Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Европа чемпионлар лигаси

Чорак финал, 15 апрель, соат 23:45. Бош ҳакам: Марк Клаттенбург (Англия)

ПСЖ

Грегори ван дер Виль (82)

1 : 3

БАРСЕЛОНА

Неймар (18)
Луис Суарес (67, 79)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
30.Салваторе Сиригу (Д)
02.Тиаго Силва
05.Маркиньос
17.Максвелл
23.Грегори ван дер Виль
04.Йоан Кабай
14.Блез Матюйди
25.Адриен Рабиот
27.Хавьер Пасторе
22.Эсекьель Лавесси
09.Эдинсон Кавани
  01.Марк-Андре тер Штеген (Д)
02.Мартин Монтойя
03.Жерар Пике
18.Хорди Альба
04.Иван Ракитич
05.Серхио Бускетс
08.Андрес Иньеста
14.Хавьер Маскерано
11.Неймар
09.Луис Суарес
10.Лионель Месси
ЗАҲИРА
01.Николя Дюше (Д)
32.Давид Луис
34.Преснил Кимпемб
06.Зумана Камара
21.Лукас Динь
07.Лукас
15.Жан-Кристоф Баэбек
  13.Клаудио Браво (Д)
24.Жереми Матье
15.Марк Бартра
21.Адриано
06.Хави Эрнандес
12.Рафинья
07.Педро Родригес
САРИҚ КАРТОЧКА
Кабай (38)
 
Пике (32)
Месси (54)

