Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Испания Ла лигаси

26-тур, 8 март, соат 16:00

БАРСЕЛОНА

Луис Суарес (5, 90+1)
Пике (49)
Месси (56-пен, 63, 68)

6 : 1

РАЙО ВАЛЬЕКАНО

Альберто Буэно (81-пен.)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
13.Клаудио Браво (Д)
22.Дани Алвес
03.Жерар Пике
24.Жереми Матье
18.Хорди Альба
06.Хави Эрнандес
14.Хавьер Маскерано
08.Андрес Иньеста
07.Педро Родригес
10.Лионель Месси
09.Луис Суарес
  13.Кристиан Альварес (Д)
02.Тито
04.Антонио Амайя
15.Абдулайе Ба
14.Эмилиано Инсуа
21.Хосабед
10.Роберто Трасоррас
19.Лео Баптистао
22.Лика
23.Альберто Буэно
12.Гаэль Какута
ЗАҲИРА
01.Марк-Андре тер Штеген (Д)
21.Адриано
15.Марк Бартра
04.Иван Ракитич
12.Рафинья
20.Серхи Роберто
31.Мунир Эл-Ҳаддодий
  01.Давид Кобеньо (Д)
03.Начо
17.Кини
27.Алекс Морено
16.Хавьер Акуино
24.Алехандро Позуэло
09.Манушу

Матн

90+3'
Ўйин якунланди! "Барселона" - "Райо Вальекано" - 6:1. Каталонияликлар Ла лига жадвалида 1-ўринга кўтарилишди
90+3'
Вуууҳ! Мессининг узатмасидан кейин Суарес яна бирга бир вазиятга чиқди ва ўткир бурчак остида зарба йўллади. Даврозабон зарбани қайтарди!
90+1'
ГОООЛ! Луис Суарес, 6:1! Месси Суаресни бирга бир вазиятга чиқарди. Уругвайлик ҳужумчи дарвозабонни алдаб ўтиб, бўш дарвозага тўпни йўллади!
87'
Эҳҳҳҳҳ! Суарес майдон марказидан бошлаб дарвозабон билан бирга бир вазятга қочиб кетди! Жарима майдончасига кириб, ўнг томондан ёрдамга келган Мессига пас берди. Узатма қаттиқроқ чиқди ва Лионель тўпни тўхтатиш пайтида хатога йўл қўйди, тўп майдонни тарк этди
83'
Эҳҳҳҳ! Мессининг узатмасидан кейин Ракитич ҳимоячилардан қочиб кетди ва параллел югураётган Суаресга узатма берди. Луиснинг зарбасини дарвозабон қайтарди!
81'
Альберто Буэно кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди! 5:1!
80'
Дани Алвеснинг қоидабузарлиги сўнгги чора сифатида баҳоланди ва у майдондан четлатилди
79'
"Барселона" дарвозасига пенальти белгиланди!
75'
Сайтдаги техник муаммолар туфайли матнли трансляцияни керакли савияда тўлақонли олиб бора олмаяпмиз. Бунинг учун узр сўраймиз. Техник камчиликларни бартараф этиш бўйича иш олиб боряпмиз. "Барселона" эса кетма-кет ҳужумлар ташкил этяпти.
68'
ГОООЛ! Месси, 5:0! Хет-трик! Чап қанотдан етказилган тўпни Месси қабул қилиб, ҳимоячилар орасидан ўтди, дарвозабонни ҳам алдади ва ўткир бурчак остида дарвозани ишғол қилди! Месси Ла лиганинг ушбу мавсумидаги голлар сони бўйича Роналдуга етиб олди. Иккаласида ҳам 30тадан голга эгалик қилмоқда
68'
ГОООЛ! Месси, 5:0! Хет-трик! Чап қанотдан етказилган тўпни Месси қабул қилиб, ҳимоячилар орасидан ўтди, дарвозабонни ҳам алдади ва ўткир бурчак остида дарвозани ишғол қилди! Месси Ла лиганинг ушбу мавсумидаги голлар сони бўйича Роналдуга етиб олди. Иккаласида ҳам 30тадан голга эгалик қилмоқда
63'
ГООООЛ! Месси, 4:0! Суареснинг зарбасини дарвозабон қайтарди. Лео бўш дарвозани ишғол қилди!
56'
Пенальти белгиланган вазиятда Тито иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди
56'
ГООЛ! Месси, 3:0! Лионель йўллаган дастлабки зарбани даврозабон қайтарди. Ҳимоячилар зарбадан аввал жарима майдончасига киргани учун ҳакам қайтадан пенальти тепилиши кераклигини кўрсатди. Иккинчи зарбани Месси голга айлантирди.
54'
"Райо Вальекано" дарвозасига пенальти белгиланди!
49'
Иккинчи бўлим бошланди! ГООООООЛ! Пике, 2:0!
"Барселона" иккинчи бўлимни катта босимлар билан бошлади. Бурчакдан етказилган узатмага Маскерано бош билан зарба берди. Тўп устунга тегиб қайтди ва Пике яқин масофадан тўпни дарвозага йўллади!
45'
Биринчи бўлим якунланди
42'
Иньеста бир нечта футболчилар орасидан ўтиб, жарима майдончасига кириб борди ва Мессига узатма берди. Лео тўпни эгаллай олмади
38'
Суарес бирга бир вазиятга чиқди, аммо офсайдда қолганди
32'
Вууууууҳ! Суареснинг юқоридан узатмасидан кейин Месси дарвозабон билан бирга бир вазиятни тўпни посбоннинг устидан ўтказиб дарвозага йўллашга уринди. Тўп устун олдидан ўтиб кетди!
29'
Маскерано сариы карточка олдии. Трасоррас томонидан йўлланган зарба "тўққизлик"ка йўл олаётгандек эди, аммо устун ёнидан ўтиб кетди!
27'
"Райо" футболчиси Тито сариқ карточка олди. Месси жаримадан тўпни дарвозабон майдончасига етказди. Тўпни дарвозабон эгаллаб олди
25'
Ўйинни тўла тўкис "Барса" назорат қилмоқда. Аммо меҳмонлар ҳимояда ётиб олишаётгани йўқ.
21'
Эҳҳҳҳ, Педрооо! Бирга бир вазиятда на ўзи дарвозани ишғол қилди, на Мессига аниқ пас берди!..
15'
"Райо Вальекано" жарима зарбасини ўйинга киритди. Матьё тўпни бош билан қайтарганидан сўнг тўп Педрога етказилди ва у бир ҳимоячи таъқиби остида рақиб жарима майдончачига яқинлашиб борди. Педро ҳимоячини алдашга қарор қилмади ва тўпни ортга қайтарди
12'
Суарес чап қанотдан жарима майдончасига киидва дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқаётганида у йиқилди. Такрорий лавҳада ортдан келаётган футболчи Луисни чалгандек кўринди. Ҳакам эса пеналльти белгиламади
9'
Эҳҳҳҳҳ, Суареееес! Луис дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқди ва жарима майдончаси ташқарисида дарвозабонни алдаб ўтиб, чап қанотдан тўпни Педрога узатди. Узатма кучи секин бўлгани учун ҳимоячи тўпни тепиб юборишга улгурди!
5'
ГООООЛ! Луис Суарес, 1:0! Меҳмонларнинг ҳимоядаги хатосидан сўнг Хави Уругвайлик футболчини бирга бир вазиятга чиқариб юборди ва Суарес ўткир бурчак остида дарвозани ишғол қилди!
1'
ДИҚҚАТ! "Барселона" - "Райо Вальекано" учрашуви бошланди!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.