Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония 0-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Олий лига-2015

1-тур, 12 март, 15:00. Бош ҳакам: Зокир Қодиров

МЕТАЛЛУРГ

0 : 0

ЛОКОМОТИВ

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
Суҳроб Султонов
Ҳикмат Ҳошимов (С)
Дилмурод Каримов
Дониёр Одилов
Шаҳзодбек Нурматов
Даврон Каримқулов
Мирғиёс Сулаймонов
Муроджон Тошматов
Миртўра Акбаров
Саиджон Абдужабборов
Жавлон Мирабдуллаев
  Маъмур Икромов
Шавкат Муллажонов
Сардор Мирзаев
Марат Бикмаев
Лутфулло Тўраев
Жасур Ҳасанов Ж.
Салим Мустафоев
Ислом Тўхтахўжаев (С)
Санжар Шоаҳмедов
Неманья Яничич
Алишер Шоғуломов

Матн

90+1'
Ўйин якунланди. "Локомотив" ҳам илк турда очко йўқотди. "Металлург" - "Локомотив" - 0:0.
90+1'
Иккинчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.
88'
Лутфулла Тўраев ва Дилмурод Каримов ўртасида тортишув ўртасида юзага келди. Натижада Металлургдан Жавлон Мирабдуллаев, Алишер ЗИёвуддинов ва "Локо" ярим ҳимоячиси Лутфулла Тўраев огоҳлантирилишди
88'
Металлургда ўзгариш: Одилов ўрнига Алишер Зиёвуддинов тушди.
87'
Абдужабборов жарима майдони яқинида Копадзени йиқитди.Жарима зарбаси.
85'
Дилмурод Каримов тўп оширишда бироз кучлироқ тепиб юборди, акс ҳолда Тошматовда вазият бўлиши мумкин эди.
82'
Мирабдуллаев меҳмонлар ҳужумини қайтарди.
81'
Локода охирги ўзгариш: Марат Бикмаев ўрнига Дамир Кояяшевич тушди.
80'
Яничич Абдуллаевдан илдамроқ ҳаракат қилиб хавфни бартараф қилди.
77'
Меҳмонларнинг ўнг ванотда жарима майдони ичига оиширган тўпи Жавлон Мирабдуллаевга тегиб автоголга айланиши мумкин эди!
77'
Абдужабборов жарима ммайдони ичидаг Абдуллаевга тўп узатган эди, тўп йўлига Яничич ғов бўлди.
74'
Ушбу вазият учун Абдуллаев огоҳлантирилди.
74'
Дилмурод Каримов олдиндаги Зоҳид Абдуллаевга тўп оширди, тўпга Маъмур Икромов ҳам югуриб чиқди. Тўп учун курашда Зоҳиднинг оёғи Локо посбонининг елка арарлаш кўкрагига тегди.
70'
Корян ҳисобни очиши мумкин эди. Қанотдан узатилган тўпни боши билан дарвозага бурди, аммо ноаниқ.
69'
Локода ўзгариш: Шоаҳмедов ўрнига Темур Копадзе тушди.
69'
Локода ўзгариш: Шоаҳмедов ўрнига Темур Копадзе тушди.
66 '
Каримовга қарши қўполлиги учун Тўхтахўжаев огоҳлантирилди.
66'
Абдужабборов жарима майдони ичига тўп оширди, у ерда тўп Тошматов ва Абдуллаев ўртасида қолди, тўпга биринчи улгурган Локо ҳимоячиси тўпни узоқлаштирди.
65'
Марат Бикмаев ўзига оширилган тўпни кўкраги билан қабулқилиб, жарима майдони ичига кириб борди ва зарба берди, аммо оффсайд қайд этилди.
61'
Металлург бурчак тўпини амалга оширди, аммо тўп қайтарилди.
60'
Тўраев Бикмаевни тўп билан таъминлади, бироқ Марат Ҳикмат Ҳошимов билан яккакурашга киришмади, ортга қайтиб тўпни шерикларига узатди. Бу вақтда ҳужум сустлашиб бўлган эди.
55'
Сулаймонов меҳмонларга вазият "совға" қилишиа сал қолди. Ўнг қанотдан оширилган тўп жарима майдони ичидаги Мирғиёснинг белига тегиб майдонга тушди, яхши ҳамки бу ерда темирйўлчилардан ҳеч ким йўқ эди.
53'
Сардор Мирзаевнинг узоқдан берган зарбасини Султонов қийинчилик билан қайтарди.
52'
Металлургда ўзгариш: Митўра Акбаров ўринига Зоҳид Абдуллаев тушди.
51'
Ислом Тўхтахўжаев оширган тўпга Лутфулло Тўраев улгурмади, тўп аутга чиқиб кетди.
48'
Шаҳзод Нурматов майдон марказидан тўпни эгаллаб олиб ажойиб рейд қилди! У рақибларини алдаб ўтиб тезлик билан жарима майдончаси ичгакириб борди, зарбага чоғланган вақтда Локо ҳимоячиси оёғини қўйиб қолди, Шаҳзод тўп ўрнига ҳимоячини оёғини тепиб, йиқилди.
46'
Иккинчи бўлимни меҳмонлар бошлашди.
46'
Локо таркибида иккинчи бўлимда Алишер Шоғуломов ўрнига Руслан Корян ўйинни давом эттиради.
'
Иккинчи бўлим бошланмоқда. Локомотив аллақочон майдонда. Металлург футболчилари ҳали майдонга чиққанлари йўқ.
45'
Биринчи бўлимга вақт қўшилмади ва бўлим якунига етди.
