Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Испания Ла лигаси

29-тур, 5 апрель, соат 15:00

РЕАЛ МАДРИД

Гарет Бэйл (25)
Криштиану Роналду (30, 36, 38, 55, 89)
Карим Бензема (52, 56)

9 : 1

ГРАНАДА

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Икер Касильяс (Д)
04.Серхио Рамос
12.Марсело
17.Альваро Арбелоа
02.Рафаель Варан
11.Гарет Бэйл
19.Лука Модрич
08.Тони Кроос
10.Хамес Родригес
09.Карим Бензема
07.Криштиану Роналду
  01.Ойер Оласабаль (Д)
06.Жан-Сильвен Бабен
22.Димитри Фулкье
05.Диего Майнц
20.Хуан Карлос
04.Фран Рико
16.Мануэль Итурра
21.Роберто Ибаньес
07.Даниэль Кандеяш
23.Рубен Рочина
09.Юсуф ал-Арабий
ЗАҲИРА
13.Кейлор Навас (Д)
18.Начо Фернандес
05.Фабиу Куэнтрау
16.Лукас Силва
24.Асьер Ильяраменди
14.Хавьер Эрнандес
20.Хесе
  13.Роберто (Д)
24.Жейсон Мурилло
02.Аллан Ньом
18.Жон Кордоба
08.Хави Маркес
14.Эдди Исрафилов
11.Рики
10.Пити

