Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
Европа чемпионлар лигаси
Нимчорак финал, жавоб ўйини, 12 март, соат 00:45. Бош ҳакам: Бьорн Куйперс (Голландия) | ||
ЧЕЛСИ |
2 : 2 |
ПСЖ |
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ | ||
13.Тибо Куртуа (Д) 02.Бранислав Иванович 24.Гэри Кэхилл 26.Жон Терри 28.Сесар Аспиликуэта 04.Сеск Фабрегас 07.Рамирес 08.Оскар 10.Эден Азар 21.Неманья Матич 19.Диего Коста |
30.Салваторе Сиригу (Д) 02.Тиаго Силва 05.Маркиньос 17.Максвелл 32.Давид Луис 24.Марко Верратти 14.Блез Матюйди 27.Хавьер Пасторе 08.Тиаго Мотта 10.Златан Иброҳимович 09.Эдинсон Кавани |
|
ЗАҲИРА | ||
01.Петр Чех (Д) 03.Филипе Луис 22.Виллиан 23.Хуан Куадрадо 05.Курт Зума 11.Дидье Дрогба 18.Лоик Реми |
01.Николя Дюше (Д) 06.Зумана Камара 21.Лукас Динь 23.Грегори ван дер Виль 25.Адриен Рабиот 15.Жан-Кристоф Баэбек 22.Эсекьель Лавесси |
|
САРИҚ КАРТОЧКА | ||
Оскар (37)
|
Матюйди (40)
|
|
ҚИЗИЛ КАРТОЧКА | ||
Златан Иброҳимович (31)
|
Матн
' |
|
Эътиборингиз учун раҳмат |
120+3' |
|
Ўйин якунланди. "Челси" - "ПСЖ" - 2:2! ПСЖ - чорак финалда! Улар бир киши кам бўлиб ўйнаб, ўта иродали ўйин намойиш қилишди! |
120' |
|
Тўртинчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди |
120' |
|
"ПСЖ" ўнг қанотдан жарима зарбаси ишлади |
115' |
|
"Челси" ихтиёрида 5 дақиқа бор, акс ҳолда французлар чорак финалга чиқишади |
104' |
|
ГОООООЛ! Тиагу Силвааааа! 2:2! Яна бурчак тўпи ва "ПСЖ" сардори бош билан дарвозани ишғол қилди! |
107' |
|
Техник муаммолар туфайли "Челси" - "ПСЖ" ўйинидан уюштирилаётган матнли трансляция узилиб қолди. Ўйиннинг 80-дақиқасида бурчак тўпидан кейин Кэхилл мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, орадан 6 дақиқа ўтиб Давид Луиз ҳам бурчакдан етказилган узатмани бош билан дарвозага жойлади ва ҳисобни тенглаштирди. Натижада қўшимча бўлимлар белгиланди. 96-дақиқада Куйперс меҳмонлар дарвозасига пенальти белгилади. Уни Азар самарали амалга оширди. Ҳозирча ҳисоб - 2:1. Қўшимча бўлимларнинг иккинчиси давом этмоқда |
58' |
|
Эҳҳҳҳҳ, Каваниииииии! Пасторенинг узатмасидан кейин Эдинсон дарвозабон билан бирга бир вазятга чиқиб кетди. У Куртуани алдаб ўтди ва ўткир бурчак остида бўш қолган дарвозага зарба йўллади. Тўп яқин устунга тегиб, нариги томонга ўтиб кетди. ДАврозага кирмади! |
57' |
|
"Челси" бурчак тўпини ўйинга киритди. Самара бермади... |
56' |
|
Ўнг қанотдан Иванович ерлатиб берган узатмаси рақиб жарима майдончаси ичида ўтирган Фабрегасга тегди, сўнгра ҳимоячилар тўпни узоқлаштиришди |
53' |
|
Чап қанотдан етказилган тўпни Максвел жарима майдончаси ичида қабул қилди ва ўткир бурчак остида зарба йўллади. Тўп ҳимоячидан майдонни тарк этди |
52' |
|
Рамирес сариқ карточка олди |
49' |
|
"Челси" бурчак тўпини ўйинга киритди. Ҳимоячи бош билан тўпни қайтарди. Қайтган тўпга Диего Коста чалқанча услубда зарба беришга ҳаракат қилди. Тўп дарвозага аниқ бормади |
46' |
|
Иккинчи бўлим бошида "Челси"да ўзгариш бўлди. Оскар ўрнига Виллиан туширилди. Моуриньо тўғри қарорга келди. Оскар қизил карточка учун навбатдаги номзод бўлиб турганди... |
46' |
|
Азардан узатма қабул қилган Диего Коста жарима майдончаси чизиғи устидан зарба йўллади. Зарба ҳимоячиларга тегиб қайтди |
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди |
45+2' |
|
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Челси" - "ПСЖ" - 0:0. Танаффус |
45+1' |
|
"Челси" ўнг томондан жарима зарбасини амалга оширди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди |
45' |
|
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди |
43' |
|
