Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Европа чемпионлар лигаси

Нимчорак финал, жавоб ўйини, 11 март, соат 00:45. Бош ҳакам: Дамир Скомина (Словения)

РЕАЛ МАДРИД

Криштиану Роналду (25, 45)
Карим Бензема (53)

3 : 4

ШАЛЬКЕ-04

Кристиан Фукс (20)
Клаас-Ян Хунтелаар (40, 84)
Лерой Сане (57)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Икер Касильяс (Д)
05.Фабиу Куэнтрау
17.Альваро Арбелоа
03.Пепе
02.Рафаель Варан
11.Гарет Бэйл
06.Сами Хедира
08.Тони Кроос
23.Иско
09.Карим Бензема
07.Криштиану Роналду
  40.Тимон Велленройтер (Д)
23.Кристиан Фукс
04.Бенедикт Хёведес
31.Матия Настасич
07.Максимилиан Мейер
33.Роман Нойштедтер
32.Жоэль Матип
12.Марко Хегер
27.Транквилло Барнетта
13.Максим Шупо-Мотинг
25.Клаас-Ян Хунтелаар
ЗАҲИРА
13.Кейлор Навас (Д)
12.Марсело
18.Начо Фернандес
24.Асьер Ильяраменди
19.Лука Модрич
20.Хесе
14.Хавьер Эрнандес
  28.Кристиан Веткло (Д)
39.Тило Кехрер
22.Ацуто Учида
24.Кан Айхан
35.Марсель Соботтка
08.Леон Горецка
19.Лерой Сане
САРИҚ КАРТОЧКА
Криштиану Роналду (31)
Фабио Коэнтрау (55)
 

