Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Испания Ла лигаси, 28-тур

эл-класико, 23 март, соат 01:00. Бош ҳакам: Матеу Лаос

БАРСЕЛОНА

Жереми Матьё (19)
Луис Суарес (56)

2 : 1

РЕАЛ МАДРИД

Криштиану Роналду (32)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
13.Клаудио Браво (Д)
03.Жерар Пике
22.Дани Алвес
24.Жереми Матьё
18.Хорди Альба
04.Иван Ракитич
14.Хавьер Маскерано
08.Андрес Иньеста (С)
09.Луис Суарес
11.Неймар
10.Лионель Месси
  01.Икер Касильяс (Д, С)
15.Даниэль Карвахаль
03.Пепе
04.Серхио Рамос
12.Марсело
19.Лука Модрич
08.Тони Кроос
23.Иско
11.Гарет Бэйл
07.Криштиану Роналду
09.Карим Бензема
ЗАҲИРА
01.Марк-Андре тер Штеген (Д)
21.Адриано
15.Марк Бартра
05.Серхио Бускетс
12.Рафинья
06.Хави Эрнандес
07.Педро Родригес
  13.Кейлор Навас (Д)
17.Альваро Арбелоа
02.Рафаель Варан
24.Асьер Ильяраменди
16.Лукас Силва
20.Хесе
14.Хавьер Эрнандес
САРИҚ КАРТОЧКА
Пепе (21)
Криштиану Роналду (37)
Марсело (44)
Карвахаль (48)
Лука Модрич (52)
Иско (64)
 
Суарес (28)
Хорди Альба (37)
Маскерано (61)
Иньеста (65)
Дани Алвес (71)

