Кириш Регистрация
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария 2-2 Реал Мадрид
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси - Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Англия Премьер-лигаси

33-тур, 18 апрель, соат 21:30. Бош ҳакам: Андре Марринер

ЧЕЛСИ

Эден Азар (38)

1 : 0

МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
13.Тибо Куртуа (Д)
28.Сесар Аспиликуэта
02.Бранислав Иванович
26.Жон Терри
24.Гэри Кэхилл
10.Эден Азар
05.Курт Зума
21.Неманья Матич
08.Оскар
04.Сеск Фабрегас
11.Дидье Дрогба
  01.Давид де Хеа (Д)
12.Крис Смоллинг
33.Патрик МакНейр
03.Люк Шoу
25.Антонио Валенсия
21.Андер Эррера
31.Маруан Феллайни
18.Эшли Янг
08.Хуан Мата
10.Уэйн Руни
09.Радамель Фалькао
ЗАҲИРА
01.Петр Чех (Д)
03.Филипе Луис
12.Жон Оби Микель
07.Рамирес
22.Виллиан
23.Хуан Куадрадо
35.Доминик Соланке
  32.Виктор Вальдес (Д)
42.Тайлер Блэкетт
02.Рафаэл
11.Аднан Янузай
07.Анхель Ди Мария
44.Андреас Перейра
20.Робин ван Перси

