Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Англия Премьер-лигаси

34-тур, 26 апрель, соат 20:00. Бош ҳакам: Майкл Оливер

АРСЕНАЛ

0 : 0

ЧЕЛСИ

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
13.Давид Оспина (Д)
06.Лоран Косельни
39.Эктор Беллерин
18.Начо Монреаль
04.Пер Мертезакер
16.Аарон Рэмзи
19.Санти Касорла
34.Франсис Коклен
11.Месут Ўзил
17.Алексис Санчес
12.Оливье Жиру
  13.Тибо Куртуа (Д)
26.Жон Терри
28.Сесар Аспиликуэта
02.Бранислав Иванович
24.Гэри Кэхилл
08.Оскар
22.Виллиан
04.Сеск Фабрегас
10.Эден Азар
21.Неманья Матич
07.Рамирес
ЗАҲИРА
01.Войцех Шченсни (Д)
02.Матьё Дебюши
03.Киран Гиббс
10.Жек Уилшир
20.Матьё Фламини
14.Тео Уолкотт
23.Данни Уэлбек
  01.Петр Чех (Д)
03.Филипе Луис
05.Курт Зума
23.Хуан Куадрадо
12.Жон Оби Микель
11.Дидье Дрогба
36.Рубен Лофтус-Чик

Матн

90+5'
Ҳакамнинг финал хуштагини "Челси" футболчилари хурсандчилик билан қарши олишди. Улар рақиб билан 10 очколи фарқни сақлаб қолишди. Моуриньо жамоаси яна 2та ўйинда кейин чемпионликни нишонлашлари мумкин.
90+4'
Начо Монреаль сариқ карточка олди. Қарши ҳужумга ўтаётган "Челси" футболчисини йиқитди.
90+3'
"Челси"да ўзгариш: Виллиан ўрнига Куадрадо туширилди.
90+1'
Вуууҳ! "Арсенал" футболчилари яхши имкониятдан фойдалана олишмади. Начо чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Ўзилнинг оёғига тўп тегмай қолди, Уэлбекдан эса ўтиб кетди...
90'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.
89'
Рэмзи сариқ карточка эвазига Азарни тўхтатди — унинг қўлидан тортиб қолди.
87'
Алексис жарима майдончасига кираётган Ўзил томон юқоридан яхши пас берганди. Месут узатмага бироз ета олмади
84'
"Арсенал"да ўзгариш: Жиру ўрнига Тео Уолкотт тушди
82'
Уэлбек ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва зарба йўллади. Рекошет ҳолатида борган тўп Куртуанинг қўлидан майдонни тарк этди. Тўп бурчакдан ўйинга киритилганидан сўнг Тибога нисбатан қоидабузарлик қилинди
80'
Рэмзи 23 метрлардан кучли зарба йўллаганди, аммо тўп Жируга тегиб қолди
76'
"Арсенал"да ўзгариш: Коклен ўрнига Данни Уэлбек туширилди
75'
Эҳҳҳҳ, Касорлааа! Чап қанотдан етказилган узатма жарима майдончаси ичида очиқ турган Касорлага бориб тушди. Санти 13 метрлардан аниқ зарба бера олмади!
73'
Дрогба "Арсенал" жарима майдончаси ичида тўп учун курашаётганида тўп сакраб, мезбон ҳимоячисининг қўлига тегди. Дидье ҳаракатни давом эттирди ва зарба берди. Бурчак тўпи
72'
Иванович огоҳлантирилди. Санчесга нисбатан қўпол ўйнагани учун
69'
Жаримадан етказилган тўпни Куртуа мушт билан урди, аммо узоққа эмас. Мертезакер 15 метрдан дарвозага аниқ зарба бера олмади. Тўп устун олдидан ўтиб кетди.
68'
Ойййй, Виллиан оёғини баланд кўтариб, Косьелнининг юзига тепиб юборди. Сариқ карточка
68'
Ўзил Касорла билан ўзаро "девор" ўйнаб жарима майдончасига кириб борди, аммо зарба беришга улгурмади. Ҳимоячи тўпни ён томонга тепиб юборди!
65'
Вууууҳ! "Арсенал" тезкор ҳужум ташкил қилди. Чап қанотдан жарима майдончасига узатма берилди. Алексис Санчес зарба беришга улгурмади. Бурчакдан етказилган узатмани Куртуа эгалаб олди
61'
"Канонирлар" устунликни ўз томонларига оғдиришга ҳаракат қилишмоқда. Рэмзи жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллашга улгурмади
56'
Азар жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўп юқоридан ўтиб кетди
54'
"Аристократлар" фаолроқ кўринишмоқда иккинчи бўлимда
50'
Начо Монреаль чап қанотдан ҳужумга қўшилди ва жарима майдончаси бурчагидан зарба йўллади! Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
