Кириш Регистрация
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария 2-2 Реал Мадрид
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ - Индонезия
02/05 23:30 Челси - Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Осиё чемпионлар лигаси

«C» гуруҳи, 4-тур. 8 апрель, соат 16:00. Бош ҳакам: Ким Донг Жин (Ж.Корея)

ЛОКОМОТИВ

Марат Бикмаев (7, 14)
Санжар Шоаҳмедов (54)
Дамир Кояшевич (79)
Руслан Корян (90+1)

5 : 0

АС-САДД

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
12.Маъмур Икромов
3.Шавкат Муллажонов
8.Сардор Мирзаев
10.Марат Бикмаев
13.Лутфулла Тўраев
16.Жасур Ж.Ҳасанов
20.Ислом Тўхтахўжаев
22.Санжар Шоаҳмедов
28.Икром Алибоев
31.Неманья Яничич
77.Жасур О.Ҳасанов
  22.Муҳаннад Наим
3.Абдулкарим Ҳассан
6.Муҳаддам Касола
8.Али Асадулла
9.Мирикуи
10.Халфан Иброҳим
11.Ҳасан ал-Ҳайдос
32.Графите
39.Нодир Белхож
40.Ли Жунг Су
70.Мусъаб Хидир Муҳаммад
ЗАҲИРА
1.Игнатий Нестеров
7.Руслан Корян
11.Темурхўжа Абдухолиқов,
18.Темур Кападзе
24.Иброҳим Раҳимов
33.Олег Зотеев
99.Дамир Кояшевич
  1.Аш-Шиб
18.Умар
20.Юсуф Аҳмад
37.Ҳамза Санҳожи
80.Абдулла ал-Мсаки
94.Ҳамад Мансур
96.Абдулраҳмон Даҳерий
САРИҚ КАРТОЧКА
Икром Алибоев (27)
Лутфулла Тўраев (27)
Ислом Тўхтахўжаев (28)
 
Мусъаб Хидир Муҳаммад (43)
Муҳаммад Касола (60)

