Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония 0-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Осиё чемпионлар лигаси

«А» гуруҳи, 5-тур. 22 апрель, соат 19:00

БУНЁДКОР

0 : 1

АН-НАСР

Адриан Мерзежевски (32)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
45.Акбар Тўраев
4.Хайрулла Каримов
6.Анвар Ғофуров
9.Сато Минори
11.Мирзоҳид Ғофуров
13.Иван Милошевич
15.Обид Жўрабоев
20.Самир Бекрич
27.Сардор Собирхўжаев
39.Элдор Шомуродов
40.Темур Аюпов
  22.Абдуллоҳ ал-Эназий
2.Муҳаммад Ҳасан
4.Умар Иброҳим Усмон
7.Армандо Вила
8.Яҳё аш-Шеҳри
12.Холид ал-Ғамдий
16.Абдулазиз ал-Жебрийн
24.Ҳуссайн Сулаймоний
26.Шая Шараҳилий
86.Адриан Мерзежевски
99.Ҳассан ар-Роҳиб
ЗАҲИРА
1.Павел Бугало
8.Жавлон Иброҳимов
14.Воҳид Шодиев
16.Артём Филипосян
17.Достонбек Ҳамдамов
21.Сардор Рашидов
48.Акромжон Комилов
  32.Ҳуссайн Шайан
3.Абдуллоҳ Маду
5.Жамъан Иброҳим
6.Аҳмад Абасс
10.Муҳаммад ас-Саҳлавий
11.Фабиан Ларри Эстоянофф
29.Мусаб Бандар ал-Отайбий
САРИҚ КАРТОЧКА
Анвар Ғофуров (27)
Хайрулла Каримов (81)
 
Армандо Вила (13)
Ал-Жебрийн (59)
Муҳаммад Саҳлавий (87)
ҚИЗИЛ КАРТОЧКА
Анвар Ғофуров (72)
 

