Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Европа чемпионлар лигаси

Чорак финал, жавоб ўйини, 22 апрель, соат 23:45. Бош ҳакам: Феликс Брих (Германия)

РЕАЛ МАДРИД

0 : 0

АТЛЕТИКО МАДРИД

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Икер Касильяс (Д)
03.Пепе
02.Рафаель Варан
04.Серхио Рамос
05.Фабиу Куэнтрау
15.Даниэль Карвахаль
08.Тони Кроос
23.Иско
10.Хамес Родригес
14.Хавьер Эрнандес
07.Криштиану Роналду
  13.Ян Облак (Д)
23.Жуан Миранда
02.Диего Годин
18.Хесус Гамес
20.Хуанфран
05.Тьягу
06.Коке
17.Сауль Нигуес
10.Арда Туран
07.Антуан Гризманн
09.Марио Манжукич
ЗАҲИРА
13.Кейлор Навас (Д)
17.Альваро Арбелоа
18.Начо Фернандес
16.Лукас Силва
06.Сами Хедира
24.Асьер Ильяраменди
20.Хесе
  01.Мигель Мойя (Д)
24.Хосе Хименес
03.Гильерме Сикейра
08.Рауль Гарсия
14.Габи
11.Рауль Хименес
19.Фернандо Торрес
САРИҚ КАРТОЧКА
Пепе (74)
 
Арда Турон (31)
Рауль Гарсия (74)
ҚИЗИЛ КАРТОЧКА
 
Арда Турон (76)

