Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Англия Премьер-лигаси

30-тур, 22 март, 18:00. Бош ҳакам: Мартин Аткинсон (Англия)

ЛИВЕРПУЛЬ

Старриж (69)

1 : 2

МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД

Хуан Мата (14, 59)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
22.Симон Миньоле
37.Мартин Шкртел
17.Мамаду Сако
23.Эмре Жан
14.Жордан Хендерсон
24.Жо Аллен
10.Филиппе Коутиньо
18.Альберто Морено
20.Адам Лаллана
31.Рахим Стерлинг
15.Даниэль Старриж
  1.Давид де Хеа
12.Крис Смоллинг
4.Фил Жонс
17.Дейли Блинд
8.Хуан Мата
21.Андер Эррера
31.Маруан Феллайни
25.Антонио Валенсия
16.Майкл Кэррик
18.Эшли Янг
10.Уэйн Руни
САРИҚ КАРТОЧКА
Балотелли (67)
 
Эррера (47)
ҚИЗИЛ КАРТОЧКА
Стивен Жеррард (46)
 

Матн

'
Вазиятга ойдинлик киритиб ўтамиз: Жеррард майдондан четлатилган пайтда, у тўпсиз қолган рақиб футболчисининг оёғини очиқчаси бутсасининг тишлари билан тепибди! Ҳаққоний четлатиш!
90+5'
Ўйин якунланди! "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" - 1:2! Луи ван Гал шогирдлари энди "Ливерпуль"дан 5 очкога илгарилаб кетишди ва улар 3-ўриндаги "Арсенал"дан 1 очкога ортда қолишмоқда.
90+5'
Вуууууҳ! Шкртел ҳужумда! Жамоадошлари уни дарвозабон билан бирга бир чиқаришди, аммо узатма бироз кучлироқ чиққани боис, тўпни Де Хеа эгаллаб олди. Мартин эса посбоннинг оёғини босиб ўтиб кетди!..
90+4'
"МЮ"да ўзгариш: Дейли Блинд ўрнига Маркос Рохо туширилди.
90+4'
Вууууҳ! Симон Миньоле! Рунининг пенальтидан йўллаган кучли зарбасини қайтарди!
90+3'
ПЕНАЛЬТИ! Эмре Жан жарима майдончаси ичида Блиндни ортидан туртиб йиқитди!
90+1'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.
90'
Стерлинг чап қанотдан дарвоза яқинига юқоридан узатма берди. Балотелли нисбатан Де Хеа баланд сакради ва тўпни ушлаб олди.
89'
Жарима майдонига етказилган жарима тўпини меҳмонлар қайтаришди ва кўпчилик бўлиб қарши ҳужумга ўтишди, аммо улар имкониятдан фойдалана олишмади
88'
Руни Коутиньони йиқитди. Даврозагача анча олис. Лекин "стандарт"
86'
"Ливерпуль" бурчак тўпини ўйинга киритди. Феллайни бош билан тўпни қайтарди.
84'
Эмре Жан бош билан Миньолега ўта қалтис узатма берди. Даврозабон жарима майдончасини тарк этиб, тиззаси билан тўпни эгаллади ва хавфни бартараф этди. Посбонга Руни босим ўтказаётганди...
83'
Старрижга нисбатан Смоллинг ўйин қоидасини бузди. Балотелли жарима зарбасини тепди. Тўп жонли деворга тегди.
82'
"Ливерпуль" ҳужум қилмоқда. Улар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Феллайни бош билан тўпни юқорига урди, Де Хеа уни эгаллаб олди
75'
Старрижга нисбатан Смоллинг ўйин қоидасини бузди. Балотелли жарима зарбасини тепди. Тўп жонли деворга тегди.
74'
Ди Мария тўпни йўқотганидан кейин мезбонлар ўнг томондан жарима майдончасига кириб боришди. Балотеллига узатилган тўпни Марио эгаллай олмади
71'
Ди Мария чап қанотдан белгиланган жарима зарбасини ўйинга киритди. Тўпни Миньоле эгаллаб олаётганида Руни посбоннинг оёғига тепиб юборди
69'
ГООООООЛ! Старриж, 1:2! Кэррик майдон марказида тўпни олдириб қўйди ва жарима майдончасига ўнг томондан кирган Старрижга узатма берилди. Даниелнин зарбасидан сўнг Де Хеа яқин бурчакдан тўпни ўтказиб юборди! "Ливерпуль" ўйинга қайтмоқда!
67'
Балотелли рақиб оёғининг ортида тепгани учун огоҳлантириш олди.
66'
Миньоле ўзига етказилган тўпни тепиб юбориш ўрнига жарима майдончаси ичида Рунини алдашга киришиб кетди. Тўпни йўқотишига сал қолди. Дарвозабон бир амаллаб тўпни тепиб юборди.
65'
Морено ўрнига Балотелли туширилди
61'
Ди Мария чап қанотдан рақиб жарима майдончасига кириб борди ва нариги қанотда очиқ турган Рунига пас берди. Аммо тўп Уэйндан ўтиб кетиши оқибатида голли вазият йўққа чиқди.
59'
ГООООООЛ! МАтааааа, 0:2! Хуан жамоадоши билан "девор" ўйнаб, жарима майдончасига кирди ва ўзига ҳаводан етказилган тўпга "қайчи" услубида зарба берди. Тўп олис бурчакка бориб тушди! Чиройли гол!
