Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Осиё чемпионлар лигаси

«C» гуруҳи, 5-тур. 21 апрель, соат 16:00

ЛОКОМОТИВ

Темурхўжа Абдухолиқов (90+6)

1 : 2

АЛ-ҲИЛОЛ

Навоф ал-Обид (58)
Абдулла ад-Досарий (72)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
12.Маъмур Икромов
3.Шавкат Муллажонов
8.Сардор Мирзаев
10.Марат Бикмаев
13.Лутфулла Тўраев
16.Жасур Ж.Ҳасанов
17.Салим Мустафоев
22.Санжар Шоаҳмедов
28.Икром Алибоев
31.Неманья Яничич
77.Жасур О.Ҳасанов
  1.Холид Шараҳилий
4.Абдулла ад-Досарий
7.Невес Аугосто Тиагу
12.Ёсир аш-Шаҳроний
13.Салмон ал-Фараж
14.Сауд Каририй (С)
23.Квак Тэ Хви
24.Наваф ал-Обид
26.Дигао
29.Салим ад-Довсарий
70.Муҳаммад Жаҳфалий
ЗАҲИРА
1.Игнатий Нестеров
4.Бобурбек Йўлдошев
7.Руслан Корян
11.Темурхўжа Абдухолиқов
18.Темур Кападзе
33.Олег Зотеев
99.Дамир Кояшевич
  28.Абдуллоҳ ас-Сдайрий
9.Ҳамад ал-Ҳамад
10.Муҳаммад аш-Шалҳуб
16.Юсуф ас-Салим
17.Абдуллоҳ ал-Ҳафиз
25.Файсал Дарвиш
35.Аҳмад Шараҳилий
САРИҚ КАРТОЧКА
Муҳаммад Жаҳлавий (80)
 
Сауд Каририй (68)

