Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Испания Ла лигаси

33-тур, 26 апрель, соат 23:59. Бош ҳакам: Педро Перес Монтеро

СЕЛЬТА

Нолито (9)
Санти Мина (29)

2 : 4

РЕАЛ МАДРИД

Тони Кроос (16)
Хавьер Эрнандес (24, 69)
Хамес Родригес (44)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Серхио Альварес (Д)
22.Густаво Кабраль
02.Уго Мальо
19.Жонни
03.Андреу Фонтас
23.Микаель Крон-Дели
24.Аугусто Фернандес
14.Фабиан Орельяна
10.Нолито
11.Хоакин Ларривей
07.Санти Минья
  01.Икер Касильяс (Д)
15.Даниэль Карвахаль
12.Марсело
04.Серхио Рамос
02.Рафаель Варан
10.Хамес Родригес
08.Тони Кроос
23.Иско
24.Асьер Ильяраменди
07.Криштиану Роналду
14.Хавьер Эрнандес
ЗАҲИРА
13.Рубен Бланко (Д)
20.Серхи Гомес
05.Педро Эрнандес
08.Алекс Лопес
17.Леви Мадинда
18.Тео Бонгонда
09.Чарльз
  13.Кейлор Навас (Д)
05.Фабиу Куэнтрау
17.Альваро Арбелоа
18.Начо Фернандес
03.Пепе
16.Лукас Силва
20.Хесе

