Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Олий лига-2015

1-тур, 12 март, соат 14:00. Бош ҳакам: Ильгиз Танташев

ПАХТАКОР

Игорь Сергеев (88)

1 : 1

ОЛМАЛИҚ

Зоҳир Пиримов (36)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
12.Александр Лобанов
23.Александр Мерзляков
2.Егор Кримец
4.Аднан Ораховац
24.Даврон Ҳошимов
5.Акбар Исматуллаев
7.Кахи Махарадзе (С)
29.Владимир Козак
28.Станислав Андреев
8.Шерзод Каримов
11.Игорь Сергеев
  16.Умид Хонимқулов
8.Саҳоб Жўраев
5.Евгений Гоголь (С)
55.Адриан Кашкавал
19.Ислом Иномов
21.Саламат Қуттибоев
70.Арслонмурод Омонов
10.Шавкат Саломов
11.Зоҳир Пиримов
17.Камолиддин Мурзоев
84.Неманья Йованович
ЗАҲИРА
1.Никита Рибкин
6.Мурод Холмуҳаммедов
10.Жамшид Искандеров
15.Жавоҳир Соҳибов
16.Наврузбек Алимов
18.Баҳодир Пардаев
20.Анвар Солиев
  1.Темур Ғаниев
3.Азамат Исроилов
4.Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров
7.Ғулом Ўрунов
14.Дониёр Исмоилов
23.Сарвар Жўраев
35.Никита Шквириш
САРИҚ КАРТОЧКА
Акбар Исматуллаев (46)
Игорь Сергеев (65)
Жамшид Искандеров (72)
Аднан Ораховац (90+2)
 
Азамат Исроилов (82)