Матн

90+1'
Учрашув ниҳоясига етди! Реал - Гранада 9:1! Хайр соғ ва саломат бўлинг!
90+1'
Учрашув ниҳоясига етди! Реал - Гранада 9:1! Хайр соғ ва саломат бўлинг!
90'
Учрашувга бир дақиқа қўшиб берилди.
89'
Модрич жарима зарбасини ҳаволатиб узатди, ҳаммадан балан сакраган Роналду дарвозани ишғол қилди.
89'
Гоооооооооооооооооол! Роналду! 9:1!
86'
Арбелоа Хуан Карлосга қарши қўполлиги учун огоҳлантирилди.
82'
Модрич ўнг қанотдан тўп оширди,Майнс тўпга оёғини ноқулай қўйди, агар у бўлмаганда Роналду урган бўлар эди.
82'
Автогол! Диего Майнс! 8:1!
78'
Реалнинг тезкор қарши ҳужуми. Бейлнинг зарбасини Оласабаль майдон ташқарисига чиқариб юборди.
78'
Реалнинг тезкор қарши ҳужуми. Бейлнинг зарбасини Оласабаль майдон ташқарисига чиқариб юборди.
78'
Реалнинг тезкор қарши ҳужуми. Бейлнинг зарбасини Оласабаль майдон ташқарисига чиқариб юборди.
78'
Реалнинг тезкор қарши ҳужуми. Бейлнинг зарбасини Оласабаль майдон ташқарисига чиқариб юборди.
74'
Эл Араби Варан ва Рамос орасидан ўтказиб жарима майдонига кириб бораётган Ибаньесга узатди, у кучли зарба билан гол урди.
74'
Эл Араби Варан ва Рамос орасидан ўтказиб жарима майдонига кириб бораётган Ибаньесга узатди, у кучли зарба билан гол урди.
74'
Эл Араби Варан ва Рамос орасидан ўтказиб жарима майдонига кириб бораётган Ибаньесга узатди, у кучли зарба билан гол урди.
74'
Гооооооол! Ибаньес ниҳоят тўртинчи уринишида "Реал" дарвозасини забт этди! 7:1.
72'
Бу сафар Модрич Бэйлга тўп оширди, Гарет тўхтатмасдан жарима майдончаси ичига ҳаволатибоширди, Роналдунинг бош билан берган зарбаси ноаниқ.
71'
Марсело жарима майдони чап томондидан Бэйлга тўп оширди, у 11 метрлик олдида турган Роналдуга оширди, Криштиану дарвозага тепди, тўп устун олдидан ўтиб кетди.
69'
Бейл Эрнандесга тўп оширди, аммо пас кучлилигидан унга биринчи бўлиб Оласабаль етиб келди.
67'
Ибанес "Реал" дарвозасига зарба берди, аммо кучсиз зарбани Касильяс эгаллаб олди.
66'
Бэйлнинг жарима зарбаси тепди, тўп яқин бурчакка кириб кетиши мумкин эди, дарвозабон тўса олмас эди.
65'
Пити Модричга қарши қўполлиги учун огоҳлантирилди.
62'
Вууууҳ! ЧАп қанотдан берилган узатмадан кейин Роналду ҳимоячининг хатосидан фойдаланиб, дарвозабон билан ирга бир вазиятга чиқди, аммо гол ура олмади. Криштиануга бироз масофа етишмади.
60'
"Реал"да иккита ўзгариш бўлди. Кроос ўрнига Ильяраменди, Хамес ўрнига Хесе туширилди
57'
ГОООООЛ! Карим Бензема, 7:0! Ўнг томондан берилган узатмани кўкраги билан қайтарди, бир ҳимоячидан ўтди ва зарба берди. Тўп рекошет ҳолатида дарвоза тўрига бориб тушди
56'
ГОООООЛ! Криштиану Роналду, 6:0! Покер! Олис масофадан берилган узатмадан кейин "Реал" учлиги дарвозабон билан ёлғиз қолишди. Бэйл дарвозабоннинг устидан ошириб узатма берди. Роналду бош билан дарвозани ишғол қилди!
54'
Бурчак тўпидан кейин тўп Рамосга келиб тушди, унинг зарбасидан кейин тўп ҳимоячига тегиб қайтди
52'
ГООООЛ! Карим Бензема! Бурчак тўпидан кейин Карим тўпни кўкраги билан ўзига бўйсундирди ва кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди!
50'
Лука Модрич 20 метрдан зарба йўллади. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45'
Ҳакам биринчи бўлимга вақт қўшиб ўтирмади. Танаффус. Ҳозирча "Реал" - "Гранада" - 4:0.
45'
Роналду ва Бензема бир ҳимоячига қарши чиқиб боришди. Криштиану нариги қанотдаги Каримга пас бера олмади. Тўпни дарвозабон эгаллаб олди
43'
Вууууууҳ! Юсуф ал-Арабий 25 метрлардан кучли зарба йўллади! Тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди! Касильяс тўпни қайтара олмаганди... Такрорий лаҳва кўрсатдики, тўп тўсиндан сўнг айнан чизиқнинг устига тушиб, майдонга қайтган экан
42'
Роналдунинг голлари 34тага етди. 29-турда 34та гол. Ажойиб кўрсаткич.
38'
ГОООООЛ! Криштиану Роналду, 4:0! Хет-трик! Роналду тўп билан жарима майдончаси бурчагига яқинлашиб келди ва кучли зарба йўллади. Португалиялик футболчининг йўлини ҳеч ким тўсмади, тўп дарвозабоннинг қўлига тегиб, тўрга бориб тушди!
36'
