Кириш Регистрация
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария 2-2 Реал Мадрид
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ - Индонезия
02/05 23:30 Челси - Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Англия Премьер-лигаси

32-тур, 11 апрель, соат 21:30

БЁРНЛИ

0 : 1

АРСЕНАЛ

Аарон Рэмси (12)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Том Хитон (Д)
05.Жейсон Шакелл
04.Майкл Дафф
02.Киран Триппьер
06.Бен Ми
37.Скотт Арфилд
14.Дэвид Жонс
10.Дэнни Ингз
09.Сэм Воукс
21.Жорж Бойд
30.Эшли Барнс
  13.Давид Оспина (Д)
06.Лоран Косельни
18.Начо Монреаль
39.Эктор Беллерин
04.Пер Мертезакер
19.Санти Касорла
11.Месут Ўзил
34.Франсис Коклен
16.Аарон Рэмзи
12.Оливье Жиру
17.Алексис Санчес
ЗАҲИРА
22.Мэтт Жилкс (Д)
25.Майкл Кин
11.Майкл Кайтли
15.Мэттью Тейлор
23.Стефен Уорд
20.Фредрик Ульвестад
19.Лукас Жуткиевич
  01.Войцех Шченсни (Д)
03.Киран Гиббс
21.Калум Чамберс
07.Томаш Росицки
20.Матьё Фламини
14.Тео Уолкотт
23.Данни Уэлбек
САРИҚ КАРТОЧКА
 
Бен Ми (23), Майкл Дафф (27)

