ажойиб имкониятга эга бўлди!! Қанотдан етказилган тўпга Геворкя ҳимоячидан баланд сакраб зарба берди, аммо ноаниқ..
2'
Насаф илк дақиқадан олдинг борди, аммо, ҳужумни самарали давом эттириш учун диққат етишмади. Тўп майдон марказига кўчди.
1'
Ўйин бошланди.
22:01'
Қаршининг "Насаф" клуби бугун Саудия Арабистонининг "Ал-Аҳли" меҳмони бўлмоқда
22:00'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.