Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Осиё чемпионлар лигаси

«А» гуруҳи, 3-тур, 17 март, соат 18:00

БУНЁДКОР

0 : 1

ЛАХВИЯ

Нам Тэ Хи (28-пен.)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
45.Акбар Тўраев
2.Акмал Шораҳмедов
7.Шокир Зуаги
9.Сато Минори
11.Мирзоҳид Ғофуров
13.Иван Милошевич
14.Воҳид Шодиев
16.Артём Филипосян
20.Самир Бекрич
21.Сардор Рашидов
48.Акромжон Комилов
  40.Клауде Амин
2.Муҳаммад Муса
4.Хосе Морено
5.Муҳаммад Раззоқ
7.Холид Муфта
8.Луиз Мартин
10.Нам Тэ Хи
12.Карим Будиаф
14.Муҳаммад Абдуллоҳ
70.Исмоил Муҳаммад
79.Владимир Вайс
ЗАҲИРА
1.Павел Бугало
6.Анвар Ғофуров
15.Обид Жўрабоев
17.Достон Ҳамдамов
19.Забиҳилло Ўринбоев
29.Отабек Шукуров
39.Илҳом Шомуродов
  90.Сантос
9.Абдулрахмон Моҳд
16.Абдуллоҳ Салоҳ
20.Али Аффиф
24.Холид Радван
77.Аҳмад Ал-Емади
САРИҚ КАРТОЧКА
 
Исмоил Муҳаммад (52)

