Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Олий лига-2015

3-тур. 4 апрель, соат 16:00

МЕТАЛЛУРГ

Сардор Расулов, 30

1 : 0

МАШЪАЛ

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
32.Суҳроб Султонов
4.Ҳикмат Ҳошимов
6.Дилмурод Каримов
7.Дониёр Одилов
9.Шаҳзод Нурматов
14.Даврон Каримқулов
15.Алишер Зиёвуддинов
20.Мирғиёс Сулаймонов
21.Сардор Расулов
22.Мурод Тошматов
88.Жавлон Мирабдуллаев
  30.Ботир Носиров (c)
5.Ғиёсжон Комилов
7.Жаҳонгир Жиямуродов
8.Аббос Омонов
10.Жамшид Ҳасанов
20.Шерзод Файзиев
27.Владислав Иванов
55.Микита Букаткин
70.Шоҳруҳ Достонов
88.Қаҳрамон Баҳодиров
90.Зафар Тўраев
ЗАҲИРА
91.Зафар Сафоев
10.Шоҳназар Норбеков
13.Александр Ковалёв
19.Руслан Вагапов
23.Миртўра Акбаров
55.Зоҳид Абдуллаев
77.Саиджон Абдужабборов
  1.Санжар Қувватов
4.Иқбол Бобохонов
9.Ҳумоюн Муртозаев
13.Шаҳзод Шайманов
25.Ихтиёр Тошпўлатов
26.Зоҳир Қўзибоев
77.Достон Абдураҳмонов

