Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

U23 Осиё чемпионатига саралаш

31 март, соат 14:00. Бош ҳакам: Фаҳад ал-Мирдасий

ЎЗБЕКИСТОН

Аббосбек Махсталиев (59)

1 : 2

СУРИЯ

Умар Харбин (29, 45+3-пен.)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
1.Акмал Турсунбоев
2.Акромжон Комилов
3.Сардор Раҳмонов
4.Бобурбек Йўлдошев
6.Аббосбек Махсталиев
7.Владимир Козак (С)
8.Абдуллоҳ Олимов
10.Жамшид Искандаров
11.Игорь Сергеев
13.Ҳасан Асқаров
23.Диёржон Туропов
  1.Абдулатиф Нассан (С)
3.Муваяд ал-Ажжан
5.Омро ал-Миданий
6.Аҳмад Ашкар
8.Умар Харбин
10.Маҳмуд ал-Мавас
11.Ҳамид Мидо
13.Маҳмуд ал-Баҳер
15.Амро Жениат
16.Муаяд ал-Хули
20.Юсуф Халфа
ЗАҲИРА
5.Хуршид Мухторов
12.Аброр Каримов
14.Жавлон Мирабдуллаев
16.Жавоҳир Расулов
18.Сардор Собирхўжаев
19.Жалолиддин Машарипов
20.Муҳсин Убайдуллаев
21.Абдумавлон Абдужалилов
22.Тимур Аюпов
29.Никита Павленко
33.Жасурбек Ҳакимов
  2.Холид ал-Мбайед
4.Ҳуссайн ал-Жвайд
7.Муҳаммад ал-Мармур
9.Нассуҳ Наккдаҳли
12.Весам Диаб Оға
14.Абдулманнон Иброҳим
17.Абдуллоҳ ал-Шамий
18.Жиҳад Бусмар
21.Васим Набҳан
22.Аҳмад Канъан
23.Шаҳир аш-Шокир
24.Мўмин Нажий
САРИҚ КАРТОЧКА
Диёр Туропов (31)
 
Ҳамид Мидо (35)

