Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Испания Ла лигаси

27-тур, 14 март, соат 22:00

ЭЙБАР

0 : 2

БАРСЕЛОНА

Лионель Месси (31-пенальти, 55)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
Хайме
Энеко Боведа
Борха Экиса
Рауль Навас
Лилло
Дидак Вила
Хави Лара
Йон Эррасти
Борха Фернандес
Сауль
Ману дель Мораль
  Клаудио Браво
Мартин Монтойя
Марк Бартра
Херард Пике
Адриано Коррейя
Иван Ракитич
Рафинья
Серхи Роберто
Лионель Месси
Луис Суарес
Неймар
САРИҚ КАРТОЧКА
Борха Экиса (30)
 

Матн

90+3'
Ўйин якунланди. "Эйбар" - "Барселона" - 0:2.
90+2'
Мессининг узатмасидан кейин Суарес жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди, икки ҳимоячини алдаб, орқароқдаги Хавига пас берди. Хавининг зарбаси ҳимоячига тегди.
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
89'
Вуууууҳ! "Барса"ни голдан дарвоза тўсини қутқариб қолди. "Эйбар" футболчиси яқин масофадан зарба йўллаганди!
89'
Қарши ҳужум пайтида Месси чап қанотдан жарима майдончасига кирган Педрога узатма берди. Педронинг ўткир бурчак остида йўллаган кучли зарбасини даврозабон қайтарди
85'
Ўйин тақдири ҳал бўлганини ҳар иккала жамоа тушуниб турибди. Меҳмонлар қисқа паслар орқали комбинациялар ташкил қилишга ҳаракат қилишмоқда
79'
"Барса" футболчилари қисқа паслар орқали мезбонлар дарвозасига яқинлашиб келишмоқда. "Эйбар" сўнгги паллада тўпни қайтариб қолишмоқда
75'
"Эйбар" бурчак зарбасини амалга оширди. Сауль зарба йўллашга ҳаракат қилди, Бартра подкат орқали уни қайтарди. Такрорий зарбани Браво эгаллаб олди
72'
"Эйбар" яхши ҳужум ташкил қилди. Жарима майдончасининг чап қанотидан дарвозабон майдончасига етказилган узатма Пикега насиб қилди
70'
"Барселона"да навбатдаги ўзгариш: Неймар ўрнига Педро ўйинни давом эттиради
69'
Рафиньянинг узатмасидан кейин Суарес бирга бир вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди, марказий ҳимоячи тўпни олиб қолди
67'
Неймар чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва сўнгги чизиқ олдидан тўпни дарвозага яқинига етказди. Суарес ҳимоячи билан тўп учун курашда ютқазди
63'
"Барса"да ўзгариш: Ракитич ўрнига Хави туширилди
61'
Ракитич тўпни жарима майдончасига айлантирди. Суарес тўпга ета олмади
56'
Вуууҳ! "Эйбар" футболчиси Хави Лара олис масофадан зарба йўллади! Браво бурчакка бораётган тўпни қийинчилик билан қайтарди!
55'
ГООООЛ! Лионель Мессиии! 0:2! Ракитич бурчак тўпини ўйинга киритди. Месси бош билан дарвозани ишғол қилди!
52'
Месси кесма узатма билан Неймарни бирга бир вазиятга чиқарди. Бразилиялик ҳужумчида зарба бериш учун масофа тор эди. Зарба дарвозабонга тегиб қайтди
48'
Мезбонлар икки марта ҳужум ташкил қилишди. Дастлабки ҳужумни каталонияликлар қайтаришган бўлса, иккинчисида йўлланган зарба ноаниқ бўлди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+1'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Эйбар" - "Барселона" - 0:1. Танаффус. Ўйиндаги ягона бўлиб турган голни Месси пенальтидан урди
45+1'
Адриано чап қанотдан етказган тўпни Ракитич жарима майдончаси ичида кўкраги билан Суаресга ташлаб берди. Суарес яқин масофадан дарвозага аниқ зарба бера олмади.
43'
Оҳо! Месси ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва Суарес билан "девор" ўйнаб, дарвозабон майдончасига кирди. Дарвоза рўпарасига узатма берди, аммо ҳимоячи тўпни қайтариб юборди
40'
"Барселона" бурчак тўпини ўйинга киритди, аммо тўпни йўқотиши оқибатида "Эйбар" футболчиси 20 метрлардан зарба йўллади. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