Матн

90+4'
Учрашув якунланди. Металлург Машъал устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди! Шунинг билан онлайн трансляциямизни тугатамиз,хай, соғ бўлинг!
90+3'
Жарима тўпидан фойдалан олмади Машъал.
90+3'
Тошматов Букаткинга қарши қўпол ўйнади.
90'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди.
89'
Носиров тепган тўп рақиб сафидаги амплуадошига бориб тушди.
89'
Сўнгги дақиқаларда Машъал босим уюштирмоқда. Майдон марказидаги жарима тўпни дарвозабон Носиров тепмоқда!
83'
Металлургда ўзгариш: Шаҳзод Нурматов ўрнига Шохназар Норбеков тушди.
83'
Шаҳзод Шайманов хавфли бурама зарба берди, Султонов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
78'
Машъалда ўзгариш: Аббос Омонов ўрнига Шаҳзод Шайманов тушди.
82'
Металлургда ўзгариш: Дониёр Одилов ўрнига Александр Ковалев тушди.
79'
Машаъал навбатдаги бурчак тўпни тепди, шундан сўнг хавфли вазият яратди, аммо самарасиз.
77'
Тўп Машъал дарвозасидан жой олди, аммо ҳакам бу вазиятда дарвозабонга қўполлик қилинган деб топди.
76'
Зафар Тўраев Руслан Вагаповни майдонга йиқитди, ҳакам жарима тўпини белгилади, бунга норозилик билдирган Ҳасанов сариқ карточкалик бўлиб олди.
73'
Металлургда ўзгариш: Сардор Расулов ўрнига Руслан Вагапов тушди.
72'
Дониёр Одилов чиройли пас билан олдиндаги Каримовга тўп ошириб берди, Дилмурод ўзига қулай вазият яратиш учун ҳимоячини алдаб ўтмоқчи бўлиб, олдириб қўйди. яратиш
70'
Машъалнинг хавфли ҳужуми! Жамшид Ҳасанов рақиб майдончаси олдида ажойиб ҳаракатлар билан тўпни шериги Зоҳир Қўзибоевга етказиб берди, Зоҳир йиқилаётибзарба бера олди, тўп тўсинга тегди!!!
67'
Мана энди мезбонлар устунликни қўлга олдилар дейишимиз мумкин. Яна ҳужам ва ҳимоячи (!) Жавлон Мирабдуллаев 11 метрлик нуқта олдидантўпни баландга тепиб юборди!
67'
Каримов чап қанотдан жарима майдончаси ичига тўп оширди, Нурматов тўпга ета олмади, хавфли вазият бўлган эди!
64'
Дилмурод Каримов!!! Ўнг қанотдан шериклари унга қулай тўп оширишди, аммо Дилмурод тўпни тўхтатмасдан дарвозага тепишга қрор қилди, аммо тўп унинг оёғига ноқулай келди, зарба ўхшамади!
63'
Алишер Зиёвуддинов жарима майдончаси ичида зарба бериш имконияти бўлди, зарба берди ҳам, аммо ноаниқ.
60'
Дилмурод Каримов дарвоза томон бурама тўп юборди, аммо тўп мўлжалдан бироз юқоридан ўтиб кетди.
57'
"Машъал"нинг иккинчи бурчак тўпи самарсиз якунланди.
56'
Металлургнинг навбатдаги ҳужумини Машъал ҳимоячилари қайтаришди.
55'
Зоҳир Қўзибоевнинг зарбаси ўхшамади.
53'
Дилмурод Каримов 35 метрдан жарима зарбасини тепди, аммо тўп ҳеч кимга тегмай майдонни тарк этди.
51'
Никита Букаткин жуда ноаниқ зарба берди.
47'
Жиямуродов узатган бурчак тўпини Султонов эгаллаб олди.
47'
Машъал бурчак тўпи тепмоқда.
46'
Машъалда ўзгариш: Шоҳруҳ Достонов ўрнига Зоҳир Қўзибоев ўйинни давом эттиради.
46'
Жамоалар майдонга тушишмоқда.
'
Бирнчи бўлим ҳақида. Дастлабки ярим соат ичида жамоалардан бири иккинчисидан устун кўринмади. Голдан кейин "Металлург" фаоллашди. Охирги дақиқаларда боим уюштира олди.
45'
Бўлимга вақт қўшилмади ва жамоалар танаффусга чиқиб кетишмоқда.
45'
Уҳҳҳ! Шаҳзодбек Нурматовнинг кучли зарбасини Носиров қайтариб қолди!
45'
Биринчи бўлимнинг охирига келиб майдон эгалари босим уюштирига эришди.
45'
Тошматов чап қанотдан ҳужум уюштирди, унинг дарвозага берган зарбаси мезбонларга тегиб майдонни тарк этди.
44'
Зафар Тўраев Алишер Зиёвуддиновни майсага йиқитди. Ҳакамдан оғзаки огоҳлантириш олди.
42'
Металлург ҳужуми. Рақиб жарима майдончаси ичида Тошматов ва Расуловлар бир-бирини тушунмади.
38'
Жамшид Ҳасанов узоқдан кучли,хавфли, бироқ ноаниқ зарба берди. Тўп дарвозадан бироз юқоридан ўтиб кетди.
35'
Сардор майдонга қайтди.
34'
Машъал жарима тўпи тепди, тўп "жонли девор"да турган гол муаалифи Расуловга тегди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
32'
Даврон Каримқулов рақибига қўполлиги учун сариқ карточка билан сийланди.
30'
Мурод Тошматов бурчак тўпини амалга оширди, жарима майдончаси ичида ҳаммадан илдам ҳаракат қилган Сарлор Расулов боши билан тўпни дарвозага жойлади - 1:0.
30'
Гоооооооооооол! 1:0. Сардор Расулов!
29'
Металлург бурчак тўпи тепади.
28'
Биринчи бўлимнинг ярми ҳам ортда қолди, бошида айтганимиздек, ҳали ҳеч қайси жамоа устунлик қила олмаяпти.
27'
Мезбонлар яхши вазиятга эга бўлишлари мумкин эди, ҳужумни якунлашда Нурматовга рақиблари йўл қўймади.
25'
Жарима тўпини Одилов ерлатиб узатди, Ҳошимов уни кўтарди, аммо ҳужум самарсиз яякунланди. Металлург футболчилар ушбу вазиятни кўп машқ қилган кўринадилар.
24'
Машъал футболчилар ўз жарима майдончалари яқинида Каримовни йиқитишди. Металлург жарима тўпи тепади. Чап томондан.
21'
Зафар Тўраевга тиббий ёрдам кўрсатилди. У майдонга қайтди.
21'
Дилмурод Каримов майдон марказида Зафар Тўраевга қўпол ўйнади.
19'
Аббос Омонов кучли, лекин ноаниқ зарба берди.
18'
Машъал футолчилар навбатдаги ҳужум вақтида оффсайдда қолдилар.
17'
Машъалнинг навбатдаги ҳужумида ҳаводан келган тўпни қўли билан ўйнаган Шоҳруҳ Достонов огоҳлантирилди.
16'
Машъал хавфли ҳужум уюштириши мумкин эди, аммо ҳакам меҳмонлар ҳужумчиси ўйин қоидасини бузди, деб топди.
'
Металлург стадионида мухлислар кам йиғилмаган бўлсаларда,майдондаги футболчиларнинг ўзаро "ошир", "қара" деган хитоблари бемалол эшитилиб турибди.
13'
Меҳмонларнинг навбатдаги ҳужумида Баҳодиров тўпни жарима майдончаси ичига етказди, бу тўпга Султонов эга чиқди.
12'
Шоҳруҳ Достонов 22 метрдан мезбонлар дарвозасига қарата ноаниқ зарба берди.
11'
Ўйин майдоннинг меҳмонлар қисмига кўчди.
10'
Каримов ва Расуловлар ҳужумни ривожлантиришлари мумкин эди аммо Машъал ҳимоячилари хавфни бартараф этишди.
8'
Баҳодиров аутдан тўпни Металлург жарима майдончаси ичига етказиб берди, аммо мезбон ҳимоячилари ҳушёр.
6'
Тўп билан кўпроқ Машъал муомала қилмоқда.
4'
Ҳозирча, бирон жамоа устунлиги билан мақтана олмайди. Ўйин тенг курашлар остида кечмоқда. Икки жамоа ҳам ташаббусни қўлга олиш ҳаракатида.
1'
Учрашувга старт берилди, тўпни мезбонлар ўйинга киритдилар.
'
Металлург майдоннинг ўнг томонидан, Машъал эса чап томонда жой олди.
'
Жаоалар майдонга чиқиб келишди. ПФЛ мадҳияси янграмоқда. Мезбонлар оқ либосда, меҳмонлар кўк либосда ўйнайдилар.
'
Стадионга мубораклик мухлислар ҳам кириб келишди.
'
Футболчилар майдонда чигилёзди машқларни бажаришиб, стадион биноси ичига қайти кириб кетдилар.
'
"Металлург" - "Машаъл"
'
"Металлург" - "Машаъл"
'
Бугун Олий лига 3-тури доирасида бекободлик "темирчилар" (бу ном биринчи марта қўлланилмоқда)мубораклик "алангачилар"ни қабули қилишмоқда.
'
Клавиатураларимиз Бекободдаги марказий стадионнинг матбуот ложасига жойлаштирилган.
'
Ассалому алайкум, ҳурматли футбол мухлислари!Бекободдан ёзамиз!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.