Матн

'
Шу билан онлайн-трансляциямизни якунлаймиз, ғалабалар ҳамроҳингиз бўлсин, соғ бўлинг!
90+2'
Учрашув якунланди!Локомотивдан ажойиб ғалаба!
90'
Кояшевич Корянга ажойибузатма оширди, Руслан бир ҳимоячини, кейин дарвозабонни ҳам чалғитиб ҳисобни ўта йирик кўринишга олиб келди!
90'
Гоооооооооооооооооол! Руслан Корьян! 5:0!
90'
2-бўлимга 4 дақиқа қўшилди!
89'
Яничич голни бартараф этди. Ас Садд ҳужумчиси жарима майдони ичига кириб борди ва Икромовни алдаб ўтди ва дарвозага зарба берди, бу зарбани Яничич қайтариб қолди!
88'
Абдулкарим Ҳассаннинг узоқдан берган зарбаси дарвозадан узоқдан ўтиб кетди.
84'
Ас Саддда ўзгариш: Ҳалфан Иброҳим ўрнига Умар майдонга тушди.
83'
ОФфсайд. Ҳуштак чалинганидан сўнг тўпни тепиб юборгани учун Корян огоҳлантирилди.
80'
Ҳимоячи тпни қабул қилишда хатога йўл қўйди ундан ўтиб кетган тўпни Абдуҳолиқов эгаллаб олди ва жарима майдончасининг чап томонидан кириб борди ва кутилмаганда зарба бериш ўрнига Кояшевичга оширди, Дамир мўлжалда адашмади!
80'
Гооооооооооооооооооооооол! Кояшевич! 4:0!
77'
Корян жарима майдончаси ичига кириб борди, аммо рақиби билан курашдатўпни бироз узоқлаштириб юборди, тўпни ҳимоячилар эгаллаб олдилар.
75'
Локода - Шоаҳмедов ўрнига Дамир Кояшевич тушди,
Ас Садд - Графите ўрнига Ҳамад манср.
73'
Бурчак тўаини Мирзаев амалга оширди, аммо бу ерда ҳакам Яничични дарвозабонга қўпол ўйнади деб топди.
73'
Локо бурчак тўпи тепади.
71'
Ас Саддда ўзгариш: Мусъаб Хидир ўрнига Ҳамза тушди.
70 '
Руслан Корян олдинга интилди, аммоундан ҳимоячилар тўпни олиб қўйишди.
69'
Рақиблар Абдуҳолиқовни майдонга қулатишди, унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
65'
Локода иккинчи алмаштириш: Марат Бикмаев ўрнига Руслан Корян тушди.
67'
Локода ўзгариш: Жасур Ҳасанов (каттаси) ўрнига Темурхўжа Абдуҳолиқов тушди. Жасурга ажойиб ўйин учун раҳмат айтиб қўямиз.
62'
Меҳмонлар ўнг қанотда ҳужум уюштирди, қанотдан оширилган тўпни Графите ноаниқ зарба билан майдон ташқарисига чиқариб юборди!
55'
Маъмур Икромов! Ҳайдоснинг кучли зарбасини қайтарди. Жуда яхши ўйнамоқда бугун Икромов!
54'
Шоаҳмедов-Бимаев-Шоаҳмедов кмбинацияси гол билан якунланди! Балли йигитлар.
54'
Шоаҳмедов-Бимаев-Шоаҳмедов кмбинацияси гол билан якунланди! Балли йигитлар.
55'
Гоооооооооооооооол! Шоаҳмедов! 3:0!
54'
Локонинг ҳужумлари хавфли ва чиройли чиқмоқда. Жасур (каттаси) жарима майдончасининг
50'
Жасур Ҳасанов (кичик) ўнг қанотдан жарима майдони чига тўп оширди, аммо бу ерда унинг шерикларидан ҳеч ким йўқ эди.
47'
Локо иккита гол билан чекланмоқчимас шекилли, Сажнар Шоаҳмедов шериклари оширган тўпни дарвоза тмон хавли равишда йўанлтири. Дарвозабон тўпни ташқарисига чиқариб юборди.
46'
Бимаев майдон марказидан чап қанотга - катта Жасурга тўп оширди, рақиб ҳимояибосим остида тўпни майдон четига чиқари юборди.
46'
Иккинчи бўлим бошланди!
45+2'
Бўлим ниҳоясига етди!
45+2'
Меҳмонлар бўлим охирида жарима тўпи тепиш имкониятига эга бўлди, 35 метрдан. Буни Ҳалфан Иброҳим бажарди, зарбани Маъмур Икромов эгаллаб олди.
45'
2 дақиқа қўшиб берилди 1-бўлимга.
45'
Тўраевнинг хатоси туфайли меҳмонлар гол уриши мумкин эди, аммо рақиб ҳужумчиси қулай вазиятан фойдаллана олмади.
44'
Ҳасанов (кичик) ўнг қанот бўйлаб оширилган ҳужумда жуда ноаниқ ўйнади, унинг зарбаси (ёки узатмаси)ни дарвозабон эгаллаб олди.
42'
Мусъб Хидир керакли масофани сақламагни учун огоҳлантирилди.
42'
Яничич жарима майдони яқинида рақибига қарши қўпол ўйнади. Бу ҳакамни фикри.
41'
Яничич оширган тўпга Жасур Ҳасанов етиб кела олмади.
40'