Матн

90+3'
ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ! "КЛАСИКО" ҒОЛИБИ — "БАРСЕЛОНА"! Мезбонлар иккинчи бўлимни жуда зўр ўтказишди ва ҳақли равишда ғалаба қозонишди!
90+2'
Алвес шундоққина жарима майдончаси ташқарисида Суарес аниқ пас бера олмади. РАмос тўпни эгаллаб олди.
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди
88'
"Реал" икки марта бурчак тўпини ўйинга киритди. Мезбонлар ҳимояда хушёр ўйнашди
88'
"Реал"да сўнгги ўзгариш: Модрич ўрнига Лукас Силва туширилди
87'
Вууууҳ! Чап қанотдан ерлатиб етказилган тўпни Месси чап оёқда дарвоза томон йўллади. Яқин бурчакка кираётган тўпни Касильяс қайтариб қолди!
86'
Бурчак зарбасидан кейин тўп жарима майдончасининг чап томонида турган Суаресга борди. Луиснинг зарбаси ноаниқ бўлди
86'
Эҳҳҳҳ, "Барса" нечанчи марта "Реал"ни кечирмоқда! Мессининг узатмасидан кейин Альба бирга бир вазиятга чиқиб кетди ва зарба берди. Касильяс жамоани қутқарди!
85'
Неймар майдонни тарк этди. Рафинья туширилди
84'
Вууууҳ! Суарес чап қанотдан жарима майдончасига кирди, Карвахални икки марта алдади ва зарба йўллади. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди
82'
Суареснинг узатмасидан кейин Месси ўнг томондан жарима майдончасига кирди, тўп эса ундан тарк этди
81'
"Реал" бурчак тўпини ўйинга киритди. Мезбонлар хавфни бартараф этишди
80'
"Реал"да ҳам иккинчи ўзгариш: Иско ўрнига Хесе туширилди
79'
"Барса"да иккинчи ўзгариш: Иньеста ўрнига Хави туширилди
78'
Вууууҳ! Бензема жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Тўп рекошет ҳолатда бурчакка бораётганди, Браво ажойиб сэйв билан тўпни ён томонга уриб юборди.
77'
Вууууҳ! Бу сафар Неймар тавани билан жарима майдончасига ортдан етиб келган Мессига пас берди. Лионель бир ҳимоячини алдади ва ўнг оёқда берган зарбаси ҳимоячига тегиб, ён томонга кетди...
76'
"Барса"да дастлабки ўзгариш: Иван Ракитич ўрнига Сержи Бускетс туширилди
75'
Месси бу сафар марказ бўйлаб ҳимоячилар орасидан ўтиб кетди ва жарима майдончаси ўнг томондан кирган Неймарга пас берди. Бразилиялик футболчи дарвозага аниқ зарба бера олмади.
74'
Вууууҳ! Месси ўзининг севимли услубида ўнгдан марказ томон сурилди ва чап оёқда олис бурчакка тўпни айлантирди. Тўп деярли устунни силаб ўтиб кетди...
73'
"Реал"да дастлабки ўзгариш: Карвахаль ўрнига Варан туширилди.
71'
Дани Алвес сариқ карточка олди. У тирсаги билан туриб, Искони йиқитди ва тезкор ҳужумнинг олдини олди
71'
Неймар яна жарима майдончасигача юриш қилди. Бу сафарга зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди
70'
Альба чап қанотдан дарвоза олдига узатма берди. Икер тўпни эгаллаб олди
69'
Роналду зарба эмас, жарима майдончасига юмшоқ пас берди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди
68'
Матьё Бенземага нисбатан фол ишлатди. Дарвозагача 35 метрлар масофа...
67'
Оҳоҳоо! Неймар майдон марказидан бошлаб йўлида учраган барча мадридликларни алдаб, жарима майдончасигача келди ва ўзи зарба берди. Ноаниқ. Неймар очиқ турган Суаресга пас бериши ҳам мумкин эди.
66'
Ракитичнинг узатмасидан кейин Неймарни бирга бир вазиятга чиқарувчи узатма берди. Неймар ортдан келаётган Карвахалнинг оёғига урилиб йиқилди, ҳакам қоидабузарликни қайд этмади.
65'
Иньеста ҳам сариқ карточка олди. Карвахалга нисбатан хавфли ўйнагани учун
64'
Иско ҳам сариқ карточка олди. Майдон марказида ундан ўтиб кетаётган Неймарни чалди