57'
Қизиқ вазият юзага келди. Ди Мария юқоридан келиб, майдонни тарк этиши кутилаётган тўпни майдоннинг ўзида ушлаб олди.
56'
Фил Жонс сариқ карточка олди. Хендерсонни чалиб йиқитди.
55'
"МЮ"да ўзгариш: Эшли Янг ўрнига Анхель ди Мария туширилди.
54'
Вууууҳ! Коутиньо 20 метрлардан зарба йўллади. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди!
53'
Камчиликда ўйнаётганига қарамай, "Ливерпуль" ҳужум қилмоқда. Стерлинг чап қанотдан берган узатмага Старриж ета олмади...
47'
"МЮ" футболчиси Андер Эррера сариқ карточка олди.
46'
Жеррард иккинчи бўлим бошида Адам Лаллана ўрнига майдонга тушганди
46'
Вууууууҳ! Иккинчи бўлим бошида захирадан майдонга тушганига 40 сония бўлган Стивен Жеррард майдондан четлатилди!
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+3'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" - 0:1. Танаффус.
45+2'
Кэррик олис масофадан кучли ва аниқ зарба йўллади. Миньоле тўпни эгаллаб олди
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди
42'
Эрреранинг узатмасидан кейин Мата жарима майдончаси ичида офсайдда қолди
37'
"Ливерпуль" босим уюштиришни бошлади!
35'
Вууууууҳ! Хендерсон ўнг қанотдан жарима майдончаси ичидаги Старрижга узатди. Даниэль тўпни зарба бериш учун югуриб келаётган Лалланага қолдирди. Адамнинг зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди! Де Хеа жойида қотиб қолганди!
31'
Морено чап қанотдан дарвозабон майдончасига узатма берди. Хендерсон тўпга озгина ета олмади. Де Хеа тўпни эгаллаб олди.
30'
Руни 25 метрлардан зарба йўллади. Шкртел тўп йўлига ғов бўлди
26'
Вуҳ! "Ливерпуль" футболчиси майдоннинг ўзига тегишли қисмидан Старрижни бирга бир вазиятга чиқаришга ҳаракат қилди. Де Хеа дарвозани тарк этди ва тўпни узоқлаштирди
25'
"МЮ" тўпни назорат қилмоқда. Мезбонлар тўпни олиб қўя олишмаяпти
21'
Майдон марказида Лаллана ва Фил Жонс тўқнашиб кетишди. Жонс майдонда ётибди. Жеррард шуғулланишни бошлаворди...
17'
"Ливерпуль"нинг ҳужуми пайтида "МЮ" футболчилари тўпни эгаллаб олгандек бўлишганди, аммо прессинг оқибатида мезбонлар тўпни қайта эгаллашди. Хендерсон юқоридан жарима майдончаси томон узатма берди. Старриж жарима майдончаси бурчагидан тўпни ерга туширмасдан дарвоза томон тепди. Зарба аниқ чиқмади
16'
Кэррикнинг узатмасидан кейин Руни офсайдда қолди
14'
ГООООООООЛ! Хуан Матааааа! 0:1! Эррера яхши узатма билан Матани бирга бир вазиятга чиқариб юборди ва Хуаннинг зарбасидан кейин тўп олис устунга тегиб, тўрга бориб тушди!
13'
Тўп билан кўпроқ меҳмонлар муомалада бўлишмоқда
11'
Тўп юқоридан жарима майдончасигага етказилди. Феллайни бош билан Мата томон узатма берди. "Ливерпуль" ҳимоячиси тўпни назорат қилди ва уни майдон ташқарисига "кузатиб" қўйди
9'
Мата етказиб берган жарима тўпини мезбонлар қайтаришди ва қарши ҳужумга ўтишди. Коутиньо ўнг қанотдаги Стерлингни тўп билан таъминлади, аммо Раҳимнинг кейинги узатмаси наониқ бўлди
8'
Хендерсон Матага нисбатан ўйин қоидасини бузди. Дарвозагача унчалик яқин эмас
4'
Вуҳ! Жонс ўнг қанотда бир ҳимоячини алдаб, жарима майдончасига кириб келди, аммо тўпни Де Хеа эгаллаб олди
2'
Миньоле тўпга чиқишда муваффақиятсиз ҳаракат қилди. Ҳимоячилар тўпни майдон марказига қайтаришди
2'
"МЮ" бурчак тўпи ишлади
1'
Дастлабки ҳужумни меҳмонлар ташкил этишга уринишди. Феллайни тўпни майдонда олиб қола олмади
1'
Ўйин бошланди!
'
Жамоалар майдонда, ўйин бошланишига барча нарса шай! Ўйинни оқ кийимдаги "МЮ" бошлаб беради
'
"Ливерпуль" мухлисларининг ўша машҳур қўшиғини стадионга йиғилган ишқибозлар баралла куйлашмоқда
'
Ҳозирда "МЮ" 56 очко билан 4, "Ливерпуль" эса 54 очко билан 5-ўринни эгаллаб туришибди
'
"Ливерпуль" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни қабул қилмоқда
'
Бугун тунда эл-классико бўлиб ўтади. Ундан олдин эса, ҳозир Англия классикоси бошланиш арафасида
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.