Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

2014 йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими

6 март, соат 10:00

ФУТБОЛ

:

ФЕДЕРАЦИЯСИ

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
 

Матн

'
ЙИҒИЛИШ ЯКУНИГА ЕТДИ!
'
"Андижанка" аёллар клуби бош мураббийи сўзга чиқиб, федерация эътиборини бир муаммога қаратди: "Сўнгги пайтда аёллар футболининг аҳволи оғирлашмоқда. Кўп жамоаларимиз ўз фаолиятларини тугатмоқда. Агар юртимизда аёллар фуболига эътибор яна оширилса, қизларимиз халқаро ареналарда кўп муваффақиятларга эришишади. Ҳеч бўлмаса бир йилда бир марта аёллар футболидаги муаммоларни танглаш бўйича мураббийлар кенгашини ўтказиб туриш керак".
'
Совринни Одил Аҳмедовнинг акаси Ёқуб Аҳмедов Мираброр Усмонов қўлидан қабул қилиб олди!
'
Диққат! ЎЗБЕКИСТОННИНГ 2014 ЙИЛДАГИ ЭНГ ЯХШИ ФУТБОЛЧИСИ - ОДИЛ АҲМЕДОВ!
'
Ўзбекистоннинг 2014 йилдаги энг яхши аёл футболчиси - Зебо Жўраева, "Севинч" (Қарши)!
'
"Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши футболчиси" - Жамшид Искандеров ("Пахтакор" ярим ҳимоячиси)
'
"Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши мураббийи ва Ўзбекистоннинг энг яхши мураббийи" - Самвел Бабаян!
'
"Ўзбекистон чемпионатининг энг яхши тўпурари" - Артур Геворкян.
'
"Йилнинг энг яхши лайнсмени" - Абдуҳамидулло Расулов, ФИФА рефериси ассистенти
'
"Йилнинг энг яхши ҳаками" - Равшан Эрматов, Осиёнинг беш карра энг яхши ҳаками
'
"Йилнинг энг яхши футзалчиси" - Артур Юнусов, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, клублар ўртасидаги ОЧ бронза медали соҳиби
'
"Ўзбекистоннинг энг яхши ёш болалар мураббийи" - Темур Олимхўжаев, "Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" - Ислом Кенжабоев (Навоий вилояти)
'
"Фейр-плей" соврини "Олмалиқ" клубига топширилди. Совринни Игорь Шквирини М.Усмоновдан қабул қилиб олди
'
Турли номинациялар ғолиблари эълон қилинади.
'
Жалолов Наримон Жалоловичга ЎФФнинг ташаккурномаси тақдим этилди.
11:09'
"Ўзбекистон футбол федерацияси" кўкрак нишони билан қуйидагилар тақдирланишди:
Сирожиддинов Фазлиддин - Ўзбекистон футзал уюшмаси президенти;
Усмонов Жаҳонгир Мирбарорович - Ўзбекистон Футзал уюшмаси вице-президенти;
Дмитрий Ким - "Андижон" аёллар клуби бош мураббийи;
Гали Имомов - футбол фахрийси, собиқ футбол ҳаками;
Абдуалиев Ҳабибулла - футбол фахрийси
'
Сўз ЎФФ матбуот хизмати бошлиғи Санжар Ризаевга берилди.
11:02'
Журналист Зафар Имомхўжаевнинг саволи: "Осиёнинг барча минтақаларида ўзининг мусобақаси бор. Марказий Осиё минтақасида ҳам ҳудудий турнир ташкил этиладими?