63'
Иньеста ва Рамосга майдон ташқарисидан тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Бирининг тирсаги, иккинчисининг тиши қонаяпти
61'
Хавьер Маскерано сариқ карточка олди. У рақибнинг қарши ҳужумини тўхтатишга ҳаракат қилди. Ўйин дарҳол тўхтатилмади, аммо кейинчалик унга огоҳлантириш кўрсатилди
60'
Месси ҳимояда тўпни олиб қўйди ва олдинга юриб, Неймар томон пас берди. Касильяс тўпни эгаллаб олди
58'
Иско жарима майдончасининг чап қанотида икки ҳимоячи орасидан ўтказиб, жарима майдончаси ичида очилган Марселога пас берди. Бразилиялик ҳимоячининг зарбаси мезбонлардан майдонни тарк этди. Бурчак тўпига Роналду бош билан зарба берди, аммо ноаниқ
56'
ГОООООООООЛ! Луииииссс Суааааррееессс! 2:1! Алвеснинг майдон марказидан берган узатмасини уругвайлик футболчи қабул қилди ва бирга бир вазиятда дарвозани ишғол қилди! Осон бўлмаган вазиятда гол урди Суарес!
53'
Рамос бурчакдан етказилган узатмани ҳам бош билан майдон ташқарисига чиқариб юборди. Яна бурчак зарбаси
53'
Месси жарима тўпини юмшоқ тарзда жарима майдончасига узатди. Рамос тўпни бош билан майдон ташқарисига чиқариб юборди! Бурчак тўпи
52'
Лука Модрич сариқ карточка олди. Олмаса бўлмасди, Месси ундан ўтиб кетса, уёғи хавфли бўларди
51'
"Барса" хавфли қарши ҳужум ташкил қилди. Ракитичнинг узатмасидан кейин мезбонларнинг икки ҳужумчиси ёлғиз Пепега қарши чиқиб боришди. Португалиялик футболчи тўпни ён томонга тепиб юборишга улгурди!
49'
ВУууууҳ! Месси жарима зарбасини амалга оширди, аммо бу "вуууууҳ" "Барса" учун эмас! Рамос тўпни қайтарди ва тўпни Иско эгаллаб, қарши ҳужумга асос солди. Роналдудан тўпни қабул қилган Бензема 7-8 метрлардан дарвоза томон зарба берди. Зарбани Браво қайтарди ва Пике тўпни узоқлаштирди!
48'
Неймар чап қанотдан Карвахалдан ўтиб кетаётганида "Реал" ҳимоячиси уни йиқитди. Сариқ карточка ва жарима зарбаси
46'
Иско аутдан тўпни отиб берганидан кейин Бензема жарима майдончасида очилаётган Бэйлга узатма берди. Тўпни Браво эгаллаб олди
46'
Иккинчи бўлимни "Реал" бошлаб берди! Ҳозирча ўзгаришлар йўқ.
'
Футболчилар майдонга қайтишмоқда. Бир неча сониялардан кейин иккинчи бўлим бошланади
'
Биринчи бўлимга баҳо берадиган бўлсак, "Реал" гол ўтказиб юборгунча анча эҳтиёткор ўйнай бошлади. Матьёнинг голидан кейин уларга олдинга ўта бошлашди ва ўйин назоратини ўз қўлларига олишди. Натижада гол уришди ва би нечта вазиятлар яратишди. "Барса" ўз ўйинини йўқотиб қўйди. Биринчи бўлим статистикаси:
Тўп назорати: 55% - 45%, зарбалар: 7-9, аниқ зарбалар: 2-2, бурчак тўплари: 4-6, офсайдлар 1-1, фоллар: 3-8.
45'
Биринчи бўлим якунланди. Лаос компенсация учун вақт қўшиб ўтирмади. Ҳозирча "Барселона" - "Реал" - 1:1. Танаффус.
44'
Марсело сариқ карточка олди. Карточкалар бўйича ҳисоб — 1:3, "Реал" олдинда.
43'
Эҳҳҳҳҳ, Бэээээййл! Кросс етказиб берган бурчак тўпини Бэйл эгаллаб олди ва 7 метрдан 7 мерли дарвозани ишғол қила олмади!
43'
Вууууҳ! Роналду 18 метрлардан кучли зарба йўллади! Тўп Бравонинг қўлидан майдонни тарк этди. Бурчак тўпи
40'
"Реал" гол урди! Аммо ҳакамлар офсайдни қайд этиб, голни бекор қилишди. Бенземанинг чап қанотдан берган узатмаси йўналишини Роналду бош билан ўзгартирди ва Бэйл давроза олдида тўпга оёқ қўйиб, дарвозани ишғол қилганди. Роналду офсайдда турган экан.
39'