Матн

'
Эътиборингиз учун раҳмат!
90+3'
Ўйин якунланди. "ПСЖ" - "Барселона" - 1:3! Каталонияликлар деярли ярим финалда. ПСЖ жавоб ўйинида 3та гол уриши керак. Бу эса осон иш эмаслигини уларнинг ўзлари ҳам тушуниб туришибди
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди
90'
Пасторе Адрианога нисбатан ўйин қоидасини бузди. 25 метрлардан белгиланган жарима зарбаси Месси олис бурчак томон тепди. Сиригу зарбани қайтарди!
89'
Эҳҳҳҳҳ, Париииииииж! Қарши ҳужум мезбонлар 3 марта зарба йўллашди. Каванининг кучли зарбаси йўлига Матьё ғов бўлди! Жереми хатосини тўғирлади!
87'
Адриано жарима майдончаси ўнг бурчагидан ҳаволатиб узатма берди. Месси дарвоза олдида бош билан зарба беришга чоғланаётганида Маркиньос бир амаллаб тўп йўналишини ўзгартира олди
85'
"Барса" Месси иштирокида яхши ҳужум ташкил қилишди. Лео йўл-йўлакай Маскерано ва Суарес билан "девор" ўйнаб олди ва жарима майдончасига кириб, олис устун томон узатма берди. Ҳимоячилар унинг мақсадини тушиниб қолишди...
82'
Вууууҳ! ГОООООЛ! "Барселона"нинг франциялик футболчиси Жереми Матьё ўз дарвозасига гол уриб қўйди! Оддий вазиятда гол. Ван дер Виль жарима майдончасига бурчагидан зарба йўллади. Тўп Матьёнинг оёғидан тўрга бориб тушди.
79'
ГООООООООЛ! Луииисс Суареееесссс! 0:3! Маскеранонинг узатмасидан кейин Луис тўпни эгаллади, Давид Луизнинг оёқлари орасида тўпни яна бир марта олиб ўтди ва бирга бир вазиятда жарима майдончаси чизиғи устидан айланма зарба йўллади, тўпни "тўққизлик"ка жойлади! Дубль!
77'
Каталонияликлар чиройли финтлар орқали ҳужумлар ташкил қилишди. Мессининг узатмасидан кейин Суарес жарима майдончасига кирди, аммо ҳимоячи тўпни яхши қўриқлади ва Сиригу тўпни қўлга олди
75'
Жарима майдончасига чапдан кирган Матюйдига узатма бериди. Блез дарвозабон майончасига тўпни етказди. Пике тўпни қайтарди.
74'
"Барса"да ўзгариш: Ракитич майдонни тарк этди, Жереми Матьё туширилди
73'
Оҳоҳоо, Месси! Жуда чиройли дриблинг! Уч ҳимоячидан ўтиб кетди, аммо сўнгги зарба ноаниқ бўлди!
73'
Оҳоҳоо, Месси! Жуда чиройли дриблинг! Уч ҳимоячидан ўтиб кетди, аммо сўнгги зарба ноаниқ бўлди!
70'
Вуууууҳ, Каванииии! Бурчакдан етказилган тўпни ҳимоячилар қайтаришди ва Кавани 12 метрлардан жуда кучли ва аниқ зарба йўллади. Тер Штеген катта маҳорат билан тўпни қайтарди!
67'
ГООООООООЛЛЛ!!!! Суарееес, 0:2! Луис ўнг қанотда Давид Луизнинг оёқлари орасидан тўпни олиб ўтди, икки ҳимоячига тўпни эгаллаш имконини бермади ҳамда яқин бурчакка зарба берди. Тўп Сиригунинг қўлига тегиб, тўрга бориб тушди!
66'
Месси майдон марказидан Неймарни бирга бир вазиятга чиқарди, аммо бразилиялик футболчи бироз офсайдда қолган экан
65'
"ПСЖ"да ўзгариш: Рабиот ўрнига Лукас туширилди
64'
"Барса" хавфли қарши ҳужумга ўтди. Месси чапдан олдинга ўтган Неймарни тўп билан таъминлади. Аммо у очилган Суаресга узатма бера олмади. Тўп ҳимоячидан ўтмади
61'
Месси Хавига тўпни бериб, ўзи жарима майдончасига кирди, аммо ўзига етказилган узатмани эгаллай олмади
58'
ПСЖ қарши ҳужумга жуда тез ўтди. Тўрт нафар мезбон футболчиси "Барса"нинг 3 ҳимоячисига қарши чиқиб бориб, имкониятдан фойдалана олмади!
54'
Мессига сариқ карточка берилди. У Маркиньоснинг оёғини босиб олди.
53'
Иньеста ўрнига Хави тушди. Сардорлик боғичи Хавининг билагига тақилди
52'
Иньеста жароҳат олди. Уни замбилда майдондан олиб чиқиб кетишмоқда. Хави майдонга тушишга тайёрланмоқда
51'
Адриен Рабиот жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллашга муваффақ бўлди. "Барса" посбони тўпни эгаллаб олди
49'
Пасторе жарима майдончаси бурчагидан дарвозабон учун ноқулай зарба йўллади. Ерга тегиб сакраб кўлган тўпни Тер Штеген ён томонга уриб юборди
48'
Тайм бошида каталонияликлар тўпни назорат қилиб туришди ва ПСЖ кескин ҳужумга ўтди. Меҳмонлар жарима майдончаси чизиғи устида Пасторедан тўпни олиб қўйишди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+2'