Матн

'
Сурия терма жамоаси ОЧ йўлланмасини ҳал қилди. Юқорида 2та жамоа биздан ортда қолиши аниқ бўлганини айтиб ўтдик. Яна 3та терма жамоа ортда бўлишини бугунги ўйинлар орқали кутамиз. Сайтимиз орқали кузатиб боринг
90+2'
Ўйин якунланди! Ўзбекистон - Сурия - 1:2.
90'
Иккинчи ўринни эгаллаб урганлар орасида Вьетнам ҳам бор. Бу жамоа 2та турдан сўнг 3 очко билан минус 1 тўплар нисбатига эга эди. Бу жамоа айни пайтда Макао билан ўйнамоқда. Ўйин 14:00да бошланганди, аммо ёмғир туфайли 10-дақиқада тўхтаб қолди. Бу пайтда вьетнамликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишаётган эди. Ўйин давом эттирилмоқда. Вьетнам Ўзбекистондан ўтиб кетиши учун 6та тўп фарқи билан ютиши лозим.
87'
Олимпиячиларимиз ҳисобни тенглаштириш учун ҳаракат қилишмоқда. Сурия яхши ҳимояланмоқда.
82'
Иккинчи ўрин орқали 5та йўлланмага даъвогарлар орасида ҳозирча Мьянма ва Индонезиядан аниқ олдиндамиз. Бу жамоалар ўз ўйинларини ўтказиб бўлишди. Демак, яна 3та жамоадан олдинда бўлишимиз керак
77'
Ўйиннинг 77-дақиқаси ўтиб бормоқда. Ҳисоб ўзгарганича йўқ. Урилган гол вакилларимиз ижобий таъсир кўрсатган бўлиши керак. Бизга яна камида 1та гол керак...
70'
Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг голини Аббос Махсталиев урганини аниқлаштирдик
68'
Ҳозирча Ўзбекистон - Сурия - 1:2 ҳисоби сақланиб турибди
66'
"Спорт" канали жонли эфирга Япония-Ўзбекистон ўйинини улаворгани учун ҳозирча бошқа манба топишга ҳаракат қиляпмиз
59'
ГООООЛ! Ўзбекистон олимпиячилари ҳисобни биттага қисқартиришди!
55'
Демак, Ўзбекистонда дастлабки ўзгариш бўлган: Диёр Туропов ўрнига Жалолиддин Машарипов туширилган
55'
Махсталиев ўнг қанотда тўпни эгаллаб, Искандеровга етказди. Жамшид жарима майдончаси чизиғи устида турган Машариповга узатма берди. Жалолиддин зарба бериш ўрнига тўпни орқароққа етказишга қарор қилди ва тўпни рақиб футболчиси эгаллаб олди
54'
Махсталиев тўпга ета олмади, Даврозабон тўпни эгаллаб олди
51'
Ҳозирча фақат Сурия ҳужум қилмоқда. Бизникилар ҳужумга ўитб қолишса, албатта хабар берамиз
50'
Ооҳоҳоо! Ҳамид Мидо кучли зарба йўллади. Тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди!
48'
Жамоамиз ўнг қанотдан тўпни жарима майдончасига етказди. Тўп рақибларга насиб этди
47'
Сурия хавфли ҳужум юзага келтиришда давом этмоқда. Ўнг қанотдан етказилган жарима тўпини бартараф этгандек бўлгандик, аммо такрорий ҳужум хавфли бўлди. Йўлдошев бош билан тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
46'
Раҳмонов дарҳол рақиб жарима майдончасига узатма берди. Тўп посбонга насиб этди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+3'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча Ўзбекистон - Сурия - 0:2. Биринчи бўлимга тўла мос ҳисоб
45+3'
ГОООЛ! Умар Харбин, 0:2! Тўпни марказ бўйлаб ерлатиб думалатди. Турсунбоев ўзидан ўнг томонга ташланди.
45+2'
Дарвозамиз томон пенальти белгиланди! Раҳмонов керакмас жойда рақиб футболчисини тортиб йиқитди!
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди!
45'
Чап томондан жарима майдончасига кирган Масхталиевга узатма берилди. Аммо Аббос тўпга ета олмади. Тўпни дарвозабон эгаллаб олди
43'
Сурияликлар ҳужум ташкил қилишга уринишди
40'
Искандеров чап қанотдан жарима майдончасига узатма берди. Туропов рақиб ҳимоячисини орқасидан туртгани учун ўйин тўхтатилди
38'
Бурчак зарбасини дарвозага йўллайдиган футболчи топилмади
37'
Вууууҳ! Искандаров ўнг қанотдан етказган узатмасини Раҳмонов бош билан даврозага бурди. Нассан тўпни майдон ташқарисига уриб юборди.
36'
Жарима зарбаси тахликали бўлди, аммо вазият бурчак тўпи билан якунланди
35'
Ҳамид Мидо огоҳлантирилди. У футболчимизга нисбатан хавфли ташланди
33'
Жарима зарбаси олис "тўққизлик" томон айлантирилди. Акмал бир амаллаб тўпни майдон ташқарисига буриб юборди
33'
Сурия кетма-кет ҳужум қилмоқда. Абдуллоҳ Олимов ўйин қоидасини бузди
32'
