Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

U23 Осиё чемпионатига саралаш

27 март, соат 14:00

ЎЗБЕКИСТОН

Игорь Сергеев (87)
Владимир Козак (90+3)

2 : 0

ҲИНДИСТОН

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
1.Акмал Турсунбоев
2.Акромжон Комилов
3.Сардор Раҳмонов
4.Бобурбек Йўлдошев
7.Владимир Козак (С)
8.Абдуллоҳ Олимов
10.Жамшид Искандаров
11.Игор Сергеев
13.Ҳасан Асқаров
17.Алишер Шоғуломов
23.Диёржон Туропов
  1.Амриндер (С)
2.Притам Котал
3.Шанкар Сампингираж
5.Деепак
6.Сиам Хангхал
9.Ҳоли Чаран Нарзари
26.Абинаш Руи Дас
33.Германприт Сингҳ
37.Бикрамжит Сингҳ
46.Рай Винит
48.Жайеш Дилип Ране
САРИҚ КАРТОЧКА
Владимир Козак (45+1)
Игорь Сергеев (45+1)
 
Дипак (56)

Матн

90+4'
Ўйин якунланди. Ўзбекистон - Ҳиндистон - 2:0.
90+3'
ГООООЛ! Владимир Козак! 2:0! Ҳинди ҳимоячиси тўпни Сергеевга совға қилди. Игорь дарвозабон қаршисида турган Козакка тўпни берди. Володя дарвозани ишғол қилди!
90+2'
Машариповнинг ўнг қанотдан берган узатмасидан кейин бурчак тўпи ишладик
90+1'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўши берилди
90'
Козак 18 метрдан йўллаган зарба ҳимоячига тегиб қайтди...
90'
Ўзбекистонда учинчи ўзгариш: Искандаров ўрнига Жавоҳир Расулов туширилди
89'
Ҳиндистоннинг ҳужумини вакилларимиз қайтаришди
87'
ГОООООЛ! Ёрдамга Ҳиндистон дарвозабони келди! Бурчакдан етказилган узатмани Амриндер қўлидан чиқариб юборди ва Сергеев бош билан бўш қолган дарвозани ишғол қилди!
87'
Искандеровнинг жарима майдончаси ичида йўллаган зарбаси ҳимоячининг оёғидан майдонни тарк этди
85'
Бурчак тўплари самарасиз якунланмоқда
84'
Асқаровнинг қанотдан узатмасини Машарипов бош билан Козакк тўпни қолдирди. Володянинг зарбаси рекошет ҳолатида устун ёнидан ўтиб кетди
84'
Искандаров ерлатиб йўллаган зарбани Амриндер майдон ташқарисига чиқариб юборди
83'
Жарима зарбаси тепамиз. Искандаровга нисбатан қоида бузилди
80'
Машариповнинг узатмасини Сергеев жарима майдончаси ичида тўхтатди, аммо унинг зарбасини ҳимоячи қайтарди
79'
Қанотдан етказилган узатмага Сергеев бош билан зарба берди. Дарвозабон тўпни қайтарди. Қайтган тўпни Игорнинг ўзи қайтган тўпни дарвозага йўллай олмади...
77'
Эҳҳҳҳҳ! Козакнинг зарбасини дарвозабон қайтарди. Махсталиев 6 метрдан 7 метрли дарвозабони эмас, 15 сантиметр диаметрли дарвоза устунини нишонга олди!
76'
Сергеев 14 метрдар аниқ зарба йўллай олмади
74'
Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронмиз. Бу олимпия терма жамоаси эмас, шунчаки яхши футболчилардан жамланмаси. Бу ерда ЖАМОА, ЎЙИН ва ва ШИЖОАТ йўқ!
70'
Деепакка тиббий ёрдам кўрсатилмоқда майдонда
68'
Диёр Туропов ўрнига Жалолиддин Машарипов туширилди
66'
Махсталиевнинг узатмасидан Сергеев кўкраги билан ўзига бўйсундирди ва Игорь чалқанча услубда зарба йўллади. Зарбага аниқлик етишмади
65'
Ҳасан Асқаровнинг узатмасига Туропов бош билан зарба берди. Амриндер тўпни эгаллади
64'
Вууууҳ! Бурчакдан етказилган тўпни ҳужумчи яин масофадан дарвозага жойлай олмади! Ҳиндистон яна кечирмоқда!
63'
Аббос Махсталиев майдонга тушди, майдонни Олимов тарк этди, адашмасак
62'
БУрчакдан етказилган узатмани дарвозабон мушти билан уриб юборди
61'
Асқаровнинг ўнг қанотда узатмаси ҳимоячига тегиб, майдонни тарк тди
58'
Бурчакдан етказилган тўп ҳеч ким тегмай, нариги томондан майдонни тарк этди
58'
Ҳиндистон бурчак тўпи ишлади
56'
Нарзари Ўзбекистонни кечирди! Бирга бир вазиятга чиқиб бориб, жарима майдончаси ичида ноаниқ зарба йўллади!
56'
Ўнг қанотда футболчимизга ўйин қоидасини бузгани учун Деепак огоҳлантириш олди
53'
Вууууууҳ! Комилов томонидан чап қанотдан етказилган узатмани Сергеев бош билан дарвоза йўллади. Тўп устунга тегиб қайтди!!! Қайтган тўпни футболчиларимиз қайта дарвозага йўллай олишмади!
51'
