Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Онлайн трансляция

Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.

Европа чемпионлар лигаси

Ярим финал, дастлабки ўйин, соат 23:45. Бош ҳакам: Никола Риццоли (Италия)

БАРСЕЛОНА

Лионель Месси (77, 80)
Неймар (90+4)

3 : 0

БАВАРИЯ

ЖАМОАЛАР ТАРКИБИ
01.Марк-Андре тер Штеген (Д)
18.Хорди Альба
22.Дани Алвес
03.Жерар Пике
14.Хавьер Маскерано
08.Андрес Иньеста
04.Иван Ракитич
05.Серхио Бускетс
09.Луис Суарес
11.Неймар
10.Лионель Месси
  01.Мануэль Нойер (Д)
13.Рафинья
17.Жером Боатенг
21.Филипп Лам
05.Мехди Бенатиа
06.Тьяго Алькантара
31.Басти Швайнштайгер
18.Хуан Бернат
25.Томас Мюллер
03.Хаби Алонсо
09.Роберт Левандовски
ЗАҲИРА
13.Клаудио Браво (Д)
15.Марк Бартра
21.Адриано
23.Томас Вермален
12.Рафинья
06.Хави Эрнандес
07.Педро Родригес
  23.Пепе Рейна (Д)
04.Данте
30.Митчелл Вайзер
08.Хави Мартинес
16.Джанлука Гаудино
19.Марио Гётце
14.Клаудио Писарро
САРИҚ КАРТОЧКА
Дани Алвес (46)
Пике (65)
Неймар (68)
 
Хаби Алонсо (35)
Мехди Бенатиа (52)
Хуан Бернат (56)