Матн

90+6'
Ўйин якунланди. "Бунёдкор" ОЧЛда кетма-кет тўртинчи ўйинни 0:1 ҳисобида ютқазмоқда.
90+5'
Мерзежевскининг хавфли зарбасини Акбар Тўраев қайтариб қолди.
90'
Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди.
88'
"Ан-Наср"да ўзгариш: Аш-Шеҳрий ўрнига Абдуллоҳ Маду ўрнига майдонга тушди.
87'
Муҳаммад Саҳлавий қоидани бузди ва сариқ карточка олди.
87'
"Ан-Наср" қарши ҳужумда вазиятда фойдалана олмади! Улар 3 киши бўлиб олдинга ўтишди, аммо улар бир-бирларини тушунмагани сабаб гол ура олишмади.
83'
Вууууҳ! Сардор Рашидов чиройли тарзда тўпни кўкраги билан ўзига бўйсундирди ва зарба берди. Рақиб дарвозабонидан сейв.
83'
Вууууҳ! Сардор Рашидов чиройли тарзда тўпни кўкраги билан ўзига бўйсундирди ва зарба берди. Рақиб дарвозабонидан сейв.
81'
Хайрулла Каримов рақибга қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.
78'
Воҳид Шодиев жарима майдончасига ерлатиб тўпни ташлаб берди, аммо жамоадошлари бу тўпга қарши чиқмади.
76'
Хайрулла Каримов ҳужумда рақибга қўполлик ишлатди.
73'
"Ан-Наср" дарвозабонига шифокорлар тиббий ёрдам кўрсатишди.
72'
Анвар Ғофуров иккинчи сариқ карточка олди ва майдондан четлатилди. Шундоқ ҳам ҳисобда ортда бораётган Лушчан шогирдлари энди қийин аҳволда қоладиган бўлишди.
69'
Сардор Рашидовнинг йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди
67'
"Ан-Наср"да ўзгариш: Армандо Вила ўрнига Муҳаммад ас-Саҳлавий майдонга тушди.
61'
"Бунёдкор"да ўзгариш: Тимур Аюпов ўрнига Воҳид Шодиев майдонга тушди.
60'
Вуууууҳ! Рашидовнинг хавфли зарбасини дарвозабон бир амаллаб қайтарди.
59'
Ал-Жебрийн "Бунёдкор" футболчисига қўполлик ишлатди ва "қалдирғочлар"да гол уриш учун ажойиб имконият пайдо бўлди.
56'
"Ан-Наср"да ҳам ўзгариш: Ҳассан ал-Роҳиб ўрнига майдонга Фабиан Эстоянофф тушди.
55'
"Бунёдкор"да яна бир ўзгариш: Самир Бекрич ўрнига Достон Ҳамдамов учрашувга қўшилди.
51'
Сардор Рашидов гавдаси билан тўпни ўзига тўғирлаб, яна дарвоза томон зарба берди. Ал Эназий тўпни илиб олаётганда жароҳат олган кўринади.
50'
Вуууууҳ! Тимур Аюпов чап оёғи билан рақиб дарвозасини нишонга олди ва тўп дарвоза тўсинига тегди.
46'
Иккинчи бўлим бошида "Бунёдкор"да кутилган ўзгариш амалга оширилди. Сардор Рашидов Шомуродов ўрнига майдонга тушди
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+2'
Биринчи бўлим якунланди! Ҳозирча "Бунёдкор" - "Ан-Наср" - 0:1. Танаффус
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.
44'
Элдор Шомуродов бошини шикастлаб олган кўринади. Унга майдон ташқарисида шифокорлар ёрдам кўрсатишяпти.
41'
"Қалдирғочлар"нинг ҳужумлари ҳозирча бесамар якун топмоқда.
39'
Сато Минори узоқ масофадан ўз омадини синаб кўрди. Чап оёқ билан берилган зарба ноаниқ.
37'
Шая чап қанотдан жарима майдончасидаги жамоадошига тўпни етказиб берди, Виланинг зарбаси ноаниқ.
36'
Обид Жўрабоев узоқ масофадан рақиб дарвозасини нишонга олишга уриниб кўрди. Ноаниқ.
32'
ГОООЛ! Адриан Миержежевски ўз жамоасининг комбинацион ҳужумини чап оёғида берган зарбаси билан якунлади.
28'
Темур Аюповнинг бош билан берган зарбасини рақиб дарвозабони бир амаллаб қайтариб қолди.
27'
Анвар Ғофуров ҳимоянинг ўнг қанотида фол ишлатди. Бунинг учун ҳимоячимиз огоҳлантирилди. Жарима тўпи
25'
Сато Минори олис масофадан зарбан ноаниқ йўллади
21'
Мерзежевски ўнг қанотдан белгиланган жарима зарбасини Акбар Тўраев мушт билан уриб юборди, аммо йиқилиш чоғида жароҳат олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
20'
Шараҳилий жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллашга муваффақ бўлди. Милошевич тўп йўлига ўзини ташлади ва зарбани ўзига қабул қилди
16'
Вууууҳ! "Ан-Наср" ҳисобни очишига бир баҳя қолди. Меҳмонлар ўнг қанотдан жарима тўпини ўйинга киритишди. Саудияликлардан бири бош билан зарба берди. Дарвозага бораётган тўпни Вила бош билан йўналишни ўзгартиришга ҳаракат қилди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди, боз устига, Армандо офсайдда қолганди...
13'
Армандо Вилага сариқ карточка кўрсатилди, ҳакамга кескин эътироз билдиргани учун
12'
Вуууууҳ, яна зарба, яна Бекрич! Тезкор ҳужум пайтида жарима майдончасига кирган Аюпов томон узатма берилди. Тўп учун курашда ҳимоячи ётган ҳолатда тўпни орқароққа қайтарди. Самир югуриб келди ва 16 метрлардан чап оёқда зарба йўллади. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди!
11'
Зарбаааа! Бекричнинг 20 метрлардан йўллаган зарбаси аниқ чиқмади
11'
Анвар Ғофуров ўнг қанотдан жарима майдончаси узатма берди. Ҳимоячи тўпни қайтарди. Анварнинг бош билан узатма такрорий узатмасидан сўнг тўп майдонни тарк этди
8'
"Бунёдкор" бурчак тўпини ўйинга киритди. Дарвозабн мушти билан тўпн узоқлаштирди
5'
Вууууууҳ! Жамоамиз чиройли услубда рақибни чалғитди ва Обид Жўрабоев кучли зарба йўллади. Дарвозага бораётган тўп "Бунёдкор" ҳужумчисининг белига тегиб, ортга қайтди. Офсайд. Агар тўп унга тегмаганида, катта эҳтимол билан гол бўларди
4'
Бекричга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Жарима зарбаси. Даврозагача 26 метр...
4'
Сато жарима майдончасининг ўнг бурчагидан жарима майдончаси ичига тўпни етказди. Шомуродов бош билан зарба беришига ҳимоячилар йўл қўйишмади
3'
"Бунёдкор" ўйинни фаол ва ҳужумкор руҳда бошлади
1'
ЎЙИН БОШЛАНДИ!
'
Ўйиндан олдин "Бунёдкор" сафида 200та ўйин ўтказган Анвар Ғофуров ва Хайрулла Каримовга махсус совға - 200-рақамли футболкалар тақдим қилинди. Уларга омад тилаймиз
'
"Бунёдкор" ва "Ан-Наср" жамоалари майдонга чиқиб келишди
'
Лушан жамоаси гуруҳ босқичидан чиқиш имкониятидан тўлиқ маҳрум бўлиб улгурган. Шунга қарамай, тошкентликлар ғалаба учун ўйнашига шубҳа қилмаймиз
'
Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари! "Бунёдкор" ўз майдонида Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" жамоасини қабул қилмоқда.
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.