Вууҳ! Пике жамоасини ўта қийин аҳволда қутқарди! Бэйл чап қанотдан жарима майдончасига кириб келди. Нариги қанотда Бензема очиқ турганди, унга тўп етказилиши - деярли гол эди. Пике эса тўпга ташланди ва тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
37'
Криштиану 2-3 ҳимоячи орасида жарима майдончасига кираётганида йиқилди. Матеу Лаос ўйинни тўхтатди ва вазиятни симуляция сифатида баҳолаб, Роналдуга сариқ карточка кўрсатди.
34'
Лука 25 метрлардан зарба йўллашнинг уддасидан чиқди. Зарба ноаниқ
32'
ГОООООООЛ! Криштианууууу Роналдууууу, 1:1! Бэйл жарима майдончаси чизиғи олдида очилган Бенземага пас берди. Карим тавани билан тўпни ортга юмалатди. Криштиану югуриб келди ва дарвозага зарба бериб, ҳисобни тенглаштирди! Супергол!
31'
"Барса" кетма-кет икки марта бурчак тўпини ўйинга киритди. Иккинчи уринишда Суарес йўллаган зарба Неймарга узатма бўлиб чиқди. Бразилиялик ҳужумчи зарба беришга улгурмади. Тўп Неймарнинг оёғидан Касильяснинг қўлига бориб тушди
28'
Ҳимоядан етказилган тўпни Суарес майдон марказида кўкраги билан қабул қилди ва Мессига пас берди. Лионель чап қанотдан олдинга ўтаётган Неймарни бирга бир вазиятга чиқараётганида Пепе тўпни олиб қолди. Суарес эса ортдан келиб португалиялик ҳимоячининг оёғидан тепди. Сариқ карточка
27'
"Реал" кетма-кет иккита бурчак тўпини ўйинга киритди. Матьё фаол ўйнамоқда. Хавф бартараф этилди
25'
"Реал"нинг ҳужуми. Роналду чап қанотдан ҳаволатиб узатма берди. Пике бош билан қайтарди. Такрорий ҳужумлар пайтида Марсело 17 метрлардан зарба йўллади. Тўп йўлига Матьё ғов бўлди.
23'
Бурчакдан етказилган тўпни Месси жарима майдончаси чизиғи устида тўпни қабул қилди ва орқароқда турган Альбага пас берди. Хордининг олис масофадан зарбаси ноаниқ бўлди.
23'
Месси йўллаган зарба жонли деворда турган Бэйлнинг бошидан майдонни тарк этди. Бурчак тўпи
21'
Пепе яна бир марта Суаресга нисбатан ўйин қоидасини бузди. Бу сафар сариқ карточка. Яна стандарт!
19'
ГООООООООЛ! Жереми Метьёёёёёё! 1:0! Месси томонидан жаримадан етказилган тўпни "Барса" ҳимоячиси бош билан дарвозага жойлади!
19'
Пепе жарима майдончаси ташқарисида Суаресни йиқитди. Жарима зарбаси
17'
Месси тўпни чап қанотдаги Неймарга етказиб, ўзи жарима майдончасига кирди ва ўзига узатилган тўпни 13 метрлардан бош билан дарвозага буришга ҳаракат қилди. Муваффақиятсиз чиқди уриниш
16'
Меҳмонларнинг ҳужуми. Бензема чап қанотдан жарима майдончаси кирган Марсело томон узатма берди. Каталонияликлар тўпни эгаллаб олишди
14'
Бэйл Неймарни чалиб йиқитди.
13'
Вуууууууҳ! "Барса"ни дарвоза тўсини голдан қутқармоқда!!! Марсело чап қанотдан марказ бўйлаб сурилиб келди ва чиройли пас билан Бенземани жарима майдончаси ичига бошлади. Карим ўзи зарба бериши ҳам мумкин эди, аммо у тўхтади ва тўпни олис устун томон очилаётган Криштиану томон етказди. Роналду ўткир бурчак остида зарба йўллади. Тўп тўсинга тегиб, ерга тегди. Кейинчалик эса бурчак тўпи...
10'
Месси ҳаводан етказган узатмасини Суарес жарима майдончаси ичида кўкраги билан қабул қилди, аммо Пепе тўпни эгаллаб, хавфни бартараф этди
10'
Месси ҳаводан етказган узатмасини Суарес жарима майдончаси ичида кўкраги билан қабул қилди, аммо Пепе тўпни эгаллаб, хавфни бартараф этди
9'
Месси майдон марказидан пас бериб, Суаресни бирга бир вазиятга чиқаришга ҳаракат қилди. Аммо Луис офсайдда қолганди
8'
