Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси - Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Испания Ла лигаси

32-тур, 18 апрель, соат 19:00. Бош ҳакам: Гонсалес Гонсалес

БАРСЕЛОНА

Луис Суарес (2)
Лионель Месси (90+4)

2 : 0

ВАЛЕНСИЯ

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
13.Клаудио Браво (Д)
03.Жерар Пике
24.Жереми Матьё
21.Адриано
22.Дани Алвес
05.Серхио Бускетс
06.Хави Эрнандес
14.Хавьер Маскерано
10.Лионель Месси
09.Луис Суарес
11.Неймар
  01.Диего Алвес (Д)
05.Шкодран Мустафи
23.Николас Отаменди
06.Лукас Орбан
19.Антонио Барраган
21.Андре Гомес
08.Софьян Фегули
10.Даниэль Парехо
18.Хави Фуэго
09.Пако Алькасер
17.Родриго
ЗАҲИРА
01.Марк-Андре тер Штеген (Д)
15.Марк Бартра
18.Хорди Альба
12.Рафинья
20.Серхи Роберто
04.Иван Ракитич
07.Педро Родригес
  13.Иоэл (Д)
03.Рубен Везо
31.Хосе Гайя
02.Жоао Кансело
04.Филипе
20.Родриго Де Поль
07.Альваро Негредо
САРИҚ КАРТОЧКА
 
Хави Фуэго (30)

