Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Испания Ла лигаси

27-тур, 16 март, соат 01:00. Бош ҳакам: Педро Хесус Перес Монтеро

РЕАЛ МАДРИД

Гарет Бэйл (18, 40)

2 : 0

ЛЕВАНТЕ

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
13.Кейлор Навас (Д)
15.Даниэль Карвахаль
03.Пепе
04.Серхио Рамос
12.Марсело
19.Лука Модрич
16.Лукас Силва
23.Иско
11.Гарет Бэйл
07.Криштиану Роналду
09.Карим Бензема
  13.Диего Марино (Д)
02.Иван Лопес
14.Иван Рамис
04.Давид Наварро
03.Тоньо
24.Симао Мате
26.Виктор Камараса
17.Хорди Ксуметри
11.Хосе Моралес
05.Калу Уче
07.Давид Баррал
ЗАҲИРА
01.Икер Касильяс (Д)
18.Начо Фернандес
02.Рафаель Варан
24.Асьер Ильяраменди
08.Тони Кроос
14.Хавьер Эрнандес
20.Хесе
  01.Хесус Фернандес (Д)
12.Хорхе Хуанфран
22.Мохамед Сиссоко
08.Набиль Эль-Жар
25.Хосе Мари
10.Рубен Гарсия
18.Виктор Касадесус
САРИҚ КАРТОЧКА
Лука Модрич (30)
 

