Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Олий лига-2015

5-тур, 16 апрель, соат 16:00

ДИНАМО

0 : 1

ЛОКОМОТИВ

Марат Бикмаев (79)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
15.Муҳиддин Худоёров
4.Бунёд Исроилов
6.Максимилиан Фомин
7.Отабек Зокиров
9.Павел Смоляченко
10.Азиз Ибрагимов
16.Акмал Холмуродов
19.Ислом Шарипов
26.Комил Шарофуддинов
33.Николай Чипев
55.Аваз Агалиев
  1.Игнатий Нестеров
3.Шавкат Муллажонов
7.Руслан Корян
10.Марат Бикмаев
17.Салим Мустафоев
18.Темур Кападзе
20.Ислом Тўхтахўжаев
24.Иброҳим Раҳимов
28.Икром Алибоев
33.Олег Зотеев
99.Дамир Кояшевич
ЗАҲИРА
Андрей Мельничук
Ильдар Маматказин
Александр Болиян
17.Жасур Азимов
22.Муроджон Тўйчибоев
23.Темур Шарипов
29.Маъруф Муродов
  30.Сардор Қобулжонов
4.Бобур Йўлдошев
8.Сардор Мирзаев
11.Темурхўжа Абдухолиқов
13.Лутфулла Тўраев
16.Жасур Ҳасанов (кичик)
77.Жасур Ҳасанов (катта).
САРИҚ КАРТОЧКА
 
Игнатий Нестеров (12)