Матн

90+5'
Ўйин якунланди. "Пахтакор" мағлубиятдан қутулиб қолишнинг имкониятини топди.
90+3'
Саломовнинг жаримадан етказган узатмасини мезбон ҳимоячилари қайтаришди
90+2'
Аднан Ораховац огоҳлантириш олди. Саломов ундан ўтиб кетиб, даврозабон билан бирга бир вазиятга чиқаётганида легионер ҳимоячи Шавкатнинг кийимидан тортиб қолди
90'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди
89'
"Олмалиқ" яхши ҳужум ташкил қилди. Жарима майдончаси ичида берилган зарба Ораховацга тегиб қайтди
88'
ГООООЛ! Игорь Сергееев! 1:1! Андреев қанотдан отиб берган тўп Ораховацнинг бошидан сўнг ҳимоячилардан ўтиб кетди ва Сергеев унчалик кучли бўлмаган зарба билан даврозани ишғол қилди!
87'
"Олмалиқ"да ўзгариш: Камолиддин Мурзоев ўрнига Ғулом Ўрунов туширилди
86'
"Пахтакор"нинг кетма-кет иккинчи бурчак тўпига Кримец бош билан зарба берди. Посбон тўпни эгаллади
84'
Олис масофадан етказилган тўпни олмалиқликлар эгаллашди ва ўнг қанотдан олдинги ўтиши кутилган футболчига узатма берилди, аммо Саломов тўпга ета олмади
84'
Умидга тиббий ёрдам кўрсатилди
83'
Жамшиднинг узатмаси хавфли бўлмади. Хонимқулов мушти билан тўпни уриб юборди. Сўнгра дарвозабонга нисбатан фол ишлатилгани боис ўйин тўхтатилди
82'
Азмат Исроилов огоҳлантирилди. У ўзидан ўтиб кетаётган Ҳошимовни очиқчасига чалиб йиқитди
80'
"Олмалиқ"да дастлабки ўзгариш: гол муаллифи Зоҳир Пиримов ўрнига Азамат Исроилов туширилди
79'
Навбатдаги бурчак тўпидан кейин тўп ҳеч кимга тегмай, қарама-қарши қанотга ўтиб кетди. Такрорий ҳужум пайтида Андреев аниқ узатма бера олмади
79'
Бурчакдан етказилган тўп Иномовнинг бошига тегиб, дарвоза устидан ўтиб кетди!
78'
Мерзляковнинг узатмаси Иномовга тегиб майдонни тарк этди. Бурчак тўпи
77'
Искандеровнинг ўнг қанотдан чиройли узатмасидан кейин Махарадзе зарба бера олмади
76'
Андреев чап қанотдаги чизиқдан тўпни улоқтириб берди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди. Умуман олганда, юқоридан етказилаётган узатмаларнинг барчасини "Олмалиқ" ҳимоячилари қайтаришмоқда
75'
Меҳмонлар 2-3 дақиқа давомида тўпни назорат қилиб, ҳужум ташкил қилишга уринишди. Хавфли вазият юзага келмади
72'
Жамшид Искандеров огоҳлантириш олди
72'
"Пахтакор"да ўзгариш: Козак ўрнига Жавоҳир Соҳибов туширилди
71'
Вуууҳ! Жамшиднинг узатмасидан кейин Пардаев ўнг қанотда очилди ва жарима майдончасига узатма берди. Кашкавал тўпни қайтарди. Пардаев бош билан узатма берди. Махарадзе чалқанча услубда зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди!
68'
Бироз аввал Исматуллаев ўрнига захирадан тушган Баҳодир Пардаев жарима майдончасига кириб, ўткир бурчак остида зарба йўллади. Зарба аниқ дарвозага бормади
67'
Вуууҳ! Андреевнинг чапдан етказган узатмасини Сергеев бош билан дарвозага йўллашга уринди. Зарба аниқ чиқмади
65'
"Олмалиқ" майдон марказидан тўпни жарима майдончасига етказди. Ҳужумчилар тўпни қайтаришди, аммо тўпни дарвозага йўллайдиган футболчи топилмади
65'
Игорь Сергеев ўйин қоидасини бузди ва сариқ карточка олди
63'
Искандеровнинг узатмасидан кейин Сергеев дарвозабон билан бирга вазиятга қочиб кетди, аммо офсайд қайд этилди
60'
Аввалги вазиятда мезбонлар бурчак тўпини ўйинга киритишганидан кейин тўп футболчиларнинг боши орқали Йовановичнинг қўлига бориб тегди. ҳакам пенальти учун асос топмади
60'
Вуууууҳ! "Пахтакор" бурчак тўпини ўйинга киритганидан кейин олмалиқликлар қарши ҳужумга ўтишди. Саломов ва Пиримов Ораховацга қарши чиқиб боришди. Шавкат ўз вақтида узатма бермади. Кечроқ узатмадан кейин Зоҳир 15 метрлардан зарба берди. Лобанов тўпни эгаллаб олди.
58'
Йованович олис масофадан зарба йўллади. Кучсиз чиқди бу зарба
57'
Саҳоб Жўраевнинг қўпол хатосидан кейин "Пахтакор" катта куч билан қарши ҳужумга ўтди, жарима майдончасига узатма берилди. Сўнгги паллада Гоголь тўпни олиб қолди. Акс ҳолда Сергеев дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб кетарди
56'
Иномовнинг ён чизиқан отиб берган узатмасидан кейин Йованович ўнг томондан жарима майдончасига узатма берди. Омонов бош билан берган зарба ноаниқ чиқди
55'
Йованович майдон марказида тўпни кўкраги билан қайтарди, аммо очилаётган шерикларига пас беришга улгурмади. Пахтакорчилар тўпни эгаллаб олишди
52'
Андреев ўз қанотидан давроза яқинига узатма берди. Хонимқулов тўпни эгаллаб олди
52'
Вуҳ! Қанотдан отиб берилган тўпга меҳмонлар футболчиси зарба бера олмади. Тошкентликлар тўпни қайтара олишмаганди
51'
Саломов марказ бўйлаб икки ҳимоячи орасида жарима майдончасига кириб борди ва йиқилди, қоида бузилмади. Ҳимоячи тўпга ўйнади
51'
"Пахтакор" қанотлардан узатаётган узатмаларини "Олмалиқ"нинг бўйдор марказий ҳимоячилари қайтаришмоқда
50'
Арслонмурод чап қанотда Ҳошимовда ўтиб кетди, аммо кейинчалик Даврон ундан тўпни олиб қўйди
48'