Вууууҳ! Германприт Сингҳ олис масофадан пушкадек зарба йўллади. "Тўққизлик"ка йўл олаётган тўпни Турсунбоев қайтарди
50'
Вуууҳ! Жайеш Дилип Ране жарима майдончамизнинг ўнг бурчагидан парашют услубида зарба йўллади. Тўп Турсунбоевнинг устидан ўтди, аммо устун ёнидан ётиб кетди
49'
Белгиланган жарима тўпини Искандаров яхши етказиб берди. ХАвфли вазият юзага келди, аммо тўпни дарвозага йўллайдиган футболчи топилмади
46'
Иккинчи бўлим бошланди
'
Жамоалар майдонга қайтишди. Бугун Ўзбекистон оқ, Ҳиндистон кўк рангли формада ўйнамоқда
45+3'
Биринчи бўлим якунланди
45+2'
Ҳиндистон бурчак тўпини ўйинга киритди. Ҳимоячиларимиз қайтарган тўпни футболчи 25 метрлардан дарвоза томон тепди. Анча ноаниқ
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди
44'
Шоғуломов яхши пас билан Сергеевни бирга бир вазиятга чиқарди, аммо Игорга нисбатан ҳимоячи тўпга тезроқ етиб олди ва хавфни бартараф этди
42'
Шоғуломов Игорга пас бериб, ўзи жарима майдончасига кираётганди, аммо Сергеев узатма беришни қойиллатмади
40'
Жамшиднинг узатмасидан кейин икки футболчимиз жарима майдончасига киришди, аммо улар орасидаги ҳимоячи тўпни тепиб юборишга улгурди
40'
Туроповнинг узатмасини, адашмасак, Шоғуломов жарима майдончаси чизиғи устида кўкраги билан бўйсундирди, аммо зарба бера олмади...
37'
Хавфли вазият! Ҳасан Асқаров ўз қанотидан тўп учун курашда йиқилиб тушди ва ҳужумчи тўпни эгаллаб, жарима майдончасига етказди. Футболчи Раҳмоновдан ўтказиб, тўпни нариги томонда ёлғиз турган шеригига етказа олмади. Кейинчалик эса ёрдам кучлари етиб келди ва хавф бартараф этилди
36'
Жарима майдончамиз ичидан ҳиндистонлик футболчи йиқилди. Ҳакам ҳужумчини ўрнидан туриш кераклигини кўрсатди
35'
Ҳиндистон тахликали ҳужум ташкил қилди. Дарвозабон майдончасига етказилган узатмани Раҳмонов бош билан қайтарди. Такрорий узатмани Турсунбоев эгаллаб олди
32'
Яна бир жарима зарбасини тепдик. Йўлдошевнинг зарбаси жонли девордан уёғига ўтмади
29'
Искандаров жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади! Тўп посбоннинг ўзига борди
25'
Абдуллоҳ Олимов жарима майдончасига узатма берди. Ҳимоячилар тўпни бош билан қайтаришди
24'
Сергеевга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Жарима зарбаси. Дарвозагача 27 метрлар...
23'
Ўйин темпи паст. ЖАмоамиз ҳужумлари самара келтираётгани йўқ. Ҳиндистоннинг қарши ҳужуми тез ва хавфли бўлмоқда
21'
Вуууууҳ! Германприт Сингҳнинг олис масофадан йўллаган зарбаси жуда хавфли бўлди, аммо ноаниқ
20'
Туропов чап қанотда ҳимоячини алдаб ўта олмади
19'
Ҳасан Асқаров мажбурий бўлмаган ҳолатда тўпни бош билан майдон ташқарисига чиқариб юборди. Ҳиндларнинг бурчак зарбаси хавфли бўлди.
15'
Вууууҳ! Ҳимоядаги қўпол хатодан сўнг ҳиндлар қарши ҳужумга ўтишди. Бахтимизга ҳужумчи очиқ турган шеригига тўпни ўз вақтида етказмади. Ҳимоячиларимиз қайтарган тўпни ҳиндистонлик футболчи 23 метрлардан дарвозамизга зарба берди. Турсунбоев тўпга ташланди ва иккинчи уринишди тўпни эгаллади
13'
Жамоамизда яхши вазият! Ўнг қанотдан етказилган узатмани Шоғуломов бош билан ортга уриб, жарима майдончасига кираётган Сергеевга узатди. Игорнинг бош билан берган зарбасига аниқлик етишмади
8'
Ҳозирча ҳисоб очилмади, 0:0. Ҳар иккала жамоада биттадан голга тортадиганроқ вазият бўлди. Ўнг қанотдан Искандаров етказган тўпни Диёр Туропов олис устун томонда бош билан дарвозага яқинига қайтарди. Тўпни дарвозабон эгаллаб олди. Ҳиндларнинг бурчак тўпи эса тахликали бўлди. Посбонимиз бир амаллаб тўпни қайтарди
1'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатига чиқиш учун саралаш босқичидан ўрин олган Ўзбекистон ва Ҳиндистон олимпия терма жамоалари ўртасидаги ўйин бошланиб кетди
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.