Матн

'
Бугун "Динамо" дарвозабони Муҳиддин Худоёров ажойиб ўйин кўрсатганини таъкидлаш лозим. Акс ҳолда ҳисоб йирик кўриниш олиши мумкин эди
90+3'
Ўйин якунланди. "Локомотив" Самарқандда қийин ғалабани қўлга киритди
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди.
90'
Бунёд Исроилов сариқ карточка олди. "Локомотив" жарима майдончаси яқинида жарима зарбасини тепади
88'
Алибоевнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини яна дарвозабон қайтарди
86'
"Локомотив" ҳужум ташкил қилди ва яна бир бурчак тўпи ишлади
85'
Марат Бикмаев ҳужумда Фоминга қарши фол ишлатди
83'
"Динамо"да ўзгариш: Отабек Зокиров ўрнига Мурод Тўйчибоев туширилди
79'
ГОООЛ! Марат Бикмаев, 0:1! Тўраевдан узатма қабул қилган Раҳимов ўнг қанотдан жуда қулай па берди. Марат Бикмаев деярли бўш дарвозани бош билан ишғол қилди
77'
"Динамо"да ўзгариш: Комил Шарофетдинов ўрнига Темур Шарипов туширилди
75'
Темирйўлчилар жуда кўп имкониятлардан фойдалана олишмаяпти. Уларга омад етишмаяпти
73'
Бурчакдан етказилган узатмага Бикмаев зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
72'
Вууууууҳ, Муҳиддин Худоёровдан ажойиб сэйв! Алибоев йўллаган зарба рекошет ҳолатида "Динамо" дарвозаси бурчагига бораётганди!
71'
Олег Зотеев ўрнига катта Жасур Ҳасанов туширилди
71'
"Локомотив" ўйинга киритган бурчак тўпини мезбонлар қайтаришди
70'
"Динамо"да ўзгариш: Ислом Шарипов ўрнига Маъруф Муродов туширилди
69'
"Локомотив"да ўзгариш: Руслан Корян ўрнига Темурхўжа Абдухолиқов тушди
68'
Коряннинг кучли зарбасини "Динамо" дарвозабони қийинчилик билан қайтарди! Ажойиб ўйин бўлмоқда, кетма-кет ҳужумлар
66'
"Динамо"да зўр имконият, қарши ҳужумда Николай Чипев канотдан узатилган тўпни тўхтатмасдан дарвозага йўллади. Нестеров қийинчилик билан қайтарди
62'
Вуууууҳ! Бикмаевнинг боши билан берган зарбасини Худоёров аввал қайтарди, аммо қўлидан чиқиб кетиб, кейин чизиқ устида қайтарди, зўр имконият эди!
58'
Павел Смоляченко зўр пас билан Ибрагимовни қулай вазиятга чиқарди, аммо ҳужумчи яна рақибларни алдашга киришиб кетди ва ҳужум йўққа чиқди
57'
"Локомотив"да ўзгариш: Дамир Кояшевич ўрнига Лутфулла Тўраев туширилди
56'
"Динамо" футболчилари ҳам ҳужумга тез-тез ўтиб туришибди, аммо ҳужумчиларга аниқлик етишмаяпти
54'
Олег Зотеев олис масофадан зарба йўллашга ҳаракат қилди. Тўп йўлига ҳимоячи ғов бўлди
53'
Энди "Динамо"да яхши имконият! Қанотдан етказилган узатмага Ибрагимов бироз ета олмади. Акс ҳолда Азиз жуда қулай вазиятга чиқаётганди...
51'
Салим Мустафоев чап қанотдан узатма берди. Бикмаев бош билан зарба йўллади, аммо тўп дарвоза устидан ўтиб кетди!
49'
Вуууууҳ! "Локо"да хавфли вазият! Дамир Кояшевич бирйўла 4-5та футболчини алдаб ўтди, аммо зарба беришга ҳимоячи халақит қилиб қолди.
46'
Иккинчи бўлим бошидан Абрамов жамоаси олдинга ўтди. Фомин Зотеевга эркин ўйнаш имконини бермади
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45'
Биринчи бўлим якунланди. Танаффус. Ҳозирча "Динамо" - "Локомотив" - 0:0
45'
Корян ва Бикмаев ўзаро комбинация уюштирди, якунда "Локо" бурчак тўпи ишлаб олди
43'
Азиз Ибрагимов офсайдда қолди
42'
Хавфли вазият! Қанотдан етказилган узатмани Бикмаев ўтказиб юбориши натижасида Олег Зотеев дарвозабон қаршисида ёлғиз қолди. Аммо унинг йўллаган зарбаси дарвоза устдан ўтиб кетди!
38'
"Динамо" узун паслар орқали ҳимоядан чиқиб, қарши ҳужумга ўтиш услубида ҳаракат қилишда давом этмоқда
35'
Коряннинг кучли зарбаси ўхшамади, устунлик "Локо" томонида
29'
"Динамо"да яна бир қарши ҳужум. Азиз Ибрагимов қанотдан тезкорлик билан қочиб кетди, аммо ҳимоячи унга зарба беришга имкон бермади.
28'
"Локомотив" сўнгги 2 дақиқада майдон марказини ва тўп назоратини ўз томонига олди
25'
Алибоевнинг 25 метрлардан кучли зарбаси бироз ноаниқ бўлди
23'
Ўйин юқори тезликда ўтмоқда, иккала жамоа ҳам тинмай ҳужум уюштирмоқда
21'
Бурчакдан етказилган узатмани динамочилар қайтаришди
20'
Энди Алибоевнинг узатмасидан кейин Кояшевич бирга бир вазиятга чиқиб, дарвозани ишғол қила олмади. Зарбани ҳимоячи қайтариб қолди. Бурчак тўпи
16'
"Динамо"ни қарши хужумлари жуда хавфли бўлмоқда. Узоқ масофадан ҳимоячилар ҳужумчиларга тўпни ҳаволатиб оширмоқда. Шундай узатмалардан кейин мезбонлар икки марта қулай вазиятга эга бўлишди. Аммо Азиз Ибрагимов ва Ислом Шарипов аниқ ҳаракат қила олишмади...
13'
"Динамо" ҳужумчиси Нестеровни алдаб ўтаётган чоғида тўпни қаттиқрок тепиб юборгани ва унинг тўпга етиб бориши сўроқ остида қолгани боис балки унга қизил карточка бермагандир, кеча Нойер майдондан четлатилмаганидек...
12'
Ўйиннинг 12-дақиқасида "темирйўлчилар" дарвозаси олдида эътиборга молик вазият юзага келди. "Динамо" футболчиси қарши ҳужум пайтида Нестеров билан бирга бир вазиятга чиқди. Игнатий жарима майдончасини ташлаб чиқди ва ўзидан ўтиб кетаётган ҳужумчини йиқитди. Ҳакам эса фақат сариқ карточка ва жарима зарбаси билан чекланди
1'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Самарқандда бўлиб ўтаётган "Динамо" ва "Локомотив" жамоалари ўртасидаги ўйиндан матнли онлайн трансляцияни бироз кечроқ бўлсада бошлаймиз
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.