Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Осиё чемпионлар лигаси

«В» гуруҳи, 6-тур, соат 20:30

ПАХТАКОР

0 : 2

АШ-ШАБОБ

Муса аш-Шаммарий (6)
Абдуллоҳ ал-Аста (67-пен.)
ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
12.Александр Лобанов
4.Аднан Ораховац
7.Кахи Махарадзе (С)
8.Шерзод Каримов
9.Жалолиддин Машарипов
11.Игорь Сергеев
15.Жавоҳир Соҳибов
23.Александр Мерзляков
24.Давронбек Ҳошимов
28.Станислав Андреев
29.Владимир Козак
  22.Ал-Овайс
2.Ал-Астаъ
8.Ас-Сулайҳим
12.Ал-Хайбрий
13.Фаллатаҳ (С)
15.Отайф
17.Аш-Шаммарий
23.Авал
25.Ал-Маршадий
27.Ад-Досарий
80.Ал-Хайбарий

Матн

'
Сардор Рашидов "Персеполис" дарвозасига гол уриб, ҳисобни тенглаштирди
90+4'
Ўйин якунланди. "Пахтакор" ОЧЛни жуда хунук тарзда якунланди. Бунчалик ожиз "Пахтакор"ни яқин орада кўрмагандик.
90'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди. "Персеполис" "Бунёдкор" дарвозасини ишғол қилди...
90'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди. "Персеполис" "Бунёдкор" дарвозасини ишғол қилди...
85'
Баҳодир Пардаев рақиб дарвозабонига нисбатан қўполлик учун огоҳлантирилди
84'
"Шабоб"да Муҳаммад Авал ўрнига Амир Муҳаммад майдонга туширилди
83'
Андреев бўш дарвозани бош билан ишғол қила олмади! Изоҳга ҳожат йўқ...
81'
Рақиб футболчиси деярли бирга бир вазиятда аниқ зарба бера олмади...
80'
Вууууҳ! Анвар Солиевнинг жарима майдончаси ичида ўткир бурчак остида йўллаган зарбасини "Шабоб" дарвозабони оёқ билан қайтарди!
77'
"Пахтакор"да ўзгариш: Махарадзе ўрнига Акбар Исматуллаев майдонга тушди
77'
"Аш-Шабоб" футболчисининг зарбаси жарима майдончамиз ичида турган рақиб футболчисига тегиб қайтди.
76'
"Аш-Шабоб"да ўзгариш: Отайф ўрнига Аҳмад Атиф туширилди
75'
Эҳҳҳҳ, бугун ўйин йўқлигига яраша омад ҳам "Пахтакор"га кулиб боқмаяпти. Каримовнинг чап қанотдан берган узатмасидан кейин Солиев бош билан зарба берди. Тўп устун олдидан ўтиб кетди...
73'
Владимир Козак огоҳлантирилди
70'
70 дақиқада битта ҳам гол ура олмаган "Пахтакор"дан қолган дақиқада 3та гол уришдек мўжиза кутишга мажбурмиз...
67'
"Пахтакор"да ўзгариш: Аднан Ораховац ўрнига Анвар Солиев туширилди.
67'
ГОООЛ! 0:2! Абдуллоҳ ал-Аста йўллаган зарба йўналишини топди, аммо тўп Лобановнинг қўлига тегиб, тўрга бориб тушди
66'
Тушунарсиз! Йўқ жойдан "Пахтакор" дарвозасига пенальти! Ўнг қанотдан етказилган узатмани Козак тепиб юбораётганида тўп Ораховацнинг қўлига тегди...
65'
"Ал-Айн" "Нафт" дарвозасига гол урди. У ёқда ҳаммаси жойида. Аммо "Пахтакор" гол ура олмаяпти...
63'
Ал-Хайбрий сариқ карточка олди
63'
Андреев! Бу ўзида эмас бу бола! Бирга бир вазиятда тўпни осмону фалакка йўналтирди...
62'
Кетма-кет икки марта бурчак тўпи ўйинга киритилди. Самара йўқ ҳозирча....
61'
Андреев яна чапдан узатма бера олмади. Бурчак тўпи
59'
Рақиб футболчисига бирга бир вазиятга чиқарилди, яхшиямки, у офсайдда қолган экан
59'
Андреев ўнг қанотдан шерикларини тўп билан таъминлай олмади
57'
Фалатаҳ жарима майдончамиз чизиғи устида яна бир зарба йўллади. Тўп дарвозабонимизга борди
57'
Ҳассан Фалатаҳ ўнг қанотдан етказган уузатмани Лобанов эгаллаб олди
55'
Каримов жарима зарбасини тепди. Бурчак тўпи
54'
Мерзляков чап қанотдан олдинга ўтаётганида унга нисбатан қўполлик қилинди. БУрчак олдида жарима зарбаси
52'
Вуууҳ! Шерзод Каримов бурчак зарбасини дарвозага айлантирди. Овайс қийинчилик билан тўпни қайтарди
50'
Вууууҳ! Олис масофадан юқоридан етказилган узатмани Сергеев бош билан қайтарди ва Пардаев 20 метрлардан зарба йўллади. Тўп устун олдидан ўтиб кетди!..
47'
Сергеев ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва икки ҳимоячини алдаб Андреевга узатма берди. Станиславнинг бу галги зарбаси мутлақо профессионал футболчига хос бўлмади.
46'
Иккинчи бўлим бошланди. Ўнг қанотдан етказилган узатмани Махарадзе бош билан ортда турган Андреевга етказди. Стаснинг зарбаси жуда ноаниқ бўлди.
'
"Персеполис" - "Бунёдкор" учрашувининг 20-дақиқаси ўтиб бормоқда. Ҳозирча - 0:0
'
"Персеполис" - "Бунёдкор" учрашувининг 20-дақиқаси ўтиб бормоқда. Ҳозирча - 0:0
'