Матн

90+5 '
Учрашув тугади. Бунёдкор ўз майдонида Лахвияга ютқазди -0:1.
90'
5 дақиқа қўшилди!
89'
Зуагиииии! Дарвозабон тўпга чиқишда хатога йўл қўйди, Шакир уни боши билан тўтатиб қайчи усулида зарба берди, аммо тўп юқорилан кетди! Қандай вазият-а?!!!
89'
Навбатдаги ҳужум Шораҳмедовнинг ноаниқ тўп узатишидан сўнг ниҳоясига етди.
87'
Ҳамдамов бурчак тўпини бажарди,хавф қайтарилди. Шу ондаёқ меҳмонлар қарши ҳужумга ўтишди.Хавф қайтарилди.
86'
Шомуродоооооов! Унинг зарбасини Амин зўрға қайтариб қолди. Бурчак тўпи.
86'
Бунёдкор бурчак тўпини тепди, ҳужум қайтарилди.
83'
Сатонинг чап оёқда берган зарбаси дарвозага аниқ бормади.
81'
Кетма-кет вазиятлар. Аввалига қанотдан оширилган тўпга Ўринбоев ета олмаган бўлса, кейин Зуаги ҳаводаги тўпни ишлай олмади у зарба бермоқчи эди. Тўп яна жарима мадони ичига оширилди Шодиев ўз устидан ошириб зарба берди, бу Амин учун қийнчилик туғдирмади.
80'
Лахвияда ўзгариш: жароҳатланган Вайсс ўрнига Али Аффиф тушмоқда.
75'
Меҳмонларнинг хавли ҳужуми ортда қолди. Ортидан яна кескинлик. Нам Тэ Хи сустлиги натижасида тўп олдирилди.
74'
Вақт ўтиб бормоқда, аммо Бунёдкор мағлабиятга лойиқ эмас, Аниқлик ва совуққонлик етишмаяпти "қалдирғочларга".
71'
Бунёдкорда охирги ўзгариш: Бекрич ўрнига Забиҳилло Ўринбоев тушди.
71'
Зуагиии! Унинг 18 метрлардан берган зарбаси юқоридан кетди.
70'
Акмал Шораҳмедоооов! У бир ҳимоячидан ўзи жарима майдони ичига кириб борди ва ўзи зарба беришга қарор қилди.
66'
Шодиев жарима майдони ичида рақибидан ҳаводаги курашда устун келди, аммо зарбаси ўхшамади.
70'
Тўраев Исмоил Муҳаммаднинг кучли зарбасини майдондан ташқарига чиқариб юборди!
70'
Тўраев Исмоил Муҳаммаднинг кучли зарбасини майдондан ташқарига чиқариб юборди!
63'
Эҳҳҳҳҳ, Шомуродооооов! БУрчак тўпини Филипосян бош билан дарвозага яқинига етказди. Элдор эса 6 метрдан дарвозан ишғол қила олмади!
62'
Сардор Рашидов майдонни тарк этди. Шомуродов майдонга тушди
61'
Вуууууҳ! Исмоил шериги Раззоқни деярли бирга бир вазиятга чиқариб юборди. Ҳужумчининг зарбаси ҳимоячининг оёғига тегиб, устун ёнидан ўтиб кетди
60'
Мезбонлар ҳужум ташкил қила олишмаяпти. Тезни жуда тез йўқотишмоқда.
59'
Зуаги жарима майдончасига кираётган Рашидов томон узатма берди. Посбон тўпни эгаллаб олди
56'
Владимир Вайс жароҳат олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
54'
"Бунёдкор"да дастлабки ўзгариш: Мирзоҳид Ғофуров ўрнига Достонбек Ҳамдамов туширилди
53'
Бурчакка яқин жойда белгиланган жарима зарбасини Бекрич ўйинга киритди. Милошевич дарвозабонга нисбатан ўйин қоидасини бузгани учун ўйин тўхтатилди.
52'
Исмоил Муҳаммад огоҳлантирилди. Комилов чап қанотдан жарима майдончасига узатма берганидан кейин ҳимоячи бутсасининг таги билан Акромнинг оёғига тепди.
51'
Эҳҳҳҳҳ! Сато ўнг қанотдан 3-4 футболчидан ўтиб кетиб, жарима майдончасига кирди ва орқароқда очиқ турган шерикларига узатди. Шодиев зарба беришга қулай вазиятда турганига қарамай, тўп устидан сакраб ўтиб кетди. Буни кутмаган Бекрич эса зарба беришга улгурмади...
49'
Иккинчи бўлимда Рашидов ўнг қанотга ўтиб ўйнаяпти. У ўз қанотидан жарима майдончасига кираётганида Зуаги унга юқоридан узатма берди. Ҳимоячи тўпни эгаллаб олди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
'
Такрорий лавҳалар шуни тасдиқладики, пенальти нотўғри белгиланибди. Акбар Тўраев тўпга ўйнаган, шундан сўнг ҳужумчи унинг оёғига урилган экан
45+4'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Бунёдкор" - "Лахвия" - 0:1. Танаффус
45+3'
Вуууууҳ! Уриш керак бундай вазиятларни! Бурчакдан етказилган тўпни дарвозабон уриб юбормоқчи бўлди, аммо муваффақиятли ҳаракат қила олмади, Филипосян дарвоза рўпарасида турган Шодиевга тўпни етказди. Воҳид эса бош билан зарба берди. Дарвозабон тўпни ушлаб олди. Оёқ билан тепиш керак эди!..
45+3'