46'
Иккинчи бўлим бошланди.
46'
"Челси"да ўзгариш: Оскар ўрнига Дрогба туширилди.
45+2'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Арсенал" - "Челси" - 0:0. Танаффус.
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди
44'
Вууууҳ! "Арсенал" жиддий босим ташкил қилди. Беллерин узатган тўпни ҳимоячилар қайтаришди. Қайтган тўпни Ўзил эгаллади ва 14 метрлардан ўнг оёқда зарба йўллади. Куртуа тўпни эгаллаб олди.
43'
Санчес "Челси" жарима майдончаси ичида товони билан Жиру томон узатма берди. Оливье буни кутмаганди...
41'
Рэмзи ўнг қанотдан дарвоза яқинига ерлатиб узатма берди. Терри тўпни тепиб юборди
40'
Вуууҳ! "Челси" қарши ҳужумга ўтаётганида "Арсенал" ҳимоячиси тўпни эгаллаб, яна ҳужум чизиғига қайтарди. Санчес 14 метрлардан ноаниқ зарба йўллади...
38'
Вуууууҳ! Виллиан жарима майдончасининг чап бурчагидан чиройли узатма билан Рамиресни бирга бир вазиятга чиқариб юборди! Унинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Оспина қайтарди! Тўпни эгаллаб олди!
35'
Коклен огоҳлантирилди.
34'
Санчес ўнг қанотдан жарима майдончасига Беллеринга узатма берди. Қанот ҳимоячиси тўпни ерга туширмасдан 11 метрли нуқта атрофига қайтарди. Санти Касорланинг зарбасидан кейин тўп унинг оёғи остига ётаётган Аспиликуэтанинг қўлига тегиб қайтди. Ҳакам жим.
32'
Меҳмонлар рақиб жарима майдончаси ташқарисида тўпни олиб қўйишди ва Оскарга етказишди. Бразилиялик ярим ҳимоячи жарима майдончаси ичида ҳимоячиларни алдамоқчи бўлди, аммо тўпни олдириб қўйди
31'
Яна чапдан ҳаволатиб етказилган узатма пайтида Аспиликуэта Жируга бош билан зарба бериш имкониятини бермади
28'
Тўп бир жойда тўхтаб тургани учун. Мезбонлар чап қанотдан рақиб жарима майдончасига узатма беришди. Терри тўпни ён томонга тепиб юборди
25'
Мезбонлар яхши ҳужум ташкил қилишди. Ўзил жарима майдончасининг ўнг бурчагидан нариги томондан ичкарига кирган Жируга узатма берди. Ҳимоячи тўпни қайтарди
23'
Сеск Фабрегас жарима майдончаси ичида симуляция ишлатиб йиқилгани учун огоҳлантирилди!
21'
Майдон марказидан олдинга ўтаётган Рамирес томон узатма берилди. Монреаль унга имконият бермади
18'
Бурчакдан етказилган узатмани Оспина эгаллаб олди
17'
Вуууууҳ! "Челси" ҳисобни очишига сал қолди! Олис масофадан етказилган узатмани Оскар жарима майдончаси ичида даврозабоннинг устидан оширди. Бельерин бош билан тўпни майдон ташқарисига уриб юборди. Оспина Оскарнинг устига чиқиб кетди ва унга жароҳат етказди. Ушба ҳаракат учун пенальти қўйса ҳам бўларди. Аммо ҳозирча фақат бурчак тўпи
12'
Жирууу! Дарвозага яқин жойда тескари турган ҳолда тўпни юқорига кўтарди ва бош билан зарба беришга уринди. Куртуа тўпни эгаллади
12'
Жирууу! Дарвозага яқин жойда тескари турган ҳолда тўпни юқорига кўтарди ва бош билан зарба беришга уринди. Куртуа тўпни эгаллади
11'
Ўйинда фоллар юзага келмоқда. Бундай ўйин учун нормал ҳолат
8'
Оскар жарима майдончаси ичида йиқилди. Ҳакам пенальти йўқ деб ҳисоблади
7'
Бурчакдан етказилган узатмани меҳмонлар қайтаришди
6'
Алексиснинг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарбаси "Челси" футболчисининг оёғидан майдонни такр этди. Бурчак тўпи
5'
Ҳозирча устунлик ҳеч бир томонда эмас. Ташаббус учун кураш
1'
Ўйин бошланди!
'
Бу ўйинда ҳам сукут сақлаш...
19:55'
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда!
'
Қадрли футбол мухлислари! "Арсенал" ва "Челси" жамоалари ўртасидаги ўйин бошланишига кўп вақт қолмади.
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.