Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Испания Ла лигаси

33-тур, 18 апрель, соат 19:00. Бош ҳакам: Антонио Матео Лахос

ЭСПАНЬОЛ

0 : 2

БАРСЕЛОНА

Неймар (18)
Месси (25)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
13.Кико Касилья (Д)
15.Эктор Морено
27.Рубен Дюарте
05.Виктор Альварес
23.Анаитц Арбилла
22.Альваро Гонсалес
14.Каньяс
10.Абрахам Гонсалес
17.Лукас Васкес
09.Серхио Гарсия
20.Фелипе Кайседо
  13.Клаудио Браво (Д)
18.Хорди Альба
22.Дани Алвес
03.Жерар Пике
12.Рафинья
05.Серхио Бускетс
08.Андрес Иньеста
14.Хавьер Маскерано
10.Лионель Месси
09.Луис Суарес
11.Неймар
ЗАҲИРА
25.Пау Лопез (Д)
19.Диего Колотто
18.Хуан Фуентес
16.Хави Лопеc
24.Пако Монтаньес
06.Сальва Севилья
08.Кристиан Стуани
  01.Марк-Андре тер Штеген (Д)
21.Адриано
24.Жереми Матьё
20.Серхи Роберто
04.Иван Ракитич
06.Хави Эрнандес
07.Педро Родригес
ҚИЗИЛ КАРТОЧКА
 
Хорди Альба (54)

Матн

90+4'
"Эспаньол" жарима зарбасини тепди. Тўп жонли деворга тегди. Шу паллада ҳакам ўйинни якунлаб берди. "Эспаньол" - "Барселона" - 0:2.
90+2'
"Эспаньол" футболчиси Экор Морено иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди.
90'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди
88'
"Барса"да ўзгариш: Иньеста ўрнига Хави туширилди.
87'
Кристиан Стуани бирга бир вазиятга чиқиб бориб, олис бурчак томон зарба йўллади. Браво тўпни эгаллаб олди.
81'
Бускетс огоҳлантирилди.
80'
Каньяс огоҳлантириш олди
79'
"Барса"да ўзгариш: Луис Суарес ўрнига Иван Ракитич туширилди
77'
"Эспаньол" ҳам вақти-вақти билан ҳужумга ўтмоқда. Стуанининг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди
77'
Қойиииил, Неймар! У бутун бошли мудофаа чизиғини алдаб ўтди ва ўзига ҳам зарба бериши мумкин бўлган вазиятда Мессига узатма берди. Лионель зарба беришга улгурмади, ҳимоячи тўпни тепиб юборди...
77'
Қойиииил, Неймар! У бутун бошли мудофаа чизиғини алдаб ўтди ва ўзига ҳам зарба бериши мумкин бўлган вазиятда Мессига узатма берди. Лионель зарба беришга улгурмади, ҳимоячи тўпни тепиб юборди...
73'
Лукас Васкес огоҳлантириш олди.
70'
Месси ўзига нисбатан ишлатилган қўполик учун белгиланган жарима зарбасини тепди. Тўп жонли деворга тегиб қайтди.
64'
"Барса"да ўзгариш: Рафинья ўрнига Матьё туширилди
63'
Эҳҳҳ, Неймаааар! Суарес чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва Неймарга пас берди. Бразилиялик футболчи 6-7 метрдан бўш дарвозани ишғол қила олмади...
59'
Дани Алвес сариқ карточка олди
57'
Мессссиии! Лео Суарес билан "девор" ўйнаб, деярли бирга бир вазиятга чиқиб кеди. Унинг ҳимоячи таъқиби остида йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб, майдонни тарк этди!
54'
Хорди Альбага қизил карточка! Ҳимоячи ҳакамга кескин эътироз билдиргани учун Матео Лаос унга дарҳол қизил карточка кўрсатди.
48'
Неймар бирга бир вазиятга чиқиб борди, аммо дарвозани ишғол қила олмади! Тўп посбоннинг кўкрагига тегиб қайтди.
46'
Иккинчи бўлим бошланди (интернет билан боғлиқ муаммо туфайли онлайн трансляциямизда кичик пауза юзага келди)
45'
Биринчи бўлимга вақт қўшилмади. Танаффус. Ҳозирча "Эспаньол" - "Барселона" - 0:2.
45'
Суарес жарима майдончаси ташқарисидан айланма зарба берди. Тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди
41'
Зарба! Рафиньянинг узатмасидан кейин Суарес битта ҳаракат билан Неймарни зарбавор вазиятга чиқарди. Бразилиялик ҳужумчининг зарбаси олис бурчакка бораётганди, Касилья тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Яхши сэйв
36'
Меҳмонлар майдон марказида тўпни олдириб қўйишди. Натижада Серхио Гарсия бирга бир вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди, аммо тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди ва тўпни Маскерано эгаллаб олди
36'
Мезбонларнинг марказ бўйлаб ҳужум ташкил қилишди. Аммо самарали якунлай олишмади
32'
"Эспаньол" фаоллашишга ҳаракат қилмоқда, аммо "Барса" рақибни тўпсиз ўйнашга мажбур қилмоқда
28'
"Эспаньол" ўзининг илк ҳужумини ташкил қилди. Кайседонинг зарбаси юқоридан ўтиб кетди
25'
ГООООООЛ! Месссииии! 0:2! ЖУда чиройл комбинация натижасида киритилган гол! Ўнг қанотдан Суарес-Иньеста-Суарес-Месси! Тўп иккита устунга тегиб, кейин тўрга бориб тушди!
22'
Серхио Гарсия сариқ карточка олди. Маскеранони ортдан тепиб йиқитгани учун
18'
ГООООООЛ! Неймар, 0:1! Месси майдон марказидан рақиб жарима майдончасига узатма берди. Альба тўпни дарвоза рўпарасига қайтарди. Суарес тўпни атайлаб ўтказиб юборди ва унинг ортидан келаётган Неймар тўпни дарвозага жойлади! Назаримизда, бу аввалдан режалаштирилган комбинация!
13'
Неймар-Месси-Суарес узатмасидан кейин Луис бирга бир вазиятга чиқди, аммо офсайд
11'
Мессининг узатмасидан кейин Неймар бирга бир вазиятда чиқди, унинг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди!!!
9'
Устунлик тўлалигача Энрике шогирдлари томонида
6'
Вууууҳ! Яна бир хавфли вазият! Мессининг жарима майдончасига кирган Альба томон узатма берди, ҳимоячи тўпни бир амаллаб қайтарди. Қайтган тўпга Суарес бош билан зарба берди. Кико Касилья оёғи билан зарбани қайтарди!
3'
Вууууҳ! Мессининг узатмасидан кейин Альба чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва олис устун томон узатма берди, ҳимоячи тўпни қайтариб қолишга муваффақ бўлди!..
1'
ЎЙИН БОШЛАНДИ! Кетдик!
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда
'
"Эспаньол" ўз майдонида "Барселона"ни қабул қилмоқда. Ўйин Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади
'
Ассалому алайкум, қадрли фубол мухлислари. Испания Ла лигасининг 33-туридан ўрин олган Каталония дербисини биз билан бирга кузатиб боришга таклиф этаиз
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.