Шодиевга нисбатан ишлатилган қўполлик учун жамоамиз жарима зарбасини тепди. Тўп ҳимоячининг бошидан майдонни тарк этди. Бурчак зарбаси
45'
1-бўлимга 3 дақиқа қўшилди.
45'
Жарима тўпи ижро этилди, Чико Флореснинг бош билан берган зарбаси голга айланиши мумкин эди. Ноаниқ.
44'
Ғофуров жарима майдонимиз олдида Вайссни йиқитди. Меҳмонлар жарима зарбаси тепишади.
40'
Тэ Хи қарши ҳужум вақтида Филипосянга урилиб майдонга йиқилди. Қоида бузилмади.
39'
Шодиев рақиб жарима майдончаси ичида ҳимояи билан курашда йиқилиб тушди. Ҳакам пенальти белгилаб ўтирмади.
38'
Меҳмонлар бурчак тўпи тепишди, хавфсиз.
37'
Филипосян тўпни майдондан ташқарига чиариб юбориб,хавфни йўқ қилди.
36'
Лахвияда ўзгариш: Луизнинг ўрнига Абдулраҳмон Моҳд тушди.
35'
Луиз Мартин номаълум ҳолатда жароҳат олди. У майдонни тарк этди.
33'
Бунёдкор кетма-кет ҳужум уюштирмоқда, хавли вазиятлар яратмоқда, хуллас, бироз аниқроқ ҳаракат қилишлари керак. Голнинг ҳиди келяпти.
32'
Бунёдкор ҳужумда фаол, Зуагининг зарбасига меҳмонлар ҳимоячиси ғов бўлди.
29'
Бунёдкорни тўртинчи бурчак тўпи самарсиз кетди.
28'
Биласизми, пенальти белгиланган вақтда Лахвия футболчиси офссайдда қолгандек туюлди. Баҳсли ҳолат.
28'
Гол! Нам Тае Хи. Меҳмонлар олдинга чииб олишди.
27'
Меҳмонлар пенальти тепади. Акбар Тўраев ҳужумчини йиқитди.
23'
Меҳмонларнинг хавфли қарши ҳужуми Тўраевнинг маҳорати эвазига бартараф этилди.
23'
Зуаги бир-икки ҳаракатлар билан рақибларни чалғитди сўнг тўпни шерикларига узатди, тўп ҳимоячига тегиб Воҳид Шодиевга келиб тушди, Воҳид тўхтатмасдан зарба берди, аммо Амин ўз ўрнида эди.
22'
Бунёдкор бурчакдан тўп тепади. Тепди,
19'
Хавфли вазият!!! Рашидов чап қанотда таъқибчисини ортда қолдириб, дарвоза яқинига келди, аммо унинг узатмасига Амин ғов бўлди, қайтган тўпни Шодиев жуда ноқулай ҳолатдан дарвозага йўлламоқчи бўлди. 0:0.
18'
Меҳмонларнинг хавфли ҳужуми, Муҳаммад Исмоилнинг зарбаси ўхшамади.
16'
Рақибига қўполлик қилган Воҳид Шодиевни япониялик ҳакам аяди, оғзаки огоҳлантиришбилан кифояланди.
16'
Меҳмонларнинг яна бир ҳужуми самарсиз якунланди.
13'
Ана вазият! Бекрич Сардор Рашидовга тўп узатди, Рашидов ҳимоячи билан курашда уни чалғитиб шерикларига оширди, тўп рикошет натижасида йўналишини ўзгартирди,тўпга Амин биринчи етиб келди!
11'
Бунёдкор ҳимоячилар хатоларга йўл қўймоқдалар.
10'
Лахвияда хавли вазият юзага келиши мумкин эди, аммо ҳужум Нам Тае Хининг ноаниқ зарбаси билан тугади. Яхши.
9'
Акмал Шораҳмедов олдиндаги Воҳид Шодиевга мукаммал узатма оширди, Воҳиднинг бош билан берган зарбасини Амин эгаллаб олди!
7'
Ғофуров Бекричнинг тўп ошириидан сўнг рақиб ҳимоячиси билан курашда бурчак тўпи ишлаб олди. Бурчак тўпи самарасиз якунланди.
5'
Сардор Рашидов рақиб жарима майдони олдида ўзга узаилган узатмани қабул қила олмади.
4'
Меҳмонлар майдон марказида Воҳид Шодиевни йиқитишди.
2'
Лахвия тўп йўқотди, "қалдирғочлар" дарҳол қарши ҳужумга ўтдилар, Бекричнинг 25 метрлардан берган зарбаси хафвли чиққан бўлсада, аниқ чимади!
1'
Учрашув бошланди!
'
Тўпни Лахвия ўйинга киритади.
'
Мезбонлар майдоннинг чап, меҳмонлар - ўнг томонидан жой олдилар.
'
Бунеёдкор - оқ, Лахвия - қизил кийимда.
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.
'
Гуруҳда Эроннинг "Персеполис" клуби икки ўйинда икки ғалабага эришиб, пешқадамга айланиб олган. Бугун эрониклар Саудия Араистонининг "Ан-Наср" клуби меҳмони бўладилар, ушбу ўйин Тошкент вақти билан 22:00га белгиланган. Саудияликлар ҳисобида 2 ўйиндан сўнг 2 очко бор.
'
Бугун Тошкентдаги "Бунёдкор" стадиони майдонига тушадиган клублар гуруҳ аутсайдерлари ҳисобланиб турибдилар, чунки ҳозирча улар ҳисобида биттадан очко бор.
'
Ассалому алайкум, ҳурматли футбол мухлислари! Эътиборингизга ОЧЛ мусобақасининг 3-туридан ўрин олган "Бунёдкор" ва "Лахвия" клублари ўртасидаги учрашувдан онлайн-трансляцияни ҳавола қиламиз.
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.