Жавоб: Бу борада ишлаяпмиз. Апрель ойида Марказий Осиёнинг 6та федерацияси вакиллари Тошкентга келишади. Бу ерда Ассоциация низомини тасдиқлаймиз. Албатта, эркаклар, аёллар, ёшлар ва ўсмирлар терма жамоалари иштирокида минтақа вакиллари орасида мусобақа ташкил қиламиз. Бу нафақат 6та давлат, балки 10-12та давлат вакиллари иштирокида ўтади. Шундай режаларимиз бор. Бундай мусобақаларни ўтказиш ўз-ўзидан бўлмайди. Бунга катта маблағлар керак. Бунга манба керак бўлади. "Спорт" канали фаолиятини ҳам ривожлантириш ҳақида режалар тузилган. Насиб қилса, "Спорт" канали йилига Федерацияга 20 миллиард сўм пул бериб туради (кулади)
'
Жавоб: "Биз куни кеча барча терма жамоаларимизнинг мураббийлар штабини ташкил қилдик. Агар Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Рио-2016 йўлланмасини қўлга киритмаса, нафақат Бахтиёр Ашурматов, балки Терма жамоалар марказининг ҳаммаси ишдан кетади! Профессор Рустам Акромов, Асқар Толибжонов - ҳаммаси ишдан кетади. Шунчаки Ашурматовни "Навбаҳор" ажратиб олишга кўнглим бўлмаяпти. Клубга жабр бўлишини истамаяпти
'
Журналист Хайрулла Холиқов М.Усмоновга савол берди. "Бахтиёр Ашурматов ҳам Ўзбекистон олимпия терма жамоаси, ҳам "Навбаҳор" клубида ишлаши бир мураббийлик оғирлик қилмайдими?
'
Наримов Жалолов сўзга чиқди ва Мираброр Усмоновга миннатдорчилик билдирди. "Фахрийлар хотираси учун 2014 йил давомида 19та турнирлар иштирок этишди. Аммо уларда селекционерлар иштирок этишмади. Бундай турнирлар орқали бўлажак Абдураимовлар, Красницкийлар ва Миржалолларни топиш мумкин. Бу масала жиддий эътибор қаратиш керак", - дейди Наримон Жалолов.
'
"Клубимиз номидан "Насаф" қа Қашқадарё фтубол шаънига билдирилган илиқ фикрларингиз учун миннатдорчилик билдираман. Федерация томонидан олиб борилаётган ишлар ўз мевасини бериб боряпти. Тўрт клубимиз ОЧЛда иштирок этмоқда. Клубимиз қошидаги футбол академияси тарбияланувчилар сафидан яхши футболчилар етишиб чиқмоқда. "Насаф" чиройли ўйинлар намойиш эта бошлади ва ОЧЛда муносиб иштирок этишга ҳаракат қиламиз".
'
Сўз "Насаф" клуби бош менежерига берилди
'
"Наманган вакили сифатида "Навбаҳор" клуби бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланганидан хурсанд бўлдик".
'
Ушбу мутахассис футболни ривожлантиришда қилаётган ишлар, кўрсатилаётган ғамхўрлик учун Ҳукумат раҳбарияти ва ЎФФ масъулларга миннатдорчилик билдирди
10:43'
Сўз Наманган футбол федерацияси вице-президентига сўз берилди
'
Мираброр Усмоновнинг нутқи якунига етди
10:40'
Спорт ҳақида тўхталадиган бўлсам, биз ҳам Ўзбекистон фанлар академияси билан биргаликда Ўзбекистонлик спортчиларнинг кучига куч қўшадиган, аммо доппинг кирмайдиган дори-дармонлар яратиш устид иш бошладик. Бразилиядаги олимпиадада фойдаланилади. Биз Рио-2016да 100дан ортиқ спортчи билан иштирок этишни режалаштиряпмиз. Умид қиламан, футбол бўйича Ўзбекистон эркаклар ва аёллар олимпия терма жамоалари тарихда илк маротаба иштирок этишади!
10:36'
Давлатимизда "Кексаларни эъзозлаш йили" деб эълон қилинди. Ҳозирча бирорта клубимизда кексаларни эъзозлаш бўйича тадбир ўтказилмади. Барчамиз кексаларимизни эъзозлашимиз керак.