Матн

90+3'
ЎЙИН ТУГАДИ!
90+3'
Арсенал эса, ўйиннинг сўнгги дақиқаларида вақт чўзишни ажойиб тарзда эпламоқда. Алексис Санчес ўрнига Калум Чэмберс майдонга тушди.
90+3'
Дэвид Джонс ўрнига Мэтью Тэйлор мезбонлар сафида майдонга тушди.
90+2'
Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Арсенал футболчилари бурчак тўпидан сўнг жуда чиройли тарзда вақт чўзишмоқда.
90'
Ўйинга уч дақиқа қўшиб берилди!
90'
Ўйинга уч дақиқа қўшиб берилди!
89'
Ўйиннинг сўнгги дақиқаларида Арсенал вақт чўзишга ҳаракат қилмоқда. Уэлбек қанотда фаол ҳаракат қилди ва бурчак тўпи ишлаб олди.
86'
Алексис Санчес жарима майдонига киришга ҳаракат қилди, аммо Шекелл унга имконият бермади ва чилилик футболчи унга нисбатан қоида бузишга мажбур бўлди.
83'
Майдонга тушиши билан Уэлбек анча фаол ҳаракат қилмоқда. Унинг жарима майдони ичкарисидан йўллаган зарбасига бироз ноаниқ бўлди!
81'
Бугунги ўйинда умуман кўринмаган Жиру ўрнига Дэнни Уэлбек майдонга туширилди.
78'
Рэмсининг 25 метрлардан йўллаган зарбаси Даффга тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди. Бурчак тўпи.
77'
Монреаль чап қанотдан жарима майдони ичкарисига кириб келди ва унга оширилган тўпга зарба беришга отланганида, рақиб ҳимоячиси унга ҳалақит қилди. Арсенал секин ҳужумга ўтмоқда.
73'
Арсенал сўнгги 10 дақиқада фақат ҳимояланди, энди эса ҳужум қилиш ўрнига майдон марказида тўпни назорат қилишга тушиб кетди!
73'
Арсенал сўнгги 10 дақиқада фақат ҳимояланди, энди эса ҳужум қилиш ўрнига майдон марказида тўпни назорат қилишга тушиб кетди!
70'
Дэнни Ингздан қайчи услубида ажйоиб зарба!!!! Чамаси 10 метрлардан Барнснинг ҳаволатиб узатган тўпидан сўнг Ингз қайчи услубида дарвозага зарба берди, аммо Оспина жойида!
66'
Оооо! Бернли аъзоси Жорж Бойд рақибини Зидан услубида алдаб жарима майдонига кириб келди, аммо Монреальга бу финт ўтмади!
63'
Мана вазият!!!! Арсенал ҳисобни 2:0га етаказиши, Рэмси эса дублини нишонлаши мумкин эди. Жарима майдони ичидаги бир нечта паслардан сўнг тўп Рэмсига келиб тушди, аммо унинг жуда яқин масофадан йўллаган зарбасини ҳимоячи қайтаришга улгурди.
62'
Бернли футболчиларининг қарши ҳужуми ҳам ҳавфли чиқди. Ми чап қанотдан ҳаволатиб жарима майдонига тўпни узатди, аммо Бельерин тўпга ҳаммадан биринчи бўлиб етиб келди. Ҳавф бартараф этилди!
57'
Алексис Санчесдан ажойиб зарба!! Бернли дарвозабони Хитон Санчеснинг 25 метрлардан йўллаган зарбасини қайтаришга эришди!
54'
Ўзил бурчак тўпини амалга оширди, аммо ҳаводаги курашларда Бернли рақибига имкон қолдирмаяптилар.
52'
Мезбонлар иккинчи бўлимда анча жонланишди. Улар анча фаол ва Арсенал жарима майдонига киришга ҳаракат қилмоқдалар.
49'
Иккинчи таймдаги илк ҳавфли вазият. Мезбонлар бурчак тўпиги амалга оширишди, тўп эса бир неча рикошетлардан сўнг Барнсга етиб келди, аммо унинг зарбасини Оспина қайтаришга эришди!!
47'
Иккинчи таймдаги илк ҳужум ҳам Арсенал футболчилари томонидан амалга оширилиди. Санчес-Касорла комбинациясини Бельерин муаваффақиятли якунлай олмади.
46'
Иккинчи тайм бошланди!
45+1'
Биринчи тайм тугади!
45'
Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди!
43'
Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида иккала жамоа аъзолари ҳам таваккал қилишга шошилишмаяпти ва асосан майдон марказида курашишмоқда.
41'
Тўпни назорат қилиш борасида Арсенал анча устунликка эга - 67%-33%
37'
Мезбонлар мана энди майдоннинг ярмидан ўтишга муваффақ бўлишди. Ингс ажойиб тарзда тўпни рақибиниг устидан ошириб жарима майдонига узатди, аммо унинг шериги сирпаниб тушди....
34'
Арсенал футболчилари рақиб майдонида тўпни яхши назорат қилишмоқда. Бир неча дақиқадан бери мезбонлар улардан тўпни олиб қўйишга ҳаракат қилишмоқда. Ҳозирча самарасиз! Арсенал тўпни назорат қилиш борасида фақат Барселонага ютқазса керак....
32'
Ўзилнинг ажойиб тўп ошириши шерикларига етиб бормади, Бен Ми чаққонлик қилиб тўпни эгаллаб олди..
29'
Ўйинда барчадан фаол ҳаракат қилаётган Алексис Санчес ҳужум пайтида Трипьерга нисбатан фол ишлатди..
27'
Майкл Дафф Бернли таркибида огоҳлантириш олган иккинчи футболчи бўлди!
25'
Касорлааааа, ҳисобни 2:0га етказиши мумкин эди, аммо унинг жарима тўпидан йўллаган зарбаси бир неча сантиметр ноаниқ бўлди!
23'
Бен Ми мезбонлар сафида огоҳлантирилди.
22'
Оспинадан ажойиб сэйв!! Триппьрнинг ажойиб жарима зарбасини Арсенал дарвозабони ажойиб сакраш билан қайтариб қолди. Ғаройиб реакция!
20'
Мезбонлар ҳам қараб туришмаяпти. Эшли Барнснинг 20 метрлардан йўллаган зарбасини Косьелни тўсиб қолди.
17'
Арсенал анча фаол ва ишончли ҳаракат қилмоқда. Алексис Санчес эса, деярли барча ҳужумларда энг фаол иштирок этаётган футболчи.
13'
Кетма-кет зарбалардан сўнг Рэмси дарвозабондан қайтган тўпни дарвозага жойлаб қўйди. Ўйин анча жонланди!
12'
ГОООЛ! Рэмси!! Арсенал ҳисобда олдинга чиқиб олди!
8'
Арсенал футболчилари ҳам мезбонларнинг ҳужумига қарши ҳужум билан жавоб беришди. Алексис Санчес жарима майдони ичидан тўпни юқорироқ тепиб юборди!
6'
Мана вазият! Бернли!!!! Учрашувда ҳисоб очилиши мумкин эди, Воукс деярли бирга-бир вазиятга чиқиб борди, аммо Арсенал дарвозабони Оспина рақиб футболчисига зарбе беришга имкон бермади ва тўпни чиқариб юборди!
4'
Меҳмонлар илк дақиқалардан ташаббусни ўз қўлларига олишди ва кетма-кет ҳужумлар уюштиришмоқда. Монреаль қанотдан жарима майдонига ҳаволатиб тўпни узатди, аммо ҳаводаги курашда мезбонлар яхшироқ ҳаракат қилишди.
2'
Ўйиннинг илк дақиқасидаёқ Арсенал жарима тўпи ишлаб олди, аммо Алексис Санчеснинг зарбасини Хитон қийинчиликсиз қайтарди.
1'
Учрашув бошланди!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.