Матн

90+5'
Ўйин якунланди. "Барселона" - "Бавария" - 3:0!
90+4'
ГООООООООЛ! Неймааааааар, 3:0! "Барселона" қарши ҳужум ташкил қилди. Мессини майдон марказида қўполлик билан тўхтатишди, тўпни эгаллаган Суарес Неймарни бирга бир вазиятга чиқариб юборди. Бразилиялик ҳужумчи Нойернинг оёқлари орасидан тўпни ўтказиб, Мануэлни ҳам, "Бавария"ни ҳам ағдарди! Ҳаммаси тамом!
90'
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди
88'
"Барса"да иккита ўзгариш бўлди: Иньеста ўрнига Рафинья Алкантара, Маскерано ўрнига Бартра туширилди
86'
Швайнтайгер олис масофадан ноаниқ зарба йўллади
84'
Суареееессс! Хавининг узатмасидан кейин Луис бирга бир вазиятга чиқиб кетди ва тўпни ҳавога йўллади. Тўнашувга бутунлай нуқта қўйилиши мумкин эди...
81'
Жамоаларда ўзгариш бўлди. Бироз аввал "Бавария"да Мюллер ўрнига Марио Гётце тушган бўлса, ҳозир "Барселона"да Ракитич ўз ўрнини Хави туширилди.
81'
Месси Боатенгни ёш болаларча алдаб ўтди ва Нойернинг устидан тўпни ўтказиб, дарвозани ишғол қилди! Лам тўпга ташланди, аммо қайтара олмади...
80'
ГОООООООЛ! Мессссиииииии, 2:0! Фантастика! Қани, Нойер? Қанииии?
78'
Бугун Месси ўзининг ЕЧЛдаги 100-ўйинини ўтказмоқда. Юбилейда ўйинда гол уриб, ўз голларини 76тага етказди ва Роналду билан яна тенглашиб олди.
77'
ГООООООООЛ! Месссиииииииииии!!!!! Лео жарима майдончаси ташқарисидан 18 метрлардан кучли зарба билан яқин бурчакка тўпни жойлади!
75'
"Бавария" яхши имкониятдан фойдалана олмади. Каталонияликлар тезда зоналарни ёпишга улгуришди
71'
Вуууҳ! Тиагу Алкантаранинг зарбасидан кейин тўп рекошет ҳолатида ўз йўналишини ўзгартирди ва Тер Штеген тўпни ушлаб олди
68'
Неймар сариқ карточка олди, қанотдаги қўполлиги учун
66'
Алонсо томонида жарима майдончасига етказилган узатмани Бускетс бош билан майдон ташқарисига уриб юборди. Бурчакдан етказилган тўп "Бавария" футболчисидан майдонни тарк этди.
65'
Жерар Пике сариқ карточка олди. Дарвозагача 25 метрлар масофа
64'
Неймааааар! "Барселона" рақиб жарима майдончаси атрофида прессинг уюштирди ва Ракитич тўпни эгаллаб, чап қанотдан жарима майдончасига кирган Неймарга пас берди. Бразилиялик ҳужумчининг зарбаси дарвоза устидан ўтиб кетди!
61'
Нойеееееер! Мессининг узатмасидан кейин Неймар бирга бир вазиятга чиқиб кетди! Мануэль дарвозани тарк этди ва тўпни ён томонга тепиб юборди!
60'
Неймар 4 ҳимоячи орасидан чиройли ўтиб кетди, аммо сўнгги узатмани ҳимоячилар қайтариб қолишди
57'
Месссиии! Неймар билан "девор" ўйнади ва 18 метрлардан кучли зарба йўллади. Нойер тўпни эгаллади
57'
Месси жарима майдончаси ташқарисидан шерикларини тўп билан таъминлай олмади
56'
Хуан Бернат - сариқ карточка. Мессини тортиб йиқитди
56'
"Бавария" бурчак тўпи ишлади
55'
Мюллер бирга бир чиқаётганди, бироқ офсайд
52'
Мехди Бенатиага сариқ карточка. Иньестани қўполлик билан тўхтатгани учун
50'
Месси жарима майдончасига яқинлашди ва ўнг қанотда очилган Ракитичга узатма берди. Иваннинг дарвозабон майдончасини кўзлаб узатмаси ҳимоячидан ўтмади
48'
Бурчакдан етказилган узатмани Тер Штеген эгаллади ва тезкор қарши ҳужумга асос қолди. Филипп Лам тўпни эгаллаб олди ва хавфни бартараф этди
47'
Алонсонинг зарбаси жонли деворга тегиб, майдонни тарк этди. Бурчак тўпи
46'
Алвес сариқ карточка олди. Ҳимоячиларнинг хатосидан сўнг бирга бир вазиятга чиқиб кетаётган Левандовскини тортиб йиқитди. Жарима майдончаси чизиғи олдида жарима зарбаси.
46'
Иккинчи тайм бошланди. Бу сафар тўпни ўйинга мезбонлар киритиб беришди
'
Иккинчи бўлим бошланиш арафасида. Футболчилар майдонга қайтишлари керак
45'
Биринчи бўлим тугади. Риццоли таймга вақт қўшмади. Танаффус. Ҳозирча "Барселона" - "Бавария" - 0:0.
45'
Неймар чап қанотда Суарес билан "девор" ўйнаб жарима майдончасига кирмоқчи бўлди, аммо уругвайлик футболчи ўзи зарба беришга қарор қилди. Тўп ҳимоячига тегиб қайтди.
40'