Матн

90+5'
Ўйин якунланди! "Челси" — чемпион! Деярли...
90+3'
Компенсация вақтида Моуриньо иккита ўзгариш қилди.
90'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди
86'
Ўнг қанотда белгиланган жарима тўпини Фабрегас ўйинга киритди. Ҳимоячилар қайтаришди
83'
Вууҳ! Бурчакдан етказилган узатмага Руни бош билан зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди...
80'
"МЮ"да ўзгариш: Люк Шоу ўрнига Блекетт туширилди
77'
Вуууууууҳ! Фалькаооооо! Шоунниг узатмасидан кейин Радамель чап қанотдан жарима майдончасига кириб келди ва деярли бирга бир вазиятда ўткир бурчак остида зарба берди. Тўп устуннинг юқори қисмига тегиб, майдонни тарк этди!
75'
Азар жарима майдончаси ташқарисида тўпни эгаллади, шерикларини кутади. Аммо "МЮ" футболчилари унга ҳужумни ривожлантириш имкониятини беришмади
73'
Азар чап қанотда рақиб футболчиларидан ўтиб кетиб олдинга юрди ва ёрдамга келган жамоадошига тўпни етказиб, қайта қабул қилиб олди. Унинг зарбаси унчалик кучли чиқмади, Де Хеа тўпга эга чиқди
69'
Жамоаларда ўзгариш бўлди. "Челси"да Оскар ўрнига Рамирес, "МЮ"да эса Мата ўрнига Янузай, Эшли Янг ўрнига Анхель Ди Мария туширилди.
68'
Руни олис масофадан зарба йўллади. Куртуа иккинчи уринишда тўпни эгаллаб олди
67'
Фалькао жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди!
65'
Оҳо! Чап қанотдан етказилган узатмани Феллайни кўкраги билан қайтарди ва орқароққа узатма берди. Руни томонидан йўллаган зарба рекошет ҳолатида майдонни тарк этди. Бурчак зарбаси самарасиз якунларди.
63'
Оскар Рунига нисбатан қўполлик учун огоҳлантириш олди
61'
Вууууууҳ! МакНейрнинг олис масофадан йўллаган зарбасини Куртуа қайтарди. Такрорий ҳужум пайтида Шоу чап қанотдан жарима майдончасига узатма берди. Рунининг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди!
57'
Бранислав Иванович огоҳлантирилди. "МЮ" жарима майдончасининг чап ён чизиғи олдидан бурчак тўпини ўйинга киритди. Матанинг ерлатиб берган узатмасини Руни дарвозага йўллашга ҳаракат қилди. Тўп ҳимоячиларга тегиб қайтди.
54'
Вууууууҳ! "МЮ" футболчиси майдон марказида тўпни Матичга бериб қўйди ва "Челси" қарши ҳужумда иккинчи голни уришига сал қолди! Дрогба жарима майдончасига кириб борди ва "парашют" зарбани ижро этди. Тўп Де Хеанинг устидан ошиб ўтди ва олис устидан ўтиб кетаётганида Азар етиб келди ва ўта ўткир бурчакдан зарба берди. Тўп устунга тегиб, майдонга қайтди....
53'
Дрогба сариқ карточка олди
52'
"Челси" қарши ҳужумга ўтди. Азар чап томондан жарима майдончасига кириб борган Фабрегасга узатма берди. Сеск Смоллингдан ўтиб кета олмади. Бурчакдан етказилган тўпни меҳмонлар эгаллаб олишди
50'
Ўйин сурати ўзгараётгани йўқ. "МЮ" вазиятни ўнглаш учун имконият қидирмоқда. "Челси" осонликча имконият берадиган жамоа эмаслиги ойдек рашван
46'
Иккинчи тайм бошланди
45+1'
Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқада Фалькао яхши имкониятга эга бўлди, аммо вазиятдан фойдалана олмади. Бурчакдан етказилган тўп меҳмонларга самара келтирмади. Биринчи бўлим якунланди. Танаффус. Ҳозирча "Челси" - "Манчестер Юнайтед" - 1:0.
44'
Голдан кейин мезбонларнинг иши янада осонлашди. Улар яхши ҳимояланишмоқда. "МЮ" ҳужумда вариант топа олмаяпти
38'
ГООООООЛ! Эден Азааааар, 1:0! Сеск жарима майдончаси ташқарисида товони билан пас берди ва Азар бирга бир вазиятга чиқиб бориб, Де Хеанинг оёқлари орасида тўпни ўтказиб, ҳисобни очди!
36'
"Челси" қарши ҳужумга ўтди ва ўнг қанотдан жарима майдончаси чизиғи устига узатма берилди. Де Хеа олдинги чиқди ва жарима майдончасидан ироз ташқарида тўпни йўли билан қайтарди. Ҳакам бунга аҳамият бермади.
33'
Тенгма-тенг ўйин кечмоқда. Моуриньонинг юзидан ўйиннинг бориши уни қаноатлантираётганга ўхшайди
28'
Ҳозирча "МЮ" футболчилари "Челси"нинг қарши ҳужумга тайёр туришибди. Уларни ўз вақтида бартараф этишмоқда. Лондонликар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Де Хеа қийинчилик билан тўпни уриб юборди.
28'
Ҳозирча "МЮ" футболчилари "Челси"нинг қарши ҳужумга тайёр туришибди. Уларни ўз вақтида бартараф этишмоқда. Лондонликар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Де Хеа қийинчилик билан тўпни уриб юборди.
25'
"МЮ" бурчак тўпини ўйинга киритди. Ҳужумда фол қайд этилди
23'
Мезбонларнинг ҳужуми. Сескнинг узатмасини Азар жарима майдончаси ичида тўхтата олмади
18'
Шоу чап қанотдан жарима майдончасига узатма бераётганида тўп ҳимоячидан майдонни тарк этди. Мата бурчакдан етказган тўпни Феллайни орқароққа қолдирди, бироқ тўпни "Челси" футболчиси эгаллаб олди
16'
Дрогба чап томондан Азар томон узатма берганди. Ҳимоячи тўпни қайтариб қолди. Акс ҳолда Эден бирга бир вазиятга чиқиб кетарди
13'
МакНейр олис масофадан зарба йўллади. Тўп рекошет ҳолатида майдонни тарк этди. Бурчакдан етказилган узатмани лондонликлар қайтаришди
12'
"МЮ" тўпни назорат қилмоқда. "Челси" тўлиқ ҳимояда. Эррера олис масофадан зарба йўллашга қарор қилди. ноаниқ
8'
Чап қанотдан етказилган узатмадан кейин Фабрегас жарима майдончасига кирди ва бурчак тўпи ишлади. Бурчакдан етказилган узатмага берилган зарба ноаниқ бўлди
7'
Люк Шоу "Челси" жарима майдончаси бурчагидан зарба йўллади. Ҳимоячи зарбани қайтарди
4'
Вуууууҳ! Руни қулай имкониятдан фойдалана олмади! Меҳмон футболчиси рақиб жарима майдончасига чап қанотдан ёриб кирди ва орқароққа пас берди. Рунининг зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди!
2'
"Челси" кўк, "МЮ" эса ўзининг қизил рангли формасида ўйнамоқда
1'
Қадрли футбол мухлислари! "Челси" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари ўртасидаги учрашув бошланди!
'
Қадрли футбол мухлислари! "Челси" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари ўртасидаги учрашув бошланди!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.