Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Испания Ла лигаси

34-тур, 28 апрель, соат 23:00. Бош ҳакам: Давид Фернандес Борбалан

БАРСЕЛОНА

Лионель Месси (9-пен., 47)
Луис Суарес (25, 40)
Неймар (27)
Хави (30)

6 : 0

ХЕТАФЕ

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
Клаудио Браво
Даниэль Алвес
Жереми Матье
Марк Бартра
Адриано Коррейя
Серхио Бускетс
Хави Эрнандес
Рафинья
Лионель Месси
Луис Суарес
Неймар
  Висенте Гуаита
Альваро Аройо
Алексис
Эмилиано Веласкес
Роберто Лаго
Мехди Ласен
Хуан Родригес
Эмилиано Буэндиа
Фреди Инестроса
Педро Леон
Баба Диавара
ЗАҲИРА
Марк-Андре тер Штеген
Мартин Монтойя
Хавьер Маскерано
Серхи Роберто
Иван Ракитич
Андрес Иниеста
Педро Родригес
  Хонатан
Налдо
Карлос Вигарай
Серхио Эскудеро
Алехандро Фелип
Педро Астрай
Иви Лопес

Матн

90+1'
Ўйин якунланди. "Барселона" - "Хетафе" - 6:0.
90'
Иккинчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди
89'
Қизиқ статистика: бурчак тўплари учун - 5:6, "Хетафе" олдинда
84'
Бурчак тўпидан кейин Бартра бош билан зарба берди. Гуаита тўпни эгаллади
83'
Месси жарима зарбасини бурчакка йўналтирди! Дарвозабондан ажойиб сэйв!
82'
Жарима майдончаси ярим доираси чизиғи устида Мессига нисбатан фол. Дарвозагача 19 метр
81'
"Хетафе" битта жавоб тўпини киритиши мумкин эди. Чап қанотдан етказилган узатмани Матьё бир амаллаб майдон ташқарисига чиқариб юборди. Акс ҳолда меҳмонлар футболчиси зарба беришга тайёр турганди
75'
Месси-Суарес-Месси-Суарес-Месси комбинациясидан кейин Лионель рақиб жарима майдончаси чизиғи устидан ҳимоячига урилиб йиқилди. Ҳакам ўйинни тўхтатмади
74'
Меҳмонлар ҳужумчиси яна бирга бир вазиятга чиқиб борди, Матьё тўп учун курашиши натижасида хавф йўққа чиқди
72'
Вуууҳ! Суареснинг узатмасидан кейин Месси дарвозабон майдончасига кирди ва ўткир бурчак остида чап оёқда кучли зарба берди. Тўп посбоннинг оёғига тегиб, майдонни тарк этди.
71'
Оҳоҳоҳоо! "Хетафе" ҳужумчиси бирга бир вазиятга чиқиб борди ҳамда дарвозабон ва ҳимоячи орасидан ўтказиб оҳиста зарба берди. Тўп думалаб бориб, олис устунга тегиб қайтди!
70'
Неймарнинг узатмасидан кейин Суарес 20 метрлардан зарба йўллади. Гуаита зарбани қайтарди
69'
Месси бир неча футболчидан ўтиб кетди ва сўнгги ҳимоячи уни йиқитди. Тўп мезбонларда қолгани учун ҳакам ўйинни тўхтатмади, Неймар имкониятдан фойдалана олмади
68'
"Барса"да ўзгариш: Алвес ўрнига Мартин Монтойя ўйинни давом эттиради
68'
"Барса"да ўзгариш: Алвес ўрнига Мартин Монтойя ўйинни давом эттиради
66'
Суарес хет-трик қилиши мумкин эди! Мессининг узатмасидан кейин Неймар чап томондан жарима майдончасига кирди ва бир ҳимоячини чалғитиб, зарба берди. Тўп ҳимоячига тегиб, нариги томондаги Суаресга борди, Луис эса тўпни ерга туширмасдан дарҳол зарба беришга қарор қилди! Тўп юқоридан ўтиб кетди...