Матн

90+6'
Ўйин якунланди. "Локомотив" - "Ал-Ҳилол" - 1:2. Абрамов жамоаси деярли плей-офф билан хайрлашди...
90+6'
ГОООООЛ! Темурхўжа Абдухолиқов, 1:2!
90+4'
Майдонда футболчилар жанг қилишмоқда. Қўштирноқсиз
90+3'
Икромнинг навбатдаги зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди
90+3'
Алибоев йўллаган зарба рекошет ҳолатида майдонни тарк этди. Бурчак зарбаси
90+1'
Эҳҳҳҳҳҳҳ, Кояшевич! Бирга бир вазиятда йўллаган зарбаси устун ёнидан ўтиб кетди... Ўйинда энг хавфли вазият эди!
90'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди
88'
"Ҳилол"да учинчи ўзгариш: Салим ад-Довсарий ўрнига Муҳаммад аш-Шалҳуб тушди
85'
"Ал-Ҳилол"да ўзгариш: Навоф ал-Обид ўрнига Юсуф ас-Салим тушди
82'
Сардор Мирзаев йўллаган зарба дарвоза устидан ўтиб кетди...
82'
"Ҳилол"да ўзгариш: Невес ўрнига Файсал Дарвиш тушди
80'
Муҳаммад Жаҳлавий жарима майдончаси ташқарисида Шоаҳмедовга нисбатан қоида бузди ва огоҳлантириш олди
78'
Кападзе рақибнинг жуда хавфли ҳужуми пайтида тўпни олиб қўйди, аммо қарши ҳужумда вакилларимиз фойдалана олишмади
77'
"Локомотив"да ўзгариш: Лутфулла Тўраев ўрнига Дамир Кояшевич туширилди
76'
Кападзе икки ҳимоячи орасидан ўтиб, жарима майдончасига кирди ва йиқилди, аммо ҳакам пенальти бермади!
72'
ГОООЛ! Абдулла ад-Досарий, 0:2! "Ал-Ҳилол" қарши ҳужумда иккинчи голни уриб кетишди. Сардор Мирзаев ўз қанотини ёпишга улгурмади ва Досарий деярли бирга бир вазиятда кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди!
71'
Шоаҳмедов берган узатмага Алибоев ўнг қанотда ета олмади...
68'
Сауд Каририй сариқ карточка билан жазоланди
67'
Вуууууҳ! Дарвоза тўсини "Локомотив"ни голдан қутқарди! Майдон марказига яқин жойда белгиланган жарима тўпини жарима майдончамизга юқоридан етказди. Жаҳфалий бош билан орқароққа қолдирди ва Каририй кучли зарба йўллади. Тўп тўсинга тегди...
65'
Невеснинг жаримадан йўллаган зарбаси жуда ноаниқ бўлди
64'
Яничич жарима майдончаси ташқарисида Салим Довсарийни йиқитди. "Сариқ" берса ҳам бўларди, аммо малайзиялик ҳакам буни истамади
63'
Вууууҳ! Сардор Мирзаев жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди!
63'
Алибоев ўнг қанотдан ерлатиб жарима майдончаси узатма берди. Ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди
58'
ГОООООЛ! Навоф ал-Обид, 0:1! "Ал-Ҳилол" чап қанот ярим ҳимоячиси ўз қанотида Мирзаевдан ўтиб кетди ва жарима майдончаси чизиғи устида парашют услубида зарба берди. Тўп Маъмурнинг устидан ошиб ўтиб, тўсинга тегиб қайтди ва Обид бўш қолган дарвозани осонлик билан ишғол қилди!
56'
Эҳҳҳҳҳ, Алибоеееев! Жамоамиз қарши ҳужум ташкил қилди. Шоаҳмедов-Ҳасанов узатмаларидан кейин Жасур ўнг қанотдан жарима майдончаси ёлғиз кириб борган Икромни тўп билан таъминлади. Алибоев биргаб бир вазиятда дарвозабонни доғда қолдира олмади!
55'
Араб футболчиси офсайдда қолди
52'
Эҳҳҳҳҳ, Марааааат! Ҳасанов чапдан етказиб берган узатмани жарима майдончаси ичида қабул қилди ва ўгирилган ҳолда зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди. Зарба бериш учун қулай вазиятга чиқаётган Шоаҳмедовга Марат пас бермади...
51'
Ҳасановнинг узатмасидан кейин Бикмаев рақиб жарима майдончаси ичида тўп учун кураш олиб борди ва тўпни эгаллади. Унинг узатмасидан кейин ҳимоячи бош билан тўпни посбонга ташлаб берди
51'
Бу галги бурчак тўпи Квак Тэ Хвининг кучли, аммо ноаниқ зарбаси билан якунланди
50'
"Ал-Ҳилол" энди нариги бурчакдан тўпни ўйинга киритади. Тўп ҳимоячимизнинг бошидан майдонни тарк этди.
49'
Тўраев қоидабузарлиги туфайли меҳмонлар ўнг қанотдан жарима зарбасини тепишди. Вакилларимиз тўпни қайтаришди, аммо такрорий ҳужум пайтида "Ҳилол" бурчак тўпи ишлади
48'
Абрамов жамоаси бурчак тўпини ўйинга киритди, Шоаҳмедовнинг зарбасини яна дарвозабон эгаллаб олди
47'
