Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Олий лига-2015

6-тур, 27 апрель, соат 17:00. Бош ҳакам: Равшан Эрматов (Ўзбекистон)

ЛОКОМОТИВ

Руслан Корян (12)
Икром Алибоев (67)

2 : 1

ПАХТАКОР

Станислав Андреев (51-пен.)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
1.Игнатий Нестеров
3.Шавкат Муллажонов
7.Руслан Корян
13.Лутфулла Тўраев
17.Салим Мустафоев
18.Темур Кападзе (С)
22.Санжар Шоаҳмедов
24.Иброҳим Раҳимов
28.Икром Алибоев
31.Неманья Яничич
33.Олег Зотеев
  12.Александр Лобанов
2.Егорь Кримец (С)
4.Аднан Ораховац
5.Акбар Исматуллаев
8.Шерзод Каримов
11.Игорь Сергеев
15.Жавоҳир Соҳибов
23.Александр Мерзляков
24.Давронбек Ҳошимов
28.Станислав Андреев
29.Владимир Козак
ЗАҲИРА
12.Маъмур Икромов
8.Сардор Мирзаев
10.Марат Бикмаев
11.Темурхўжа Абдухолиқов
16.Жасур Ж.Ҳасанов
77.Жасур О.Ҳасанов
99.Дамир Кояшевич
  1.Никита Рибкин
6.Мурод Холмуҳаммедов
9.Жалолиддин Машарипов
13.Искандар Шайқулов
16.Наврузбек Алимов
18.Баҳодир Пардаев
34.Жавоҳир Сиддиқов
САРИҚ КАРТОЧКА
Руслан Корян (16)
Икром Алибоев (35)
 
Игорь Сергеев (43)
Егорь Кримец (57)
Даврон Ҳошимов (69)