Ракитич жарима майдончасининг чап бурчагидан зарба йўллади. Тўп устун олдидан ўтиб кетди
39'
Вуууууҳ! Иньестанинг узатмасидан кейин Алвес бирга бир вазиятга чиқиб кетди! Яна Нойер жамоани қутқарди!
37'
Олис масофадан берилган узатмадан сўнг Левандовски 180 даражага айланиб тўп билан жарима майдончасига кирди ва дарвозабон майдончасига етказган узатмасини Тер Штеген эгаллаб олди
36'
Мессининг жаримадан йўллаган зарбасини Нойер эгаллаб олди!
35'
Хаби Алонсо сариқ карточка билан жазоланди. Мессига қарши фол учун
30'
Тьяго Алкантаранинг жарима майдончаси ташқарисидан берган айланма зарба/узатмаси ноаниқ бўлди
27'
"Барса"нинг навбатдаги ҳужуми. Тезкор Альба чап қанотдан жарима майдончаси кирди ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Боатенг тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди. Бурчак тўпига Суарес 6 метрдан бош билан зарба берди. Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди!
26'
"Барселона" қарши ҳужумга ўтиб кетди. Месси чап қанотда очилган Суаресга пас берди. Луис тўпни Мессига қайтарди ва тўп Неймарга етказилган пайтда ҳимоячилар хавфни бартараф этишди
23'
Маскерано ўйин қоидасини бузди. Дарвозагача 30 метрлардан Алонсо жарима тўпини ўйинга киритди. Тўп ҳеч кимга тегмай, майдонни тарк этди
21'
Оҳо! Месси жарима майдончасининг ўнг бурчагида 4 футболчидан ўтиб кетди ва олис устун томон узатма берди. Неймар тўпга ета олмади.
20'
Офсайднинг узатмасидан кейин Альба офсайдда деб топилди. Бироз шубҳали қарор
18'
Левандовскииииииии! Мюллер ўнг қанотдан ерлатиб узатма берди. Леван 5 метрдан дарвозага аниқ зарба бера олмади! Унга ҳеч ким халақит бермаётганди!
15'
Бурчак тўпи хавфли бўлмади.
15'
Вууууууҳ! Неймаааааар! Суарес ўнг қанотда Боатенгдан ўтиб кетди ва дарвозабон майдончаси марказига узатма берди. Неймарнинг яқин масофадан зарбаси Рафиньяга тегиб майдонни тарк этди. Неймар зарба бераётганида сирпаниб кеган экан...
13'
Ўнг қанотдан етказилган узатмани Левандовски бош билан давроза томон буришга уринди. Ноаниқ.
12'
Вууууууууҳ! Суарееееесссс! ҲИмоячининг офсайдни юзага келтиришдаги хатосидан сўнг Луис бирга бир вазиятга чиқиб кетди ва зарба берди! Нойер оёғи билан зарбани қайтарди! Хуҳ!
10'
Қарши ҳужумда Левандовски чап томондан олдинга борди ва Швайнштайгер томон узатма берди. Маскерано тўпни эгаллаб олиб, хавфни бартараф этди
7'
Вууууҳ! Олис масофадан етказилган узатмани Месси жарима майдончаси ташқарисида эгаллади ва Суаресга берди. Луиснинг 18 метрдан йўллаган зарбасини Нойер эгаллади.
6'
"Бавария" ҳужум ташкил қилишга ҳаракат қилмоқда. Мезбонлар кучли прессинг орқали уларга имкон беришмаяпти
6'
"Бавария" ҳужум ташкил қилишга ҳаракат қилмоқда. Мезбонлар кучли прессинг орқали уларга имкон беришмаяпти
4'
Вуууҳ! Мессиннг узатмасидан кейин Суарес деярли бирга бир вазиятга чиқиб кетди, аммо Боатенг уни ортдан туртиб йиқитди. Ҳакам пенальти белгилашга жазм эта олмади
1'
Марказдан етказилган узатма пайтида Неймар офсайдда қолди...
1'
Тўпни ўйинга "Бавария" футболчилари киритиб беришди. Кетдик!
'
"Барселона" кўк-анорранг, "Бавария" оқ рангли формада ўйнайди
'
Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Чемпионлар лигаси мадҳияси янграмоқда! Барчаси ажойиб!
'
"Камп Ноу" куйламоқда. Мухлислари ўз севимли футболчиларини кутиб олишга тайёрланишмоқда
'
Сўнгги пайтларда сайтимизга ташриф буюрувчилар анча ўсди ва серверни кучайтиришга эҳтиёж сезилмоқда. Бу масала сайт олдида турибди, буни ижобий ҳал этишга ҳаракат қиламиз. Ҳозирча эса сайт қотиб қолаётган бўлса ҳам, талабларингизни қондириб туришга ҳаракат қиламиз.
'
Ўйин бошланишига 15 дақиқадан камроқ вақт қолмоқда. Ўйиндан ташкил этиладиган матнли онлайн трансляцияни биз билан кузатиб бораётгангиз учун ташаккур
'
Ассалому алайкум, қадрли еврофутбол мухлислари! ЕЧЛ ярим финал: "Барселона" - "Бавария"!
Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.