Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси - Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Испания Ла Лигаси

32-тур, 18 апрель, соат 23:00

РЕАЛ МАДРИД

Серхио Рамос (24)
Хамес (69)
Криштиану Роналду (90+2)

3 : 1

МАЛАГА

Хуанми (71)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Карлос Камени (Д)
15.Маркос Ангелери
19.Артур Бока
18.Роберто Росалес
21.Серхио Санчес
29.Самуэль Кастильехо
30.Серхи Дардер
14.Реcио
02.Нордин Амрабат
11.Хуанми
07.Саму Гарсия
  01.Карлос Камени (Д)
15.Маркос Ангелери
19.Артур Бока
18.Роберто Росалес
21.Серхио Санчес
29.Самуэль Кастильехо
30.Серхи Дардер
14.Реcио
02.Нордин Амрабат
11.Хуанми
07.Саму Гарсия
ЗАҲИРА
13.Кейлор Навас (Д)
15.Даниэль Карвахаль
18.Начо Фернандес
24.Асьер Ильяраменди
16.Лукас Силва
20.Хесе
14.Хавьер Эрнандес
  13.Гильермо Очоа (Д)
24.Егор Филипенко
23.Мигель Торрес
17.Дуда
12.Фернандо Тиссоне
10.Рикардо Орта
09.Хави Герра