Матн

'
"Сельта" - "Реал" - 2:4. Мадридликлар "Барселона" билан орадаги фарқни яна 2 очкога келтириб қўйишди
90+3'
Ўйин якунланди.
90+1'
Иккинчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди
90+1'
Карвахаль ҳам сариқ карточка олди ва у кейинги ўйинни ўтказиб юборади
90'
Микаель Крон-Дели сариқ карточка олди
88'
Вуууҳ! Нолито жарима майдончасига чап бурчакдан кирди ва кучли зарба йўллади. Тўп олис устун ёнидан ўтиб кетди...
87'
"Сельта" футболчисининг зарбасини Касильяс эгаллади
85'
"Реал"да учинчи ўзгариш: Хамес ўрнига Арбелоа туширилди
84'
Серхио Рамос сариқ карточка олди. У кейинги турни ўтказиб юборади
82'
"Реал"да ўзгариш: Иско ўрнига Хесе туширилди
79'
Нолито дарвозага яқин жойда бош билан тўпни дарвозага томонга бура олмади
77'
Фонтес жарима майдончаси ичида Нолитодан узатма қабул қилди, аммо уни ўзига бўйсундира олмай, вазиятни йўққа чиқарди
75'
Дарвозагача 30 метрлардан белгиланган жарима зарбасини Роналду тепди. Дарвозабон тўпни эгаллади
74'
"Реал"да ўзгариш: Чичарито ўрнига Пепе туширилди
71'
Чичарито офсайдда қолди
69'
ГООООЛ! Чичарито! 2:4! Рамос майдон марказидан чиройли пас билан ҳужумчини бирга бир вазиятга чиқариб юборди. Хавьер имкониятни кўкка совурмади!
66'
Нолито чап қанотда жамоадоши билан "девор" ўйнаб жарима майдончасига кирди, аммо узатма тезроқ бўлгани учун тўпни Касильяс эгаллаб олди
63'
Нолито чап қанотдан олис устун томон узатма берди ва мезбон футболчиси тўпни дарвоза қаршисига қайтарди. Мадридликлар тўпни қайтаришди.
62'
"Реал"дан хавфли қарши ҳужум! Роналду ўнг қанотдан олдинга ўтди ва нариги томондан жарима майдончасига кирган Чичаритога пас берди. Хавьернинг зарбаси аниқ чиқмади.
61'
"Сельта" бурчак тўпини ўйинга киритди. Марсело тўпни қайтарди
60'
Вууууҳ! "Сельта" жарима тўпини ўйинга киритди. Дарвоза яқинида мезбон футболчилари зарба беришга улгуришмади, ҳужумчилардан бири йиқилди...
56'
Орельяна "Реал" жарима майдончаси ичида Кроосга урилиб йиқилди. Ҳакам пенальти белгиламади.
55'
Роналдунинг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарбаси рекошет ҳолатида Иско бориб тушди. Иско бирга бир вазиятда дарвозабонни доғда қолдира олмади
54'
"Реал" қарши ҳужуми пайтида Роналду майдон марказида туриб ўнг қанотда очиқ турган Чичаритога пас бера олмади. АКс ҳолда мексикалик ҳужумчи бирга бир вазиятга чиқиб кетарди
53'
"Сельта"нинг тезкор қарши натижасида Санти Мина жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўп рекошет ҳолатида майдонни тарк этди
53'
Жонни сариқ карточка олди
52'
"Сельта" бурчак тўпини ўйинга киритди. Зарба берилди, аммо тўп юқорига кўтарилди. Икер тўпни эгаллади
51'
Орельяна огоҳлантириш олди
49'
Нолито деярли бирга бир вазиятга чиқди ва жарима майдончаси чизиғи устидан зарба йўллашга қарор қилди. Зарба аниқ чиқмади
46'
Иккинчи бўлим бошланди
45+1'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Сельта" - "Реал" - 2:3. Танаффус.
44'
ГОООООЛ! Хамес Родригес, 2:3! Яна қарши ҳужумда мезбонлар "Реал"нинг ҳужумини ўтказиб юборишди. Колумбиялик футболчининг зарбаси рекошет ҳолатда тўрга бориб тушди!
42'
Энди Ларривей жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва Вараннинг таъқиби остида зарба йўллади. Ҳужумчи ҳакамдан бурчак тўпи сўради, аммо эркин зарба
41'
Вууууууҳ! "Реал" майдон марказида тўпни эгаллаб, тезда қарши ҳужумга ўтди! Роналду бирга бир вазиятда чиқиб йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди! Сўнгра тўпни ҳимоячиар эгаллашди...
39'
Криштиану офсайдда қолди, акс ҳолда бирга бир вазиятга чиқиб кетарди
39'
Вуҳ! Ларривей "Реал" жарима майдончаси чизиғи устида тўпни қабул қилди ва бир ҳимоячи таъқиби остида зарба йўллади. Касильяс тўпни эгаллаб олди
37'
Ўйин темпи бироз тушди. Ҳозирча хавфли ҳужумлар кўзга ташланмаяпти
32'
"Сельта" тўпни назорат қилмоқда. Ҳужумкор ўйин қилмоқда. Бу эса ўйиннинг жуда қизиқарли бўлишини таъминламоқда
29'
ГОООООЛ! Санти Мина, 2:2! "Сельта" ҳужумчиси бирга бир вазиятга чиқиб борди ва Касильяснинг ёнидан ўтказиб зарба берди. Тўп устунга тегиб қайтди, Санти такрорий зарба билан ҳисобни тенглаштирди!
28'
Ларривей томон етказилган узатмани "Реал" ҳимоячилари яна қайтаришди
27'
Мадрид бурчак тўпини ўйинга киритди. ҲИмоячилар уни қайтаришди
24'
ГОООООЛ! Чичарито, 1:2! Хамеснинг узатмасидан кейин Хавьер ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб келди ва ўткир бурчак остида яқин бурчакни аниқ нишонга олди.
23'
Майдон эгалари Ларривейни бирга бир вазиятга чиқаришга ҳаракат қилишди. Ҳужумчи бироз офсайдда қолиб кетди
21'
Вуууҳ, оҳоҳоҳо! Марселонинг узатмасидан кейин Чичарито бирга бир вазиятга чиқди, аммо Альварес тўпга ташланди ва уни ён томонга урди. Тўп Роналдуга борди, Криштиану эса бўш қолган дарвозани ишғол қила олмади! Тўп олис устунни деярли силаб ўтиб кетди!!!
19'
Нолито бурчак тўпини ўйинга киритди ва қайта қабул қилиб, чап қанотдан зарба йўллади, юқоридан ўтиб кетди
16'
ГОООООЛ! Тони Крооос! 1:1! Роналду чап қанотдан дарвозабон майдончасига яқинлашиб келди ва узатма берди. Ҳимоячи тўпни қайтарди. Тони 14 метрдан аниқ зарба билан ҳисобни тенглаштирди! Ўйин қизиқарли бошланди
13'
"Сельта"нинг хавфли ҳужуми. Нолито пас билан Ларривейни бирга бир вазиятга чиқаришга ҳаракат қилди. Варан тўпни қайтарди.
10'
Гол бўлган вазиятда Рамос бурчак тўпи тепилаётганида рақиб жарима майдончасига борган ва унинг бутсаси ечилиб кетган экан. У бутсасини қўлига олиб етиб келгунча, "Сельта" гол уришга улгурди
9'
ГООООЛ! Нолито, 1:0! Меҳмонлар бурчак тўпини ўйинга киритишганидан кейин тўпни эгаллаган "Сельта" футболчилари қарши ҳужумга ўтишди. Нолито чап қанотдан Кроос ва Карвахаль орасидан ўтиб жарима майдончаси кирди ва аниқ зарба билан дарвозанинг яқин бурчагини нишонга олди!
8'
"Реал" бурчак тўпи ишлади
7'
Мадридликлар ўнг қанотдан ҳужум ташкил қилишди. Чичарито томон етказилган узатмани ҳимоячилар қайтаришди
4'
Бурчакдан етказилган узатмани мезбон футболчиси дарвоза томон бура олмади
3'
"Сельта"дан навбатдаги ҳужум, ўнг қанотдан. Бурчак тўпи
2'
Дастлабки ҳужумни виголиклар уюштиришди. Мадридликлар ҳимояда ишончли ўйнашди
1'
ЎЙИН БОШЛАНДИ
'
Бугун "Реал" қора рангли формада ўйнайди. Мезбонлар эса оч ҳаворанг формада ҳаракат қилишади
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишган
'
Қадрли футбол мухлислари! Ла лиганинг 33-туридан ўрин олган "Сельта" ва "Реал" жамоалари ўртасидаги ўйин бошланиш арафасида
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.