45'
Локода вазият бўлиши мумкин эди, Лутфулло Тўраевнинг жарима майдони ичига, Шоғуломовга узатган тўпи бироз кучлироқ тепилди, Алишенр унга ета олмади.
42'
Абдужабборов 30 метрдан Маъмур Икромовни маҳоратини синаб кўрди. Албатта бир-бирларини яхши билмайди, Жавлон Металлургга янги келган, у келган вақтда Икромов Локога ўтиб кетган эди.
42'
Сардор Мирзаев майдон марказида Дилмурод Каримовга қўполлик ишлатди.
40'
Меҳмонларнинг ҳужуми қайтарилди.
36'
Жарима зарбасини мезбонлар ўзига хос усулда ўйинга икриб ўйинни бошладилар, аммо Бикмаев Абдужабборовни ерга қулатди. Яна жарима зарбаси. Бу сафар тўп жонли деворга тегиб қайтди.
35'
Тўп учун курашда Яничич баланд сакраб пастга тушишда Нурматовнинг устига йиқилди. Жарима зарбаси.
33'
Алишер Шоғуломов чап қанотда Металлург жарима майдони ичига кучли зарба билан тўп узатган эди, аммл шамол бу узатмани дарвоза томон зарбага айлантириб юборди. Султонов тўпни қайтарди.
30'
Дилмурод Каримов чап қанотда турган Тошматовга тўп узатди, аммо ён оффсайд қайд этди. ҳаками
25'
Металлург ҳам дарҳол ҳужумга ҳужум билан жавоб берди. Дилмурод Каримов жарим майдончасига кириб борди, аммо зарба бераётиб йиқилди.Ёки йиқилаётиб зарба бера олмади.
24'
Локода биринчи хавли вазият. Майдон марказида Тўраев ҳужумни бошлаб берди. Салим Мустфоев тўпни ўнг қанотга оширди. Қанотдаги Локо футболчиси жарима майдонига ҳаволатиб узатди, Марат Бикмаев бош билан зарба берди, аммо бироз ноаниқ!
22'
Ҳозирча бирор жамоани майдонда устун дейишга қийналиб турибмиз.
21'
Металлург аутдан тўпни ўйинга киритди. Абдужабборов тўпни жарима майдони ичига оширди, тўп ҳаммадан ўтиб майдон четигачиқиб кетаётганда Дилмурод Каримо унга етиб олишга уринди, етиб олди ҳам, аммо тўп майдонни тарк этган эди.
20'
Металлург бурчак тўпи тепмоқда. Тепди ҳам. Тўп қайтарилди.
17'
Жарима зарбасини Лутфулло Тўраеф жарима майдони ичига етказиб берди, аммо тўп ҳеч кимга тегмай, ерга сакраган ҳолда Султоновнинг қўлига бориб тушди.
16'
Дилмурод Каримов Алишер Шоғуломовни йиқитди. Локо жарима зарбаси тепади. 25 метр.
13'
Шаҳзод Нурматов жарима майдончаси ичида йиқитилди, ҳакам пенальти бермади, деган бўлар эдик агар Металлург мухлиси бўлганимизда. Ҳакам вазиятга яқинроқ турган эди.
11'
Меҳмонлар ҳужуми бартараф этилгач, мезбонлар тезкорлик билан арши ҳужумга ўтишди, Миртўра Акбаров ўнг қанотга Шаҳзод Нурматовга оширди, Шаҳзод тўпни жарима майдончаси ичига оширишга ҳаракат қилди аммо ўхшамади.
8'
Мирзаев Каримовни қўполлик билан тўхьтиб қолди, жарима зарбаси. Дарвозагача 35метр бор. Зарбани Дилмурод Каримовнинг ўзи ижро этди, тўп жонли деворга тегиб қайтди.
5'
Марат Бикмаев Тошматовни йиқитди. Жарим зарбаси. Мезбонлар уни амалга оширишда, аммо Локо ҳимоячилари хавфни бартараф этишди.
4'
Салим Мустафоев аутдан тўп узатиб Шоғуломовни олдинга бошлаган эди, Алишер тўпга ета олмади.
2'
Ҳимоячилар ортга қайтарган тўпга чиқишда Маъмур Икромов бироз хавфли ҳаракат қилди, унинг бахтига Металлург футболчилари тўпни эгаллай олмадилар.
1'
Учрашув бошланди! Тўпни мезбонлар ўйинга киритдилар.
'
Мезбонлар майдоннинг чап тарафидан ўрин олдилар, меҳмонлар эса - ўнг.
'
ЎМЗ бош директори Аик Нуриддинов мухлисларни футбол ва баҳор байрами билан табриклади. Жамоа сардорлари - Ҳикмат Ҳошимов ва Ислом Тўхтахўжаев мамлакатимиз мадҳияси садолари остида чемпионат байроғини кўтардилар.
'
Мезбонлар - "Металлург" бошдан оёқ яшил кийимда, меҳмонлар - "Локомотив" қизил кийимда.
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.
'
Бекободда ҳаво қуёшли бўлсада, ҳар доимгидай шамол эсиб турибди.
'
Ассалому алайкум, ҳурматли футбол мухлислари! Бекободдаги Марказий стадионда Олий лига 2-тури доирасидаги Металлург-Локомотив учрашувида онлайн-трансляцияни бошлаймиз!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.