Матн

90+4'
ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ! "ЛОКОМОТИВ" - "ПАХТАКОР" - 2:1
90+3'
Эҳҳҳ, Кояшевич! "Локомотив" футболчилари бир ҳимоячига қарши икки футболчи бўлиб чиқиб кетишди. Аммо Дамир Темурхўжага аниқ пас бера олмади. Тўп Лобанов томонга кетиб қолди.
90+1'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.
90'
Вууууҳ! Ўнг қанотдан дарвоза олдиаг етказилган узатмага Каримов бироз ета олмади. Нестеров тўпни эгаллади
88'
"Пахтакор"да ўзгариш бўлди. Ораховац ўрнига Навруз Алимов туширилди
88'
Сергеев чап қанотдан ерлатиб узатма берди. Нестеров яқин устун олдида тўпни эгаллади. Пардаев бироз кеч қолди
87'
Кападзени замбилда майдондан олиб чиқиб кетишди
86'
Вуууҳ! Ҳимоячиларнинг хатосидан сўнг Темурхўжа Абдухолиқов бир ҳимоячи таъқиби остида дарвоза томон яқинлашди. Ҳимоячини алдаб дарвоза томон зарба берди. Лобанов тўпни эгаллаб олди!
84'
Яхши вазият! Сергеев чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва дарвоза яқинига узатма берди. Козак тўпни дарвоза томон бурди, аммо кучли чиқмади, тўпни Игнат эгаллади
83'
Ҳошимовнинг узатмасидан Пардаев "чаёнсифат" услубда зарба йўллади. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
82'
Вуууууҳ! Чап қанотдан етказилган узатмани Каримов жарима майдончаси ичида — ўнг қанотдан дарвозабон майдончасига узатма берди. Пардаев зарба беришга улгурмади. Яничич тўпни тепиб юборди
80'
Эрматов Даврон Ҳошимовни аяди. Ҳимоячи ўта қўполлик билан Шоаҳмедовни йиқитди. Иккинчи сариққа тортадиган вазият эди...
79'
Кояшевич ўнг қанотдан олдинга ўтди ва жарима майдончаси тақшарисидан зарба йўллади. Лобанов тўпни эгаллади.
77'
"Локомотив"да сўнгги ўзгариш: Руслан Корян ўрнига Темурхўжа Абдухолиқов баҳсни давом эттиради
76'
"Пахтакор"да ўзгариш: Андреев ўрнига Баҳодир Пардаев ўйинни давом эттиради. Иккинчи голдан кейин эса Исматуллаев ўрнига Жалолиддин Машарипов ҳам туширилганди.
75'
Каримов ўнг қанотдан етказган узатмасини Нестеров эгаллаб олди
71'
"Локомотив"да иккинчи ўзгариш: Лутфулла Тўраев ўрнига Дамир Кояшевич туширилди
69'
Тезкор қарши ҳужумга ўтаётган Шоаҳмедовни очиқчасига тепиб йиқитгани учун Даврон Ҳошимов огоҳлантириш олди.
67'
ГООООООЛ! Икром Алибоев! 2:1! Кападзенинг олдинга ерлатиб берган узатмасини Шоаҳмедов тўхтатди, аммо Икром тўпни олиб қўйди ва икки ҳимоячи орасидан ўтиб бирга вазиятга чиқиб борди ҳамда Лобановни доғда қолдирди!
64'
Шерзод Каримов тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
62'
Мерзляков бурчак зарбаси ишлади. Майдон эгалари уни қайтаришди
61'
"Пахтакор"нинг ҳужуми чап қанотдан ўнг томонга кўчирилди. Шерзод Каримов бир ҳимоячини алдади ва зарба берди. Ноаниқ
60'
Вуууууҳ! Шоаҳмедов жарима майдончасига бурчагидан йўллаган зарба дарвоза тўсинига тегиб, майдонни тарк этди. Бурчак тўпи
58'
Жарима зарбасини "Пахтакор" ҳимоячилари қайтаришди. Такрорий ҳужум пайтида бурчак тўпи ишланди.
57'
Егорь Кримец хавфли ўйнагани учун сариқ карточка олди. Чап қанотдан жарима зарбаси
55'
Вуууууууҳҳҳҳ! Ҳасанов бурчак тўпини ўйинга киритди. Ҳимоячи бош билан тўпни ўша томонга қайтарди. Жасур такрорий узатма берган пайтда Корян яқин масофадан бош билан дарвозани ишғол қила олмади. Тўп тўсини устидан ўтиб кетди!
54'
"Локомотив"да ўзгариш: Олег Зотеев ўрнига катта Жасур Ҳасанов туширилди
52'
Кападзенинг узатмасидан кейин Корян бирга бир вазиятга чиқди, аммо офсайдда қолган экан
51'
ГООООЛ! Станислав Андреев, 1:1! Нестеров зарбани қайтара олмади!
50'
ПЕНАЛЬТИ! "Локомотив" дарвозасига! Бурчакдан тўп етказилганидан кейин ҳимоячилар қайтаришди. Кримец бош билан зарба бермоқчи бўлганида Муллажонов уни тепиб юборди.
49'
"Пахтакор" қарши ҳужумга ўтди. Сергеев жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарбага Яничич оёқ қўйди ва тўп майдонни тарк этди. Бурчак тўпи
48'
МУстафоев чап қанотдан етказган узатмасини Кримец қайтарди. Санжар Шоаҳмедов жарима майдончаси ташқарисидан зарба берди. Лобанов тўпни эгаллади
46'
Иккинчи бўлим бошланди
'
Хабарингиз бор, ушбу жамоалар мавсум аввалида Ўзбекистон суперкубогида тўқнаш келишганди. Унда Абрамов шогирдлари 4:0 ҳисобида ғолиб чиқишганди.
'
Ҳозирча "Локомотив" амалдаги чемпион — "Пахтакор"ни кичик ҳисобда мағлуб этмоқда. Биринчи бўлимда жамоалар очиқ ўйин қилишмади. Темирйўлчилар ўзлари яратган имкониятдан фойдалана олишди.
45+2'
