Кириш Регистрация
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария 2-2 Реал Мадрид
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ - Индонезия
02/05 23:30 Челси - Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Испания Ла лигаси

30-тур, 8 апрель, 23:00. Бош ҳакам: Эрнандес Эрнандес

БАРСЕЛОНА

Лионель Месси (33)
Луис Суарес (55, 90+3)
Марк Бартра (75)

4 : 0

АЛЬМЕРИЯ

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
13.Клаудио Браво (Д)
21.Адриано
22.Дани Алвес
15.Марк Бартра
14.Хавьер Маскерано
20.Серхи Роберто
06.Хави Эрнандес
04.Иван Ракитич
07.Педро Родригес
09.Луис Суарес
10.Лионель Месси
  01.Хулиан Куэста (Д)
28.Антонио Марин
14.Хосе Касадо
05.Анхель Трухильо
04.Химо Новарро
08.Веллингтон Силва
17.Эдгар Мендес
24.Хавьер Эспиноса
15.Мигель Корона
22.Томас Парти
09.Тьеви Бифума
ЗАҲИРА
01.Марк-Андре тер Штеген (Д)
03.Жерар Пике
02.Мартин Монтойя
24.Жереми Матье
12.Рафинья
08.Андрес Иньеста
11.Неймар
  25.Рубен (Д)
21.Мане
31.Рамон Азиз
29.Хосе Хурадо
19.Жонатан Зонго
23.Фернандо Сориано
10.Томер Хемед
САРИҚ КАРТОЧКА
Маскерано (43)
 