Матн

90+6'
Ўйин якунланди! "Реал" - "Атлетико" - 1:0! "Қироллик клуби" - ярим финалда! "Реал" мухлисларини табриклаймиз! ЕЧЛ ярим финалчиларининг барчаси аниқ бўлди — "Барселона", "Бавария", "Реал Мадрид" ва "Ювентус"!
90+4'
Коке сариқ карточка олди. Карвахалга нисбатан қўпол ўйнагани учун
90+3'
"Реал"да учинчи ўзгариш: Иско ўрнига Ильяраменди тушди
90+3'
Арбелоага сариқ карточка
90+1'
Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшилди.
90'
"Реал"да ўзгаришлар: Коэнтрау ўрнига Арбелоа, Чичарито ўрнига Хесе туширилди
88'
ГОООООЛ! Хавьер Эрнандееессс! 1:0! Ўнг қанотда Роналду ва Хамес ўзаро "девор" ўйнашди ва Криштиану жарима майдончасига кириб, қулай вазиятда турган Чичаритога ўз вақтида узатма берди! Мексикалик ҳужумчи дарвозабон ва ҳимоячи орасида тўпни дарвозага йўллади!
86'
"Атлетико"да сўнгги ўзгариш: Тьягу Мендеш ўрнига Хосе Хименес туширилди
84'
"Реал" бурчак тўпини ўйинга киритди. Пепе бош билан йўллаган зарба ноаниқ бўлди
82'
Хамес бу сафар жарима майдони ташқарисидан ерлатиб зарба йўллади. Облак учун бу муаммо эмас
81'
Бурчакдан тўпидан кейин Иско жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Ноаниқ.
80'
Вуууууҳ! Облаааак! Нималар қилмоқда а бу дарвозабон! Хамес бирга бир вазиятга чиқиб зарба йўллади. Тўп посбоннинг қўлига тегиб, олис устун ёнидан ўтиб кетди!...
76'
Арда Турон иккинчи сариқ карточкани олди ва у майдонни тарк этади! Туркиялик футболчи Серхио Рамосга нисбатан тик оёқ билан ўйнади.
73'
"Атлетико" футболчилари чап қанотдан ҳужум ташкил қилишди. Жарима майдончаси ичида тўп учун кураш олиб борган Рауль Гарсия Вараннинг оёғига тепиб юборди. Натижада у огоҳлантириш олди. Ҳакам билан тортишган Пепе ҳам "сариқ"дан бебаҳра қолмади.
70'
Роналду жарима майдончаси ташқарисидан кучли зарба йўллади. Облак!
70'
Вууууҳ! "Атлетико"да иккинчи бўлимдаги илк хавфли вазият! Ўнг қанотдан етказилган узатмаган Манжукич бош билан хотиржам зарба берди. Тўп Икернинг қўлига борди!
69'
Гарсия ўнг қанотдан Касильяс дарвозаси яқинига узатма берди. Варан тўпни қайтарди
67'
Роналду Чичаритонинг узатмасидан кейин жарима майдончаси чизиғи устидан зарба йўллашга уринди. Зарба қовушмади.
65'
"Атлетико"да дастлабки ўзгариш: Антуан Гризманн ўрнига Рауль Гарсия туширилди
64'
"Атлетико" бурчак тўпини ўйинга киритди. Қайтарилган тўпга меҳмон футболчиси жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўп "Реал" футболчисига тегиб қайтди.
62'
Вууууҳ! Роналдунинг чап қанотдан етказган узатмасига Рамос бош биан зарба берди. Облак ўз ўрнида!
61'
"Атлетико" кетма-кет икки марта бурчак тўпини ўйинга киритди. Ҳужумдаги фол туфайли ўйин тўхтатилди
59'
Оҳо! Бурчакдан етказилган узатмага Варан бош билан зарба берди. Ян Облак тўпни эгаллаб олди
59'
Роналду чап қанотдан дарвозага яқинига узатма берди. Бурчак тўпи
54'
Юқоридан етказилган узатмага Чичарито бош билан зарба бермоқчи бўлди. Миранда ҳам тўпга сакради ва Чичарито йиқилди. Ҳакам ўйинни тўхтатмади
52'
"Реал" бурчак тўпини ўйинга киритди. ҲИмоячилар қайтаришди. Катта устунлик "Реал Мадрид" томонида!
50'
Арда Турон "Реал" жарима майдончаси ичида зарба йўлламоқчи бўлганида йиқилиб тушди, пенальти эмас бу вазият
49'
Вууууууууҳ! Хавьер Эрнандеееееес! Исконинг узатмасидан кейин Чичарито бирга бир вазиятга чиқди ва зарба йўллади. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди. Такрорий лавҳада ҳужумчи офсайдда қолгандек кўринди. Лайнсмен байроқчани кўтармади...
46'
Мезбонлар тўпни дарҳол рақиб жарима майдончасига етказишди. Чичарито ноаниқ зарба йўллади
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳакам компенсация вақти қўшмади
45'
Бурчакдан етказилган узатмага Рафаэль Варан бош билан зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.
44'
