Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Олий лига-2015

4-тур, 13 апрель, соат 16:00. Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Ўзбекистон)

ЛОКОМОТИВ

Темурхўжа Абдухолиқов (47-пен.)
Жасур О.Ҳасанов (54)
Руслан Корян (87)

3 : 0

БУНЁДКОР

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
12.Маъмур Икромов
3.Шавкат Муллажонов
8.Сардор Мирзаев
11.Темурхўжа Абдухолиқов
13.Лутфулла Тўраев
16.Жасур Ж. Ҳасанов
20.Ислом Тўхтахўжаев
22.Санжар Шоаҳмедов
28.Икром Алибоев
31.Неманья Яничич
77.Жасур О.Ҳасанов
  45.Акбар Тўраев
2.Акмал Шораҳмедов
7.Шакер Зуаги
9.Сато Минори
13.Иван Милошевич
16.Артём Филипосян
17.Достон Ҳамдамов
19.Забиҳилло Ўринбоев
21.Сардор Рашидов
27.Сардор Собирхўжаев
48.Акром Комилов
ЗАҲИРА
1.Игнатий Нестеров
7.Руслан Корян
10.Марат Бикмаев
17.Салим Мустафоев
18.Темур Кападзе
33.Олег Зотеев
99.Дамир Кояшевич
  1.Павел Бугало
4.Хайрулла Каримов
11.Мирзоҳид Ғофуров
15.Обид Жўрабоев
20.Самир Бекрич
29.Отабек Шукуров
39.Элдор Шомуродов
САРИҚ КАРТОЧКА
 
Сардор Собирхўжаев (47)
Артём Филипосян (51)
Элдор Шомуродов (61)
Сато Минори (86)
ҚИЗИЛ КАРТОЧКА
 
Элдор Шомуродов (65)

