Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Осиё чемпионлар лигаси

«D» гуруҳи, 2-тур. 18 март, соат 21:35

АЛ-АҲЛИ (БАА)

0 : 0

НАСАФ

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
55.Мажид Носир
2.Салмин Ҳамис
5.Волид Аббос
7.Исмоил Ҳаммадий
8.Эвертон Рибейро
10.Луис Хименес
11.Аҳмад Халил
14.Оссама Ассаиди
21.Квон Кюн Вон
62.Абдулазиз Санқур
88.Мажид Ҳассан
  25.Элдорбек Суюнов
4.Мақсуд Каримов
15.Рой Рок
23.Шерзод Аъзамов
32.Ҳамза Каримов
33.Одилжон Ҳамробеков
34.Фарруҳ Сайфиев
28.Шуҳрат Муҳаммадиев
20.Эркин Бойдуллаев
9.Илҳом Шомуродов
17.Артур Геворкян
ЗАҲИРА
12.Аҳмад Ашурий
4.Ҳабиб ал-Фардан
20.Сайид Аҳмад Абдулла
26.Абдулазиз Ҳайкал
28.Эйса Аҳмад ал-Марзуқий
70.Волид Ҳусайн
92.Сайид Жассим Солиҳ
  30.Ўткир Юсупов
5.Ботир Қораев
7.Акромжон Баҳриддинов
18.Баҳром Абдураҳимов
22.Шоҳрух Гадоев
27.Илҳом Юнусов
99.Александр Каблаш
САРИҚ КАРТОЧКА
Салмин Хамис (90)
Исмоил Ҳаммадий (90+2)
 
Мақсуд Каримов (52)
Илҳом Шомуродов (62)