Матн

90+4'
Валенсияликлар сўнгги ҳужумни ташкил қилиш учун бутун жамоа бўлиб олдинга ўтиб кетишди. Улар рақиб жарима майдончаси атрофида тўпни йўқотишди. Натижада Месси бирга бир вазиятга чиқиб кетди ва ҳисобни 2:0га етказди! Ғалаба! Ўйин якунланди. Каталонияликлар муҳим ғалабани қўлга киритишди. Месси эса "Барселона" сафидаги ўзининг 400-голини киритди!
90+4'
ГОООООООООЛ! Лионель Мессссиииии, 2:0!
90+3'
"Барселона" бурчак тўпини ўша жой яқин жойдан ўйинга киритди. Мессига нисбатан фол ишлатилди. Шу тариқа мезбонлар 2 дақиқани ютишга муваффақ бўлишди. Сўнгги 60 сония
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.
90'
"Валенсия"нинг қарши ҳужумини Маскерано тўхтатди, қоида бузмаган ҳолда. Аксинча, унга нисбатан қоидани бузишди
88'
Вуууууҳ! Каталонияликларнинг ҳужуми чапдан ўнгга қараб Неймар-Месси-Педро йўналишида ривожланди. Педронинг зарбаси рекошет ҳолатида дарвоза тўрига ён томондан келиб тегди
86'
"Барселона" яхши имкониятдан фойдалана олмади. Мессидан тўпни ўнг қанотда қабул қилган Педро нариги устун томон узатма берди. Неймар тўпга ета олмади. Шундан кейин ҳам Месси яна 2 марта жарима майдончаси атрофида ҳимоячилардан ўтиб кета олмади.
83'
Неймар ўнг томондан марказ томон сурилди ва жарима майдончасига чап томондан кирган Неймарга пас берди. Бразилиялик футболчи Леонинг ўзига қайта узатма бераётганида тўп ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди. Бурчак тўпи
80'
Мустафий огоҳлантириш олди. У ўзидан ўтиб кетаётган Неймарни очиқчасига тўхтатди. Акс ҳолда Неймар бирга бир вазиятга чиқиб кетарди.
78'
Месси майдон марказида тўпни эгаллаб олди ва қарши ҳужумга ўтди, аммо икки ҳимоячининг орасидан ўта олмади, жарима майдончасига кира олмади
77'
Иван Ракитив тактик фол эвазига меҳмонларнинг қарши ҳужумини тўхтатди ва сариқ карточка олди
74'
"Валенсия"да ўзгариш: Пако Алькасера ўрнига Альваро Негредо туширилди.
72'
"Барса" тщпни назорат қилмоқда, рақибни қарши ҳужумда ушлашга ҳааркат қилмоқда
68'
"Валенсия"да ўзгариш: Суфён Фегулий ўрнига Жоао Кансело туширилди.
67'
"Валенсия" футболчиси Отаменди сариқ карточка олди. Ҳакамга кескин эътироз билдиргани учун
66'
"Барселона"да ўзгариш бўлди. Луис Суарес майдонни тарк этди. Унинг ўрнига ўйинни Педро давом эттиради
64'
Вуууууууҳ! Мессини шундоққина жарима майдончаси бурчагида чалиб йиқитишди. Лео йўллаган зарба дарвоза тўсинига тегиб, юқорига кўтарилиб кетди!
61'
Суарес офсайдда қолди. Офсайдлар бўйича - 3:3.
61'
Суарес офсайдда қолди. Офсайдлар бўйича - 3:3.
59'
"Валенсия" чап қанотдан жарима тўпини ўйинга киритди. Жарима майдончасига етказилган узатмни Бускетс бош билан қайтарди.
58'
"Валенсия" бурчак тўпини ўйинга киритди. Тўп ҳеч кимга тегмасдан қарама-қарши қанотдан майдонни тарк этди
58'
"Валенсия" бурчак тўпини ўйинга киритди. Тўп ҳеч кимга тегмасдан қарама-қарши қанотдан майдонни тарк этди
56'
Алвес жарима майдончаси ташқарисидан ҳавоатиб юмшоқ узатма берди. Месси тўпга ета олмади
51'
Хавьер Маскерано огоҳлантирилди.
49'
Барселона футболчилари яна майдон марказида тўпни назорат қилиш орқали ҳужум уюштиришга ҳаракат қилишмоқда.
47'
Иккинчи бўлим бошидан ҳар иккала жамоа сафида биттадан ўзгариш. Барселона сафида Иван Ракитич ҳимоячи Адриано ўрнига майдонга тушган бўлса, Валенсия сафида Хосе Луис Гайя иккинчи бўлим бошида Лукас Орбан ўрнига майдонга тушди..
46'
ИККИНЧИ ТАЙМ БОШЛАНДИ!
45'
Ҳакам биринчи бўлимга вақт қўшмади. Биринчи бўлим тугади!
44'
Барселона футболчилари бурчак тўпини амалга оширишади!
43'
Бўлимнинг сўнгги дақиқаларида Барселона кўпроқ хужум уюштирмоқда. Адриано узоқ масофадан зарба берди, аммо ноаниқ!
39'
Мессииии! Ҳозир Валенсияни кечирди. Деярли бўш дарвозага тўпни аниқ йўллай олмади..
36'
Биринчи бўлимнинг айни дамдаги ҳолатига кўра, Барселона ҳисобда олдинда бораётган бўлса ҳам, устунлик Валенсия футболчиларида! Уларнинг кетма-кет ҳужумларига омад ва аниқлик етишмаяпти!
33'
Ажойиб вазият!! Дарвоза тўсини ҳозир Барслеонани голдан қутқариб қолди. Алькасерга бироз аниқлик етишмади. Ҳисоб тенглашиши мумкин эди..
32'
Фегули қанотда бир футболчини алдаб ўтиб Родригога тўпни ажойиб тарзда ошириб берди, аммо Пике рақиб ҳужумчисини дарвозабон билан бирга-бир чиқиб кетишига йўл қўймади, ҳавф бартараф этилди!
30'
Неймарга нисбатан қўпол ўйнагани учун Хави Фуэго огоҳлантирилди..
28'
Навбатдаги жарима тўпи. Бу сафар Барселона дарвозаси томон! Тўп олдида Парехо!
27'
Жарима тўпидан етказиб берилган тўпга Пике боши билан зарба берди. Ноаниқ!
26'
Суаресга нисбатан қўполлиш ишлатилди. Жарима тўпи.
24'
Мезбонлар ҳам жонланишди. Ҳозирча рақиб майдони атрофида тўпни бир-бирларига ошириб ҳужум ташкил этишга ҳаракат қилмоқдалар!
21'
Валенсия футболчилари сўнгги икки дақиқада Барселонани ўз жарима майдони ичидан чиқаришмаяпти. Матье тўпни қўли билан ўйнагандек бўлди, аммо пенальти йўқ!!
19'
Тўпни назорат қилиш борасида Валенсияда кичик устунлик! Камп Ноуда!
16'
Барселона футболчилари тўп назоратини қўлга олишди ва позицион ҳужум уюширмоқдалар.
14'
Меҳмонлар ҳужумда. Илк дақиқалардаги гол уларга қаттиқ таъсир қилган кўринади!
9'
Браво!!!!!! Бравога браво!! Парехонинг пенальтидан йўллаган зарбасини қайтарди! Ҳисоб ўзгармади!
8'
Барселона дарвозасига пенальти!! Пике Родригага нисбатан қўполлик ишлатди!
7'
Ўйиндаги илк бурчак тўпини Валенсия футболчидари ўйинга киритишади!
6'
Валенсия футболчилари голдан саросимага тушишмади ва майдон марказидан ҳужум бошлашмоқда. Фегули шеригини яхши позицияга чиқарди, аммо ҳужум бартараф этилди.
4'
Валенсия илк ҳужумдаёқ гол ўтказиб юборишни режалаштирмагани аниқ. Барселона ҳужумда!
2'
ГООООЛ! Мана ўйининг бошланиши, мана гол! Илк ҳужум ва Суарес илк зарбадаёқ Барселонани ҳисобда олдинга олиб чиқди!!
1'
ЎЙИН БОШЛАНДИ!
'
Яна бир неча дақиқалардан сўнг ҳафтанинг энг муҳим ўйинларидан бирига старт берилади. Уни биз билан кузатиб боринг!
'
Мазкур ўйинни биз билан кузатиб боришга таклиф этамиз. Жуда ажойиб ўйин бўлишига шубҳа йўқ
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Ла лиганинг 32-тури доирасида "Барселона" ўз майдонида "Валенсия"ни қабул қилмоқда
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.