Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Испания Ла лигаси

31-тур, 11 апрель, соат 19:00. Бош ҳакам: Эрнандес Эрнандес

РЕАЛ МАДРИД

Криштиану Роналду (21)
Хавьер Эрнандес (31)
Хесе (83)

3 : 0

ЭЙБАР

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
13.Кейлор Навас (Д)
17.Альваро Арбелоа
02.Рафаель Варан
04.Серхио Рамос
12.Марсело
19.Лука Модрич
24.Асьер Ильяраменди
23.Иско
07.Криштиану Роналду
20.Хесе
14.Хавьер Эрнандес
  01.Хаби Ирурета (Д)
22.Рауль Навас
17.Дидак Вилья
16.Лильо
07.Андер Капа
23.Хавьер Лара
12.Борха Фернандес
14.Дани Гарсия
04.Тхема Анибарро
21.Саул Берйон
20.Ману дель Морал

Матн

'
Бугун режаларимиздан "Бёрнли" - "Арсенал" ва "Севилья" - "Барселона" ўйинларининг онлайн трансляцияси ҳам ўрин олган. Ўтказиб юборманг.
90+3'
Ўйин якунланди. "Реал" - "Эйбар" - 3:0.
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди
86'
Роналду чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва яқинида турган Искога тўпни берди. Иско йўллаган зарба рекошет ҳолатида дарвозабонга борди.
83'
ГОООООЛ! Хесе Родригес, 3:0! У бир ҳимоячини алдаб жарима майдончасига кирди ва олис бурчакни аниқ нишонга олди!
82'
Начо олис устун томон узатма берди. Тўп Роналдугача етиб бормади
80'
"Эйбар" ҳимоячиси Боатенг огоҳлантириш олди. Жарима зарбасини Роналду тепди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди. Бу Бэйлнинг нуқтаси эди аслида...
77'
"Эйбар"да ўзгариш бўлмоқда. Шунингдек, иккинчи бўлимда "Реал"да Модрич, Рамос ва Марсело ўрнига Лукас Силва, Пепе ва Начо туширилишди
73'
Ооҳоҳооҳоо! "Реал" жарима тўпини ўйинга киритди. Пепе олис устун яқинидан тўпни бош билан дарвоза олдига қайтарди. Чичатиро 5 метрдан оёқ билан зарба берди. Тўп дарвоза чизиғи устидан турган ҳимоячига тегиб, юқорига кўтарилиб кетди!
70'
"Эйбар" ҳужумчиси тўп учун курашда Пепенинг ортидан итарди ва ҳимоячи сакраганча Кейлор Наваснинг устига қулади. Ҳар иккала футболчига тиббий ёрдам кўрсатилди
70'
"Эйбар" футболчиси Пьоваккари бирга бир вазиятга чиқиб борди, аммо жарима майдончасига кирган зағоти сирпаниб йиқилиб тушиши оқибатида тўпни йўқотди...
68'
Арбелоа чап бурчакка яқин жойда ҳимоячидан тўпни олиб қўйди ва орқароқдаги Роналдуга узатди. Криштианунинг зарбасини Ирурета эгаллади
65'
Олис масофадан белгиланган жарима тўпни "Реал" жарима майдончасига етказилди. "Эйбар" футболчиси ўнг томонда тўпни ўзига бўйсундирди ва ўткир бурчак остида зарба йўллади. Кейлов Навас тўпни эгаллаб олди
60'
Техник сабаб туфайли трансляциямизда кичик узилиш юзага келди. Бунинг учун узр сўраймиз. Ўйинда ҳисоб ўзгармади, "Мадрид" 2:0 ҳисобида олдинда бормоқда
51'
Чичарито дублга эришиши мумкин эди, аммо унинг жуда яқин масофадан бош билан берган зарбаси бироз ноаниқ бўлди.
48'
Микель Аррубарена ҳавфли ўйин учун сариқ карточка олди!
47'
Иккинчи тайм кутилганидек мезбонлар ҳужуми билан бошланди....
46'
Иккинчи тайм бошланди!
45'
Ҳакам биринчи таймга вақт қўшиб бермади. Биринчи тайм тугади!
44'
Реал сафида Хесе анча яхши ўйнамоқда. У ажойиб тарзда рақиб ҳимоячисини алдаб ўтиб дарвоза томон зарба берди, аммо Ирурета жойида!
43'
Ируретага офарин. Эйбар дарвозабони Роналдунинг жарима майдони ичидан йўллаган кучли зарбасини қайтарди ва Роналдунинг дублга эришишига йўл қўймади....
41'
Меҳмонлар ҳимоячиси Дидак Вила Реалнинг қарши ҳужумини бошлаган Хесени очиқчасига тўхтатиб қолди ва сариқ карточка олди.
38'
Эйбар футболчилари кетма-кет бурчак тўпларини амалга оширишди, аммо бундан унумли фойдалана олишмади.
35'
Мезбонлар ҳужумкорликни оширмоқдалар. Марсело қанотдан жарима майдонига кирмасдан ҳаволатиб тўпни узатди, аммо анча ноаниқ.