Матн

90+3'
Ўйин якунланди! "Локомотив" - "Бунёдкор" - 3:0. Изоҳга ҳожат йўқ!
90+2'
Минорига нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Рашидов жаримадан етказган узатма пайтда "Бунёдкор"нинг рақиб жарима майдончаси ичидаги барча футболчилари офсайдда қолишди. Темирйўлчиларга бирданига олдинга югуриб чиқиб кетишди
90'
Ўйинга 3 дақиқа қўшиб берилди
87'
ГОООООООЛ! Руслан Корян, 3:0! Кичик Ҳасанов жарима майдончасига пас бераётганида Акром Комилов рақибига нисбатан тик оёқ билан ўйнади. Тўп эса жарима майдончаси ичидаги Корянга боргани учун Эрматов ўйинни тўхтатмади. Руслан аниқ зарба билан дарвозани ишғол қилди!
86'
Сато Минори тўпсиз ҳаракатланаётган Алибоевни йиқитгани учун огоҳлантириш олди
84'
Руслан Корян яна офсайдда
82'
Қарши ҳужум пайтида Сардор Мирзаев ўнг қанотдан жарима майдончасига узатма берди. Корян яқин масофадан дарвозани ишғол қила олмади. Боз устига, у офсайдда қолган экан
80'
Қарши ҳужум пайтида Корян жарима майдончаси бурчагидан зарба йўллади. Тўп Филипосянга тегиб, майдонни тарк этди
76'
Шоаҳмедовнинг узатмасидан кейин кичик Жасур ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди, бир ҳимоячини алдади ва ўткир бурчак остида яқин масофадан чап оёқда муваффақиятсиз зарба йўллади...
74'
"Локомотив" ярим ҳимоячиси Икром Алибоев огоҳлантириш олди
72'
"Локомотив"да ўзгариш: Темурхўжа Абдухолиқов ўрнига Руслан Корян туширилди
72'
"Бунёдкор" ҳимоячилари қўпол хато қилишда давом этишмоқда. Уларнинг хатосидан сўнг Мирзаев жарима майдончасига узатма берди. Алибоев 9 метрлардан йўллаган зарба Кападзега тегиб майдонни тарк этди...
70'
Сардор Мирзаев жаримадан етказган тўпни Акбар Тўраев ушлаб олди
70'
Бурчакка яқин жойда катта Ҳасановга нисбатан ўйин қоидаси бузилди
67'
Вой, Акбар Тўраев! Ҳимоячи тўпни ўзига етказиб берган вазиятда у олдида турган Шоаҳмедовга тўпни ҳадя қилди. Санжар бундай совғани кутмаганди, тўп унинг оёғидан Акбарга борди ва дарвозабон уни эгаллаб олди
67'
Яничич ўйинни давом эттира олмади. Унинг ўрнига Салим Мустафоев майдонга туширилди
65'
Майдонга тушганига 10 дақиқа бўлган Элдор Шомуродов иккинчи сариқ карточкасини олиб, майдонни тарк этди. У Яничичга нисбатан тик оёқ билан чиқиб борди...
64'
"Бунёдкор"да учинчи ўзгариш: Достон Ҳамдамов ўрнига Отабек Шукуров туширилди
61'
"Бунёдкор" футболчиси Элдор Шомуродов сариқ карточка олди. Тўхтахўжаевни тепиб йиқитгани учун
60'
"Бунёдкор"да яна бир ўзгариш: Шакер Зуаги ўрнига Самир Бекрич тушди
59'
"Локомотив"да ўзгариш: Лутфулла Тўраев ўрнига Темур Кападзе туширилди
58'
Олис масофадан йўлланган зарбани Маъмур Икромов ушлаб олди
57'
"Локомотив" қарши ҳужумда ҳисобни йириктириши мумкин эди. Ўнг қанотдан тўп олис устун томонга ўтказилди. Катта Ҳасанов тўпни майдонда олиб қўйди ва Алибоевга етказди. Икром уч футболчидан ўтиб кетди ва деярли бирга бир вазиятда шерикларига пас бера олмади. Акбар тўпни эгаллаб олди!
55'
"Бунёдкор"да ўзгариш бўлди. Сардор Собирхўжаев ўрнига Элдор Шомуродов тушди
54'
ГОООООООЛ! Жасур Ҳасанов, 2:0! "Локомотив" футболчилари рақиб жарима майдончаси атрофида прессинг қўллашди ва Шораҳмедов жарима майдончаси ичида тўпни Ҳасановга олдириб қўйди. Катта Жасур бирга бир вазиятда дарвозани ишғол қилди!
53'
"Локомотив" бурчак тўпи ишлади
51'
Артём Филипосян огоҳлантирилди. Лутфулла Тўраевга нисбатан ишлатилган қўполлик учун. Ярим ҳимоячига майдонда тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
47'
Пенальти сабаб бўлган қоидабузарлик учун "Бунёдкор" таянч ярим ҳимоячиси Сардор Собирхўжаев огоҳлантирилди
47'
ГООООООЛ! Темурхўжа Абдухолиқов дарвозабонни алдай олди! 1:0!
47'
"Бунёдкор" дарвозасига пенальти! Алибоевни Собирхўжаев жарима майдончаси ичида чалди!
46'
Иккинчи бўлим бошланди!
'
Ҳозирча ҳисоб очилмади. Ўйин айнан ҳисобга мос бўлмоқда. Ўйин бироз зерикарли. Жамоалар ёпиқ ўйнашмоқда. Ҳеч ким таваккат қилишни истамаяпти
45'
Эрматов биринчи бўлимга қўшимча вақт белгиламади. Танаффус
45'
"Локо" қарши ҳужумга ўтаётганида Абдухолиқов офсайдда қолди
41'
Собирхўжаев чиройли тарзда Рашидовни тўп билан таъминлаганди, аммо Сардор офсайдда деб топилди...
40'
Шоаҳмедов майдон марказида Собирхўжаев ўтиб кетиб, олдинга юрди ва зарба берди. Аммо зарба секин чиқди