Вуууҳ! Сурияликлар омадсизлик туфайли дарвозамизни ишғол қила олишмади! Харбин жарима майдончаси ичида чап томондан етказилган тўпни Турсунбоев қайтарди. Қайтган тўпни дарвозага йўллайдиган футболчи топилмади
31'
Диёр Туропов сариқ карточка олди. Рақиб оёғига тепди
29'
ГОООЛ! Умар Харбин, 0:1! Сурия барибир ҳисобни очди! Ўнг қанотдан етказилган узатмани Раҳмонов қайтарди. Ал-Маваснинг узатмасини Харбин бош билан дарвозага йўллади. Турсунбоев тўпга ташланди ва уни қайтарди. Қайтган тўпни Умарнинг ўзи дарвозага жойлади!
28'
Ниҳоят, Ўзбекистон терма жамоаси дарвоза томон дастлабки зарба берди. Сергеевнинг 18 метрлардан йўллаган зарбасини Абдулатиф эгаллаб олди
26'
Вуууҳ! Маҳмуд ал-Мавас 30 метрлардан кучли зарба берди. Тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди!
25'
Жамоаларга томоқни ҳўллаб олиш учун 1 дақиқа танаффус берилди
23'
Аббос ўз қанотидан суриялик футболчига нисбатан ўйин қоидасини бузди
22'
Махсталиев ўнг қанотдан узатма берди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди
20'
Вууууууҳ! Бизни дарвоза тўсини муқаррар голдан қутқарди! Чап қанотдан етказилган узатмага Умар Харбин 1 метрдан зарба берди. Тўп тўсинга тегиб қайтди!!!
19'
Сурия ўнг қанотдан жарима зарбасини тепди. Тўп суриялик футболчига теккан ҳолда майдонни тарк этди
17'
Искандаров Туроповнинг тезлигига ишониб, жарима майдончасига узатма берди. Диёр тўпга ета олмади
16'
Вуууууҳ! Бурчакдан етказилган узатмага Хулий бош билан кучли зарба берди. Тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди
14'
Махсталиев ўнг қанотдан жарима майдончасига кирмоқчи бўлди, аммо офсайдда қолганди
12'
4-дақиқадаги бирга бир вазиятдан кейин устунлик Сурия томонига ўтиб кетди. Жамоамиз энди вазиятни ўнглашга ҳаракат қилишмоқда. Махсталиев ўнг томондан жарима майдончасига узатма берди. Ҳимоячи тўпни қайтара олмади, аммо Сергеев югуришдан тўхтаб қолгани учун тўпни дарвозабон эгаллаб олди
10'
Чап қанотдан етказилган узатмани ҳужумчи 11 метрли нуқта устидан дарвозага йўллай олмади. Тўп унинг оёғига тегмай қолди
9'
Вууууууҳ! Маҳмуд 20 метрлардан зарба йўллади. Тўп рекошет ҳолатида Турсуноев қўриқлаётган дарвоза устунига тегиб қайтди! Қайтган тўпни ҳимоячиларимиз тепиб юборишди
8'
Сурия бурчак тўпи ишлади
4'
Дарвозамиз олдида хавфли вазият! Маҳмуд ал-Мавас дарвозабонимиз билан бирга бир вазиятга чиқди ва Турсунбоевни алдаб ўтиб, йиқилди. Мирдасий пенальти белгиламади. Эътироз билдирган Маҳмудни оғзаки огоҳлантирди
2'
Терма жамоамиз ўнг қанотдан рақиб жарима майдончасига кириб келишди, 11 метрли нуқта атрофига узатма берилди. Сергеев бош билан дарвоза томон зарба бера олмади
1'
Ўйин бошланди!
13:59'
Ҳакамлар ва жамоалар сардорлари иштирокида мини-қуръа бўлиб ўтди. Ўйинни сурияликлар бошлайдиган бўлишди, адашмасак
13:58'
Диққат! Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Ўзбекистон оқ, Сурия қизил рангли формада ўйнайди.
13:57'
Ўзбекистон - СУрия ўйини "Спорт" канали орқали жонли трансляция қилинишини таъкидлаб ўтамиз
13:50'
Бугунги ҳал қилувчи ўйинни саудия арабистонилик Фаҳад ал-Мирдасий бошқариб боради. Фаҳад ёш бўлишига қарамай, тез ўсаётган ҳакамлардан бири. ФИФА уни U20 ЖЧга хам таклиф қилди
13:44'
Бугунги ўйинда дуранг натижа ҳар иккала жамоани ҳам қаноатлантиради. Боиси, Сурия гуруҳда 1-ўрин билан, Ўзбекистон эса қўшимча кўрсаткичлар бўйича ОЧ йўлланмасига эга бўлади. 10та саралаш гуруҳида 2-ўринни эгаллаган орасида 5таси Қатарда ўтадиган ОЧга боради. 7 очко ва +6 тўплар фарқи терма жамоамизга бундай имкониятни беради
13:42'
Ўйин бошланишига 18 дақиқа вақт қолмоқда. Ушбу ўйин Осиё чемпионати йўлланмасини ҳал қилади. Терма жамоамиз йўлланмани ҳал қилиши учун бугун ғалаба қозониши шарт. Акс ҳолда, йўлланма тақдири ошқа гуруҳлар билан ҳисоб-китобларга қолиб кетади...
'
Ассалому алайкум, қадрли мухлислар! Барчангизни Ўзбекистон ва Сурия олимпия терма жамоалари ўртасидаги ўйинни биз билан кузатиб боришга таклиф этамиз
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.