Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Испания Ла лигаси

26-тур, 7 март, соат 22:00. Бош ҳакам: Гонсалес Гонсалес

АТЛЕТИК БИЛЬБАО

Ариц Адурис (26)

1 : 0

РЕАЛ МАДРИД

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Хорка Ираисос (Д)
15.Ираола
24.Микель Баленсиага
16.Хабьер Этксейта
17.Микель Рико
10.Оскар де Маркос
18.Карлос Гурпеги
07.Беньят Эчебаррия
30.Инаки Уильямс
19.Икер Муниаин
20.Ариц Адурис
  01.Икер Касильяс (Д)
15.Даниэль Карвахаль
03.Пепе
02.Рафаель Варан
12.Марсело
24.Асьер Ильяраменди
08.Тони Кроос
23.Иско
11.Гарет Бэйл
09.Карим Бензема
07.Криштиану Роналду
ЗАҲИРА
14.Сусаета
29.Унай Лопеш
02.Токеро
11.Ибаи Гомес
22.Гильермо Фернандес
  13.Кейлор Навас (Д)
05.Фабиу Куэнтрау
18.Начо Фернандес
16.Лукас Силва
06.Сами Хедира
14.Хавьер Эрнандес
20.Хесе
САРИҚ КАРТОЧКА
Ариц Адурис (30)
Хабьер Этксейта (39)
Карлос Гурпеги (77)
 
Тони Кроос (30)
Асьер Ильяраменди (41)
Иско (75)
Марсело (86)