63'
Меҳмонлар майдоннинг иккинчи ярмига ўтишга ҳаракат қилишмоқда. Ҳозирча хавфли вазиятлар йўқ
59'
"Барса"да ўзгариш: Хави ўрнига Педро ўйинни давом эттиради
56'
"Хетафе" бурчак тўпини ўйинга киритди. Мезбонлар тўпни қайтаришди. Такрорий ҳужум пайтида Хуан Родригес 11 метрли нуқта атрофида тўпн эгаллади ва зарба берди. Тўп тўсин устидан ўтиб кетди
54'
Каталонияликлар ўта хотиржамлик билан тўпни назорат қилишмоқда
47'
ГОООООЛ! Лионель Месси, 6:0! Жарима майдончасининг ўнг бурчагидан чап оёқда олис "тўққизлик"ка тўпни "михлади"!
46'
Иккинчи бўлим бошланди
46'
"Барса"да ўзгариш: Серхио Роберто майдонга тушди. Бускетс майдонга қайтмади
'
Биринчи бўлим статистикаси: тўп назорати - 80%:20%, зарбалар - 13:4, аниқ зарбалар - 7:3, бурчак тўплари - 2:2.
'
Ҳозирча "Барселона" - "Хетафе" - 5:0. Танаффус
45'
Биринчи бўлим тугади. Ҳакам таймга вақт қўшиб бериб ўтирмади.
45'
"Хетафе" ҳужумчиси бирга бир вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди, Адриано ундан тўпни олиб қўйди
43'
Оҳоҳоҳҳоҳоо! Яна бир чиройли комбинациядан кейин олтинчи голга сал қолди. Месси чап қанотдан жарима майдончасига кирган Адрианога пас берди. Ҳимоячининг зарбаси оис устун ёнгинасидан ўтиб кетди!
40'
ГОООООЛ! Суарес, 5:0! Супергол! Суарес ўнг қанотда Рафинья билан "девор" ўйнаб, жарима майдончаси чизиғи олдида турган Хавига узатма берди. Жамоа сардори тўпни тўхтатмасдан, оёғининг ёни билан орқасидаги Суарес томон узатди. Луис тўпни тўхтатмасдан олис бурчакка жойлади!
38'
"Барса" хотиржам тўпни назорат қиляпти. Биз каби "Хетафе" футболчилари ҳам томошабин вазифасини бажаришяпти. Улар прессинг қилишмаяпти
36'
Дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиши мумкин бўлган Мессига узатма берилди. Тўпни Гуаита эгаллаб олди
35'
Чапдан жарима майдончасига кирган Неймарга тўп етказилди. Аммо у шерикларига тўпни аниқ тарзда қайтара олмади
33'
Ўйин тақдири ҳал бўлди. Буёғига "Барса" куч сақлаб ўйнаса керак. Истаса, шу аҳволда ҳам яна гол ура олади
30'
ГОООООЛ! Хави, 4:0! Бу сафар ассистент - Неймар. Хави эса 18 метрлардан олис "тўққизлик"ни нишонга олди!
27'
ГОООООЛ! Неймар, 3:0! "Барселона" рақиб жарима майдончаси ташқарисида тўпни олиб қўйди. Суарес аниқ пас билан Неймарни бирга бир вазиятга чиқарди. Бразилиялик ҳужумчи бир ҳимоячини алдади ва дарвозанинг яқин бурчагини нишонга олди!
26'
Бундия чап қанотдан ўткир бурчак остида зарба йўллади. Браво зарбани қайтарди!
25'
ГОООООЛ! Луис Суарес, 2:0! Мессининг юқоридан етказган узатмасини уругвайлик ҳужумчи маҳорат билан дарвозага жойлади!
25'
"Хетафе" бурчак тўпини ўйинга киритди. Веласкес бош билан зарба йўллади. Ноаниқ
23'
Месси ўнг қанотдан Суаресга узатма берди. Луис 16 метрдан "парашют" зарбани амалга оширди. Гуаита муаммосиз тўпни эгаллади