Биринчи бўлим якунланди. "ПСЖ" - "Барселона" - 0:1. Танаффус.
45+1'
ПСЖ бурчак тўпини ўйинга киритди, ҳимоячилардан бири бош билан тўпни қайтарди. Олис устун томон яна узатма берилди ва Кавани чалқанча услубда ноаниқ зарба йўллади, боз устига, у офсайдда қолганди
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
43'
Давид Луиз ҳимояда Луис Суаресга тўпни олдириб қўйди. Унинг бахтига бошқа жамоадошлари ёрдамга етиб келишди. Уругвайлик ҳужумчи эса жарима майдончаси бурчагидан олис бурчакни ишғол қилмоқчи бўлди. Бу тўпни эгаллаш Сиригуга қийинчилик туғдирмади
42'
ПСЖ бурчак тўпини ўйинга киритди. Тер Штеген мушт билан уриб юборди
38'
Йоан Кабай огоҳлантирилди. Майдон марказида Иньестага нисбатан қўпол ўйнади
36'
Месси чап томондан жарима майдончасига кириб келди ва орқароқда очилган Иньестга тўпни етказди. Ярим ҳимоячи томонидан ҳимоячиларни чалғитиб берилган пасини Неймар эгаллай олмади...
34'
Месси майдон марказидан узун пас билан чапдан олдинга ўтаётган Неймарга тўпни узатди. Бразилиялик футболчи тўпга ета олмади
32'
Пикега сариқ карточка кўрсатилди. Йоан Кабай ундан ўтиб кетмоқчи бўлганида ҳимоячи гавдаси билан рақибни тўхтатишга мажбур бўлди
29'
Вууууҳ! "ПСЖ" ажойиб қарши ҳужум ташкил қилди. Матюди чапдан олдинга ўтди ва марказ бўйлаб ёрдамга келган Каванига узатма берди. Аммо у тўпни Маскеранодан ўтказа олмади, акс ҳолда Пасторе бирга бир вазиятга чиқиб кетарди!
26'
Неймар ўз қанотида рақибларни алдаб, жарима майдончасига кирди ва яқин бурчакка зарба берди. Сиригу тўпни эгаллаб олди.
21'
ПСЖда ўзгариш: Тиагу Силва ўрнига Давид Луиз туширилди. Мезбонлар сардори жароҳат олди шекилли
18'
ГООООООООЛ! Неймаааар! 0:1! Бускетс майдон марказида тўпни олиб қўйди ва ётган жойида Иньестага пас берди. Андреас тезда олдинга ўтаётган Мессини тўп билан таъминлади ва Лео чап қанотдан жарима майдончасига кираётган Неймарни бирга бир вазиятга чиқариб юборди. Бразилиялик футболчи ПСЖ дарвозабонини доғда қолдира олди!
16'
ПСЖ жарима майдончаси ичида Ракитич ҳаводаги кураш учун кураш олиб борди ва унда ютиб чиқди, Неймарнинг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди!
14'
Вуууууууҳ! Мессссссиии! Суарес чап қанотдан Леога узатма берди. Месси жарима майдончаси чизиғи устидан чап оёқда зарба берди. Тўп устунга тегиб қайтди!
10'
Неймар-Месси-Альба учбурчак комбинация ташкил қилишди. Ҳимоячи томонидан жарима майдончаси ичида қайтарилган тўп Хордига тегиб майдонни тарк этди
8'
Оҳо! ПСЖ жуда яхши ҳужум ташкил қилди. Матюйди чап қанотдан жарима майдончаси кирди ва марказроққа пас берди. Пасторе зарба бермоқчи бўлди, аммо тўп унинг оёғига тегмай қолди.
6'
Тўп назорати каталонияликлар томонида
5'
Альба чап қанотдан жарима майдончаси яқинига узатма берди. Ҳимоячи тўпни қайтарди. Хорди тўп учун кураш олиб борди ва йиқилди. Ҳеч нарса бўлгани йўқ
1'
Дастлабки ҳужумни "Барса" ташкил қилди. Месси жамоадошига тўпни етказиб, ўзи жарима майдончасига кирмоқчи бўлганида, тўп ҳимоячидан ўтмай қолди
1'
ЎЙИН БОШЛАНДИ! Тўпни ўйинга ПСЖ киритиб берди
23:43'
Жамоалар майдонда саф тортишди. ЕЧЛ мадҳияси янграмоқда...
23:40'
"ПСЖ" бугун ўзининг тўқ кўк рангли, "Барселона" эса сариқ рангли формада ўйнайди. Футболчилар стадионнинг майдонга чиқиш йўлакчасида йиғилишмоқда
23:35'
"Парк де Пренс" стадиони ўйин олдидан суғорилмоқда
23:25'
Ўйин бошланишига 20 дақиқа бор. Жамоаларда таркиб бўйича биттадан йўқотиш бор. Парижликлар Иброҳимович ёрдам бера олмаса, Дани Алвес дисквалификация туфайли ўйинни ўтказиб юбормоқда
23:24'
Европа чемпионлар лигаси чорак финал ўйинларидан матнли онлайн трансляцияларни давом эттирамиз. Бугун эътиборни "ПСЖ" ва "Барселона" жамолари ўртасидаги баҳсга қаратамиз
23:23'
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ҚАДРЛИ ФУТБОЛ МУХЛИСЛАРИ!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.