Матн

90+3'
Ўйин якунланди. "Реал" 3 очкони қўлга киритди
90+1'
Қанотдан етказилган тўпни Роналду оёқда зарба бериб, дарвозага тўғирлай олмади
90'
3 дақиқа қўшилди
90'
"Леванте" ўйиндаги илк голга тортадиган вазиятни яратди. Набил эл-Жар деярли бирга бир вазиятда аниқ зарба йўллай олмади
89'
Марсело жарима тўпини ўйинга киритди. Роналду йўллаган зарба устун ёнидан ўтиб кетди!
88'
Жарима майдончаси ташқарисида Хесега нисбатан ўйин қоидаси бузилди
86'
Жаримадан етказилган тўпни ҳимоячилар қайтаришди. Виктор Камараса йўллаган зарба дарвоза устидан ўтиб кетди
85'
Серхио Рамос сариқ карточка олди
84'
ВУууҳ! Роналду жарима майдончаси чизиғи устида тўпни ўнг оёғига тўғирлади ва кучли зарба йўллади! Дарвозабон зарбани қайтарди...
82'
"Реал"да сўнгги ўзгариш: Бензема ўрнига Чичарито тушди
78'
"Реал"да ўзгариш: Модрич аут, Ильяраменди - ин
77'
Меҳмонлар қисқа паслар орқали "Реал" жарима майдончаси олдигача яқинлашиб келишди, аммо йўлланган зарба аниқ бўлмади
74'
"Леванте"да ўзгариш: Калу Уче ўрнига Виктор Касадесус туширилди
70'
Вуууууҳ! Бензема нозик пас билан Бэйлни бирга бир вазиятга чиқариб юборди. Гаретнинг зарбасини дарвозабон қайтарди. Тўп Искога бораётганида посбон иккинчи уринишда уни қўлга олди
69'
"Реал"да ўзгариш: Иско ўрнига Хесе тушди
66'
Меҳмонлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Бош билан берилган зарба анча ноаниқ бўлди
64'
Вуууууҳ! Роналду ўнг қанотдан узатма берди ва Бензема тўпни ерга туширмасдан тавани билан зарба берди. Тўп тўсинга тегиб қайтди, Карим чап оёқда йўллаган иккинчи зарба қовушмади. Ўта чиройли гол бўларди лекин!
63'
"Леванте" ўнг қанотдан жарима майдончасига пас берган пайтда Пепе бироз қалтис ўйнади ва тўпни ён томонга тепиб юборди
60'
Ўйин тақдири деярли ҳал бўлган. Шунинг учун бўлса керак, Анчелотти шогирдлари нисбатан хотиржамроқ ўйнашмоқда
59'
"Леванте"да 2та ўзгариш бўлди
58'
Меҳмонлар олис масофадан ҳужумчини дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқаришга ҳаракат қилишди. Кейлор Навас жарима майдончасини тарк этиб, тўпни тепиб юборди
55'
Ўнг қанотда Карвахалнинг узатмаси рекошет ҳолатида юқорига кўтарилди ва Роналду бош билан зарба берди. Тўп дарвозага аниқ бормади
52'
Оҳо! Марсело чап томондан узатма билан қарама-қарши томонда турган Бенземани тўп билан таъминлади. Карим тўпни ерга туширмасдан дарвоза томон тепди. Тўп юқоридан ўтиб кетди
50'
Бэйл ўз қанотдан дарвозабон майдончасига узатма берди. Мезбонлардан ҳеч ким бу тўпга ета олмади
47'
"Реал" бурчак тўпи ишлади
46'
Иккинчи бўлим бошланди
'
Биринчи бўлимдан сўнг "Реал" - "Леванте" - 2:0. Танаффус
45+1'
Иккинчи бурчак тўпини Пепе майдондан чиқариб юборди. Учинчисидан сўнг эса ҳакам танаффус эълон қилди
45'
"Леванте" бурчак тўпини ўйинга киритди. Тўп ўша томонга қайтарилди ва футболчи тўпни дарвозабон майдончасига узатди. Рамос бош билан тўпни майдон ташқарисига уриб юборди.
42'
Чап қанотдан ҳаволатиб берилган узатмага Роналду дарвозага яқин жойдан бош билан зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
40'
ГОООООООЛ! Роналду ёки Бэйл! 2:0! "Реал" жарима тўпини ўйинга киритиш чоғида ўнг қанотдан жарима майдончасига кирган Карвахалга узатма берилди. Даниэль тўпни зарба бериш учун қулай вазиятда очилган Роналдуга етказди. Криштиану ўткир бурчак остида зарба берди. Тўп Бэйлнинг оёғига тегиб, дарвоза тўрига бориб тушди. Трансляция режиссёри голни Гарет номига ёзди...
39'
"Леванте" бурчак тўпини ўйинги киритди. Тўп мезбонларга насиб этди
38'
Бензема тўп билан олдинга интилди. Унинг қаршисида бор-йўғи икки ҳимоячи бор эди, Роналду ёрдамга келаётганди. Бироқ ортдан келган ҳимоячи тўпни ундан олиб қўйди
38'
"Леванте" футболчилари тўпни жарима майдончасига олиб киришди, аммо зарба беришга улгуришмади
37'
Бензема чап қанотдан жарима майдончаси бурчагига қараб келди ва Искога пас бериб, ўзи очилмоқчи бўлганида, йиқилиб тушди. Қоида бузилмади
33'
"Реал" ҳужумчилари рақиб жарима майдончаси ичида қисқа паслар орқали ўйнашга ҳаракат қилишди. Бэйлдан узатмани қабул қилган Роналду тавани билан Бензема томон пасс берди. Ҳимоячилар тўпни эгаллаб олишди
30'
Лука Модрич сариқ карточка олди
29'
"Леванте"нинг кам сонли ҳужумларидан бири. Ўнг қанотдан олис устун томон етказилган узатмага ҳужумчи яхши зарба бера олмади. Бунга Марселон имкон бермади
28'
Бурчакдан етказилган узатмага Бэйл ноаниқ зарба берди
28'
Вуууҳ! Бэйл ўнг қанотдан дарвозабон майдончаси томон узатма берди. Тўп ҳимоячининг бошига тегиб, ўз йўналишини ўзгартирди ва дарвоза тўсинига тегиб, юқорига кўтарилиб кетди!
25'
Эҳҳҳҳҳ, Роналдуууу! Иско чап қанотдан дарвозабон майдончасига ерлатиб узатма берди. Криштиану 5 метрдан дарвозани ишғол қила олмади. Тўп йўлига ҳимоячи оёқ қўйиб қолди
21'
Карвахаль ўнг қанотдан узатмасини ҳимоячилар қайтаришди. Устунлик тўлалигача мадридликлар томонида
18'
ГОООООЛ! Гарет Бэйл, 1:0! Бензема ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва нариги томонга узатма берди. Роналду қайчи услубида зарба берганидан сўнг ҳимоячи чизиқ устида бош билан тўпни қайтарди. Қайтган тўпни Бэйл даврозага жойлади!
16'
Бурчакдан етказилган тўпни Бэйл бош билан дарвоза томон берди. Диего Марино тўпга ташланди ва уни майдон ташқарисига уриб юборди. Яна бир бурчак тўпи пайтида Рамос бош билан ноаниқ зарба йўллади
15'
Модрич жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Дарвозабон тўпни ушлаб қола олмади, қайтган тўпни Бензема дарвозага йўллади. Аммо Карим яққол офсайдда қолганди
13'
Роналдунинг жаримадан зарбаси жонли деворга тегиб қайтди
12'
Жарима майдончаси ташқарисида Роналдуга нисбатан ўйин қоидаси бузилди
9'
Бурчакдан етказилган узатмани Пепе бош билан дарвоза томон бура олмади
8'
Модрич ўнг қанотдан дарвозабон майдончаси яқинига узатма берди. Ҳимоячилар тўпни эгаллаб, қарши ҳужумга ўтишди. Олдинга узатилган тўпни Рамос боши билан қайтариб қолди, акс ҳолда ҳужумчи бирга бир вазиятга чиқиб кетарди
5'
Бурчак тўпини меҳмонлар қайтаришди
5'
Вууууууҳ! Реал футболчилари қисқа паслар билан рақиб жарима майдончасига кириб боришди. Модрич-Бэйл-Бензема-Роналду.... Криштиану яқин масофадан зарба бериб, дарвоза устунини нишонга олди! Тўп устунга тегиб ортга қайтди. Бэйлнинг зарбаси ҳимоячидан майдонни тарк этди
2'
Вууууҳ! "Оқлар" эса ҳисобни очишлари мумкин эди. Марселонинг узатмасини Бэйл жарима майдончаси ичида кўкраги билан ўзига бўйсундирди ва тўпни қайта ишлаб, дарвоза томон зарба берди. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди!
1'
Ўйинни "Леванте" футболчилари бошлаб беришди. Улар бугун кўк-қизил йўл-йўл рангли формада ўйнашмоқда
'
Ўйиндан олдин 1 дақиқалик сукут сақланадиган бўлди
'
Серхио Рамос бугун майдонга қайтмоқда! У жамоа сардори. Асосий сардор - Икер Касильяс эса захирада қолдирилди. Шунингдек, бугун Модрич ҳам бошланғич таркибда туширилди
'
Ўйин бошланишига 4 дақиқа қолди. Жамоалар майдонга чиқишга тайёргарлик кўришяпти
'
Қадрли сайтимиз мухлислари. "Реал" ва "Леванте" жамоалари ўртасидаги ўйиндан ташкил қилинадиган матнли трансляцияни кузатиб боришга барчангизни таклиф этамиз
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.