Матн

90+4'
Ўйин якунланди. "Реал" навбатдаги ғалабани қўлга киритди ва "Барса" билан орадаги фарқни яна 2 очкога келтириб қўйди.
90+3'
Эҳҳҳҳҳҳҳ, Роналдуууууу! Қарши ҳужум пайтида бўш қолган дарвозани ишғол қила олмади!!! Чичаритонинг узатмасидан кейин Хамес бирга бир вазиятга чиқди ва тўпни ён томонда турган Роналдуга узатди. Криштиану йўллаган зарба тўрга ён томондан келиб тегди!
90+2'
ГОООООЛ! Криштиану Роналдууууу, 3:1! Чичарито ўнг қанотда бир футболчидан ўтиб кетиб, жарима майдончасига кирди ва очиқ турган жамоадошига узатди. Роналду бўш қолган дарвозани ишғол қилди!
90'
Вуууҳ! "Реал" дарвозаси олдида жуда тахликали вазият! Ўнг қанотдан олис устун томон узатма берилди ва тўп дарвоза олдига қайтарилди. Амрабат бош билан зарба беришга улгурмади, аммо тўпга етиб олиб акробат услубда тўпни яна дарвозага олдига қайтарди. Бу сафар ҳимоячилар тўпни қайтаришди!
87'
Фернандо Тиссоне сариқ карточка олди. Искога нисбатан хавфли ўйнагани боис
87'
Марсело ўз қанотидан меҳмонлар жарима майдончасига кирди ва 11 метрли нуқта атрофига узатма берди. Ҳимоячилар тўпни эгаллашди
82'
Жаримадан етказилган узатмани мадридликлар қайтаришди
81'
Тони Кроос огоҳлантирилди. Дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб кетиши мумкин бўлган рақиб футболчисини чалиб йиқитди.
80'
Хамес жарима майдончасининг ўнг томонида узатмани қабул қилди ва бурчак тўпи ишлади. Тўп бурчакдан ўйинга киритилганидан кейин Роналду жарима майдончаси ичида зарба йўллаш имкониятига эга бўлди, аммо бунга ҳимоячи имкон бермади.
78'
Роналду томонидан йўлланган зарба анча хавфли бўлди. Олис бурчакка браётган тўпни Камени бир амаллаб ён томонга буриб юборди.
77'
Серхио Санчес огоҳлантириш олди. Жарима майдончасининг чап томонида Искони қўли билан тортиб қолди.
76'
"Реал"да ўзгариш: Арбелоа ўрнига Карвахаль туширилди.
73'
Вууууҳ! Роналду жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба йўллади! Камени зарбани қайтарди!
71'
ГООООЛ! Хуанми, 2:1! Марселонинг хатосидан кейин "Малага" футболчиси ўнг қанотдан олдинга ўтди ва жарима майдончасига юқоридан узатма берди. Хуанмининг бош билан зарба беришига ҳеч ким тўсқинлик қилмади. Зарбани Икер ҳам қайтара олмади!
69'
ГООООООЛ! Хамесссс Родригеееес! 2:0! Жуда чиройли гол! Колумбиялик футболчи ўнг томондан жарима майдончасига яқинлашди ва Иско билан "девор" ўйнаб, 17 метрдан кучли зарба йўллади. "Малага" посбони тўпни қайтара олмади!
67'
Роналдуууууу! Гол ура олмади! Криштиану томонидан йўлланган зарба устунга тегиб қайтди!!!
66'
"Малага" дарвозасига пенальти! Хамес Родригесни Кастильехо жарима майдончаси ичида чалиб йиқитди!
65'
Ўйинни кузата туриб, шуни таъкидлаш мумкинки, "Малага" ишончли ўйнамоқда. Ёки "Реал" ўз имкониятлари даражасида ўйнай олмаяпти, ёки мезбонлар эҳтиёткор ўйин қилишмоқда. "Малага" бурчак тўпини ўйинга киритди. Ерлатиб етказилган узатмага Артур Бока 14 метрлардан хавфли зарба йўллади. Тўп Крооснинг белига тегиб қайтди. Акс ҳолда Касильясга осон бўлмасди...
61'
Рақиб футболчисига нисбатан тик оёқ билан ўйнагани учун Арбелоа огоҳлантирилди
60'
Модрич майдонга қайта олмади. Ильяраменди ўйинни давом эттиради.
58'
Модрич жароҳат олган кўринади. Унга майдон четида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Лука тиззасини ушлаб олган
56'
ЧАп қанотдан "Реал" дарвозаси яқинига етказилган узатмани Касильяс эгаллаб олди
55'
Вууууҳ! "Малага"нинг ҳужуми пайтида Марселони алдаб Амрабат жарима майдончасига кирди ва ўткир бурчак остида зарба йўллади. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди....
53'
Мадридликлар ўнг қанотдан жарима тўпини ўйинга киритишди. Кроос етказган узатмага Роналду бош билан зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.
53'
Мадридликлар ўнг қанотдан жарима тўпини ўйинга киритишди. Кроос етказган узатмага Роналду бош билан зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.
51'
"Реал" тезкор қарши ҳужумга ўтди. Иско жарима майдончаси ташқарисидан етказган тўпга Хамес ета олмади....
49'
Вууууҳ! Жарима тўпини малагаликлар қайтаришди. Такрорий ҳужум пайтида Хамес чап томондан жарима майдончасига кирди ва дарвоза яқинига узатма берди. Меҳмонлар бир амаллаб тўпни узоқлаштиришди
47'
Меҳмонлар жарима тўпини ўйинга киритишди. Мезбонлар хавфни бартараф этишди. Қарши ҳужумда "Реал" ўнг қанотда жарима зарбаси ишлади
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+1'
"Малага" қарши ҳужумга ўтди, аммо жарима майдончаси олдида Рамос тўпни эгаллаб олди. Мезбонларнинг ҳужуми пайтида Роналду анча ноаниқ зарба йўллади.
45+1'
Биринчи бўлим якунланди. "Реал" - "Малага" - 0:1. Танаффус.
45'
"Малага" қарши ҳужумга ўтди, аммо жарима майдончаси олдида Рамос тўпни эгаллаб олди. Мезбонларнинг ҳужуми пайтида Роналду анча ноаниқ зарба йўллади.
45'
Тўп назорати мадридликларда. Ҳозирча улар ҳимояни ёриб ўта олишмаяпти
39'
"Малага" футболчиси Ресио олис масофадан ноаниқ зарба йўллади.
36'
Вууууҳ! "Малага" футболчиси юз фоизли имкониятдан фойдалана олмади! Хуанми ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва дарвозабон яқинига узатма берди. Марсело тўпни қайтарди, аммо тўп Дардерга зарба бериш учун қулай ҳолатга келди. Унинг зарбаси дарвоза ёнидан ўтиб кетди...
35'
БУ сафар Хамес офсайддан урган гол инобатга олинмади
24'
Роналду чап қанотдан жарима тўпини ўйинга киритди. Рамос дарвозабон майдончасидан тўпни дарвозага жойлади. Серхио тўпни ўйинга киритилаётган пайтда офсайдда турган экан. Лайнсмен вазиятни аниқлай олмади.
24'
ГООООООЛ! Серхио Рамос, 1:0!
21'
Арбелов ўз қанотидан ҳужумга қўшилди. Унинг узатмасини меҳмонлар қайтаришди
18'
"Реал"да хавфли вазият! Тони Кроос жарима тўпни ўйинга киритди. Хавьер Эрнандес бош билан йўллаган зарбани Идрисс Камени ажойиб сэйв билан қайтарди
14'
Хавфли вазият "Малага"да! Нордин Амрабат дарвозагача 25 метрлар масофада узатмани қабул қилди ва кучли зараб берди. Икер Касильяс жамоани қутқарди!
11'
Марсело ва Роналду кетма-кет офсайдда қолишди
6'
Модрич олис масофадан меҳмонлар жарима майдончасига узатма берди. Ҳимоячилар тўпни эгаллаб олишди
5'
Эҳҳҳҳ, Бэйл ўйин бошиданоқ жароҳат олди. Мажбурий ўзгариш: Гарет ўрнига Хавьер Эрнандес туширилди.
2'
Марсело чап қанотдан рақиб жарима майдончасига узатма берди. Меҳмонлардан бири тўпни қайтарди.
2'
Марсело чап қанотдан рақиб жарима майдончасига узатма берди. Меҳмонлардан бири тўпни қайтарди.
1'
Ўйин бошланди!
'
Футболчилар майдонга чиқишга тайёргарлик кўришмоқда
'
Ҳурматли футбол мухлислари. "Реал" ва "Малага" жамоалари ўртасидаги ўйин бошланишига оз вақт қолди.
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.