10:35'
Нима учун "Бунёдкор", "Пахтакор" ва "НасаФ"нинг ишлари яхши? Чунки, улар ўз футбол клублари орқали ёшларга яхши эътибор беришмоқда! Ана энди уларнинг тарбияланувчилари клубни тортишмоқда. Тўғри, улар 3-4 йил қийналишди, энди эса қийин даврдан чиқиб олишди. Қолган жамоалар ҳам ўз ёшларига эътибор қаритишмаса бўлмайди.
10:33'
Миллий олимпия қўмитасининг биносини қуриб битказиш учун 67 миллиард сўм маблағ кетди. Бу ўз-ўзидан бўлаётгани йўқ. ОАВ вакиллари фақат танқид қилавермасдан, ютуқларимизни ҳам ёритиб боришлари керак. Барча шароит ва инфратузилмани яратдик, энди мутахассислардан натижа талаб қиламиз!
10:31'
2016 йил февраль ойида футзал бўйича ОСиё ччемпионати Ўзбекистонда ўтади. Унда кучли тўртликка кирган жамоалар ЖЧ йўлланмасини қўлга киритади!
10:30'
ФИФА ва ХОҚнинг йирик йиғилишларида Блаттер ва Бах Ўзбекистонни ўрнак сифатида кўрсатмоқда. Ўзбекистон спорт раҳбарлари ҳукумат раҳбарияти билан ҳамкорликда ишламоқда. Ўзбекистон раҳбарияти мамлакатда спортнинг ривожига ўз ҳиссасини қўшмоқда!
10:26'
2005 йилдан буёғига ютуқларимиз салмоғи кескин ошди. Футболчиларимиз, мураббийларимиз ва ҳакамларимиз кетма-кет қитъанинг энг яхшилари бўлишмоқда
10:25'
Ўсмирлар ва ёшларимиз ҳақида гапирсак, 1994-2004 йиллар давомида ўзбек футболи эришган натижалар: ёшларимиз 2003 йилда бир марта ЖЧга чиққан, "Пахтакор" 2002 йилда Осиёнинг энг яхши клуби деб топилган", "Нефтчи" ОЧЛ ярим финалигача етиб борган. Бўлди шу
10:22'
Энди тиббий марказдаги ҳар қандай анализ натижаларини 10 дақиқада чиқариб беради. Бундай лаборатория ҳали Ўзбекистонда йўқ. Спортчиларимизга ана шундай шароитларни яратяпмиз
10:21'
Шу йилнинг 1 апрелидан бошлаб "Футбол МЕД" ташкилотини ёпяпмиз. Бунинг сабаби: янги қуриб битказилаётган Ўзбекистон олимпия қўмитаси биносида янги тиббиёт маркази очиляпти. У марказ ўта замонавий тиббий ускуналар билан таъминланмоқда. Бундай тиббиёт маркази Германия, Корея, Хитойдан кейин тўртинчи бўлиб Ўзбекистонда қурилди. Энди барча спортчилар мана шу тиббий марказда кўрикдан ўтказилади.
'
"Мен журналистларга алоҳида миннатдорчилик билдираман. Футболимиз камчиликларини айтиб, бизга туртки бериб тургани учун хурсандман. Улар бизга туртки бериб турмаса, футболимиз ривожланмайди!"
10:19'
"Ҳозирча рўйхатни эълон қилмайман. Лекин биз керакли мутахассислар ва юристлар билан иш олиб боряпмиз. Керакли чораларни албатта кўраман! Бундай ишга йўл қўйган ҳакамлар ҳам фтуболдан четлатилади"
10:17'
Ўзбекистонда келишилган ўйинларни йўқ қилишимиз керак!!! Тан олишимиз керак, келишилган ўйинлар Олий лигада ҳам, Биринчи лигада ҳам рўй бериб турибди! Буни тегишли жойлардан кузатиб туришибди! Келишилган ўйинларда иштирок этган ўзбекистонлик футболчиларнинг рўйхати бор! БУ рўйхатда клуб раҳбарлари ва мураббийлари ҳам бор! Улар ҳам рўйхатда бор. Шуни инобатга олиб қўйинглар, насиб қилса, мен бу йил 2-3 клуб мураббийлари ва клуб президентларини бутун умр футболдан четлатаман!"