Матн

90+3'
Ўйин якунланди. "Райо Вальекано" - "Реал" ўйинидан онлайн трансляцияни кузатиб боришни унутманг
90+3'
ГООООЛ! Луис Суарес, 4:0! Қарши ҳужум пайтида Месси-Педро-Суарес комбинацияси гол билан якунлади. Луис бўш дарвозани ишғол қилди
90+1'
"Альмерия" бурчак тўпини ўйинга киритди. Жонатон Зонго акробатик услубда гол урди, аммо лайнсмен офсайд туфайли голни бекор қилди...
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди
88'
Вуууҳ! Яқин "тўққизлик"ка йўлланган зарбани Хулиан қайтарди!
87'
Месси ўнг қанотдан жарима майдончасига кираётганида Хосе Касадо Лионелни жарима майдончаси ичида йиқитди. Ҳакам эса жарима майдончаси ташқарисидан жарима зарбаси белгилади. "Альмерия" футболчиси огоҳлантирилди
85'
Месси йўллаган зарба жонли девордаги футболчининг бошига тегиб, ўз йўналишини ўзгартирди. Куэста қийинчилик билан тўпни эгаллади
85'
Суаресга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Дарвозагача 28 метрлар...
84'
Месси томонидан жаримадан йўлланган зарба жонли деворга тегиб қайтди...
82'
Месси майдон марказида тўпни эгаллаб жарима майдончаси яқинигача югуриб келди, аммо Педрога узатма бера олмади. Ҳимоячилар тўпни ундан олиб қўйишди
80'
Месси дарвозани ишғол қилди, аммо офсайд!
77'
Мезбонлар хотиржам ўйнаб, рақибни йирик ҳисобда мағлуб этмоқда. Ўз ҳисобига навбатдаги 3 очкони қўшиб қўймоқда
75'
ГООООЛ! Марк Бартра, 3:0! Бурчакдан етказилган узатмани ҳимоячи бош билан дарвозага жойлаб қўйди!
74'
Месси уч футболчи орасидан ўтиб кетиб, ўнг қанотдан жарима майдончасига кирган Монтойяга узатма берди. Ҳимоячи Мессига такрорий узатма бераётганида ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди
71'
Монтойянинг ўнг қанотдан узатмасини Педро дарвоза томон бурди. Посбон тўпни эгаллаб олди
68'
Мессининг узатмасидан кейин Адриано чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва дарвоза яқинига тўпни қайтараётганида ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди. Бурчак тўпи
67'
"Барса"да яна бир ўзгариш: Ракитич ўрнига Рафинья тушди
65'
"Барселона"да ўзгариш. Алвес ўрнига Монтойя туширилди
65'
"Альмерия" олдинга ўтишга ҳаракат қилмоқда. Бироқ ҳозирча бу ишни эплай олмаяпти
59'
Вууууҳ! Ракитич 18 метрлардан кучли зарба йўллади. Куэста зарбани қайтарди
55'
ГООООООЛ! Луис Суареессс, 2:0! Ҳужумчи ўнг қанотдан бир ҳимоячини алдаб жарима майдончасига кирди ва чап оёқда олис бурчакни нишонга олди. Мессининг голи билан эгизак гол бўлди...
54'
Бурчак тўпидан кейин Ракитич ўткир бурчак остида зарба йўллади. Дарвозабон зарбани қайтарди.
51'
Дастлаб Мессининг жарима майдончаси томон узатмаси ҳимоячилардан ўтмади. Такрорий ҳужум пайтида Алвес етказган узатмага Педро ета олмади ва у дарвозабонга урилиб кетди
49'
Адриано жарима майдончаси ташқарисидан аниқ зарба йўллади. Посбон тўпни эгаллади
48'
Месси бурчак тўпини ўйинга киритди. Дарвозабон ўз дарвозасига гол уриб қўйишига сал қолди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45'
Ҳакам биринчи бўлимга компенсация вақти қўшиб ўтирмади. Танаффус. Ҳозирча "Барселона" Мессининг ягона голи эвазига олдинда бормоқда
45'
Бурчакдан етказилган тўпга "Альмерия" футболчиси бош билан зарба берди. Браво тўпни эгаллади
44'
Жарима тўпидан кейин меҳмонлар бурчак тўпи ишлашди
43'
Маскерано сариқ карточка олди.
42'
"Альмерия" футболчиси Эдгар Мендес олис масофадан ноаниқ зарба йўллади
41'
Ракитичнинг чиройли узатмасидан кейин Педро бирга бир вазиятга чиқаётганди, аммо тўп ортда қолиб кетиши натижасида вазият йўққа чиқди
38'
Ўнг қанотдан жарима майдончасига етказилган узатмани "Альмерия" футболчиси бош билан дарвоза томон бурди. Браво тўпни эгаллаб олди
37'
Месси ўнг қанотдан бир ҳимоячидан ўтдию, аммо ўнг оёғида узатма беришни қойиллатмади
33'
ГООООООЛ! Лионель Месссиии, 1:0! Чиройли айланма зарба билан олис устунга тўпни жойлаб қўйди!
31'
Яхши комбинация, яхши зарба. Юқоридан етказилган узатмани Педро орқароқда очилган Хавига қолдирди. Ярим ҳимоячининг зарбасини Куэста қайтарди!
30'
Алвес бурчак тўпини ишлади
24'
Эҳҳҳ, Суарес ўнг томонда икки ҳимоячи орасидан ўтиб жарима майдончасига кирди ва... дарвозабон билан бирга бир вазиятда ноаниқ узатма берди. Вазият кўкка совурилди.
22'
Ўйиннинг 22-дақиқасига келиб илк фол қайд этилди. Бурчак тўпидан кейин қарши ҳужумга ўтаётган меҳмон футболчисини Адриано йиқитди
22'
"Барса" навбатдаги бурчак тўпига эга бўлди
18'
Педро чап томонда ўзига етказилган тўпни ерга туширмасдан дарвоза томон йўллади. Тўп олис устун олдидан ўтиб кетди
18'
Месси ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб келди, аммо на аниқ пас берди, на рақиб футболчиларни алдаб ўта олди...
15'
Вууууҳ! "Альмерия" футболчилари "Барселона" жарима майдончаси ичида яхши индивидуал маҳорат намойиш қилишди. Мендес бир ҳимоячини алдаб ўтиб Силвага узатма берди. Валлингтон йўллаган зарба олис устун ёнгинасидан ўтиб кетди! Гол уриш учун ўйиндаги энг хавфли вазият эди бу!
13'
Олис масофадан етказилган узатмадан кейин Суарес тўпни эгаллаб жарима майдончасига кирди ва зарба йўллади. Зарба ҳимоячига тўғри келди
13'
Алвеснинг узатмасидан кейин Месси 12-13 метрлардан бош билан зарба берди. Хулиан Куэста тўпни эгаллади
12'
Каталонияликлар жарима майдончасигача кириб келишмоқда, аммо "Альмерия" у ерда зич ўйин орқали хавфни бартараф этишмоқда
11'
Мессининг узатмасидан кейин чап қанотдан жарима майдончасига кирган Адриано тўпга ета олмади
8'
"Барса" ўйин бошидан босим уюштирмоқда
6'
"Барселона" учинчи марта бурчак тўпини ўйинга киритди. Суарес бош билан зарба берди. Ноаниқ
5'
Педро чап қанотда бир ҳимоячидан ўтди ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди
3'
Педро чап қанотдан жарима майдончасига кириб келди, аммо сўнгги паллада тўпни йўқотиб, ўзи йиқилди. Қоида бузилмади...
2'
"Барса" кўк-анорранг, меҳмонлар эса оқ-қизил рангли формада ўйнамоқда.
1'
Ўйин бошланди! Тўпни ўйинга "Альмерия" футболчилари киритиб беришди
'
"Камп Ноу" стадиони майдони майсасига "Барселона" ва "Альмерия" жамоалари чиқиб келишди.
'
Хайрли оқшом, қадрли футбол мухлислари! Ҳафтанинг ўртаси бўлишига қарамай, Ла лигада 30-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.