Вуууууҳҳ! Роналдууууууу! Бирга бир вазиятда Ян Облакни доғда қолдира олмади! Дарвозабон оёғи билан зарбани қайтарди!
43'
Роналду ўнг қанотдан жарима майдончасига узатма берди. "Атлетико" ҳимоячиси тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди. Бурчак зарбаси самарали чиқмади
40'
Майдон марказидан жарима тўпини ўйинга киритилди. Манжукич бош билан зарба берди. Икер тўпни осонлик билан эгаллади
37'
Ўнг бурчакка яқин жойда Чичаритога нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Хамес етказган узатмани Облак эгаллаб олди
36'
"Атлетико" футболчилари ўнг қанотдан дарвозабон майдончасига узатма беришди. Пепе Манжукичга бош билан зарба бериш имкониятини бермади
32'
Бурчак тўпидан кейин меҳмонлар жарима майдончаси ташқарисида Кроосга нисбатан ўйин қоидасини бузишди. Жаримадан Роналду йўллаган зарбани Облак ён томонга уриб юборди! Арда Туран эса огоҳлантириш олди
31'
Хамеснинг узатмасидан кейин Чичарито дарвозагача 7-8 метрлардан бош билан зарба йўллашга ҳаракат қилди. Тўп ҳимоячининг елкасига тегиб, майдонни тарк этди...
29'
Вууууҳ! "Атлетико" ижросида дастлабки аниқ зарба! Хесус Гамеснинг зарбасини Касильяс ушлаб олди.
27'
Зарба йўллаш ҳуқуқини Хамесга беришди. Тўп тўсин устидан ўтиб кетди!
27'
Зарба йўллаш ҳуқуқини Хамесга беришди. Тўп тўсин устидан ўтиб кетди!
26'
Жарима майдончаси остонасида Роналдуга нисбатан ўйин қоидаси бузилди
23'
Меҳмонлар ўйинни майдон марказига кўчириб, энди ўзлари Касильяс дарвозаси томон юриш қилишни ўйлашмоқда
21'
"Атлетико" бурчак тўпини ўйинга киритишди. "Қаймоқранглилар" хавфни бартараф этишди
18'
Чап қанотдан етказилган узатмага Рамос бош билан зарба бермоқчи бўлиб, Годинни итариб юборди. Фол
15'
"Атлетико" ён чизиқдан тўпни "Реал" жарима майдончасига улоқтириб берди. Касильяс мушт билан уриб юборган тўпга Коке зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди.
13'
Роналдууу! Жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўп дарвоза олдидан ўтиб кетди!
12'
Биринчи хавфли вазият! Хамеснинг ўнг қанотдан берган узатмасидан кейин Чичерито жарима майдончасига кирди ва ўткир бурчак остида кучли зарба йўллади. Тўп тўрга ён томондан келиб тегди
11'
Карвахаль ўнг қанотдан етказган узатмасини Чичарито оёқ билан дарвозага буришга ҳаракат қилди. Тўп оёққа яхши ўтирмади. Облак эгаллаб олди тўпни
9'
Вазият ўзгараётгани йўқ. Майдон эгалари вариант қидиришмоқда, "матрасчилар" пайт пойлашмоқда. Бу ўйинда ҳеч кимнинг хато қилишга ҳақи йўқ. Хато қимматга тушади. Эҳтиёткорлик биринчи ўринда
5'
Мезбонлар тўпни назорат қилишмоқда, "Атлетико" тўлиқ ҳимояда. Ҳозирча мезбонлар жиддий босим уюштира олишмаяпти
2'
"Реал" жарима майдончаси ташқарисидан ноаниқ зарба йўллади
2'
Бугун таянч зонасида Серхио Рамос ўйнамоқда. Унинг ҳисобида битта сариқ карточка бор. Эҳтиёт бўлиб ўйнаши лозим. Бугун огоҳлантириш олсаю, "Реал" ярим финалга чиқса, у дисквалификация туфайли ўйинни ўтказиб юборади
1'
Ўйин бошланди! Тўпни ўйинга қизил-оқ йўл-йўл формадаги "Атлетико" киритиб берди. "Реал" эса оқ рангли формада ўйнайди
'
Бугун "Реал"да 4та йўқотиш бор. Жароҳат туфайли - Модрич, Бэйл ва Бензема, дисквалификация туфайли - Марсело майдонга туша олишмайди
'
Бугун "Реал"да 4та йўқотиш бор. Жароҳат туфайли - Модрич, Бэйл ва Бензема, дисквалификация туфайли - Марсело майдонга туша олишмайди
'
Хабарингиз бор, бундан 8 кун аввал "Висенте Кальдерон" стадионида бўлиб ўтган ўйинда ҳисоб очилмаганди. Демак, бугунги ўйин ярим финал йўлланмаси соҳибига аниқлик киритиб беради
'
Мадриддаги стадион лиқ тўлган. Мухлислар "Реал" ва "Атлетико" ўртасидаги ўйинни томоша қилиш учун шай ҳолатда туришибди
'
Ассалому алайкум, қадрли Европа футболи мухлислари! Мадрид дербиси, Европа чемпионлар лигаси, чорак финал жавоби ўйини! "Сантьяго Бернабеу"!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.