10:15'
"Олий лиганинг 2014 йилида 4та жамоамиз кураш олиб борди. Ўйлайманки, 2015 йилда чемпионлик учун 5та клуб кураш олиб боради. Биз шунга етиб келдик".
10:14'
30 апрель куни ОФКнинг Конгресси бўлиб ўтади. Сардор Раҳматуллаев ОФК Ижроқўм аъзолигига нафақат Ўзбекистонннинг балки, Марказий Осиё вакили сифатида ўз номзодини қўйди. Энди ОФКнинг муҳим қарорларини қабул қилишда Ўзбекистон вакили ҳам иштирок этишади
10:12'
ОФК ва ФИФА билан маслаҳатлашган ҳолда, янги ташкил этилган Марказий Осиё футбол федерациясининг бош қароргоҳи Тошкентда бўладиган бўлди. Биз энди минтақадаги 6та давлатда футболнинг ривожига масъул бўлади
10:11'
ОФК ҳам ютуқларимизни тан олиб, Чемпионлар лигасининг ушбу мавсумида 4та клубимиз иштирок этишмоқда. Ўзбек футболининг обрўсини мана шу 4та клубимиз ҳимоя қилиши керак. Барча жамоаларимизда кейинги босқичга чиқиш имкониятига эга. Мана шу 4та клубимиз раҳбарлари футболчиларга эътибор бериб, ёшларнинг ўсишини таъминлаш лозим".
'
"Шунингдек, вилоятлардаги футбол федерацияларга миннатдорчилик билдираман. Уларнинг иш фаолиятини янада яхшилаш керак".
10:08'
Юртимиз футболи катта ишларни амалга ошириб, ОФК ва ФИФА олдида яхши обрўга эга бўлди
10:07'
Деярли ҳар бир маҳаллада мини-футбол майдонлари қурилиб, ёшларимиз спорт билан шуғулланиб, бошқа ишлар билан шуғулланмасдан, спорт билан машғул бўлишмоқда. Хабарингиз бор, мустақиллик даврида халқимизнинг умр кўриш давомийлиги 5 йилга ошди. Бу ҳам халқимизнинг ютуқларидан бири"
10:06'
"Ана энди натижалар талаб этиладиган вақт келиб. Мен давлатимиз ва ҳукуматимиз раҳбарияти алоҳида миннатдорчилик билдираман. Юртимизда 12та стадион, 12 та футбол мактаби ва 4 та академияда қуриб, ишга туширилди".
10:04'
"Ассалому алайкум, 2014 йил якунлари ва 2015 йил вазифаларини ҳақида суҳбатлашиб олиш учун йиғилдик. Менга катта ҳисоботни тақдим этишган. Уларнинг барчасига тўхталиб ўтирмайман. Хурсандчилик билан айтиб ўтишим керак, аввал ҳам айтганман, Ўзбекистон футболи ривожи ва пойдевори учун 8-10 йил кераклиги ҳақида гапириб юрардим"
10:03'
Сардор Раҳматуллаев тадбирни очиб, кун тартиби билан йиғилганларни таништирди. Сўз Мираброр УСмоновга берилди
'
Диққат, президиумдан ЎФФ президенти Мирбарор Усмонов, Маданият ва спорт ишлари вазири ўринбосари Мурод Алие, ЎзПФЛ бош директори Фарҳод Магоматов, ЎФФ вице-призеденти Сардор Раҳматуллаев, футбол фахрийси Наримон Жалолов ўрин олишди
'
ЎФФ матбуот анжуманлари зали футбол оммаси вакиллари билан тўлган. Барча тадбирнинг бошланишини кутмоқда
'
Ўзбекистон футбол федерацияси бугун бир нечта номинациялар бўйича 2014 йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимини ўтказади
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.