ГООООООЛ! Криштиану Роналду, 3:0! Роналду жарима майдончасининг чап томонида тўпни қабул қилди ва ён томондан олдинга ўтган Марселога узатма берди. Бразилиялик ҳимоячи кутилмаганда ўткир бурчак остидан зарба берди. Дарвозабон тўпни қайтарди ва қайтган тўпни яқин масофадан Роналду дарвозага жойлади!
35'
"Реал" кетма-кет ҳужум қилишда давом этмоқда. Улар тўхташни, бироз тин олишни ўйлашмаяпти ҳам
34'
Роналду голлар сони бўйича Мессига тенглашиб олди. Ҳар иккала юлдуз ҳисобида 32тадан гол бор
30'
ГООООООЛ! Криштиану Роналду, 2:0! Модрич ўнг қанотдан жарима майдончасига ҳаводан узатма берди. Тўп Бенземанинг бошига борди, аммо Карим дарҳол зарба бериш ўрнига тўпни кўкраги билан ўзига бўйсундиришга қарор қилди. ҲИмоячилар тўпни қайтаришди. Тўпни Хамес эгаллади ва чап томонда очилган Роналдуни тўп билан таъминланди. Криштиану айланма зарба билан олис бурчакни аниқ нишонга олди
29'
Роналду жарима майдончаси бурчагидан зарба йўллади. Тўп ҳимоячининг оғидан майдонни тарк этди
28'
"Гранада" ҳужуми. Кандеяш чап қанотдан олис устун томонга яхши узатма берди. Ибаньеснинг оёғи тўпга тегмай қолди
25'
ГООООЛ! Гарет Бэйл, 1:0! Ҳимоячининг хатосидан сўнг Бэйл дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб кетди, дарвозабонни алдаб ўтди ва бўш қолган дарвозани ишғол қилди!
25'
Томонлар бир мартадан қарши ҳужум ташкил қилишди. Ҳимоя чизиғи яхши ўйнади
22'
Эҳҳҳҳ, Арбелоа! Марсело чап қанотдан тўпни дарвозабон майдончасига чиройли тарзда етказиб берди. Алваро эса 5 метрдан бўш олган дарвозани ишғол қила олмади! Унга ҳеч ким халал бермаётганди! Тўп устун ёнидан ўтиб кетди...
20'
"Реал" ҳужум триоси офсайдда қолиб кетди...
20'
"Гранада" кўпчилик бўлиб қарши ҳужумга ўтди. Тўп билан жарима майдончаси остонасигача боришди, аммо сўнгги узатма футболчигача етиб бормади
18'
Варан ўз жарима майдончаси ичида тўпни узоқлаштирмоқчи бўлганида тўп Ал-Арабийга тегиб, дарвоза томон борди. Яхшиям Касильяс хушёрликни йўқотмаганди. Икер тўпни эгаллаб олди
17'
Бу сафар бурчак тўпидан сўнг Бензема бош билан йўллаган зарба меҳмон футболчисидан майдонни тарк этди, аммо ҳакам эркин жарима зарбаси тепилишини кўрсатди
17'
Бэйл жарима майдончаси ташқарисида ноаниқ зарба йўллади. Ҳакам бурчак тўпи белгилади
16'
Бурчак тўпидан кейин "Реал" тўпни назорат қилишда давом этди. Бэйл чап қанотдаги бурчак ёнидан узатмани амалга оширди. Тўп "Гранада" посбони эгаллаб олди
15'
"Реал" кетма-кет иккинчи марта бурчак тўпини ўйинга киритади
13'
Вууууҳ! Ибаньес ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва ерлатиб зарба йўллади. Тўп олис устун ёнгинасидан ўтиб кетди!
12'
Роналду чап томондан жарима майдончасига чап томондан кирди ва бир ҳимоячини алдади ва ўткир бурчак остидан зарба йўллади. Тўп дарвоза тўрига ён томондан келиб тегди
10'
Вуууҳ, голли вазият! Қанотдан етказилган тўп "Гранада" ҳимоячиси Ибаньеснинг устидан ўтиб кетди. Ортдан етиб келган Бэйл тўпни дарвозабоннинг устидан оширишга ҳаракат қилди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди!
9'
"Реал" дарвозаси томон дастлабки зарба. Рубен Рочина 25 метрдан йўллаган зарба аниқ бўлмади
8'
Яхши зарба! Хамес чап қанотдан берган узатма берди ва Бензема тўпни ерга туширмасдан дарвоза томон тепди (8 метрлардан), дарвозабон яқин бурчакни ёпишга улгурганди
7'
"Гранада" бутун жамоа бўлиб ҳимояланмоқда. Тўп назорати Анчелотти шогирдлари томонида. Меҳмонлар қарши ҳужумга эътибор қаратишган
5'
Модрич Бенземага яхши пас берганди. Карим офсайдда қолган экан
3'
"Гранада" қарши ҳужумга ўтди. Ал-Арабий ўнг томондан олдинги ўтди ва орқароқда очилган Кандеяшга узатма берди. Унинг зарбаси Рамосга тегиб, Касильясга борди. Икер тўпни эгаллади
1'
Ўйин бошланди! Кетдик!
'
Эътиборли томони, узоқ танаффусдан кейин Хамес Родригес илк марта бошланғич таркибда майдонга тушади
'
Жамоалар чиқишга тайёр туришибди. "Реал" ўзининг оқ, "Гранада" эса оқ-қизил йўл-йўл рангли формасида ҳаракат қилади
'
"Реал" ўз майдонида "Гранада"ни қабул қилмоқда
'
"Сантьяго Бернабеу", Мадрид вақти билан соат 12:00.
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари, ҳурматли реалчилару, барсачилар)
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.