Бэйлнинг узатмасидан кейин Бензема жарима майдончасига кира солиб зарба бериб. Тўп Пикенинг оёқлари орасидан ўтиб, олис устун олдидан ўтиб кетди.
7'
Неймар Суарес билан "девор" ўйнаб, жарима майдончасига киришга ҳаракат қилди. Карвахаль унга тўпни назорат қилиш имконини бермади.
5'
Месси ўзининг ўнг қанотида "Мадрид"нинг икки футболчиси оёқлари орасидан тўпни олиб ўтиб кетди... "Сити" билан ўйиндаги ҳаракатлар унга ёқиб қолган шекилли
4'
Бурчакдан етказилган узатмани мадридликлар бартараф этишди. Иньеста эса тиббий ёрдам кўрсатилди
3'
Вуууҳ! Дастлабки хавфли вазият! Иньеста жамоадоши билан "девор" ўйнаб, чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва тўпни дарвоза рўпарасига етказди. Ракитич зарба беришга улгурмади, тўп ҳимоячидан майдонни тарк этди.
2'
Рамос жарима майдончаси ичида тўпни Касильясга етказди. Икер тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди
1'
Роналду чап қанотдан олдинга ўтди ва бурчакка яқин жойда Алвесга тўпни олдириб қўйди
1'
ЎЙИН БОШЛАНДИ! "ЭЛ-КЛАСИКО" СТАРТ ОЛДИ! Тўпни ўйинга "Барса" футболчилари киритиб беришди!
01:01'
Қуръа жараёни тугади. Жамоа сардорлари ҳакамлар билан бирга эсдалик учун суратга тушишди
01:00'
"Камп Ноу" жуда чиройли суратга кирган! Мухлислар улкан "12" рақамини ҳосил қилишган. Ҳаммаёқ "Барса" формаси ва Каталония рамзи рангида!
00:58'
"Барселона" мухлислари клуб мадҳиясини куйлашмоқда. Ушбу мадҳия садолари остида жамоалар майдонга чиқиб келишди! Кутиб оламиз!
00:58'
Ҳакамлар сариқ рангли формани танлашган
00:56'
"Барса" футболчилари Хави, Иньеста ва Пике "Реал" сардори Икер Касильяс билан илиқ кўришишди. Улар биргаликда Испания терма жамоаси шарафини ҳимоя қилишади ахир!
00:56'
Футболчилар кийиниш хонасидан чиқиб, стадионга чиқиш йўлакчасида тўпланишмоқда
00:55'
"Барселона" ўзининг кўк-анорранг, "Реал" оқ рангли формасида ўйнайди. Бошқа бўлиши ҳам мумкин эмас.
00:52'
Ўйин бошланишига 8 дақиқа қолди. Бироздан кейин жамоалар майдонга чиқиб келишади.
00:46'
Келаси ҳафтада ФИФА кунлари бўлгани боис, Европа кучли бешлик чемпионатларида барча ўйинлар бугун якунига етади. Деярли барча ўйинлар тугаб бўлди. Энг сўнгги ўйин — "Барселона" - "Реал".
00:41'
Турнир жадвали, жамоаларнинг ўрни ва бошқа статистика ва рақамларга ортиқча аҳамият бермаймиз. Энг муҳими чиройли ўйин! Ортиқча босимсиз кўришга ҳаракат қиламиз бу ўйинни!
00:39'
Ҳисо қандай бўлишидан қатъи назар, бугун бизни ажойиб спектакл кутмоқда. Спектаклдан, футболдан завқланамиз!
00:33'
Месси бугун ўзининг 30-класикосида майдонга тушади
00:27'
Маълумотларга қараганда, Эл-класико илк марта самолётда ҳам олиб кўрсатилмоқда. Turkish Airlines ўз мижозларига ушбу совғани тақдим қилади
00:26'
Тошкент тун ярмидан оғди. Аммо кўплаб футбол мухлислари ҳар қандай ҳолатда ҳам бу ўйинни ўтказиб юбориш мумкин эмас, деб ҳисоблайдилар. Барчамиз ўйиннинг бошланишини сабрсизлик билан кутяпмиз
00:24'
"Камп Ноу" стадиони. Бу майдонда "Барселона" ва "Реал" суперклублари тўқнаш келишади! Бугунги ўйинда "жанг" қиладиган "гладиаторлар" номи маълум бўлди. Улар билан танишиб чиқишга улгурган бўлсангиз керак. Ушбу рўйхат ҳар иккала жамоанинг ҳозирги кундаги энг кучли таркиби ҳисобланади. Бошқача бўлиши ҳам мумкин эмас.
'
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ҚАДРЛИ ФУТБОЛ МУХЛИСЛАРИ!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.