22'
Хави бурчакдан тўпни ўйинга киритди. Бартра бош билан зарба берди. Тўп олис устун олдидан ўтиб кетди
20'
Алвесдан узатма қабул қилган Месси жарима майдончаси чизиғи устида чап оёқда зарба берди. Ноаниқ
15'
Вууууҳ! "Хетафе" ҳисобни тенглаштиришига оооозгина қолди! Клаудио Бравонинг олдинга чиқиб кетганини кўрган меҳмонлар ҳужумчиси жарима майдончаси ташқарисидан "парашют" зарба йўллади. Браво ортга қайтди ва чизиқ устида тўпни уриб юборди ва ўзи тўрга бориб урилди....
14'
Бурчакдан етказилган узатмага Рафинья бош билан зарба берди. Тўп тўсин устидан ўтиб кетди
14'
Дарвозага зарба бўлмади, олис устун томон узатма берилди. Ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқарди. Бурчак тўпи
13'
Рафиньяга нисбатан фол. Жарима майдончаси бурчагидан. Мессининг нуқтаси
12'
Ўйинда тезкор гол кўрдик. "Барса" тўпни назорат қилишда давом этмоқда. Айни дақиқаларга келиб тўп назорати коэффициент кўринишида тахминан 80-20% бўлса керак...
9'
ГООООЛ! Месси, 1:0! Юмшоққина парашют услубида дарвозани ишғол қилди!
8'
"Хетафе" дарвозасига пенальти! Суарес чалиб йиқитилди!
7'
"Барса" ижросида яна бир хавфли ҳужум. Адриано чап қанотдан ҳаволатиб жарима майдончасига узатма берди. Месси тўпни эгаллади ва орқароқда очилган Алвесни тўп билан таъминлади. Бразилиялик ҳимоячининг зарбаси олис устун ёнидан ўтиб кетди. Тўпга оёқ чўзган Суареснинг оёғига ҳам тўп тегмай қолди
3'
Алвес жарима майдончасининг ўнг томони ичида тўпни қабул қилди ва бир ҳимоячини чалғитиб зарба берди. Дарвозабон тўпни эгаллади
2'
"Барса" қисқа паслар орқали рақиб жарима майдончаси яқинлашиб борди ва Суарес бирга бир вазиятга чиқарилаётганида ҳимоячи тўпни қайтариб қолди
1'
Ўйин бошланди! Пике бугун ўйинни трибунада ўтириб кузатади
'
Ўйин бошида сукут сақлаш дақиқаси
'
Жамоалар майдонда саф тортишди. "Барса" кўк-анорранг, "Хетафе" эса сариқ рангли формада ўйнайди
'
Луис Энрике жамоаси сўнгги ўйинларда битта стратегия асосида ўйнамоқда. Жамоа дастлабки 30 дақиқа ичида камида 2та гол уриб олиб, қолган дақиқаларда "экономрежим"да ўйнамоқда. Фақат "Севелья" каталонияликларнинг режасини бузиб қўйди. Қолган барча ўйинларда бу режа иш бермоқда. Кўрамиз, бугун ҳам шундай бўлармикин?
'
"Барселона" ва "Хетафе" жамоалари ўртасидаги ўйин бошланишига кўп вақт қолмади
'
Испания чемпионати якунланишига 5та тур қолди. Чемпионлик масаласи ҳамон очиқлигича қолмоқда. Демак, "Барселона" ва "Реал"нинг ҳар бир ўйини улар учун финалга тенг бўлади. Бу ўйинларни диққат билан кузатиб, ҳар бир учрашувга батафсил тўхталмоқдамиз
'
Ассалому алайкум, қадрли сайтимиз мухлислари! Навбатдаги матнли онлайн трансляцияни биз билан кузатиб бораётганингиз учун ташаккур билдирамиз
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.