Матн

90+3'
Ўйин якунланди! "Атлетик" - "Реал" - 1:0. Мадрид кетма-кет иккинчи ўйинда очко йўқотмоқда. "Барселона" эртага "Райо Вальекано"га қарши ўйнайди ва каталонияликларда 1-ўринга чиқиб олиш имконияти мавжуд
90+3'
"Реал" ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб борди, Карвахаль дарвозабон майдончасига юқоридан узатма берди. Ҳимоячилар тўпни ён қанотга тепиб юборишди
90+2'
"Реал" чап қанотдан тўпни жарима майдончасига етказди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди. Қайтган тўпга Лукас Сильва анча ноаниқ зарба берди...
90+1'
"Атлетик"да ўзгариш: Мигель Рико ўрнига Гаиско Такеро туширилди
3'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
90'
Роналду томон етказилган узатмани Ираисос эгаллаб олди
89'
"Реал" ҳужум ташкил қилишга қийналмоқда
86'
Марселога сариқ карточка кўрсатилди
83'
Вууууууҳ! Омад туфайли тўп "Атлетик" даврозасига кирмай қолди!!! Бэйл майдон марказидан тўпни дарвозабоннинг устидан оширишга қарор қилди. Тўп олдинроққа чиққан Ираисоснинг устидан ошиб ўтиб, дарвоза тўсинига тегиб қайтди! Қайтган тўпга Хесе зарба берди. Ҳимоячидан тўп майдонни тарк этди! ЖУда чиройли гол бўларди лекин!
80'
"Реал"да сўнгги ўзгариш: Бензема майдонни тарк этди. Хавьер Эрнандес туширилди
79'
"Реал"нинг позицион ҳужумларидан кўра "Бильбао"нинг қарши ҳужумлари хавфлироқ чиқа бошлади
77'
Карлос Гурпеги огоҳлантириш олди
76'
"Реал"да иккинчи ўзгариш: Тони Кроос ўрнига Лукас Сильва туширилди
76'
Вуууҳ! Ўнг қанотдан етказилган тўпни "Реал" жарима майдончаси ичида Сусаета бош билан Адурисга етказди. Ариц тўп учун курашда Пепедан устун келди ва дарвоза томон бош билан зарба берди. Тўп дарвоза устунига тегиб, майдонни тарк этди!
75'
"Атлетик"да ўзгариш: ҳужумчи Инаки Уильямс ўрнига Гильермо Фернандес туширилди.
74'
Иско сариқ карточка билан жазоланди.
72'
Вуууҳ! Роналду бир ҳимоячи таъқиби остида деярли бирга бир вазиятга чиқди ва дарвозабоннинг ёнидан тўпни ўтказмоқчи бўлганида Ираисос тўпни қайтарди. Криштиану йиқилди ва ҳакамдан пенальти сўради. Аммо қоидабузарлик бўлмади.
72'
"Реал"да дастлабки ўзгариш: Ильяраменди ўрнига Хесе Родригес туширилди
71'
"Реал" бурчак тўпини ўйинга киритди. Варан бош билан берган зарба дарвозага аниқ бормади.
70'
"Атлетик" қарши ҳужумга ўтди. Уильямс жарима майдончасининг чап қанотидан туриб тўғридан югуриб келган шеригига узатма берди. Аммо у ҳимоячидан ўтиб кета олмади
69'
Мезбонлар чап қанотда икки марта аутни ўйинга киритишди ва кейин чап қанотдан жарима майдончасига кириб боришди, аммо сўнгги паллада тўпни йўқотишди
66'
Иско зарба йўллашга қарор қилди. Унинг мақсадини тушунган ҳимоячилар зарба йўлига ғов бўлишди
64'
"Атлетик"да ўзгариш: Икер Муниаин ўрнига Сусаета туширилди
62'
Роналду жарима майдончаси ичида — ўнг қанотда ўзига етказилган тўпни дарвозабон майдончасига етказди. Ҳимоячилар тўпни марказга қайтаришди.
61'
Бензема чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва ўткир бурчак остида дарвозабон билан бирга бир вазиятда зарба йўллади. Тўпни Ираисос оёғи билан қайтарди.
59'
Иско жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба йўллади. Бурчакка бораётган тўпни Ираисос ушлаб олди.
58'
Исконинг жарима майдончасида очилаётган Бензема томон узатмасини дарвозабон эгаллаб олди
57'
"Атлетик" қарши ҳужумга ўтди. ОСкар де Маркос Пепени алдаб ўтмоқчи бўлди, аммо бунинг уддасидан чиқа олмади.
52'
Адурис 20 метрлардан зарб билан тўпни тепди. Касильяс тўпни иккинчи уринишда эгаллаб олди
50'
Роналду жарима майдончасининг чап бурчагидан кучли зарба йўллади. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди.
49'
Бэйл ўнг қанотдан дарвозабон майдончасига яқинлашиб келиб, шундоқ дарвоза олдида турган Роналдуга пас берди. Дарвозабон сўнгги паллада тўп йўналишини қўл билан ўзгартирди ва жамоасини хавфдан бартараф этди
48'
Вууууууҳ! "Реал" ҳисобни тенглаштириши шарт бўлган вазиятни юзага келтирди! Мадридликлар чап томондан жарима майдончасига кириб келишди ва Роналду дарвозабон майдончасига узатма берди. Бензема дарвозани ишғол қилишга чоғланаётганида ҳимоячи "подкат" орқали тўпни қайтариб қолди
47'
"Бильбао" ҳужумга ўтиб, футболчилар тўп билан жарима майдончасига кириб боришди, аммо вазият зарбагача етиб бормади
