Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

ОЧЛ

«Д» гуруҳи, 5-тур. 21 апрель, соат 18:30

ТРАКТОРСОЗИ

:

НАСАФ

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
1.Ҳамид Лак
3.Ҳабиб Гордани
4.Ҳолид Шафий
6.Меҳди Киани
7.Саман Наримонжаҳон
8.Шаҳин Соҳиби
12. Муҳаммад Пурраҳмат
18. Амиркамдар Аҳмад
19.Меҳрдод Байрами
23. Ҳани Ҳошими
77. Саид Агаи.
  25.Элдорбек Суюнов
4.Мақсуд Каримов
9.Илҳом Шомуродов
15.Рой Рок
17.Артур Геворкян
20.Эркин Бойдуллаев 22.Шоҳруҳ Гадоев
23.Шерзод Азамов
32.Ҳамза Каримов
33.Одилжон Ҳамробеков
34.Фарруҳ Сайфиев.
ЗАҲИРА
Муҳаммад Эронпуран
9. Фарид Карими
10. Эдер Лучиано
14. Андраник Теймуриан
15. Маҳди Гореиши
21. Муҳсин Делир
44. Исса Н'Дойе.
  5.Ботир Қораев
7.Акрамжон Баҳриддинов
14. Шароф Муҳитдинов
18.Баҳром Абдураҳимов
27.Илҳом Юнусов
30.Ўткир Юсупов
38.Дониёржон Нарзуллаев.