"Олмалиқ" ҳужум ташкил қилди. Ўнг қанотдан Иномов етказган узатмани Лобанов ушлаб олди
46'
Акбар Исматуллаев огоҳлантириш олди. У майдон марказида "Олмалиқ" футболчисини чалиб йиқитди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+1'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Пахтакор" - "Олмалиқ" - 0:1. Танаффус
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
41'
Вуууууҳ! Омонов чап қанотдан бирга бир вазиятга чиқиб кетди ва зарба берди. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди!
40'
"Олмалиқ" қарши ҳужум ташкил қилди. Саломов юқоридан Мурзоев томон узатма берди. Лобанов тўпни эгаллаб олди
39'
"Пахтакор"да ўзгариш: Шерзод Каримов ўрнига Жамшид Искандеров туширилди
36'
ГОООООЛ! Зоҳир Пиримов, 0:1! "Пахтакор" ҳужумга ўтаётганида Андреев тўпни йўқотди ва меҳмонлар чап қанотдан ҳужумга ўтишди. Йованович Саломовни жарима майдончасига бошлади. Шавкат нариги қанотга узатма берди. Мурзоев тўпни ўтказиб юборди ва ортдан етиб келган Пиримов кучли зарба билан даврозани ишғол қилди!
35'
Ўнг қанотда белгиланган жарима зарбасини Стаснинг ўзи тепди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди!
34'
Андреевга нисбатан ўйин қоидаси бузилди
33'
"Пахтакор" кетма-кет иккинчи марта бурчак тўпини ўйин киритди. Дастлаб ҳимоячилар тўпни қайтаришди. Ораховацнинг 12 метрлардан йўллаган зарбани Хонимқулов эгаллаб олди
32'
Ораховац ўз дарвозабони томон секин узатма берди. Лабонов тўпни тепиб юборишга улгурди. Мурзоев дарвозабонга босим қилганди
31'
"Пахтакор" бурчак зарбаси ишлади. Андреев етказган узатмани посбон эгаллаб олди
28'
Шерзод Каримов чап қанотдан белгиланган жарима тўпни дарвоза яқинига айлантирди. Хонимқулов мушт билан уриб юборди тўпни
27'
Меҳмонлар майдон марказида белгиланган жарима тўпини рақиб жарима майдончасига узатма берди. Йованович тўп учун курашда ҳимоячига нисбатан фол ишлатди
23'
Эҳҳҳҳҳ, Қуттибоев!!! Саломов бурчак тўпини жуда чиройли ўйин киритди. Тўп Лобанов ва ҳимоячилардан ўтиб, олис устун олдига келган Саламатга келди. У бўш дарвозани бош билан ишғол қила олмади! Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
22'
"Олмалиқ" чап қанотдан ҳужум ташкил қилди ва бурчак тўпи ишлади
20'
Саломов томонидан йўлланган зарба дарвоза устидан ўтиб кетди
19'
"Пахтакор" таянч ярим ҳимоячиси Акбра Исматуллаев жарима майдончаси остонасида Мурзоевнинг қўлидан тортиб қолди. Жарима зарбаси тепилади
18'
"Пахтакор" уюштирган босим фойда келтирмади
16'
Бурчакдан етказилган узатмани Хонимқулов мушт билан ён томонга уриб юборди!
16'
Вууууҳ! Мерзляков чап қанотдан ҳаволатиб узатма берди. Махарадзе бош билан зарба берди. Тўсин остига йўл олаётган тўпни Хонимқулов дарвоза устидан ўтказиб юборди!
14'
Каримов чап қанотда жарима майдончасига узатма берди. Меҳмонлар тўпни қайтаришди
13'
Арслонмурод Омонов майдон марказида тўпни эгаллаб олиб, "Пахтакор" ҳимоячиларидан қочиб кетишга уринди. Биридан ўтдию, иккинчисига тўпни олдирди
12'
Каримов томонидан амалга оширилган жарима зарбасини Хонимқулов ён томонга уриб юборди
11'
Жарима майдончаси бурчагида Иномов Андреевга нисбатан ўйин қоидасини бузди. Жарима зарбаси тепилади
10'
Омонов чап қанотдан олдинга ўтди, аммо ҳимоячилардан ўтиб кета олмади
8'
Тўп кўпроқ Шквирин шогирдлари томонида бўлмоқда. Улар кўпроқ ҳужум ташкил қилишмоқда
5'
Жарима майдончасига етказилган тўп учун курашда меҳмонлар футболчиси ҳимоячига нисбатан фол ишлатди
5'
Арслонмурод Омоновга нисбатан ўйин қоидаси бузилди
3'
Вуууууҳ!! "Олмалиқ" ҳисобни очишига бир баҳя қолди! Олис масофадан етказилган узатмани Пиримов бош билан ортга ўтказди. Йованович ўткир бурчак остида зарба йўллади. Тўп дарвозага аниқ бормади
2'
"Олмалиқ" таркибида 4 нафар легионер бошланғич таркибда майдонга тушган. Шунингдек, олмалиқликлар Саҳоб Жўраев, Мурзоев, Саломов каби футболчилар билан таркибни кучайтиришган
1'
ЎЙИН БОШЛАНДИ!
13:57'
"Пахтакор" оқ, "Олмалиқ" эса кўк рангли формада ҳаракат қилишади
'
Ўзбекистон давлат мадҳияси янграмоқда. Жамоа сардорлари эса давлатимиз байроғини юқорига кўтаришмоқда
'
Афсус, "Пахтакор" марказий стадиони деярли бўм-бўш, деярли ҳеч ким йўқ
'
"Пахтакор" ўз майдонида "Олмалиқ"ни қабул қилмоқда. Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. Уларни кутиб оламиз
'
Мавсум расман 10 март куни Ўзбекистон суперкубоги билан очилди. Ўша куни мухлисларимиз "Локомотив" ва "Пахтакор" ижросида ажойиб ўйинга гувоҳ бўлишди. Умид қиламиз, Олий лига ўйинлари ҳам ажойиб руҳда бошланиб, юқори нотада якунига етади.
'
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ҚАДРЛИ ФУТБОЛ МУХЛИСЛАРИ! Барчангизни Ўзбекистон чемпионатининг янги мавсуми бошланаётгани билан муборакбод этамиз!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.