"Персеполис" - "Бунёдкор" учрашувининг 20-дақиқаси ўтиб бормоқда. Ҳозирча - 0:0
'
"Персеполис" - "Бунёдкор" учрашувининг 20-дақиқаси ўтиб бормоқда. Ҳозирча - 0:0
'
"Персеполис" - "Бунёдкор" учрашувининг 20-дақиқаси ўтиб бормоқда. Ҳозирча - 0:0
'
"Персеполис" - "Бунёдкор" учрашувининг 20-дақиқаси ўтиб бормоқда. Ҳозирча - 0:0
'
"Ал-Айн" - "Нафт" ўйинида эса ҳисоб ҳаи очилмаган
45+3'
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Пахтакор" - "Аш-Шабоб" - 0:1. Танаффус
45+1'
Махарадзе жарима майдончасининг ўнг бурчагидан олис устун томон узатма берди. Овайс тўпни эгаллади
45'
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди
42'
"Пахтакор"да ўзгариш: Машарипов ўрнига Баҳодир Пардаев туширилди
41'
"Пахтакор" қарши ҳужумда ажойиб имкониятдан фойдалана олмади. Махарадзе ўнг қанотдан жарима майдончасига кирган Ҳошимовни тўп билан таъминлади. Давроннинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди
40'
Бурчак тўпи ҳеч қандай фойда келтирмади
39'
Эҳҳҳҳҳ, Сергеев! Андреевнинг марказ бўйлаб зарбасидан кейин ҳимоячилар билан бир чизиқда турган Игорь тўпни эгаллади, аммо у дарвозага аниқ зарба беришга улгурмади. Ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди
38'
Ҳошимовнинг ўнг қанотдан етказмасини даврозабон қийинчилик билан қайтарди
36'
Ҳассан Муазнинг зарбаси кучли бўлди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди
35'
Қарши ҳужум натижасида Аш-Шаммарий жарима майдончамиз олдида Ораховацни алдаб ўтаётганида Аднан уни чалиб йиқитди. Сариқ карточка
33'
Саудияликлар бурчак тўпини ўйинга киритишди. Дарвозамиз олдида хавфли вазият юзага келмади
30'
Эҳҳҳҳҳ! Козак яна қулай имкониятдан фойдалана олмади! Тўп қанотдан отиб берилганидан кейин Владимир 12 метрлардан зарба йўллади. Тўп тўсинни силаганча майдонни тарк этди...
29'
"Пахтакор"да ҳеч қанақа ўйин кўринмаяпти. Ўйиннинг ўзи йўқ десак, муболаға бўлмайди. Онда-сонда қанотдан етказилаётган узатмалар ҳеч қандай фойда бераётгани йўқ
28'
Андреев офсайдда қолди
25'
Бурчакдан етказилган узатмани вакилларимиз қайтаришди
24'
Отайф чап қанотдан жарима майдончамизга кирди ва бир футболчимизни алдаб, кучли зарба йўллади. Тўп "Пахтакор" футболчисига тегиб, майдонни тарк этди
20'
Ҳассан Муазнинг зарбаси кучли ва аниқ чиқди. Бу зарбани Лобанов эгаллай олмасди, шу боис ён томонга уриб юборди
19'
Соҳибов рақиб футболчисига нисбатан ўйин қоидасини бузди. Дарвозагача 25 метр
18'
Ўйин бошидаги шиддат "Пахтакор"да йўқолиб қолди. Уларнинг ҳужумлари тезда узилиб қолмоқда
14'
Чап қанотдан жарима майдончасига етказилган узатмани Ал-Овайс эгаллаб олди
12'
Андреев 25 метрлардан кучли зарба йўллади. Тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди!
12'
Андреев 25 метрлардан кучли зарба йўллади. Тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди!
10'
Вуууууҳ, Козак! Андреев майдон марказида белгиланган жарима майдончаси зарбаси рақиб дарвозаси яқинига етказди. Ҳимоячи тўпни қайтарди. Володя 10 метрлардан йўллаган зарба устун ёнидан ўтиб кетди!...
9'
Олий берилган зарбани Лобанов эгаллаб олди
8'
Машарипов ўнг қанотдан жарима майдончасига узатма берди, аммо тўп тўғри дарвозабонга борди
6'
ГОООЛ! "Шабоб"нинг илк бурчак тўпиёқ гол билан якунланди. Улар бурчак зарбасини комбинация тарзда ўйнга киритишди ва Аш-Шаммарий бош билан ҳисобни очди!
5'
"Шабоб" хавфли ҳужум ташкил қилганди. Сўнгги паллада Андреев тўпни эгаллади ва майдон ташқарисига чиқариб юборди
5'
Мерзляков чап қанотдан узатма беришни қойиллатмади.
3'
Бурчакдан етказилган узатмани меҳмонлар қайтаришди
3'
"Пахтакор" бурчак тўпини ўйинга киритади
1'
Машарипов ўнг қанотдан жарима майдончасига узатма берди. Махарадзе чалқанча услубда зарба бермоқчи бўлганида ҳимоячини тепиб юборди.
1'
Параллел рақишда "Ал-Айн" ва "Нафт" жамоалари ўртасидаги ўйинга старт берилди
1'
Ўйин бошланди! Тўпни ўйинга саудияликлар киритиб беришди.
'
"Пахтакор" (оқ форма) ва "Аш-Шабоб" (қора) жамоалари майдонга чиқиб келишди ва эсдалик учун суратга тушишди
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари!
'
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.