31'
ГООООООЛ! Чичаритоооо! 2:0! Арбелоа ўнг қанотдан кўтариб берган тўпни бош билан олис бурчакка жойлади!
28'
"Эйбар" футболчилари тўпни назорат қилган ҳолда, мадридликларнинг темпини пасайтиришга ҳаракат қилишмоқда
23'
Вууууууҳ, Криштианууууу! Майдон марказидан берилган узатмадан сўнг Хесе ўнг қанотдан жарима майдончасига кирар-кирмас марказдан ёрдамга келган Роналдуга узатма берди. Офсайд йўқ, ҳаммаси жойида эди, аммо португалиялик футболчи тўпга ета олмади. АКс ҳолда дарвозанинг бўш қолган қисмини осонлик билан ишғол қиларди!... ва ўзининг Ла лигадаги голлари сонини 39тага етказарди...
21'
ГООООООЛ! Криштиану Роналду! 1:0! Дарвозагача 20 метрлардан жарима тўп белгиланди. Роналду мураккаб траектория орқали зарба йўллади. Дарвозабон зарбани қайтара олмади!
19'
Вууууууҳ! Бир вазиятнинг ўзида тўп тўсинга ва иккита устунга тегди! Бурчакдан етказилган тўпга Ромас яқин масофадан оёқ билан зарба берди. Тўп дарвозабоннинг қўлидан устунга тегиб, ортга қайтди. "Эйбар" қарши ҳужум бошламоқчи бўлганида Иско жарима майдончаси ташқарисида 17 метрдан зарба йўллади. Тўп яқин устунга тегди, чизиқ бўйлаб думалади, нариги устунга тегиб, майдонга қайтди ва Чичарито дарвозани ишғол қилди. Аммо Эрнандес офсайдда қолгани учун гол инобатга олинмади.
18'
Арбелоа тўхтатиб берган тўпни Роналду жарима майдончаси бурчагидан дарвоза томон кучли тарзда тепди. Тўп ҳимоячига тегиб майдонни тарк этди!
17'
Ўнг қанотдан етказилган узатмага Роналду "қайчи" услубида зарба беришга ҳаракат қилди, аммо тўп унинг оёғига тегмади. ҲИмоячилар қайтарган тўпни Ильяраменди дарвозага йўллади. Ноаниқ
15'
Искодан узатма қабул қилган Роналду жарима майдончаси чизиғи устидан зарба берди. Тўп ҳимоячига теккан ҳолда майдонни тарк этди
13'
"Эйбар" тўлиқ ҳимояланмоқда. Улар икки қаватли мудофаа чизиғини юзага келтиришган. "Реал" эса катта бўлмаган куч билан 3 очкони қўлга киритишга ҳаракат қилмоқда
9'
Меҳмонлар дастлабки бурчак зарбасини ишлашди. Тўп ўйинга киритилган пайтда "Эйбар" футболчиси ҳимоячини туртиб юборгани учун ўйин тўхтатилди
7'
Модрич навбатдаги бурчак тўпини ўйинга киритди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди ва "Эйбар" қарши ҳужумга ўтишга ҳаракат қилди
4'
Бурчакдан етказилган узатмага Варан оёқ билан зарба берди. Ҳимоячи яқин масофадан аниқ зарба йўллай олмади
3'
Иско чап томонда 2-3 футболчини алдаб ўтиб, марказ томон сурилди ва жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўп рекошет ҳолатида майдонни тарк этди
1'
Ўйинни оқлар бошлаб беришди.
'
"Реал" оқ, "Эйбар" кўк-қизил йўл-йўл рангли формада ҳаракат қилади
'
"Сантьяго Бернабеу" мухлислар билан деярли тўлган. Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда
'
Анчелотти Бенземага дам бериб, Хавьер Эрнандесни бошланғич таркибда майдонга туширишга қарор қилди. Кўрамиз, бу ўзгаришлар "Реал"нинг ўйинига қай даражада таъсир кўрсатар экан
'
Хабарингиз бор, "Райо Вальекано"га қарши ўйинда Роналду ҳам сариқ карточка олганди ва унинг огоҳлантиришлари сони 5тага етгани боис у бугунги ўйинни ўтказиб юбориши керак эди. "Мадрид" раҳбарияти апелляция берди ва жамоанинг талаби қаноатлантирилди. Бугун Криштиану жамоасига ёрдам бера олади
'
"Реал" ўз майдонида "Эйбар"ни қабул қилади. Мадридликлар таркибида бир нечта ўзгаришлар бор. Ўзгаришларнинг аксарияти асосан мажбурий характерга эга. Бэйл машғулотда жароҳат олган бўлса, Хамес ва Крооснинг сариқ карточкалари майдонга туша олишмайди. Шу боис, бугун бошқа ўйинчиларга имконият берилади
'
Испания чемпионатида 31-тур ўйинлари бошланмоқда
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.