40'
"Барселона" бурчак тўпини ўйинга киритди, аммо тўпни йўқотиши оқибатида "Эйбар" футболчиси 20 метрлардан зарба йўллади. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
35'
Эррасти 15 метрлардан "Барса" дарвозасига зарба берди. Тўп рекошет ҳолатида дарвоза ёнидан ўтиб кетди. Бурчак тўпи самарали чиқмади
31'
ГОЛ! Лионель Месси кучли зарба билан даврозани ишғол қилди. Дарвозабон тўп йўналишини топганди, аммо зарбани қайтара олмади. Лео 31та гол билан Ла лига тўпурарлари орасида яққол пешқадамга айланди.
30'
"Эйбар" дарвозасига пенальти белгиланди. "Барселона" қисқа паслар орқали чиройли тарзда рақиб жарима майдончасига кириб келди ва Месси йўллаган зарба ҳимоячининг оёғида бошқа ҳимоячининг қўлига тегди. Ҳимоячи қўлини ён томонга чўзиб турганди.
27'
Мезбонлар ўзларининг камсонли ҳужумларини ташкил қилишди. Бироз тахликали бўлди вазият меҳмонлар учун. Тўп қайтарилди. Навбатдаги ҳужум пайтида "Эйбар" бурчак тўпи ишлашди. Тўп бурчакдан ўйинга киритилган пайтда Монтойя жароҳат олди
27'
Мезбонлар ўзларининг камсонли ҳужумларини ташкил қилишди. Бироз тахликали бўлди вазият меҳмонлар учун. Тўп қайтарилди. Навбатдаги ҳужум пайтида "Эйбар" бурчак тўпи ишлашди. Тўп бурчакдан ўйинга киритилган пайтда Монтойя жароҳат олди
27'
Мезбонлар ўзларининг камсонли ҳужумларини ташкил қилишди. Бироз тахликали бўлди вазият меҳмонлар учун. Тўп қайтарилди. Навбатдаги ҳужум пайтида "Эйбар" бурчак тўпи ишлашди. Тўп бурчакдан ўйинга киритилган пайтда Монтойя жароҳат олди
22'
Месси майдоннинг "Барселона" томонидан тўпни эгаллаб, йўл-йўлакай камида 5 нафар футболчини алдади ва жарима майдончаси яқинлашиб, Неймарга пас берди. Бразилиялик футболчининг Ракитич томон узатмасини Иван эгаллай олмади
21'
Стадион узра ёмғир ёға бошлади...
20'
Мезбонлар яхши ҳимояланишмоқда. Ҳозирча Энрике шогирдлари голга тортадиган вазият ярата олишмаяпти
18'
Неймар йўллаган зарба жонли девордаги футболчига тегиб қайтди. Такрорий узатмага Неймар бош билан зарба берди. Дарвозабон тўпни эгаллади
16'
"Барселона" бурчак тўпини ўйинга киритди. Қайтарилган тўпни эгаллаган Мессига нисбатан жарима майдончаси ташқарисида фол ишлатилди
14'
Олис масофадан етказилган тўпни Суарес эгаллади, ўнг томондан жарима майдончасига кирди ва олис устун томондаги Неймарга узатма берди, аммо узатма тез бўлди ва тўп ўтиб кетди
9'
Каталонияликлар тўпни назорат қилиб, ҳужум учун вариантлар қидирмоқда
5'
Бурчакдан етказилган узатмани меҳмонлар қайтаришди ва энди тўпни назорат қилишмоқда
5'
"Эйбар" ўнг томондан илк марта ҳужум ташкил қилди ва бурчак зарбаси ишлади
2'
Вууҳ! "Барса"нинг чап қанотдан ташкил қилган ҳужуми хавфли бўлди! Жарима майдончасига етказилган узатмага аввал Месси зарба берди, тўп ҳимоячидан яна Неймар томонидан навбатдаги узатмага Ракитич бош билан зарба берди. Тўп ҳимоячидан ортга қайтди!
1'
Ўйин бошланди. Тўпни ўйинга "Барса" киритиб берди
'
"Эйбар" кийиб тушган форма "Барселона"нинг уй формасига ўхшаб кетаркан. Каталонияликлар бугун оч қизил рангли футболкада ўйнашади
'
Диққат, жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда
'
Ла лига дебютанти "Эйбар"нинг ихчамгина стадиони мухлислар билан тўлган
'
Луис Энрике бугун Хави ва Иньестага дам беришга қарор қилгани учун Месси жамоа сардори сифатида майдонга тушади. Ўйин бошланишига 10 дақиқа вақт қолмоқда
'
Испания чемпионатининг 27-тури доирасида "Барселона" "Эйбар" меҳмони бўлади
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.