Эҳҳҳҳҳҳ, Куйпеееерс! Диего Коста чап томондан марказ бўйлаб юрди, "ПСЖ"нинг деярли барча ҳимоячиларини алдаб, жарима майдончасига кирди. Кавани эса уни чалиб йиқитди. Голландиялик ҳакам пенальти белгилашга журъат топа олмади |
41' |
|
Азар чап қанотдан марказ томон сурилди ва 18 метрлардан зарба йўллади. Сиригу тўпни эгаллаб олди |
40' |
|
Матюйди огоҳлантирилди |
40' |
|
Бурчакдан етказилган узатмалар аввалгилари каби Куртуага насиб этди |
39' |
|
Қизил карточкадан кейин футболчилардаги эҳтирос ошиб кетди. ҲАкамга осон бўлмайди энди. Яна четлатиш кўрсак, ҳайрон бўлмаган бўлардик |
37' |
|
Оскар огоҳлантирилди |
36' |
|
Иванович ўнг қанотдан ерлатиб узатма берди. Сиригу тўпни эгаллаб олди |
31' |
|
Назаримизда, вазият "қизил"га тортмасди. Икки футболчи тўпга интилди. Иброҳимович тик оёқ билан эмас, ён томонлама подкат билан борди. Оскар бақириб йиқилишни ўхшатди... |
31' |
|
Вуууҳ! Златан Иброҳимовичга қизил карточка берилди! Тўп учун курашда Златан Оскар билан тўқнашди. Куйперс тўғридан-тўғри қизил карточкани чўнтагидан чиқарди. |
29' |
|
Иванович ўз қанотида ўйин қоидасини бузди. Жаримадан етказилган узатмани мезбонлар қайтаришди |
26' |
|
Томонлар бир мартадан қарши ҳужумларни алмашишди. Матюйди узатмани қабул қила олмаган бўлса, Фабрегас офсайдда қолди |
22' |
|
Мезбонлар рақиб жарима майдончасига кириб келишди, аммо Оскар офсайдда қолди |
22' |
|
Жарима майдончаси чизиғи олдидан ичкарига берилган узатма "Челси" футболчиларидан ўтмади |
19' |
|
"ПСЖ" бурчак тўпини ўйинга киритди. Тибо Куртуа тўпни эгаллаб олди |
17' |
|
Чап қанотдан ерлатиб узатилган тўпни жарима майдончаси ичида қабул қилишда "ПСЖ" футболчиси техник хатога йўл қўйди, натижада тўп йўқотилди |
14' |
|
"ПСЖ" ҳужумга ўтди. Пасторе юмшоқ тарзда юқоридан Верратти томон узатма берди. Марко эса Рамирес билан тўқнашув пайтида йиқилди, ҳакам пенальти учун асос топмади |
13' |
|
Тўп билан кўпроқ лондонликлар муомалада бўлишмоқда. |
8' |
|
Мутлақо тенг ўйин бўлмоқда, ҳозирча хавфли вазиятлар юзага келмаётган бўлса-да |
4' |
|
Азар чап қанотда рақибдан ўтиб кетди ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди |
2' |
|
Бурчакдан узатилган тўпни Куртуа эгаллаб олди |
2' |
|
Вуууууҳ! "ПСЖ" қисқа паслар орқали жарима майдончасига кириб келди. Кавани яқин масофадан ўзига узатилган тўпни қабул қилиб, айланибзарба бергунча Терри тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди |
1' |
|
Тўпни қизил рангдаги "ПСЖ" футболчилари ўйинга киритиб беришди. "Челси" эса кўк рангли формада ўйнамоқда |
1' |
|
Ўйин бошланди! |
' |
|
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. Чемпионлар лигаси мадҳияси янграйди |
' |
|
Ишончимиз комил, бугун ўйин давомида вазият бир неча марта ўзгариши, жамоалар шунга монанд равишда ўз режа ва стратегияларини ўзгартиришларига тўғри келади. Ана шундай ўзгаришларга тезда мослаша олган жамоа якунда ғалаба қозонади. Бу бизнинг ўйинга нисбатан тахминимиз. Кўрамиз, кутамиз, яна 5 дақиқа |
' |
|
Хабарингиз бор, 3 ҳафта аввал Парижда ўтказилган дастлабки ўйинда 1:1 ҳисоб қайт этилганди. Сафарда урилган гол эвазига жавоб баҳси олдидан устунлик Моуриньо жамоаси томонида. Демак, Жозе тахмин қиланаётганидек учрашувни "икки қаватли автобус" билан бошлаши мумкин. Аммо бундай услубда 90 дақиқа давомида ҳимояланиб бўлмайди, боз устига рақиб жамоа сафида Иброҳимович бўлса |
' |
|
Тахминан яна 10 дақиқадан сўнг "Челси" ва "ПСЖ" жамоалари ўртасидаги ЕЧЛ нимчорак финал босқичининг жавоб ўйини бошланади |
' |
|
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! |
Асосий сахифа |
© STADION.UZ Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт. Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар. |
|