46'
Иккинчи бўлим бошланди!
'
Ҳозирча "Атлетик Бильбао" - "Реал Мадрид" - 1:0. Жуда қизиқ ўйин бўлмоқда. Басклар "Қироллик клуби"га жиддий қаршилик кўрсатмоқда
45+1'
Гонсалес "Реал"га бурчак тўпини ўйинга киритиш имконини бермади, биринчи бўлимга якун ясади.
45+1'
Марсело бир неча футболчиларни алдаб марказдан мезбонлар жарима майдончасига яқинлашди ва Бенземага узатма берди. Карим зарба йўллаши мумкин бўлган вазиятда яна Марселога узатма берди. Ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
45'
"Реал" бурчак тўпини ўйинга киритди. Роналду бош билан зарба берди ва Бэйл даврозабон майдончасида посбонга нисбатан ўйин қоидасини бузди
44'
Искодан узатмани қабул қилган Карвахаль ўз қанотидан жарима майдончасига узатма берди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди
43'
Тўп назорати бильбаоликлар томонида бўлмоқда
41'
Ильяраменди сариқ карточка олди. Қарши ҳужумга ўтиб кетаётган мезбон футболчисини ортдан чалиб йиқитди. Ҳозирча ҳакам ўйинни яхши бошқармоқда, яхши позиция танлаб, ҳар бир вазиятда тўғри қарор чиқармоқда
39'
Хабьер Этксейта огоҳлантириш олди. Роналдуни йиқитди, у кеч қолганди
38'
Ўйин ҳарорати юқори. Ҳакамларга осон бўлмайди. Ҳар битта хуштакдан сўнг албатта у ёки бу томонга ҳакамни эътирозларга кўмиб ташламоқда
37'
Ўйин майдон марказига кўчди. Басклар ҳимояга ётишаётгани йўқ
33'
"Реал" рақиб жарима майдончасига ёриб киришга қийналмоқда. Марселонинг юқоридан узатмасини посбон эгаллаб олди
30'
Тони Кроос огоҳлантириш олди. У рақибни очиқчасига ортидан тепиб йиқитди. Вазиятга аралашиб, Кроосга таҳдид қилган Адурис ҳам сариқ карточка олди
28'
Юқоридан берилган узатмадан кейин Бэйл дарвозабон қаршисида ёлғиз қолди ва дарҳол зарба берди. Дарвозабон зарбани оёғи билан қайтарди. Гарет эса офсайдда қолган экан!
26'
ГООООООЛ! Ариц Адурииииис! 1:0! Жуда чиройли гол! "Атлетик" кўпчилик бўлиб ҳужумга ўтди. Жарима майдончасининг ўнг томонидан узатилган тўпга Адурис югуриб борди ва 11 метрли нуқта устида бош билан зарба бериб, Касильяс дарвозасининг юқори бурчагини ишғол қилди!
24'
Адурис жарима майдончаси ташқарисида рақиб футболчисини чиройли тарзда алдади ва ичкарида турган Уильямс томон пас берди. Аммо у тўпга югурмади
22'
Мезбонлар яхши ҳимояланишмоқда. Бензема юқоридан давроза яқинига узатма берди. Хорка Ираисос тўпни эгаллаб олди
19'
Адурис ўнг қанотдан Марселони алдаб, жарима майдончасига кирди ва шерикларига пас бераётганида мадридликлар тўпни қайтариб қолишди
17'
Роналду бирга бир вазиятга чиқиб кетмоқчи бўлганида Гурпеги тўпни юқорига тепди, кейинчалик эса дарвозабон уни эгаллаб олди
14'
"Атлетик" хавфли қарши ҳужум ташкилқ қилди. Олис масофадан етказилган тўпни ҳужумчи "Реал" жарима майдончаси ичида қабул қилди ва бироз пауза қилиб, шеригини зарбавор вазиятга чиқарди. Йўлланган зарба Варанга тегиб қайтди
13'
Бурчак тўпига Пепе бош билан зарба берди. Зарба юқоридан ўтиб кетди
13'
Вуууууҳ! Тўп рекошет ҳолатида Бенземага келди ва Карим чап қанотда ҳимоячилардан ўтиб кетиб, 11 метрли нуқта устига очилаётган Роналдуга пас берди. Ҳимоячи сўнгги паллада тўпни дарвоза устидан ўтказиб юборди!
12'
"Реал" ижросида яхши ҳужум. Ильяраменди ўнг қанотда очилган Карвахалга узатма берди ва Даниэль орқароққа узатма берди. Бэйлнинг зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди
8'
Бурчакдан етказилган тўпни Касильяс эгаллаб олди
8'
Дастлабки бурчак тўпини "Атлетик" қўлга киритди
7'
Бильбаоликлар рақибга эркин ўйнаш, эркин ҳужум қилиш имкониятини беришмаяпти
3'
"Реал" аста-секин тўпни ўзига бўйсундиришга ва рақибни ўз ўйинига мослаштиришга ҳаракат қилмоқда. Бензема офсайдда қолди
1'
Мезбон футболчиси олис масофадан зарба йўллади. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
1'
Ўйинни мезбонлар бошлаб беришди
'
"Сан-Мамес стадиони мухлислар билан тўлиб-тошган
'
"Атлетик" оқ-қизил йўл-йўл, "Реал" эса оқ формада ўйнайди
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишди
'
Испания чемпонатининг 26-тури бошланди. Ўтган турда "Вильярреал" билан дуранг ўйнаган "Реал" бугун яна бир синов кутиб турибди
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.