Матн

90+4'
Ўйин якунланди. "Реал" ўз майдонида "Шальке"га ютқазди, аммо сафардаги ғалаба эвазига чорак финал йўлланмаси қўлга киритди
90+3'
Бурчакдан етказилган тўпни Касильяс эгаллаб олди
90+2'
"Шальке" бурчак тўпи ишлади
90+1'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
90'
Вуууууҳ! "Шальке" ҳазиллашмаяпти! Юқоридан етказилган узатмани Хунтелар бош билан Хёведесга қайтарди. Бенедикт кўкраги билан тўпни ўзига бўйсундириб, 12 метрлардан зарба берди. Касильяс сэйв билан тўпни эгаллаб олди!
89'
Битта гол "Шальке"ни чорак финалга олиб чиқади. Буни германияликлар тушуниб туришибди ва катта куч билан олдинга ўтишмоқда
87'
Вууууҳ! Лерой Сане олис масофадан кучли зарба йўллади. Касильяс "Реал"ни қутқарди!
84'
ГОООООЛ! Хунтелар, 3:4! Ҳимоячиларнинг хатосидан сўнг ҳужумчи бирга бир вазиятга чиқиб кетди. Унинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб, сўнг чизиқни кесиб ўтди. Чиройли гол!
83'
Иско ўз услубида дарвозанинг олис бурчаги томон тўпни айлантиришга ҳаракат қилди. Тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди
83'
"Реал"да ўзгариш: Арбелоа ўрнига Начо туширилди
81'
"Шальке"да ўзгариш: Барнетта ўрнига Ацуто Учида туширилди
79'
Фукс чап қанотдан тўғридан тўғри дарвозага зарба берди. Касильяс тўпни йўлидан чиқариб юбормади, акс ҳолда Хунтелар тўпни дарвозага йўллашга тайёр турганди
77'
"Шальке" қисқа паслар орқали яхши ҳужум ташкил қилди. Хёведес жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарбани Икер эгаллаб олди
75'
"Мадрид" мудофааси нисбатан яхши ўйнай бошлади. Рақиблар хавфли вазият ярата олишмаяпти
73'
Бэйл жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба Тимоннинг қўлига тегиб қайтди
71'
Германиялик футболчи йўллаган зарба "Реал" дарвозаси олдидан ўтиб кетди
70'
Вуууууҳ! Иско-Роналду-Иско-Кроос комбинациясидан сўнг Тони 20 метрлардан кучли зарба йўллади. Велленройтер тўпни дарвоза юқорисидан ўтказиб юборди
65'
Вууууҳ! Бэйлнинг чиройли узатмасидан кейин ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб келган Арбелоа дарвозабон билан бирга бир вазиятда зарба йўллади. Тўп дарвозабонга тегиб қайтди!
64'
Роналду жарима майдончаси ташқарисидан унчалик кучли бўлмаган зарба йўллади. Посбон тўпни эгаллади
62'
Вууууҳ! Бурчак тўпидан кейин Модрич ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйишига сал қолди! Аввалги ўзгариш пайтида Лука Хедиранинг ўрнига туширилган экан
58'
Жамоаларда ўзгариш бўлди. "Шальке"да Хегер ўрнига Леон Горецка, "Реал"да Коэнтрау ўрнига Марсело туширилди
57'
ГООООЛ! Лерой Сане, 3:3! Бурчак зарбасидан кейин тўп Санега келиб тушди ва 18 метрлардан айланма зарба билан "Реал" дарвозасини ишғол қилди. Касильяс тўпга ташланишга улгурмади
56'
"Шальке" яхши ҳужум ташкил қилди. Жарима майдончасида очилган Хунтелар томон етказилган тўпни Пепе майдон ташқарисига тепиб юборди
55'
Фабио Коэнтрау сариқ карточка билан жазоланди
53'
ГООООЛ! Карим Бензема! 3:2! Карим жарима майдончаси бурчагидан Коэнтрауга пас берди. Фабио ҳимоячилар орасидан ўтмоқчи бўлганида Карим тўпни эгаллаб олди ва ҳимоячи ва дарвозабонни алдаб, дарвозанинг бўш қолган қисмини ишғол қилди!
49'
"Реал" бурчак тўпини ўйинга киритган пайтда Бензема дарвозабонга нисбатан ўйин қоидасини бузди
48'
"Шальке" бурчак тўпини ўйинга киритди. Мезбонлар тўпни қайтаришди, аммо қарши ҳужумга ўтиб кета олишмади
46'
Иккинчи бўлим бошланди
'
Биринчи бўлимда "Реал" ҳимоя чизиғи жуда бўш ўйин кўрсатди.
45+1'
Биринчи бўлим якунланди. "Реал" - "Шальке" - 2:2. Танаффус.
45'
ГООООООЛ! Криштиану Роналдуууу! Бу сафар у жуда чиройли гол урди. Арбелоа чап қанотдан ҳаволатиб берган узатмага бош билан зарба бериб, дарвозани ишғол қилди!
44'
"Реал" ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Қарши ҳужум пайтида Бензема ҳимоячиларни алдаб, жарима майдончасига киришга ҳаракат қилди, аммо меҳмонлар тўпни қайтаришди. Такрорий ҳужум пайтида Роналду Хедирага пай берди. Сами берган зарбани дарвозабон қайтарди!
43'
"Шальке" бурчак тўпини ўйинга киритганидан кейин "Реал" дарвозаси олдида тахликали вазият юзага келди. Ҳужумчи бош билан бермоқчи бўлди, тўп унинг бошига яхши тегмай қолди
40'
ГОООООЛ! Клаас-Ян Хунтелаар, 1:2! "Шальке" барибир мақсадига етди. Мейер йўлланган зарбани Икер қайтарди, қайтган тўпни Хунтелар дарвозага жойлаб қўйди!
40'
Вуууууҳ! 20 метрлардан йўлланган зарба "Реал" дарвозаси тўсинига тегиб қайтди!
39'
Вуууууҳ! "Реал" ўз дарвозасига гол олиб келишига сал қолди. Арбелоа тўпни Касильясга узатган пайтда ҳужум тўпга етиб бориб подкат услубида дарвозага тепди! Тўп юмалаб бориб, тўсин ёнидан ўтиб кетаётганида Варан тўпни эгаллаб олди...
36'
Вуҳ! Бензема-Иско-Роналду комбинациясидан кейин Криштиану чап томондан жарима майдончасига кирди ва олис устун томон пас берди. Бэйл тўпга етиб бора олмади
35'
Бэйл жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллашга муваффақ бўлди. Тўпни Велленройтер эгаллаб олди
31'
Криштиану Роналду сариқ карточка олди. У рақиб футболчиси оёғига хавфли ташланди
29'
"Шальке"да ўзгариш бўлди. Максим Шупо-Мотинг ўрнига Лерой Сане туширилди
29'
Ҳисоб очилганидан кейин "Шальке" кетма-кет ҳужумлар ташкил қилган бўлса, энди ташаббус мадридликлар томонига ўтди
28'
Бэйл ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб келди ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Тимон тўпни эгаллаб олди
25'
ГОООООЛ! Криштиану Роналду! 1:1! Бурчакдан етказилган узатмани "Реал" ҳужумчиси бош билан дарвзага бурди!
23'
Гельзенкирхенликлар "Реал" дарвозасига икки марта ҳужум ташкил қилишди. Ҳар иккала ҳужум ҳам ўнг томондан уюштирилди. Қаймоқранглилар хавфн бартараф этишди
20'
ГОООООЛ! Кристиан Фукс, 0:1! Ўнг қанотдан берилган узатма натижасида тўп "Шальке" футболчисига келиб тушди. Фукснин кучли зарбасидан сўнг тўп Касильяснинг қўлидан дарвоза тўрига бориб тушди. "Шальке" ўйинда интригани юзага келтирди!
17'
Максимилиан Мейер майдон марказида тўпни эгаллаб олиб, олдинги интилди ва 20 метрлардан "Реал" дарвозасига зарба берди! Аммо зарба қовушмади
14'
Хунтелар чап қанотдан жарима майдончасига кириб борди, аммо зарба беришга улгурмади. Марсело тўпни тепиб юборди
11'
"Шельке" ўнг қанотдан жуда зўр ташкил қилди, футболчилардан бири жамоадоши тўхтатиб берган тўпга кучли зарба берди. Касильяс зарбани қайтарди. Бироз аввал эса "Шальке" ҳужумчиси офсайдда қолган экан
10'
Оҳо! Меҳмонлар чап қанотдан ҳужум ташкил қилишди. Тўп жарима майдончаси чизиғи устида очилган Шупо-Мотингга узатилди. Футболчининг зарба беришига ҳеч ким халал бермаётганди, аммо у аниқ зарба йўллай олмади
9'
Роналду томон етказилган узатмани ҳимоячилар қайтаришди. Қайтган тўпни Хедира эгаллаб, чап қанотдан жарима майдончасига кирган Искога узатди. Якунда "Реал" бурчак зарбаси ишлади
6'
Кроос бурчак тўпини ўйинга киритди. Германиялик дарвозабон тўпни эгаллаб олди
3'
"Реал" оқ, "Шальке" кўк рангли формада ўйнамоқда
1'
Ўйин бошланиб кетди.
'
Мадриднинг "Реал" клуби "Шальке"га қарши сафарда бўлиб ўтган ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Жавоб ўйини олдидан Анчелотти шогирдлари жиддий устунликка эга бўлиб туришибди. Шунга қарамай, баҳс қизиқарли ўтишига умид қиламиз
'
Европа чемпионлар лигасида нимчорак финалнинг жавоб ўйинлари бошланмоқда.
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.