Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Олий лига-2015

1-тур, 12 март, соат 18:30. Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Ўзбекистон)

БУНЁДКОР

Шокир Зуаги (6)
Мирзоҳид Ғофуров (45)

2 : 0

БУХОРО

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
45.Акбар Тўраев
2.Акмал Шораҳмедов (С)
7.Шакер Зуаги
9.Минори Сато
11.Мирзохид Ғофуров
13.Иван Милошевич
14.Воҳид Шодиев
16.Артём Филипосян
20.Самир Бекрич
21.Сардор Рашидов
48.Акрамжон Комилов
  12.Александр Корнейчук
2.Азамат Шарипов
3.Саидкамол Акбаров
6.Евгений Кочнев
7.Суҳроб Неъматов (С)
8.Виталий Пламадела
11.Отабек Исроилов
17.Отабек Нарзуллаев
18.Дилявер Абибуллаев
44.Темур Турдиев
77.Алибобо Раҳматуллаев
ЗАҲИРА
1.Павел Бугало
6.Анвар Ғофуров
10.Анвар Бердиев
15.Обид Жўрабоев
17.Достонбек Ҳамдамов
19.Забихилло Ўринбоев
39.Элдор Шомуродов
  21.Фарруҳ Турдалиев
9.Нозим Умуров
10.Зайниддин Тожиев
14.Вячеслав Пономарёв
16.Жамшид Ҳасанов
19.Жамолиддин Убайдуллаев
20.Ислом Холиқов
САРИҚ КАРТОЧКА
Воҳид Шодиев (11)
Сардор Рашидов (26)
Сато Минори (35)
Артем Филипосян (60)
 