39'
Хавфли вазият! Сардор Мирзаевнинг ўнг қанотдан етказган тўпни Темурхўжа дарвоза яқинида тўхтатди ва зарба берди. Тўп рекошет ҳолатида устун ёнидан ўтиб кетди!
37'
Чапақай Ҳасанов ўз қанотидан олдинга ўтди, аммо узатма беришни қойиллатмади
35'
Темурхўжа жарима майдончаси чизиғи устида йўллаган зарба ҳимоячидан майдонни тарк этди. Тўп бурчакдан етказилганидан кейин Лутфулла яқин масофадан бош билан зарба бера олмай қолди.
33'
Кичик Ҳасанов ўнг қанотдан етказган тўпни ҳимоячилар майдон ташқарисига қайтаришди. Такрорий ҳужум пайтида тўп чап қанотдаги Жасурга етказилди. У Шораҳмедовни алдаб, ўнг оёқда зарба берди. Тўп ҳимоячига тегиб қайтди
30'
Рашидов жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарба дарвоза устидан ўтиб кетди
30'
"Локомотив" бурчак тўпини ўйинга киритди. Акбар мушт билан тўпни уриб юборди
28'
Темирйўлчилар яхши ҳужум ташкил қилишди. Катта Ҳасанов жарима майдончасида очилган Темурхўжаев пас билан таъминлади. Аммо ҳужумчи шерикларига аниқ узатма бера олмади
27'
Филипосян ҳимоя чизиғидан туриб чап қанотдан олдинга ўтаётган Рашидов томон узатма берди. Сардор тўпга ета олмади
25'
Эҳҳҳҳҳ, Достоооон! Меҳмонлар тезкор ҳужум ташкил қилишди: Рашидов чап қанотдан тўп билан жарима майдончасига кириб борди ва олис устун томонда очилган Ҳамдамовга узатма берди. Достон ўткир бурчак остида дарвозани ишғол қила олмади
23'
Кичик Ҳасановнинг ўнг қанотдан узатмасига Темурхўжа ета олмади. Шундан сўнг Шораҳмедов тўпни жарима майдончасидан узоқлаштирди
22'
"Бунёдкор" яхши ҳужум ташкил қилди. Тўп чап қанотда жарима майдончаси чизиғи устида очилган Ўринбоевга етказилди. Забиҳиллонинг зарбасини Икромов иккинчи уринишда эгаллаб олди
20'
Абдухолиқов "Бунёдкор" футболчисига нисбатан фол ишлатди. Эрматов уни оғзаки огоҳлантирди
19'
"Қалдирғочлар" майдон эгалари дарвозасига яқинида тўпни олиб қўйишди, аммо имкониятдан фойдалана олишмади. Ўринбоев офсайдда қолди
17'
Бурчакдан етказилган тўпни Акбар Тўраев эгаллаб олди
16'
"Локо" қарши ҳужумда бурчак тўпи ишлади
15'
Жарима майдончасига кирган Рашидовни тўп билан таъминлашди, аммо Сардор офсайдда қолганди
13'
Дастлабки хавфли вазият! "Бунёдкор" футболчилари мезбонлар жарима майдончаси атрофида тўпни эгаллаб олишди. Сато жарима майдончаси чизиғи устида очилган Ҳамдамовни зарбавор вазиятга чиқарди. Достоннинг зарбаси тўғри Маъмур Икромовга борди
12'
Икром Алибоев 20 метрлардан ноаниқ зарба йўллади
11'
Сардор Мирзаевнинг бурчакдан узатмаси муваффақиятсиз чиқди: Тўп қарама-қарши томондан майдонни тарк этди
10'
Тўп билан кўпроқ мезбонлар бўлишмоқда. Улар ҳозир бурчак тўпи ишлашди
6'
Лутфулла Тўраев 22 метрлардан зарба йўллади. Тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди
5'
Ислом Тўхтахўжев йўллаган зарба дарвоза устидан ўтиб кетди
4'
Милошевич катта Ҳасановни йиқитди. Даврозагача 26 метрлар...
3'
"Бунёдкор" чап қанотдан ҳужум ташкил қилишга ҳаракат қилди. Собирхўжаевнинг узатмасига Ҳамдамов ета олмади
1'
Рашидовнинг жаримадан зарбаси ўта ва ўта ноаниқ бўлди
1'
Катта Ҳасанов Рашидовга нисбатан ўйин қоидасини бузди
1'
Ўйин бошланди!
'
Ўйинни "Бунёдкор" бошлаб берадиган бўлди
15:59'
Диққат, жамоалар ва ҳакамлар майдонга чиқиб келишмоқда.
'
"Локомотив" стадионида бугун мухлислар унчалик кўп эмас. Тахминан 2 минг атрофида ишқибоз ташриф буюрган
'
Футболчилар машқларни якунлаб, кийинишхонасига йўл олишди. Майдонга эса сув сепилмоқда.
'
Бугун "Локомотив" оқ, "Бунёдкор" эса тўқ кўк рангли формада ҳаракат қилади
'
"Локомотив" стадиони майсаси идеал ҳолатда. Ям-яшил гилам деса ҳам бўлади. Об-ҳаво ҳам ёмон эмас. Ҳаво сал димроқ ва иссиқроқ, бироқ енгил шабада ҳам эсиб турибди. Ўйин учун барча нарса муҳайё. Жамоалардан чиройли ўйин талаб қилинади холос
'
Айни дамда "Локомотив" ва "Бунёдкор" футболчилари майдонда чигалёзди машқларини ўтказишмоқда. Ҳакамлар эса бундай машғулотни ўтказиб, кийиниш хонасига йўл олишди
'
"Локомотив" стадионининг матбуот ложасидан матнли онлайн трансляцияни бошлаймиз
'
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ҚАДРЛИ ФУТБОЛ МУХЛИСЛАРИ
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.