Тўраев жарима майдончасидан тўпни узоқлаштириб, вазиятни юмшатди.
38'
Шоаҳмедовнинг кучли зарбаси дарвоза тўсинига тегди, гол бўлганда шедевр голлар қаторига кирар эди!
36'
Ас Садднинг жуда хавфли тезкор ҳужуми оффсайд билан якунланди, Графите воқеалар ривожидан илгарилаб кетган эди.
35'
Локонинг қарши ҳужуми. Алибоев тўпни рақибига олдириб қўйди.
33'
Ҳалфан Иброҳим жарима майдони ичига кириб уни марказга ҳаволатиб узатди, ҳавода эса Маъмур Икромов рақиб ҳужумчисидан устунлик қилди.
32'
Тўхтахўжаев чап қанотда Жасур Ҳасановга тўп оширди, Жасур эса ўз навбатида жарима майдончаси ичига. Аммо Ас Садд ҳимоячилари чаққонроқ бўлишди.
30'
Жасур Ҳасанов (кичиги) ўнг қанотдан Мжарима майдончаси ичига ҳаволатиб тўп узатди, бу ерда Марат Бикмаев бош билан зарба бермоқчи эди, аммо буни уддалай олмади.
28'
Локо футболчилар икки дақиқа ичида учта сариқ карточка ишладилар - бу сафар Тўхтахўжаев. Ислом ён қанотдан тўпни ўйинга киритишни сал чўзиб юборди. Шериклари очилмади.
28'
Лутфулло Тўраев ҳакам билан тортишгани учун огоҳлантирилди.
27'
Икром Алибоев ҳакамнинг ҳуштагидан сўнг дарвозага зарба бергани учун огоҳлантирилди.
25'
Катта Ҳасановнинг чап қанотдан узатган тўпи кичик Жасурга келиб тушди, унинг зарбаси тезкор, кучли, аммо ноаниқ бўлди.
24'
Графите ҳозир ҳисобни қисқартириши мумкин эди, аммо қулай вазиятда ноаниқ зарба берди!
22'
Тўхтахўжаев чап қанотга, Ҳасановга тўп оширишда зарбани бироз кучайтириб юборди.
21'
Шоаҳмедов узоқ масофадан зарба бериб кўрди,аммо ноаниқ ва кучсиз.
20'
Шоаҳмедов тўп оширишда хатога йўл қўйди.
17'
Ҳозирча ёмонмас, нима дейсиз? ))
14'
Жасур Ҳасанов (Каттаси!) чап қанотдан жарима майдони ичига тўп оширди, бу ерда Марат Бикмаев аввал тўпни тўхтатиб олди ва дарвозани нишонга олди!
14'
Гооооооооооооооооооооол! Маратжон Бикмаев! 2:0!
13'
Тўхтахўжаев тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди, Ас Садд бурчак тепади.
11'
Голдан кейин темирйўлчилар жонландилар, рақибни шошириб қўймоқда.
8'
Сардор Мирзаев қатъий ҳаракатлар билан жарима майдони ўнг қанотидан ичкарига тўп узатди, Икром Алибоев дарвозага зарба берди, Наим тўпни қайтарди, қайтган тўпни Маратбек Бикмаев дарвозага жойлади!
8'
Гооооооооооооооол! Бикмаев! 1:0!
6'
Маъмур Икромов рақиб ҳужумчисидан чаққонроқ ҳаракат қилиб тўпни эгаллаб олди.
5'
Ўйин бошидан Ас Садднинг шашти баланд, у Локони ҳимояда ўйнашга мажбур қилмоқда.
2'
Мезбонлар майдоннинг чап томонидан, меҳмонлар эса ўнг тмониан жой олишган.
'
Локо оқ рангда ўйнамоқда, Ас Садд эса тўқ кўк кийимда.
1'
Учрашувга старт берилди! Уни мезбонлар бошлади.
'
Жамоалар майдонга чииб келишган.
'
Бугун гуруҳ аутсайдери фаворитни ютишига ишонганлар учун онлайн трансляцичмизни бошлаймиз!
'
Атиш мумкинки, бу учрашув гуруҳ фаворити ва аутсайдери ўртасидаги ўйин деб ҳам аташимиз мумкин. Сабаби қатарликлар 7 очко билан пешқадам, бизникилар эса бор-йўғи бир очко билан сўнгги ўринда бормоқдалар.
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишди
'
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари! ОЧЛ 4-тури доирасида "Локомотив" - "Ас Садд" клулари щртасиаги учрашувдан онлайн трансляциямизни бошлаймиз!
'
Вадим Абрамов ажаблантиришда давом этмоқда. Бугун асосий таркибда ёш Икром Алибоев туширилди. Қанотдан икки Ҳасанов ўйнаса, ягона ҳужумчи вазифасини Марат Бикмаев бажариши кутилмоқда
'
Вадим Абрамов жамоаси бугун ОЧЛнинг 4-тури доирасида Қатарнинг "Ас-Садд" клубини қабул қилмоқда
'
Тошкентдаги "Локомотив" стадионидаги матнли онлайн трансляцияни бошлаймиз
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.