Матн

90+4'
Учрашув якунланди. Ғалаба муборак! Тракторсози - Насаф 1:2. Шу билан матнли трансляцияни якунлаймиз! Хайр, соғ бўлинг!
90+3'
Суюноввввввв! Голдан қутқариб қолди!У Эдиньонинг бош билан яқин масофадан кучли зарбасини қайтариб қолди. Баракалла, Элдор!
90+2'
Фарруҳ Сайфиев ҳаммасига нуқта қўйиши мумкин эди, у қулай вазиятдан фойдалан олмади!!!
90'
Тўрт дақиқа қўшиб берилди иккинчи бўлимга!
90'
Мезбонлар боисм уюштирмоқда. Теймуряннинг узоқдан берган зарбаси жуда ноаниқ.
89'
Саман Наримонжаҳон узоқдан кучли зарба берди, Суюнов тўпни қайтарди!
88'
Фарид Каримий оффсайдда қолди.
87'
Йўқ, Элдор ўйинни давом эттиради, ҳаммаси жойида.
86'
Элдор Суюнов қаттиқ жароҳат олганга ўхшаяпти, у алмаштирилса керак.
84'
Тракторсозини хавфли ҳужуми, Эдиньо Суюновга қарши қўпол ўйнади.
83'
Насафни қарши ҳужуми Сайфиевнинг ноаниқ паси сабабли узилиб қолди.
82'
Ўнг қанотда Юнусов йиқитилди. Насаф жарима зарбасини тезда ўйинга киритишди, аммо самарасиз.
81'
Ҳошимий бош билан Насаф дарвозасига зарба беришда адашди!
80'
Насафнинг хавфли ҳужумлари! Жонланди Насаф!
77'
Фааруҳ Сайифев дарвозабон билан бирга бир вазиятдан фойдалан олмади аниқроғи Лак чаққонроқ ҳаракат қилди!
76'
Илҳом Шомуродов ҳимоячидан ўтиб кета олганда Лак билан бирга бир чиқар эди.
71'
Артур Геворкян чап томондаги бурчак тўпини тўғри дарвозага жойлаб қўйди!!! Ажойиб гол!
71'
Гоооооооооооооооооооооол!Артур Геворкян! 1:2!
70'
Насафда ўзгариш: Гадоев ўрнига Илҳом Юнусов тушди.
70'
Насафда ўзгариш: Гадоев ўрнига Илҳом Юнусов тушди.
68'
Тракторсизойда ўзгариш: Саид Оғаий ўрнига Фарид Каримий тушди.
67'
Тракторсозининг бурчак тўпи қайтарилди.
66'
Тракторсозининг кетма-кет ҳужумлари.Фаоллашиб қолди эронликлар.
63'
Баҳром Абдураҳимовга тиббий ёрдам кўрсатилди.
59'
Ҳамробеков узоқ масофадан кучли ва чиройли зарба берди, Лак уни қайтариди қайтган тўпни Артур Геворкян боши билан дарвозага жойлаб қўйди!
59'
Гоооооооооооооооол! Геворкян! 1:1!
58'
Саид Оғаийнинг зарбаси жуда кучсиз ва ноаниқ чиқди.
57'
Тракторсози бурсак тўпи тепди, хаф қайтарилди, аммо ҳужуи давом этмоқда.
53'
Гол! Меҳди Киани жарима зарбасини голга айлантирди! 1:0! Мезбонлар олдинда.
52'
Бойдуллаев жарима майдони олдида қоида бузди. Тракторчилар жарима тўпи тепадилар.
50'
Геворкя узатган тўпни Шомуродов ўзига бўйсиндира олмади, рақиб футболчиси чаққонроқ ҳаракат қилди.
49'
Бўлим бошида Насаф биринчи бироз жонлироқ кўринмоқда, Гевокян узоқ масофадан тўпни тўхтатмасдан кучли зарба берди, бироз ноаниқ.
45'
Иккинчи бўлим бошланди!
45+2'
Танаффус!
45+1'
Киани қоида бузди ва камига ҳакамнинг ҳуштагига норози бўлгани учун огоҳлантирилди.
45'
Биринчи бўлимга икки дақиқа қўшиб берилди.
41'
Вуххххх, қандай имкониятни қўлдан бой берди, Насаф!!! Чап қанотдан Гадоев жарима майдони ичига тўп оширди,икки ўйинчиимз вазиятдан фойдалана олмади. Фарруҳ Сайфиев тўғри жой танлай олмаган эди!
38'
Абдураҳимовнинг тўп ошириши кучли чиқди, Шомуродов унга ета олмади. Бироз секинроқ ошириши керак эди Баҳром.
35'
Фаррух Сайфиев огоҳлантирилди.
35'
Шомуродов жарима майдони чига кириб бориб кучли зарба берди,тўп ҳимоячига тегиб қайтди, ундан сўнг Сайфияв 30 метрдан кучли зарба берди! Ҳамид Лак тўпни қўлидан чиқариб юборди ва яна ўзи эгаллаб олди.
34'
Ҳамза Каримов рақиб ҳужуми вақтида тўпни дарвозадан кучли зарба билан узоқлаштирди, аммо тўп Кианига келиб тушди, аммо Меҳдининг тўпи зарбага ҳам, пасга ҳам ўхшамади.
32'
Насафнинг қарши ҳужумида Шохрух Гадоев оффсайдда қолди.
31'
Икки Каримов бир-бирларига ишониб қолишди, Байрами чаққонроқ ҳаракат қилмоқчи эди, аммо Суюнов ундан ҳам чаққонроқ чииб қолди! Ҳимоячларимиздан қўпол хато!
30'
Жамоалар галма галдан тезкор ҳужум уюштирмоқдалар.
27'
Тракторчилар бир дақиқа ичида кетма-кет 3 марта бурчак тўпни амалга оширишди. Ҳар сафар хавфли вазият юзага келяпти. Насаф ҳимоячилари сергак ҳаракат қилмоқдалар.
26'
Мезбонларнинг жарима майдони ичига юқоридан оширган тўпни Мақсуд Каримов боши билан майдон ташқарисига чиқариб юборди!
24'
Байрамий гол урди, аммо бироз аввал у қоидани бузган бўлиб чиқди!
22'
Насафда ўзгариш:Шерзод Аъзамов - Баҳром Абдураҳимов тушди.Шерзод қўлини шикастлаб олди.
21'
Тўп яна Насаф дарвозаси устунига тегди! Жарима зарбасини Суюнов майдон ташқарисига чиқариб юборди. Кейин бурчак тўпи тепилди. Ўйинга кирган тўпни рақиб футболчиси дарвоза томон йўанлтирди, яхшиямки, дарвоза устунига тегди!
20'
Ҳамза Каримов жарима майдони яқинида Аҳмадни йиқитди. Тракторсозий жарима зарбаси тепади.
17'
Бурчак тўпи амалга оширилди. Амиркамдар Аҳмад боши билан дарвозани нишонга олишга уринди.Ноаниқ.
16'
Наримонжаҳонннинг кучли зарбаси ҳимоячиларимиздан бирига тегиб майдонни тарк этди. Яна бурчак тўпи, Насаф дарвозасига!
15'
Тракторсозининг бурчак тўпи хавфли чиқмади.
14'
Мезбонларнинг узоқ масофадан оширилган тўпини Ҳамза Каримов тўхтата олмади, Тўпни бошқа Каримов - Мақсуд майдон ташқарисига чиқариб юбоди.Эронликлар бурчак тўпии ишладилар.
11'
Насаф вазият яратишга ҳаракат қиляпти, тўпни футболчиларимиз ўнг қанотдан чап қанотга олиб ўтдилар. Мезбон ҳимоячилар ёриб тишга тўсқинлик қилмоқда.
9'
Бурчак тўпи амалгаоширилгандан сўнг тўп Насаф дарвозасининг устунига тегди.
8'
Тракторсозийнинг яна бир ҳужуми! Эронлик футболчининг кучли зарбаси Азамовга тегиб майдонни тарк тди Бурчак тўпи.
6'
Тракторсозийнинг хавли ҳужуми! Аммо Байрамий жарима майдони ичида ўзига узатилган тўпга етиб кела олмади.
4'
Тракторсози бурчак тўпи тепди. Тўп қайтарилди, қайтган тўпни эронликлар дарвозага зарба беришга улгурдилар. Суюнов муштлари билан тўпни қайтарди.
3'
Насаф майдон марказида тўпни назорат қилмоқда.
1'
Учрашув бошланди! Тўпни "Насаф ўйинга киритди!
'
Насаф - оқ либосда, Тракторсозий - қизил либосда ҳаракат қилади.
'
Ассалому алайкум, ҳурматли футбол мухлислари" ОЧЛ 5-тури доирасида "Д" гуруҳи вакиллари "Тракторсозий" ва "Насаф" ўртасидаги учрашувдан матнли трансляцияни бошлаймиз!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.