Матн

'
АНОНС! Бугун бўлиб ўтадиган "Барселона" - "Манчестер Сити" жамоалари ўртасидаги ўйиндан ташкил этиладиган матнли онлайн трансляцияни ўтказиб юборманг. 00:45!
'
"Ал-Аҳли" - "Насаф" - 0:0. Қаршиликлар ўз ҳисобларига 1 очко ёзиб, жами очколарини 4тага еткзишди.
90+5'
Ўйин якунланди.
90+5'
Халил йўллаган зарбани Суюнов эгаллади!
90+4'
Шерзод Аъзамов Аҳмад Халилга нисбатан фол ишлатилди деб топилди. ДАврозагача 23 метр
90+2'
Ҳаммадийга ҳам сариқ карточка. У яна бир футболчимизга нисбатан ўта қўпол ўйнади.
90+1'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди
90'
Салмин Хамис огоҳлантирилди. У Сайфиевнинг оёғига тепди. Фаррухга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
90'
Мезбонлар чап қанотда белгиланган жарима тўпини жарима майдончамизга узатишди. Суюнов баланд сакраб, тўпни эгаллаб олди
88'
Эҳҳҳҳ, Шомуродов! Муҳаммадиев ҳозир ўнг қанотдан Илҳом аниқ пас берди. Ҳужумчи 10 метрдан дарвозага аниқ зарба бера олмади!
87'
Ҳаммадий марказ бўйлаб жарима майдончамизга кирди ва чап қанотда очилган Ассаидига пас берди. Оссаманинг зарбасини посбонимиз эгаллади
86'
Ҳаммадийнинг ўнг қанотдан узатмаси ноаниқ бўлди
85'
"Аҳли"да ўзгариш: Мажид Ҳассан ўрнига Сайид Жассим туширилди
84'
Ҳаммадийнинг зарбаси ҳам юқоридан ўтиб кетди
84'
Бойдуллаев Муҳаммадиевни зарбавор вазиятга чиқарди. Шуҳратнинг зарбаси анча ноаниқ бўлди
82'
Юқоридан етказилган тўпни ҳимоячиларимиз қайтаришди. Халил тўпни ерга туширмасдан дарвоза томон тепди. Юқоридан ўтиб кетди
81'
"Насаф"да ўзгариш: Одил Ҳамробек ўрнига Александр Каблаш туширилди
80'
Абдулазиз Санқур ўрнига Ҳабиб Фардан туширилди
79'
Яхши ҳужум! Бойдуллаев ўнг қанотдан етказма узатмани Шомуродов дарвоза томон тепди. Тўп Илҳомнинг оёғига яхши ўтирмади. Тўпни Носир эгаллади
77'
Ўнг қанотдан жарима майдончамизга етказилган узатмани футболчиларимиз қайтаришди
75'
Аҳмад Халил олис масофадан ноаниқ зарба йўллади
71'
"Ал-Аҳли" бурчак тўпини ўйинга киритди! Аҳмад Халил акробатик услубда ўта хавфли зарба берди. Тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди
70'
Ўнг қанотдан "Насаф" футболчиси узатма берди. Бош билан берилган зарба мезбон ҳимоячисига тегиб қолди
69'
"Аҳли" бурчак тўпини ўйинга киритди. Тўп бартараф этдик
66'
Рой Рок марказий ҳужумчи ўрнида пайдо бўлди. Унга етказилган узатмани легионер футболчи жарима майдончаси ичида зарба бера олмади
65'
"Насаф"да ўзгариш: Мақсуд Каримов ўрнига Илҳом Юнусов туширилди
64'
Вуууууҳ! Чап қанотдан дарвоза майдончамизга етказилган тўп рекошет ҳолатида Элдорнинг қўлидан чиқиб кетди, посбонимиз иккинчи уринишда тўпни чизиқ устида эгаллаб олди
62'
Элдор Шомуродовга ҳакам сариқ карточка берди. Умуман карточкага тортмайдиган вазият
61'
Жарима майдончамиз бурчагидан Аҳмад Халил зарба йўллади. Суюнов мушт билан тўпни уриб юборди
59'
Жамоамиз майдон марказида тўпни эгаллаб, Шомуродов томон узатма беришди. Илҳом ҳимоячи билан тўп учун курашда қийилди
57'
Абдулазиз Санқур олис масофадан хавфли зарба йўллади. Тўп шундоққина дарвоза устидан ўтиб кетди
55'
Ҳимояларимиз жарима майдончамиз ичида тўпни узоқлаштиришаётганида Хименес тўпни эгаллаб олди ва зарба берди. Суюнов иккинчи уринишда тўпни эгаллади
52'
Ҳамза Каримовнинг қўпол хатоси туфайли ҳужумга ўтаётган Ҳаммадийни Мақсуд Каримов сариқ карточка эвазига йиқитди
49'
Ҳакам ҳуштагина жуда кўп чалмоқда
48'
Ўйин тасвири ўзгаргани йўқ. Жамоалар ўша тактикаларда ўйнашмоқда
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+1'
Биринчи бўлим якунланди. "Ал-Аҳли" - "Насаф" - 0:0. Танаффус.
45+1'
Майдон марказида белгиланган жарима тўпи жарима майдончамизга етказилди. Волид Аббос бош билан дарвозага зарба берди. Суюнов тўпни эгаллади
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди
45'
Вакилларимиз яхши ҳимояланишмоқда, аммо ҳимоядан чиқишда жиддий муаммоларга дуч келишмоқда
42'
Марказ бўйлаб юқоридан жарима майдончасига етказилган тўпни Суюнов эгаллаб олди
42'
Қораевнинг узатмасидан кейин Рок қанотдан олдинга ўтди, аммо офсайд
40'
Жарима тўпи Элдорбекка борди
39'
Муҳаммадиев рақиб футболчисига нисбатан фол ишлатди
36'
Мажид Ҳасан 16 метрлардан зарба йўллади. Ноаниқ
35'
Ҳамробеков олис масофадан зарба йўллади. Мажид тўпни эгаллади
33'
"Насаф"да мажбурий ўзгариш: Артур Геворкян ўрнига Ботир Қораев туширилди
32'
Жарима майдончасига кирган Ҳаммадийга тўп узатилди. Унинг узатмасини Суюнов мушт билан уриб юборди. Кейинчалик дарвозамиз томон бурчак тўпи белгиланди. Бурчак тўпини вакилларимиз қайтаришди
30'
Геворкянга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
28'
ВУуууҳ! Бурчак тўпини Исмоил Ҳаммадий бош билан дарвозага бурди. Элдорбек дарвоза чизиғи устидан тўпни қайтариб юборди! Яхши сэйв!
28'
Ҳаммадий чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва дарвоза яқинига узатма бераётганида футболчиларимиздан бири тўп йўлига ташланди. Бурчак тўпи
27'
Қаршиликлар тўпни тўла-тўкис мезбонларга бериб қўйиб, ўзлари ҳимояланишмоқда
24'
Мезбонлар ён қанотдан жарима майдончамизга етказиб берилганидан сўнг тахликали вазият юзага келди. Бир амаллаб хавфни бартараф этишди футболчиларимиз
23'
Жаримадан йўлланган зарба жонли деворга тегиб қайтди
22'
Аъзамов Аҳмад Халилга нисбатан фол ишлатди. Шундоққина жарима майдончаси бурчагида
18'
Геворкян жарима тўпини жарима майдончасининг нариги қанотига етказди. Рақиблар тўпни қайтаришди. Такрорий ҳужум ҳам самарасиз чиқди
18'
Артурга нисбатан фол ишлатилди
17'
Ассаиди йўллаган зарба ноаниқ бўлди
15'
"Ал-Аҳли" футболчиси чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва ўткир бурчак остида зарба йўллади. Элдорбек тўпни қайтарди. Ҳимоячиларимиз тўпни майдоннинг иккинчи томонига тепиб юборишди. Шомуродов рақибдан ўтиб кетиб тўпни эгаллади ва 16 метрдан зарба йўллади! Мажид тўпни қайтарди!
14'
Мақсуд Каримов майдон марказидан рақиб ҳимо зонасига узатма берди. Тўп дарвозабонга насиб этди
13'
Жарима майдончаси ташқарисидан йўлланган зарбани Суюнов қайтарди
11'
Геворкян жарима зарбасини ўйинга киритди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди
8'
Вууууҳ! Геворкян! Муҳаммадиев олисдан рақиб жарима майдончасига узатма берди. Ҳимоячи бош билан ён томонга қайтарган тўпни Геворкян бош билан давроза томон йўллади. Мажид Носир тўпни эгаллади
8'
Бундай хато керак эмас бошқа! Жамоамиз ўз жарима майдончамиз ичида (!) тўпни рақиб олдириб қўйишди. Бахтимизга, улар имкониятдан фойдалана олишмади
7'
Жамоамизнинг ҳужуми самарасиз якунланди
6'
Мезбонлар тўпни жарима майдончасига узатишди, тўпга ҳужумчи эмас, Элдор Юнусов етиб олди
4'
Ўйин асосан майдон марказида, томонлар навбати билан тўпни йўқотишмоқда. Ҳозирча айтарли ҳужум ташкил этилгани йўқ
1'
ЎЙИН БОШЛАНДИ!
'
Жамоалар аллақачон майдонда саф тортишган. "Ал-Аҳли" қизил, "Насаф" оқ рангли формада ўйнайди.
'
Умид қиламиз, "Насаф" БААнинг "Ал-Аҳли" клубини мағлуб этиб, сал бўлса-да кайфиятимизни кўтара олади
'
"Насаф"нинг ўйини билан ўзбек клублари учун ОЧЛнинг 3-тур ўйинлари якунига етди
'
Қадрли футбол мухлислари!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.