Вуууууҳ! Иккинчи бўлим "Локо"нинг кескин ҳужумлари остида бошланди. Ҳасановнинг чапдан узатмасини Мирзаев жарима майдончасининг ўнг томонига етказди ва қайтадан ташкил қилинган ҳужум натижасида Жасур деярли бирга бир вазиятда зарба йўллади. Шараҳилий зарбани қайтарди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+3'
Биринчи бўлим якунланди
45+2'
Омад "Локомотив"га кулиб боқди! Жаримадан етказилган тўпни олис устун ёнидан рақиб футболчиси бош билан дарвоза яқинига қайтарди. "Ҳилол" ўйинчисининг зарбаси эса устун ёнидан ўтиб кетди!
45+2'
Яничич оёғини баланд кўтариб, тўпни қайтаргани учун дарвозамиз томон эркин зарба белгиланди. Дарвозагача 25 метрлар...
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
44'
Сардор Мирзаев дарвоза томон айланма зарба берди. Шараҳалий мушт билан тўпни ён томонга уриб юборди
44'
Шундоққина жарима майдончаси бурчагида Мустафоевга нисбатан ўйин қоидаси бузилди
42'
Мустафоев олис масофадан ноаниқ зарба йўллади
41'
Абрамов ўзгаришга қўл урди. Кичик Ҳасанов ўрнига Темур Кападзе туширилди
40'
Яхшиямки, бирга бир вазиятга чиқиб кетган Невес офсайдда қолган экан...
39'
Вуууууҳ! Салим Ад-Довсарий! Жарима майдончасимизга яқинлашиб келди, 2-3 ҳимоячимизни довдиратиб, 15 метрлардан зарба йўллади. Тўп яна дарвоза устидан ўтиб кетди...
37'
Мирзаев жарима тўпини тўғри жарима майдончасига етказмасдан, чапақай Ҳасанов орқали ўйнади. Жасур деярли сўнгги чизиқ устидан орқароққа узатма берди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди
36'
Чап қанотда Мустафоевга нисбатан ўйин қоидаси бузилди
34'
Шоаҳмедов майдон марказида тўпни эгаллаб олди ва олдинга ўтаётган Ҳасанов (каттаси) томон узатма берди. Ҳимоячи бош билан дарвозага узатма берди. Хавф йўқолди
32'
Майдон марказидан ўнг қанотдаги Мирзаевга узатма берилди. Сардор тўпга ета олмади
30'
Мана вазият! Невас "Локомотив"ни кечирди! Меҳмонлар тўпни назорат қилиб туриб бирданига ҳужумга ўтишди ва мезбонларнинг барча футбочлиларини ортда қолдиришди. Невес эса деярли бирга бир вазиятга чиқди. У жарима майдончаси ичида зарба бергунча Мустафоев етиб келди. Ҳужумчининг зарбаси Салимга тегиб қайтди
30'
Ўта ёпиқ ўйин бўлмоқда. Ҳозирча вазиятлар ва ҳужумлар йўқ
25'
Чап қанотдан етказилган узатмадан кейин Невес жарима майдончамиз ичида ёлғиз қолди ва Икромовнинг олдинга чиқиб келаётганини кўриб б бош билан тўпни дарвозага йўллашга уринди. Тўп тўрга юқори томондан келиб тушди. Ҳужумчи офсайдда қолган экан
25'
Меҳмонлар тўпни назорат қилиш билан бирга яхши ҳимояланишмоқда ҳам. Темирйўлчилар рақиб ҳимоясини ёриб ўта олишмаяпти
22'
Каририй жарима майдончамиз ичига узатма берди. Икромов олдинга чиқди ва тўпни эгаллади
19'
Катта Ҳасановнинг жаримадан узатмаси ўта ва ўта ноаниқ бўлди
18'
Ўнг қанотда Сардор Мирзаевга нисбатан Дигао ўйин қоидасини бузди
14'
Тўп асосан майдон марказида. Ҳеч бир жамоа олдинга ўта олмаяпти. Ёки таваккал қилишни истамаяпти
9'
Катта Ҳасанов чап қанотдан узун пас билан ўнг қанотдаги Жасурга етказди. Бу Ҳасанов тўпни эгаллади ва дарвоза яқинига етказди. Дарвозабон тўпга эга чиқди
8'
Абдулла ад-Доссарий чап қанотдан жарима майдончамизга кириб борди ва дарвозага зарба берди. Тўпни Икромов эгаллаб олди
6'
Салим ад-Довсарий жарима майдончамиз ташқарисидан кучли зарба йўллади. Тўп бирозгина дарвоза устидан ўтиб кетди!
6'
Бурчакдан етказилган тўпни "Ҳилол" футболчилари ўз жарима майдончаларидан узоқлаштиришди
5'
Чапақай Ҳасанов бурчак тўпи ишлади
3'
Темирйўлчилар майдон марказида рақибдан тўпни олиб қўйиб, қарши ҳужумга ўтишди, аммо вазият хавфли тус олмади
3'
Ислом Тўхтахўжаев дисквалифиция туфайли ўтказиб юборяпти. Сардорлик боғичини катта Ҳасанов билагига таққан
1'
Ўйин бошланди
'
Ўйинни "Ал-Ҳилол" бошлаб берадиган бўлди
'
"Локо" оқ, "Ҳилол" кўк рангли формада ўйнайди
'
Диққат жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда
15:53'
Пойтахтимиздаги "Локомотив" стадионидан гапирамиз ва ёзамиз
'
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ҚАДРЛИ ФУТБОЛ МУХЛИСЛАРИ!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.