Матн

90+'
ЎЙИН ТУГАДИ. Бунёдкор Олий Лиганинг янги мавсумини ғалаба билан бошлади.
90'
Ўйинга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.
88'
Бунёдкор сўнгги дақиқаларда олдинга шошаётгани йўқ. Ўйин асосоан улар дарвозаси олдида, аммо унчалик ҳавфли эмас.
84'
Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Бухоро футболчилари анча фаоллашдилар. Аммо, рақиб дарвозаси томон ҳали зарбалар берилгани йўқ. Жуда суст....
83'
Бухоро сафида ўзгариш. Бугунги ўйинда унчалик кўзга кўринмаган Алибобо Раҳматуллаев ўрнига Жамшид Ҳасанов майдонга тушди.
82'
Меҳмонлар ҳужум пайтида рақиб жарима майдонига яқин жойда тўпни олдиришмоқда.
80'
Бунёдкор сафида ўзгариш. Сардор Рашидов ўрнига Элдор Шомуродов майдонга тушди.
78'
Бунёдкор футболчилари навбатдаги бурчак тўпини ишлаб олишди.
74'
Ҳавфли вазият!!!! Шакер Зуагида ажойиб имконият юзага келган эди. Унинг деярли бўш қолган дарвозага йўллаган зарбасини Бухоро ҳимоячиси чизиқ устидан қайтариб юборди!
72'
Достон Ҳамдамов майдонга тушгач, Рашидов энди чап қанотда ҳаракат қилмоқда.
70'
Самир Бекричда яхши имконият бўлган эди, аммо футболчи тўпни тўхтатаётган пайтида қўли билан ўйнади.
68'
Устунлик ҳозирча мезбонлар томонида. Бухоро футболчилари деярли рақиб дарвозаси томонга зарба йўллай олмаяптилар.
64'
Бунёдкор сафида ўзгариш. Иккинчи гол муаллифи Мирзоҳид Ғофуров ўрнига Достон Ҳамдамов майдонга тушди.
60'
Сўнгги бир неча дақиқа давомида деярли ўз жарима майдонидан чиқа олмаган Бухоро футболчилари яна ҳужум қилишга уриниб кўришди. Аммо, якуний зарбани беришда яна ноаниқ ҳаракат қилишди.
57'
Бухоро дарвозабони Александр Корнейчук ўйиндаги энг чиройли сэйвни амалга оширди. Бурчакдан узатилган тўпни Милошевич боши билан дарвоза томон тўғирлаб қўйди, аммо Бухоро дарвозабони деярли чизиқ устида тўпни қайтариб юборди. Ажойиб реакция!
54'
Бунёдкор сафида ўзгариш. Воҳид Шодиев ўрнига Забиҳилло Ўринбоев майдонга тушди.
53'
Бунёдкорнинг ўнг қанотдан уюуштираётган ҳужумлари анча ҳавфли кўринмоқда. Рашидов ҳам шу қанотда кўпроқ ҳаракат қилмоқда. Шораҳмедов ҳам тез-тез шу қанотда ҳужумлар вақтида пайдо бўлмоқда.
51'
Рашидов дарвозабон билан деярли яккама-якка чиқиб борди ва уни алдаб ўтиб зарба берди, аммо унинг ўнг оёқдаги зарбаси ўхшамади. Ажойиб имконият эди.
49'
Бекрич зарба бериш учун қулай имкониятга чиқиб борган эди, аммо у ҳам зарба бериш ўрнига рақибни алдашга тушиб кетди ва тўпни олдирди.
47'
Бухоронинг иккинчи таймдаги илк ҳавфли ҳужуми бурчак тўпи ишлаб олиш билан якунланди.
46'
Иккинчи тайм кутилганидек, Бухоро футболчиларининг ҳужуми билан бошланди.
46'
ИККИНЧИ ТАЙМ БОШЛАНДИ.
'
Биринчи тайм тугади!
45'
ГООЛ! Мирзоҳид Ғофуров ҳисобни яна биттага оширди!
37'
Бунёдкор бир дақиқа ичида кетма-кет учта бурчак тўпини амалга оширди. Бухоро ҳимоячилари амаллаб тўпни узоқлаштиришга эришдилар.
34'
Сато Минори огоҳлантирилди.
33'
Суҳроб Неъматовнинг жаримадан берган зарбаси бироз юқоридан ўтиб кетди.
32'
Бунёдкор жарима майдони олдида ҳавфли жарима тўпи. Бухоро учун имконият!
30'
Бухоро футболчилари ёмон ҳужум уюштирмаяптилар. Шунчаки, сўнгги зарбани беришда улар бироз ноаниқ ҳаракат қилмоқдалар.
28'
Шакер Зуаги дубль муаллифи бўлиши мумкин эди, унинг узоқ масофадан берган кучли зарбасини Корнейчук қайтариб қолди.
24'
Сардор Рашидов қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.
26'
Тўп учун курашда рақибига нисбатан хавфли ўйнагани учун Сардор Рашидов огоҳлантирилди.
23'
Бекричнинг кучли зарбаси йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлишди. Бурчак зарбаси
21'
Бунёдкор навбатдаги бурчак тўпини қойилмақом тарзда амалга оширилди, аммо якуний зарбани беришда Рашидовга аниқлик етишмади, зарба бериш ўрнига рақибини алдашга киришиб кетди
20'
Меҳмонлар таркибида энг фаол ҳаракат қилаётган футболчи — Дилявер Абибуллаев. У барча ҳужумларни деярли ўзи бошламоқда ва ортга ҳам қайтмоқда
16'
Шу заҳотиёқ "Бунёдкор" тезкор ҳужум уюштирди ва Воҳид Шодиевда ҳисобни ошириш учун қулай имконият бўлди. Аммо, Шодиевнинг боши билан берган зарбаси бироз юқоридан ўтиб кетди.
15'
Дилявер Абибуллаев деярли ўз жарима майдонидан рақиб майдонигача етиб борди ва 20 метрлардан зарба йўллади. Аммо, Тўраевга бу зарба қийинчилик туғдирмади.
14'
Рашидовнинг бурчак оширган тўпига Филипосян боши билан зарба берди. Салгина ноаниқ.
13'
"Бунёдкор" ажойиб комбинация уюштирди ва якунда Рашидов қулай вазиятга чиқди. Аммо, Рашидовниг кучли зарбасини "Бухоро" дарвозабони қайтарди. Бурчак тўпи
11'
Рақибига нисбатан қўпол ўйнагани учун Воҳид Шодиев огоҳлантирилди.
11'
Акбар Тўраев яхши ўйнади! Олис масофадан йўлланган кучли ва мураккаб зарбани у қайтаришга муваффақ бўлди!
10'
Рашидов ва Бекрич бурчак зарбасидан комбинация ташкил этишди. Хавфли вазият юзага келди. Бироқ гол бўлмади.
6'
ГООООЛ! Ўнг қанотдан Сато оширган тўпни Зуаги пенальти нуқтаси ёнидан дарвозага тўғрилаб, ҳисобни очди
2'
Ўйиннинг илк дақиқаларида Бунёдкор тезроқ ҳаракат қилмоқда.
'
ЎЙИН БОШЛАНДИ!
'
Бунёдкор ҳамда Бухоро клублари майдонга тушиб келишди. Бунёдкор оқ, Бухоро бугун яшил либосда.
'
Таъкидлаш лозим, Олий Лига янги мавсуми анча қизиқарли тарзда бошланди. Амалдаги мамлакат чемпиони Пахтакор, ҳамда вице-чемпион чемпионатни кутилмаганда дуранг билан бошлашди. Пахтакор ўз уйида Олмалиқни, Локомотив эса сафарда Металлургни енга олмади.
'
Яна бир неча дақиқалардан сўнг Олий Лига янги мавсуми 1-туридан ўрин олган Бунёдкор ҳамда Бухоро клублари ўртасидаги ўйин старт олади.
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.