Бурчакдан тўпидан кейин Мерзляков ўткир бурчак остида зарба йўллади. Нестеров тўпни майдон ташқарисига чиқарди. Қўшимча вақт тугаб кетгани учун Эрматов меҳмонлар иккинчи бурчак тўпига имкон бермади. Танаффус.
45+1'
Каримовга нисбатан чап қанотдан фол ишлатилди. Жаримадан етказилган узатмани Раҳимов бош билан майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак тўпи
45'
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди
43'
"Пахтакор" бурчак тўпини ўйинга киритди. Сергеев тўпни қўли билан дарвозага буришга урингани учун сариқ карточка олди.
41'
Тўраев жарима зарбасини тўғри дарвозага йўллади. Лобанов тўпни эгаллаб олди.
40'
"Локомотив" ҳужум қилаётганида жарима майдончасининг чап томондаги чизиғи шундоққина ёнида Корян чалиб йиқитилди. Хавфли жарима зарбаси
35'
Икром Алибоев сариқ карточка олди.
33'
"Пахтакор" бурчак тўпини ўйинга киритди. Нестеров хатога йўл қўйди, аммо бундан меҳмонлар фойдалана олишмади
31'
Бурчак тўпи "Локомотив" учун самарали бўлмади.
30'
Муллажоновнинг узатмасидан кейин Корян ўнг томондан жарима майдончасига кирди ва марказроққа пас берди. Кримец тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
26'
Каримов етказган узатмани Нестеров иккинчи уринишда эгаллаб олди
25'
Алибоев майдон марказида Козакка нисбатан фол ишлатди
23'
"Пахтакор" бурчак тўпидан кейин ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Каримов ўнг қанотдан етказилган узатмани ҳужумчилар дарвозага бура олишмаган бўлса, қайтган тўпга жарима майдончаси чизиғи устидан зарба берилди. Тўп ҳимоячиларга тегиб қайтди
21'
Кападзе давроза яқинига ҳаводан узатма берди. Алибоевнинг бош билан зарбаси дарвоза ёнидан ўтиб кетди...
21'
Кападзега нисбатан фол. Дарвозагача 27 метрлар...
17'
Эҳҳҳ, Сергеев! Нестеров ўзига етказилган узатмани шерикларига етказиш пайтида Игорга бериб қўйди. Игнатий четроқ тургани боис дарвоза бўш қолганди. Сергеев зарба бераётган чоғда Луфтулла зарба йўлига ғов бўлди...
16'
Вууууҳ! "Локомотив" иккинчи голни уришига сал қолди! Аввалига Алибоев жарима майдончасига кирди ва Корянга пас берди. Руслан фурсатни бой берди ва ҳимоячи тўпни тепиб юборди. Такрорий ҳужум оқибатида жарима майдончасига кирган Кападзе пас берилди. Темурнинг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди!
14'
Вууууҳ! "Пахтакор" ҳисобни тенглаштиришига бир баҳя қолди. Каримов қанотдан белгиланган жарима зарбасини амалга оширди. Сергеев яқин масофадан бош билан дарвозага аниқ зарба бера олмади
12'
ГООООООЛ! РУслан Корян, 1:0! Иброҳим Раҳимовнинг узатмасидан кейин Кападзе икки ҳимоячи орасидан ўтиб жарима майдончасига кирди ва бирга бир вазиятда бўлишига қарамай Корянга пас берди. Руслан бўш қолган дарвозани осонлик билан ишғол қилди!
9'
Руслан Корян бурчак тўпини муваффақиятсиз амалга оширди. Тўп ҳеч кимга тегмай қарама-қарши қанотдан майдонни тарк этди.
8'
Кападзе олдинга ўтаётгган Шоаҳмедовга пас бера олмади. Ораховац тўпни олиб қолди. Акс ҳолда Санжар бирга бир вазиятга чиқиб кетарди...
8'
Майдон маркази учун кураш кечмоқда
5'
"Локомотив" футболчиси Тўраев чап бурчакка яқин жойдан жарима зарбасини тепди. Козак бош билан тўпни қайтарди
3'
Шерзод Каримовнинг дарвозабон майдончасига етказган тўпини Нестеров мушт билан уриб юборди
3'
Муллажонов Мерзляковга нисбатан фол ишлатди.
2'
Ўнг қанотдан етказилган узатмани "Локо" ҳимоячилари қайтаришди. Мерзляковнинг зарбаси ноаниқ бўлди
1'
ЎЙИН БОШЛАНДИ! Тўпни ўйинга "Пахтакор" футболчилари киритиб беришди
'
"Пахтакор" футболчилари ўз қўлларида гул, "Локомотив" ўйинчилари эса совғалар кўтариб чиқишди. Улар ўзбек футболи фахрийларига совғаларни тақдим этишди. Б.Абдураимов, А.Иноятов, Т.Исоқов ва бошқалар ҳам стадионга чиқишди
'
"Локомотив" қизил, "Пахтакор" эса оқ рангли формада ҳаракат қилишади
16:56'
Диққат, жамоалар майдонга чиқиб келишди
16:55'
Ўйин бошланишига 5 дақиқа қолди. Ўйин "Спорт" каналида бугун 21:55да ёзиб олинган ҳолда намойиш этилади
'
Жамоалар чигалёзди машғулотини якунлаб, кийиниш хонасига йўл олишган
'
Тахминан яна 10 дақиқалардан кейин "Локомотив" ва "Пахтакор" жамоалар ўртасидаги ўйин бошланади
'
Тошкентнинг ТТЗ даҳасида жойлашган "Локомотив" стадионидан матнли онлайн трансляциямизни бошлаймиз
16:45'
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ҚАДРЛИ ФУТБОЛ МУХЛИСЛАРИ!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.